ЭШҚОБИЛ ШУКУР ижоди

Description
Бир дўсти ғарибга
дил берсам дедим,
Бу ғариб дилимга
боқмади ҳеч ким.
Бир ёрга кўзимдан
йўл берсам дедим,
Кўзим дарёсида
оқмади ҳеч ким.
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago

3 weeks, 6 days ago
3 weeks, 6 days ago
[​​](https://telegra.ph/file/9f9540e35594db9a51b63.jpg)[#Карвон\_қўнғироғи](?q=%23%D0%9A%D0%B0%D1%80%D0%B2%D0%BE%D0%BD_%D2%9B%D1%9E%D0%BD%D2%93%D0%B8%D1%80%D0%BE%D2%93%D0%B8)

​​#Карвон_қўнғироғи

ШАХС ЭҲТИЁЖИ

Қатағон миллатимиз учун жуда катта йўқотиш бўлган. Бир ўйлангда, уларнинг энг  катталари 45, 46 ёшда эди. Халқимизга ўша пайтлар Худо берган экан-да… Менда Абдулла Қодирийнинг охирги сурати бор. Шу суратга тик қарай олмайсиз. Қарашга журъатингиз етмайди-да.

Буни мен сўз билан ифодалаб беролмайман. Шубҳасиз, буларнинг барчаси ўз ўрнига эга бўлган. Агар улар қатағон қирғинига учрамаганида ҳозир ўзбек халқи илм-фан, маданият, иқтисод, умуман барча соҳаларда бошқача тараққиёт босқичида бўларди. Кўрдингизми, миллат ривожида шахсларнинг ўрни не чоғлик аҳамиятли. Бугун энди муҳими ёшларимиз уларни яхши билмоғи лозим.

Ҳозир мамлакатимизда жадидлар меросини ўрганиш ва уни тарғиб қилишга давлат сиёсати миқёсида жуда катта эътибор қаратилаётир. Жадидларни ёшларимиз билиши керак. Мана шунда бизнинг қаддимиз кўтарилади. Болаларимиз улуғларимизни билиши ҳар жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. Жадидларнинг ягона мақсади Ватанни, миллатни кўтариш бўлган. Улар бутун ҳаётини шу йўлга тиккан. Буни ёшларимиз билишлари шарт. Бизнинг маънавий пирларимиз булар. Доноларнинг шундай гапи бор: “Ҳар бир пирдан биттадан сўз ёд билинг. Агар бу қўлингиздан келмаса уларнинг исмларини ёдда сақланг. Шубҳасиз, барака топасиз”. Худди шундай Абдулла Қодирий, Чўлпон, Беҳбудий, Фитрат бу – бутун бир катта авлод. Олдингдан оққан сувни қадри йўқ, дейишади. Лекин булар ҳозир ҳам дарёдек оқиб турибди. Бошқа жойга кўза кўтариб югуриб юрмай, ўзимизнинг зилол булоқлар сувидан ичайлик. Мана шулар дарёсидан баҳраманд бўлайлик. Ана шунда интилганимиз, излаганимиз – моддий ва маънавий баракага эришажакмиз.

✍️ Эшқобил ШУКУР. Шоир билан бўлган "Вақт баракаси" номли суҳбатдан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

4 weeks, 1 day ago
**ОРАМИЗДА**

ОРАМИЗДА

«Дўстлик дебон орага қўйган эдик Худони»
«Алпомиш»дан.

«Ўртада севги деган бир бало йўқдир холос»
Рауф Парфи

*Беғубор кунларда
маъсум ойларда
Бу дунёдан жуда олис жойларда
Дўст бўлдик орага қўйиб Худони.
Дўст бўлдик орага қўйиб Худони.

Сўнгра йиллар ўтиб бари ўзгарди,
Сендан бери, мендан нари ўзгарди,
Ҳар не бўлса, дунё сари ўзгарди,
Сўнгра йиллар ўтиб бари ўзгарди.

Орага гумонлар ораладилар,
Ипакдай шайтонлар ораладилар.
Бир аччиқ шароблар тушди орага,
Бир кибор жаноблар тушди орага.
Бир гўзал хонимлар тушди орага,
Қаллоблар “жоним”лаб тушда орага
Қанча ашқол-дашқол, қанча кесак-тош
Кирдилар орага: иккимиз – талош.

Не кирди.. барчаси орада қолди,
Фақат орадаги Худо йўқолди.

19.12.19
✍️ Эшқобил ШУКУР*

@Eshqobil_Shukur_ijodi

1 month ago
[​​](https://telegra.ph/file/8780dc833a52028ea9b27.jpg)КЎР БОЛА

​​КЎР БОЛА

Қуёш дафн этилган
менинг кўзимда,

Минглаб кўз чарақлаб
ётар кўксимда.

