Maктуба ШАЙДО шеърлари

Description
??Бу каналда бир неча шеърлар қўшиқлар муаллифи Мактуба ШАЙДО шеърларидан баҳраманд бўлиб борасиз.?✍?

Ўзимни нимталанг,чопинглар,
Ўқрайманг осмону,еримга.
Бу чала жонимни тепинглар,
Шеъримга тегманглар,шеъримга.

Мурожаат учун манзил: @maktuba_shaydo
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 1 year, 8 months ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 1 year, 8 months ago

1 year, 8 months ago

*?УМР ҚАНДАЙ ТЕЗ ЎТАЯПТИ... ?*?

Умр қандай тез ўтаяпти,
Баҳоримиз кетяпти йироқ.
Исботини кўрмоқ истасанг,
Волидангнинг сочларига боқ.

Қизиқма қўй бойликларига,
Гўзал сарой, кошонасига.
Арзимайди отанг шўрликнинг,
Ажин босган пешонасига.

Опа-ука, синглинга қара,
Кечагина ёш бола эди.
Бир кўрпада ётардинг бир пайт,
Истаганинг ҳавола эди.

Бобо, бувинг чеҳрасин эсла,
Бошинг силаб эртак айтганин.
Тўй, байрамдан сен учун атай,
Ширинликлар олиб қайтганин.

Бориб қара ота уйинга,
Болаликка қилгин саёҳат.
Топиларми емай сурилган,
Онанг сузган беминнат овқат.

Онанг эккан райхонлар қани,
Кулгуларин эслагин бир оз.
Хотирага айланган бари,
Юрагингни қоплайди аёз.

Умр поезд, ўтиб боряпти,
Ҳар бекатда огоҳлик бериб.
Уйқу эмас, уйғониш пайти,
Умринг беза савоблар териб.

Умр қандай тез ўтаяпти,
Амалларга қилгин ҳаракат.
Кўз очгунча етиб келади,
Биз тушажак энг сўнгги бекат.

Умр қандай тез ўтаяпти?!

Мактуба Шайдо
25/12/2024 й**

Эски йилнинг сўнгги кунлари ҳам шунчаки ўтмасин деб ижод қиляпмиз. Шу саноқли кунларини ҳам ўчмас хотирага айлантириш ўз қўлимизда. ?

Мактуба Шайдо

@Maktubashaydo

1 year, 8 months ago

*?*?ОДАМНИНГ УМРИНИ...??

Озгина юксалсак кўрмаймиз ерни,
Итга ўхшатамиз ҳақиқий шерни,
Харомга йўямиз пешона терни,
Одамнинг умрини одам ер экан

Худони айблаймиз, жиндак қоқилсак,
Дунёни айблаймиз чоҳга йиқилсак,
Аслида ажал ҳам кечикар билсак,
Одамнинг умрини одам ер экан.

Қўрқмаймиз бировга туҳмат миндириб,
Қўрқмаймиз ҳаттоки кўнгил синдириб,
Ёлғондан йиғлаймиз кўмиб,тиндириб,
Одамнинг умрини одам ер экан.

Озгина юксалсак,диндан чиқамиз,
Ҳатто ўз дўстимиз чоҳга йиқамиз,
Танаси совумай гўрга тиқамиз,
Одамнинг умрини одам ер экан.

Бировнинг дардига бўлмаймиз малҳам,
Тинмай юрагига қалаймиз алам,
Ҳеч бир иш қолмади Азроилга ҳам,
Одамнинг умрини одам ер экан.

Одамнинг жонини одам оларкан.

Мактуба ШАЙДО**

@Maktubashaydo

1 year, 8 months ago

#Талабларга **биноан

СИРЛАШАМАН СУРАТИНГ БИЛАН

Соғинчларинг ҳам роҳат билиб,
Юрагинга сайёҳат қилиб,
Гоҳи йиғлаб, гоҳида кулиб,
Сирлашаман суратинг билан.

Хаёлимда умрлар тилаб,
Сочларингни оҳиста силаб,
Яноғинга секин қўйиб лаб,
Сирлашаман суратинг билан.

Азобларинг шивирлаб сўзлаб,
Сен қолдирган ярани тузлаб,
Ўша иссиқ тафтингни излаб,
Сирлашаман суратинг билан.

Ачинмайман зинҳор қадримга,
Айрилиқда кўрган жабримга,
То тонгача босиб бағримга,
Сирлашаман суратинг билан.

Нигоҳлардан ўқ отмагин деб,
Юрагимни қон этмагин деб,
Ҳеч бўлмаса сен кетмагин деб,
Сирлашаман суратинг билан.

Мактуба Шайдо
23/12/2024 й**

@Maktubashaydo

1 year, 8 months ago

**"JIM TURGAN YAXSHI"

✍️??????? ??????
????'???
?????????**

@Maktubashaydo

1 year, 8 months ago

*?УВОЛИМ ТУТГАЙДИР?*

Уволим тутгайдир бир куни келиб,
Мендек хуноб бўлиб қонлар йиғлайсиз.
Изтироб келгайдир югуриб,елиб,
Ухлолмай тунлари,тонглар йиғлайсиз.

Соғинчлар бўғизлаб бўйларингиздан,
Бошингиз урасиз тоғу-тошларга.
Макон бериб хаёл,ўйларингиздан,
Юзингиз ювасиз аччиқ ёшларга.

Кўмилиб кетасиз афсус домига,
Юракка ботади бир ширин сўз ҳам.
Ёлғизлик чақирар,имлаб ёнига,
Дармон бўлолмайди,у дилбар қиз ҳам.

Уволим тутгайдир қараб туринг сиз,
Ўшанда мендайин зор-зор йиғлайсиз.
Ҳижронлар келгайдир югуриб,елиб,
Ухлолмай тунлари бедор йиғлайсиз.

Мактуба Шайдо**

@Maktubashaydo

1 year, 8 months ago

**ТУЙҒУЛАРНИ ЎЙИНЧОҚ ҚИЛМА

Кимни севсанг асра доимо,
Омади бўл , бўлма муаммо,
Жонгинангни фидо қил , аммо,
Туйғуларни ўйинчоқ қилма.

Ёмон кунда бўлгин тиргаги,
Бир шишадир инсон юраги,
Юрак синса борми кераги,
Туйғуларни ўйинчоқ қилма.

Ҳиёнатдан яшагин ҳоли,
Қалб топталса кўпдир заволи,
Кўзларингни тутмай уволи,
Туйғуларни ўйинчоқ қилма.

Умр ўзи сувдаки кема,
Вақт ўтгач сўнг пушаймон ема,
Бири қолиб бошқасин дема ,
Туйғуларни ўйинчоқ қилма.

Қайтолмайсан бу йўлдан изга,
Бевафолар нима дей сизга,
Севаман деб минг битта қизга,
Туйғуларни ўйинчоқ қилма.

Ранжимагин бу шеър туфайли,
Кечирмагин дўстгинам майли ,
Бўлолмасанг Мажнуну , Лайли,
Туйғуларни ўйинчоқ қилма.

Эплолмасанг қалбларни тилма,
Муҳаббатни ўйинчоқ қилма.

Мактуба ШАЙДО.**

@Maktubashaydo

1 year, 8 months ago

Ушбу шеъримиз тез орада қўшиқ қилиниб, сиз азиз мухлисларимизга хавола қилинади. Хонандамизга омад ёр бўлсин! ?**

??ТОҒ БЎЛ ЎҒЛИМ ??

Яхшиларга эргаш доим,
Осмонимда моҳ бўл ўғлим.
Қуёш каби меҳр тарат,
Эзгуликка шоҳ бўл ўғлим.

Дўстларинга вафоли бўл,
Сирин элга айтма ўғлим.
Йўлбарс каби чиққин йўлга,
Ҳеч изинга қайтма ўғлим.

Ёлғончилар кўп ҳаётда,
Ёлғон қўлин тутма ўғлим.
Номард дўстлар отар чоҳга,
Ундан нажот кутма ўғлим.

Синов келса енгилмагин,
Тўсиқларда тош бўл ўғлим.
Шайтонга ҳеч тенг бўлмагин,
Ғуруринга бош бўл ўғлим.

Йиқилганга елка тутар,
Асқар тоғдай тоғ бўл ўғлим.
Ватан сендан кўп наф кутар,
Шу юрт учун соғ бўл ўғлим.

Мактуба ШАЙДО**
@Maktubashaydo

1 year, 8 months ago

**"BOLALIGIM KELIB KETGIN"

??????

Muallif? : MAKTUBA SHAYDO

Ijroda?:  MUHABBAT UMAROVA

??????????**

@Maktubashaydo

1 year, 8 months ago

**БИР КУН СИЗНИ УНУТАМАН

Сизни бир кун келиб албат унутаман,
Нажот сўраб юлдузлардан тўлғонмайман.
Эсламайман , қачонгача қон ютаман,
Шамоллардан , еллардан ҳам қизғонмайман.

Унутаман ғурур учун , шу ор учун,
Ханжар олиб гул кўнглимни тиғламайман.
Кўз ёшимга арзимаган бир ёр учун,
Қурбон қилиб бу жонимни йиғламайман.

Йиғламайман ҳажрингизда куйиб , эркам,
Юракни ҳам бир амаллаб кўндираман.
Муҳаббатдан қолган ўшал чўғларни ҳам,
Кўзларимдан сувлар пуркаб сўндираман.

Қараб туринг , унутаман бир кун сизни,
Суратингиз олиб қўлга овунмайман.
Юрагимдан ўчираман исмингизни,
Тушларимда дийдор тилаб , соғинмайман.

Насиб бўлса бир кун сизни унутаман.

Мактуба ШАЙДО**

@Maktubashaydo

1 year, 9 months ago

*?*?ОНАМНИ ҚАРИТМАЙ ТУРГИН??

Муаллиф: Мактуба ШАЙДО

Ижрода: Зафаржон Раҳмонов??**

@Maktubashaydo

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 1 year, 8 months ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 1 year, 8 months ago