Maктуба ШАЙДО шеърлари

Description
??Бу каналда бир неча шеърлар қўшиқлар муаллифи Мактуба ШАЙДО шеърларидан баҳраманд бўлиб борасиз.?✍?

Ўзимни нимталанг,чопинглар,
Ўқрайманг осмону,еримга.
Бу чала жонимни тепинглар,
Шеъримга тегманглар,шеъримга.

Мурожаат учун манзил: @maktuba_shaydo
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

2 months, 3 weeks ago

*?МАЙЛИ ЭКАНДА ?*

Одамлар кўнгли деб ўтди йилларим,
Жим туриб, яшади шўрлик тилларим,
Армонга туташди умр йўлларим,
Бизнинг кўнгил синса майли эканда.

Ҳаққим йўқ эканда ўйнаб кулишга,
Омадга тўлишга, бахтга тўлишга,
Ёки туғилдимми фидо бўлишга,
Бизнинг кўнгил синса майли эканда.

Кесатиб, ниш санчиб сўзлайсиз ҳадеб,
Умрим ўтиб кетди биров ғамин еб,
Кимдир сўрадими, жонинг соғми деб,
Бизнинг кўнгил синса майли эканда.

Тугамас эканда умримдан қишлар,
Тугамас эканда майда миш-мишлар,
Тинмай юрагимни ҳиёнат тишлар,
Бизнинг кўнгил синса майли эканда.

Кимларга тегибди, айтинг жабримиз,
Бунча синадингиз бардош, сабримиз,
Поёндоз бўлмайди энди қадримиз,
Бизнинг кўнгил синса майли эканда.

Бизнинг қанот синса майли эканда.

Мактуба ШАЙДО**

@Maktubashaydo

2 months, 3 weeks ago

*?*?АРМОН??

Ҳали қанча дилимда, орзулар бисёр эди,
Сени дунё кездириш умидларим бор эди,
Тўсиқларни енгишда дуоларинг ёр эди,
Ғамлар босган қалбингни кулдурмадим онажон,
Афсус, афсус ҳеч бир ишга улгурмадим онажон!

Баъзан зардалар қилиб, жонинга ҳам теккандим,
Нафсимни баланд қўйдим, улгурарман дегандим,
Тинмай орқага суриб, рўзғор ғамин егандим,
Нафсимни бир лаҳзага ўлдирмадим онажон,
Афсус, афсус ҳеч бир ишга улгурмадим онажон!

Топганингни қўш қўллаб тинмай бизларга тутдинг,
Кўз ёшларинг беркитиб қанча аламлар ютдинг,
Бола- чақа, уйим деб орзуларинг унутдинг,
Армонларинг чечагин сўлдирмадим онажон,
Афсус, афсус ҳеч бир ишга улгурмадим онажон.

Энди атанглар айтиб, тилларим толиб кетди,
Яратганим шошилиб, жуда тез олиб кетди,
Қанча дил изҳорларим айтилмай қолиб кетди,
Нега яхши кўришим, билдирмадим онажон,
Афсус, афсус ҳеч бир ишга улгурмадим онажон!

Қабринг узра авайлаб турфа гуллардан экдим,
Суратларингни силаб, бугун аламлар чекдим,
Ҳали вақтим талай деб ҳаммасига кечикдим,
Юрагингни нурларга тўлдирмадим онажон,
Сизни Ҳожи қилишга, улгурмадим онажон!

Мактуба ШАЙДО
30/08/2024 й**

@Maktubashaydo

2 months, 3 weeks ago

*?СОҒИНГАНИМ ТУНДАН СЎРА?*

Азоб бердинг, ташналигим била туриб,
Секин, секин узоқлашдинг юзинг буриб,
Куним ўтар пешонамни тошга уриб,
Сени қандай соғинганим тундан сўра,
Унутганинг яхши мени, ундан кўра.

Елкам узра гўёки тоғлар қулади,
Кўзларимдан соғинч ёши қуйилади,
Сенсизликда қара дунё ҳувиллади,
Сени қандай соғинганим тундан сўра,
Унутганинг яхши мени, ундан кўра.

Кулгуларинг жаранглайди ўшандай шўх,
Менинг эса юрагимни куйдурар чўғ,
Кундан кунга нураяпман ҳеч ишинг йўқ,
Сени қандай соғинганим тундан сўра,
Унутганинг яхши мени, ундан кўра.

Раҳминг келмас мендек кўнгли девонага,
Изларингда адо бўлган сарсонага,
Наҳот айтгин, айландикми бегонага,
Сени қандай соғинганим тундан сўра,
Унутганинг яхши мени, ундан кўра.

Изтироблар кулгуларга солди қафас,
Ҳижронларинг бўғаяпти етмас нафас,
Сенга интиқ нигоҳларга тўлдирдинг хас,
Сени қандай соғинганим тундан сўра,
Унутганинг яхши эди, ундан кўра.

Ўлдирганинг яхши эди ундан кўра.

Мактуба ШАЙДО
30/08/2024 й**

@Maktubashaydo

3 months ago

?ҲАММА МЕНДАН ХАФА... ?**

Ҳамма мендан хафа, ҳамма норози,
Ўзлари бир қалбни қилгандай рози,
Сиз деб ўтиб кетди умримнинг ёзи,
Тубсиз чуқурларга йиқилган пайтим,
Менинг кўнглимни ким кўтарди айтинг?!

Омадим юз бурса кулиб ўтасиз,
Давлатингиз ошса ётга тутасиз,
Меҳр бермай туриб, меҳр кутасиз,
Тубсиз чуқурларга йиқилган пайтим,
Менинг кўнглимни ким кўтарди айтинг?!

Фидо бўлавериб чарчадим ахир,
Менинг ҳам пешонам ширинмас, тахир,
Бировлар айбдормас, синаса тақдир,
Тубсиз чуқурларга йиқилган пайтим,
Менинг кўнглимни ким кўтарди айтинг?!

Елкамга энг оғир ғамларни ортиб,
Йиғласам ёшимни бир ўзим артиб,
Оёққа туряпман истиғфор айтиб,
Тубсиз чуқурларда йиқилган пайтим,
Менинг кўнглимни ким кўтарди айтинг?!

Иғво отаверманг эгилган бошга,
Оғу солаверманг мен еган ошга,
Мени ҳам йўқламас, Худодан бошқа,
Тубсиз чуқурларда йиқилган пайтим,
Менинг кўнглимни ким кўтарди айтинг?!

Ичимдан чиқмайди ғамлар овози,
Не бўлса барига яратган қози,
Мендек ярим жондан бўлманг норози,
Йиқилган пайтларда, йиғлаган пайтим,
Менинг кўнглимни ким кўтарди айтинг?!

МАКТУБА ШАЙДО
25/08/2024 й**

@Maktubashaydo

3 months ago

*?УСТИМИЗДАН КУЛГАНЛАРГА?*

Сал эгилсам қарсак чалган номардларча,
Нигоҳлари чап кўксимдан очган дарча,
Майли ҳозир қалб бўлса ҳам парча, парча,
Саломим кўп, устимиздан кулганларга.

Кучи етмай ичидаги оласига,
Лабин бурган ишларимнинг чаласига,
От ўлимин кутган итлар галасига,
Саломим кўп, устимиздан кулганларга.

Сўзингиз гап эмас ўқли камондир бу,
Йиқилганни ўлди дейиш ёмондир бу,
Жаҳли чиқса терс айланар замондир бу,
Саломим кўп, устимиздан кулганларга.

Ёлғон дунё ҳаммамиздан эҳ, қолар ҳам,
Бу ҳақида кўп айтилган нақллар ҳам,
Майли озроқ байрам қилсин шоқоллар ҳам,
Саломим кўп, устимиздан кулганларга.

Дуо қилиб синишимни кўп кутманглар,
Шайтонларнинг дуосига кафт тутманглар,
Ёлғизларнинг ёри Худо, унутманглар,
Саломим кўп, устимиздан кулганларга.