Товушлар гулларин
тераман ғамгин,

Қоронғи боғимга
бир бора келгин.

Ич-ичимда кимдир
йиғлайди юм-юм,

Куйган қорачиғда
мўлтирар кўнглим.

Қуёш дафн этилган
менинг кўзимда,
Қоронғи боғлар бор
ахир ичимда...

2001

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

1 month ago
1 month ago
[​​](https://telegra.ph/file/d8f31036a3a3d40e3a358.jpg)**МАЪРИФАТ КЕМАСИ ЁХУД ДУНЁ ҲОЛИ**

​​МАЪРИФАТ КЕМАСИ ЁХУД ДУНЁ ҲОЛИ

Аслида бу дунё тўфон ичинда,
Лойқа сел, кўр қуюн туғён ичинда.

Ҳар қадам ораси фитна ва завол,
Ғариблар гиряси гирён ичинда.

Бир кўнгил истадим минглаб танлардан,
Бир буғдой топмадим сомон ичинда.

Емхўрлар ем йиғиб, емлаб ётурлар,
Ўзлари емишлар шайтон ичинда.

Тишланган оёқ-ла қайга борурсан,
Норлардан итлар кўп карвон ичинда.

Аслида бу дунё тўфон ичинда,
Лойқа сел, кўр қуюн, туғён ичинда.

Бир кема истабмен ёрга ёлбордим,
Бир жойнамоз сузди уммон ичинда,

Ҳар кимга бир гўр бор замин қаърида,
Ҳар кимга бир кема осмон ичинда.

Эй дўст, кемангга чиқ Нуҳдай мардона,
Аслида бу дунё тўфон ичинда.

✍️ Эшқобил ШУКУР, “Нақшбанд” достонидан.

@Eshqobil_Shukur_ijodi

1 month, 1 week ago
1 month, 2 weeks ago

ҚАНИ СЕНИНГ ОВОЗИНГ?
*Гитаралар янгради,
Сўнг сеторлар ингради.
Залда қўллар ҳайқирдилар:
Қани, сенинг овозинг?

Бомбалар портладилар,
Қабрлар додладилар,
Микрофонлар титради нотиқларнинг сўзидан,
Қани, сенинг овозинг?..

Тўқнашиб қолдилар: кўкда юлдузлар,
Кўчаларда – бири-бирига ўтмиш,
Бири-бирига келажак кўзлар,
Кашф этиб оламда сўнгги овозни.
Қани, сенинг овозинг?..

Бўронлар бўкирдилар,
Булутлар тўкилдилар.
Улкан муз уммонига айланади Ер.
Ҳаволар йиртилдилар,
Чақмоқлар дарёдай оқар, гулдурар.
Қани, сенинг овозинг?..

Овозга айланади гунгларнинг имолари,
Гумбурлаб портлаб кетар сукунат даҳолари.
Қани, сенинг овозинг?..

Қани, сенинг овозинг?!
Чорлайман, бўғзимга тиқилар тоғ-тош.
Кўзим қирғоғини тўлқинлар бузар.
Кўксимга медалдай осилар бардош,
Овозга айланар қулоқлар, кўзлар.
Қани, сенинг овозинг?..

Қани, сенинг овозинг?!
Тилимни едирдим тўтиқушларга,
Оғиз бўшлиғимда бақирар юрак.
Умримни алишдим ёлғон  тушларга.
Бутун халқ йўқотган энг гўзал эртак —
Қани, сенинг овозинг?..

Қани, сенинг овозинг?!
Бетховен қулоғин очгувчи оҳанг,
Туманлар ортида чарсиллаган нур;
Соҳир коинотда саккизинчи ранг,
Уммонларнинг бағри бой беришган дур,
Қани, сенинг овозинг?..

Қани, сенинг овозинг?!
Майлига, бекор гап севгинг, дил розинг,
Ақалли бир товуш... Бирон калима...
Қарсиллаб синмасдан, чорлар овозинг,
Музтоғлар ичида қолган бир кема. —
Қани, сенинг овозинг?!

Қани, сенинг овозинг?!
Фалаклар кашфидан йироқмидинг сен,
Виждонлар ташвишга тушмоқда бу кун,
Сенинг овозингни чорлаяпман мен,
Оламни ғамлардан қутқармоқ учун.
Қани, сенинг овозинг?..*

1981 йил.

✍️ Эшқобил ШУКУР

@Eshqobil_Shukur_ijodi

1 month, 3 weeks ago
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago