?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 3 weeks ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 months, 2 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 months, 2 weeks ago
3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади
Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.
Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:
⁃ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);
⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).
❗️Бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қиймати тўлиқ қоплаб берилади
Президент фармонига кўра:
2025 йил 1 мартдан реновация асосида кўп квартирали уй-жойларни барпо этишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
▪️ реновация лойиҳасини бошлашга барча мулкдорлар билан нотариал тасдиқланган келишув битими имзоланганидан сўнг рухсат берилади;
▪️ мулкдорларга, уларнинг хоҳишига кўра, қуйидаги компенсация турларидан бири тақдим этилади:
➖ бузилаётган тураржой объектлари ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган реновация дастурига мувофиқ янги қуриладиган тураржойлардан яшаш учун тайёр ҳолдаги квартираларни мулк ҳуқуқи асосида бериш ҳамда қурилиш даврида кўчиш, шу жумладан, бошқа тураржой объектини вақтинчалик ижарага олиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаш;
➖ бузилаётган турар ва нотурар жой объектининг бозор қийматини тўлиқ қоплаб бериш;
➖ реновация лойиҳаси ташаббускори билан келишилган ҳолда бошқа турдаги компенсацияни тақдим этиш.
*❗️Уй-жой ва ипотека бозори янада ривожлантирилади*
“Уй-жой ва ипотека бозорини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-26-сон, 21.02.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра:
2025 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
➖ ҳудудларда жами 8,1 миллион м2дан иборат 135 минг квартирали уй-жойларни қуриш;
➖ ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар сонини 1,5 бараварга ошириш ва мазкур мақсадларга Давлат бюджетидан 2,5 триллион сўм йўналтириш;
➖ уй-жой ва ипотека бозорини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун 20,9 триллион сўм миқдоридаги ипотека кредитларини ажратиш;
➖ “Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойларни барпо қилишда иштирок этадиган қурилиш ташкилотларини айланма маблағлар билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан 700 миллиард сўм ҳамда тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан 3,0 триллион сўм миқдоридаги маблағларни йўналтириш.
2025 йилда “Янги Ўзбекистон” ва бошқа массивларда кўп квартирали уй-жойлар қуришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
2025 йил 1 мартдан “Янги Ўзбекистон” массивлари учун янги ҳудудлар урбанизация тамойилларига мувофиқ танланади.
Ҳурматли Энергетиклар!Сизларни 22 декабрь "Ўзбекистон Республикаси Энергетиклар куни" касб байрами билан чин дилдан табриклаймиз.
Сизларга келгуси ишларда омадлар тилаб, мартабангиз бунданда юксак бўлишини, машаққатли ва шарафли касбнинг ҳақиқий мутахассиси бўлиб, халқимизга доим хизматда бўлишингизни истаб қоламиз.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Агар кимдур Сизга дардини тўкса, уни яхшилаб тингланг. Чунки у ҳаммани ичидан Сизни танлаган. Унга бепарво бўлманг...
• Сенга мотивация етишмаяптими!?
• Мен бераман у ҳолда сенга ўша мотивацияни!
• Оила аъзоларинг билан дастурхон атрофида ўтирганингда уларни диққат билан кузат!
• Отангнинг кўзларига қара!
• Онангнинг юзидаги ажинлару сочларидаги оқларига қара!
• Шуларнинг ўзи етмайдими ҳаётда тезроқ шижоатли бўлишингга!?
• Чунки улар муваффақиятингни кутмоқдалар...
• Улардан кўп нарса талаб қилма ва миянгдаги бўлмағур ўй-хаёлни ҳам чиқариб ташла!
• Нима экан, ота-онам менга ҳамма нарса қилиб бериши керак эди!
• Бекорларнинг бештасини айтибсан!
• Ота-она сени дунёга келтириб, сендан ниманидир кутаётгани ўзи сен учун катта бахт!
• Ота-онаси йўқ инсонлар қанча!
• Шундоқ экан, улар сенга ишонишган, уларни рози қилишга улгур!
@namangan_mahalla - qo'shiling!
Оғзи ёпиқ балиқни ҳеч ким қармоққа тушира олмайди. Сиз ҳам оғзингизни ёпинг. Чунки қанчадан-қанча инсонлар сизнинг хатоларингизни овлаш пайида юрган бўлади. Сиз худди майин ёмғир каби бўлингки, ёмғир қаерга ёғса, ўша ерга манфаат етказади...
Эрталаб пиёда юриш керак?♀️➡️****
☑️Японияликлар энг кўп шуғулланадиган спорт тури - пиёда юриш. Шунинг учун, японлар узоқ умр кўришади. Пиёда юришнинг фойдасини билган инсонлар шифокор кўригига бормайди.
☑️Мунтазам пиёда юриш — қон босимини меъёрлаштиради, кайфиятни ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди. Бундан ташқари қон босими ва холестерин миқдорини меъёрлаштиради.
Агар ҳаёт сизга ижобий қарашини истасангиз, атрофдагиларга яхшилик тилашни ўрганинг ва одамлар шаънига доимо дуода бўлинг.
Дуо қилиш қадимги одатларимиз қаторига кириб қоляпти. Олдинлари йўлга чиқиш олдидан оиладагилар ва дўстлари дуо қилишган. Айниқса, ота -она дуоси улуғ ҳисобланган.
Бу одат кимгадир эскирган кўриниши, кимгадир диний тушунчани англатиши мумкиндир. Лекин бунда катта маъно бор. Агар олам энергиядан иборат бўлса, бизнинг дуоларимиз ҳам қанақадир қувват заҳираси бўлиши мумкин. Шунинг учун, йўлингизда учраган ҳар бир одамга энг яхши тилакларингизни билдиринг. Унга қувонч, бахт -саодат ва соғлик тиланг. Ҳаёти давомида кўп бахтли кунларни тилаб, дуо қилинг.
Сизнинг ўзгаларга қилган яхши тилакларингиз, албатта, Сизга ҳам қайтишини унутманг.
Вилоят ҳокимлигининг куз-қиш узлуксиз навбатчилик штаби фаолиятини кучайтирилган режимда давом эттирмоқда
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси биносида узлуксиз (24/7) навбатчилик штаби ташкил этилган.
Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.
*?* Мурожаат учун телефонлар:
? Вилоят ҳокимлиги тезкор марказий штаби
☎️ 69-227-09-10 ☎️ 69-227-09-11
☎️** 69-227-24-04
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months, 3 weeks ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 months, 2 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 months, 2 weeks ago