SAFAR

Description
Жамиятдаги долзарб ижтимоий воқеаларга муносабат, илм-фан янгиликлари ва шахсий кузатишлар.
P.S. Каналнинг Нозим Сафарига алоқаси йўқ.

ҳамкорлик учун: @safar_reklama_bot

админ: @safarblog_bot
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

1 Monat, 3 Wochen her
SAFAR
1 Monat, 3 Wochen her
SAFAR
1 Monat, 3 Wochen her

Халқаро тадқиқотлар натижаларига кўра, аёллар орасида онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш тизимини жорий этиш онкологиядан ўлим ҳолатларини сезиларли даражада камайтиради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, АҚШ, Канада, Германия ва Япония каби ривожланган давлатларда профилактик текширувлар ва онкоскрининг дастурлари натижасида сут бези ва бачадон бўйни саратонини аниқлаш даражаси 60–70% га ошган. Бундай ёндашув беморлар соғлиғини эрта босқичда тиклашга ва соғлиқни сақлаш тизими харажатларини камайтиришга ёрдам берган.

Ўзбекистонда Президент томонидан маъқулланган аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш бўйича давлат дастури ҳам худди шу принципларга асосланади. Дастурда 30 ёшдан бошлаб ҳар 10 йилда инсон папилломаси вирусига тест топшириш, 45 ёшдан 65 ёшгача эса ҳар икки йилда маммографиядан ўтиш каби талаблар жорий этилмоқда. Ҳар бир аёл электрон рўйхатга олинади, бу эса хавфли ўзгаришларнинг эрта аниқланишини ва беморларнинг назоратдан чиқиб қолмаслигини таъминлайди. Шунингдек, халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган аниқ даволаш протоколлари орқали барқарор натижаларга эришиш мақсад қилинган. Президент таъкидлаганидек, ушбу ислоҳотлар шунчаки ташаббус эмас,балки шахсан у кишининг назорати остида амалга ошириладиган стратегик қадамдир.

@safarblog

2 Monate her
X ижтимоий тармоғида ўзимизнинг қоракўзлар ментал …

X ижтимоий тармоғида ўзимизнинг қоракўзлар ментал арифметика бўйича ҳисоблаш амалларини қисқа муддатда бажараётгани муҳокама бўлибди. Ачинарлиси, айрим фойдаланувчилар уларни рус деган бўлса (компьютердаги ёзувлар рус тилида бўлгани учун, менимча), айримлари турк ёки осиёлик деган.

Яқинда Туркияда бўлганимда, ўзбекча гаплашаётганимни эшитган турклар мени туркман ёки қозоқ бўлса керак, деб ўйлашди. Бизни дунё таниди, номимиз оламга достон бўлди, деган гаплар шунчаки сафсата, биродарлар. Биз ўзимизни шу даражада йўқотганмизки, на тилимизни қадрлаймиз, на миллий либосларимизни, на қадрияларимизни. Натижада, кўпчилик дунёда шундай миллат борлигини ҳам билмайди. Билса ҳам, яхши ном билан эсламайди...

@safarblog

2 Monate her
**Японияда одам ювадиган машина ихтиро қилинди**

Японияда одам ювадиган машина ихтиро қилинди

Одамни олд-орқасини ўгириб, тозалаб ювиб қўядиган қурилмани Япониянинг Science компанияси тақдим этди. Машина кирланганлик даражасини мустақил аниқлаб, оптимал режимни танлайди, сув босими ва ҳароратини назорат қилади.

Бу ҳаммаси эмас. Қўшимча равишда қуритиш функцияси ва видео кўриш учун экран ҳам бор. Тўлиқ жараён атиги 15 дақиқа вақт олади.

Орзуимдаги машинани ниҳоят ихтиро қилишибди.

@safarblog

2 Monate her

Тошкентда ноқонуний тамаки маҳсулоти олиб кетаётганлар қўлга олинди

Олмазор туманидаги Форобий кўчасида тўхтатилган "Gentra" автомашинасидан дастлаб икки қути шубҳали тамаки маҳсулотлари топилди. Божхона ходимлари дарҳол тергов ҳаракатларини бошлаб, гумонланувчининг уйида тинтув ўтказишди. Натижада яна саккиз қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари аниқланди. Божхона бошқармасида ўтказилган батафсил текширувлар давомида бу тамаки маҳсулотларининг ҳаммаси акциз маркаларисиз эканлиги, уларнинг 32 хил турдаги хорижий тамаки маҳсулотларидан иборат эканлиги аниқланди. Умумий ҳисобда 4600 қути ноқонуний тамаки мусодара қилинди.

Мутахассисларнинг баҳолашича, мусодара қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати 133 миллион сўмни ташкил этади. Бу каби ҳолатлар мамлакатимизда тамаки контрабандаси муаммоси нақадар жиддий тус олаётганини кўрсатмоқда. Бугунги кунда тамаки контрабандаси давлатимиз учун жиддий иқтисодий ва ижтимоий таҳдидга айланиб бормоқда. 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ноқонуний тамаки савдоси умумий айланманинг 9,8 фоизини ташкил этмоқда. Бу эса давлат бюджетига 424 миллиард сўмлик зарар етказилганини англатади. Айниқса, Фарғона водийсида вазият янада жиддийроқ - бу ердаги ноқонуний тамаки айланмаси 18,1 фоизга етган.

Бу рақамлар ортида нафақат солиқлар тўланмаслиги, балки аҳоли саломатлигига таҳдид ҳам яширинган. Чунки контрабанда йўли билан келтирилган тамаки маҳсулотлари ҳеч қандай сифат назоратидан ўтмайди, улар қандай шароитда ва нимадан тайёрлангани номаълум. Бундан ташқари, контрабандачилар солиқ тўламаслиги ва бошқа мажбурий тўловлардан қочиши туфайли қонуний тадбиркорлар тенгсиз рақобатга дуч келмоқда. Шу боис, контрабандага қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки ҳар бир фуқаронинг бурчидир. Ҳар биримиз ноқонуний маҳсулотларни сотиб олмаслик ва бундай ҳолатлар ҳақида тегишли органларга хабар бериш орқали аҳоли саломатлигини ва давлат бюджетини ҳимоя қилишимиз мумкин.

@safarblog

2 Monate her

Тармоқларда бир гуруҳ тадбиркорлар Uzum Nasiya орқали маблағларини олишда муаммолар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бугун Uzum Nasiya вакиллари берган расмий баёнотда кўп масалага ойдинлик киритилибди. Унга кўра, Ўзбекистон қонунчилиги ва платформа қоидаларини бузганлар масаласи бўйича ҳам аниқ гап айтилган.

Унга кўра, қоидабузарликлар тасдиқланмаган ҳолатларда тадбиркорларга пул маблағлари тўлиқ қийматда қайтариб берилади ва платформадаги аккаунтдан фойдаланиш ҳуқуқи тикланади; Платформа қоидалари бир неча маротаба бузилган ҳолатларда Uzum Nasiya пул маблағларини қайтариб беради, лекин сотувчининг аккаунтини блокдан чиқармаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади; Платформа қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги мунтазам равишда бузилган ҳолатларда пул маблағлари ва аккаунтлар блокдан чиқарилмайди;

Маблағлар тез орада сотувчиларнинг ҳисобига ўтказиб берилади.

@safarblog

2 Monate, 1 Woche her
**Ёзишмадаги қисқартмалар хабарни қабул қилувчида қандай …

Ёзишмадаги қисқартмалар хабарни қабул қилувчида қандай таассурот қолдиради?

Стэнфорд ва Торонто Университети психологлари томонидан ўтказилган тадқиқот электрон ёзишмалардаги қисқартмалар уларнинг самимийлигига шубҳа уйғотиши ва жавоб олиш имкониятини камайтириши мумкин экан.

📥 Қисқартирилган смс-хабарлар юборувчининг масалага енгил-елпи қараши ва носамимийлиги белгисидек қабул қилинади.
📥 Қисқа хабарларга қисқа ва мужмал жавоблар берилади.
📥Ёшлар кўпинча қисқартмалардан фойдаланишса-да (масалан, энг ёмон кўрганим — А.а.) улар барча ёш гуруҳларига негатив таъсир қилиши мумкин.

Бироқ, айрим психологлар, хусусан, Edge Hill University профессори Линда Кей реал ҳаётда хабарларнинг қандай қабул қилиниши контекстга ва юборувчи ҳамда қабул қилувчининг бир-бирини таниш даражасига боғлиқ.

Бу маълумотни ҳамма смсларингизга «Ок» деб жавоб берадиган танишларингизга юборинг. Ва у сизга яна «Ок» деб жавоб ёзади.

@safarblog

2 Monate, 1 Woche her
2 Monate, 1 Woche her
Яқинда Туркиядаги тарихий жойлардан бирида 1 …

Яқинда Туркиядаги тарихий жойлардан бирида 1 еврога (салкам 14 000 сўм) ҳеч иккиланмай кириб чиқдим.

Яна бир мисол: икки ҳафта олдин фарзандларим билан ҳайвонот боғида ўтхўр ҳайвонларни боқдик, кейин қўлларимизни тозалаш учун 2500 сўмлик нам салфеткани энг яқин растадан 10 000 сўмга сотиб олдик.

Аслида одамлардан пул олиш формуласи осон. Эҳтиёжга қараб, товар ёки хизмат қиймати ҳам ошади. Ҳар биримиз ҳозир ва шу ерда эҳтиёж сезаётган нарсамиз учун керагидан кўпроқ пул беришга розимиз. Бироқ бу қонуниятни онкологик беморлар, йўлдан адашган мусофирлар, умуман қийин вазиятдаги инсонларга нисбатан қўлламаслик керак.

@safarblog

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her