Омад кетса кўкси нурга тўлганларга,
Саломим кўп устимиздан кулганларга.

МАКТУБА ШАЙДО
24/08/2024 й**

@Maktubashaydo

3 months ago

**СЕНИ СОҒИНИБ

Чўчиманг сиз менинг туйғуларимдан,
Нигорон кўзларим боқсада зор-зор.
Қўрқманг ишқ аталган туйғуларимдан,
Ҳатто хаёлим ҳам бермайди озор.

Майин шаббодалар сирли сўз айтар,
Балки қайтаётир сиз томон бориб.
Жавобсиз севгим орқага қайтар,
Балки қайтаётир ,ҳасратга қориб.

Рашк қилиб кетаман ,шамоллардан ҳам,
Тунлари юрагим қон бўлиб кетар.
Энди чидолмайман қолмади чидам,
Ортиқ ҳижронингда қийнама етар.

Уйқумни сўрабон кўкка сиғиниб,
Юракни тиғлайман,тушга овуниб.
Мен сени бутунлай унутгандиму,
Эҳ яна йиғладим,сени соғиниб.

Мактуба ШАЙДО**

@Maktubashaydo

3 months, 1 week ago

*?*?ЯҚИНИМ СЕНСАН??

Тақдир бошга солса ҳам фироқ,
Майли бўлсин орамиз йироқ,
Сен қалбимни ёритар чироқ,
Энг суянган яқиним сенсан.

Соғинчингда чексамда озор,
Майли мени йиғлатавер зор,
Дунёларни қилсанг ҳамки тор,
Энг суянган яқиним сенсан.

Ғамлар бошга ташласа соя,
Бир кулишинг бўлар кифоя,
Муҳаббатим бўлмас ниҳоя,
Энг суянган , яқиним сенсан.

Майли қадрим аталсин тупроқ,
Адо қилсин соғинчли титроқ,
Умр бўйи эзсада фироқ.
Энг суянган , яқиним сенсан.

Мактуба ШАЙДО**

@Maktubashaydo

3 months, 1 week ago

*?*❤️?

"СЕНСИЗ ҲАМ ТИРИКМАН"

???

МАКТУБА ШАЙДО

?Нигорахон??**

@Maktubashaydo

3 months, 1 week ago

*?СОҒИНГАНИМ КИМГА АЙТАЙ?*

Дардларимни сойлар сизга айтай тўйиб,
Бошгинамни улкан тошга секин қўйиб,
Йўқса ҳижрон чап кўксимни олар ўйиб,
Соғинганим қизиқтирмай қўйган уни.

Оташларим ўчиришинг қишлар келинг,
Бардошимга бардош қўшар тушлар келинг,
Қанотингиз секин пастлаб қушлар келинг,
Соғинганим қизиқтирмай қўйган уни.

Сўзим тингланг самодаги ой, юлдузлар,
Олисларга термулиб зор толди кўзлар,
Ҳасратимга шерик бўлинг келинг сизлар,
Соғинганим қизиқтирмай қўйган уни.

Мени дея юрак, бағрин тилармиди,
Қиё боқиб, бир яхшилик қилармиди,
Бағритошлар севги нима билармиди,
Соғинганим қизиқтирмай қўйган уни.

Ёна,ёна тўлиб кетди жабрларим,
Бора, бора тугаяпти сабрларим,
Ёрдам беринг менга қайноқ сатрларим,
Соғинганим қизиқтирмай қўйган уни.

Муҳаббатим қизиқтирмай қўйган уни.

Мактуба ШАЙДО
16/08/2024 й**

@Maktubashaydo

3 months, 2 weeks ago

**КЎЗ ЁШИМНИ ТИЁЛМАДИМ

Ғамлар келса кўздан ёшим чиқмаганди,
Бардошимни ҳеч бир дардлар йиқмаганди,
Ҳеч бир оташ кўксим бундай ёқмаганди,
Кулай дедим, тўйхонада кулолмадим,
Қиз узатиб кўз ёшимни тиёлмадим.

Ота бўлиб, тушмагандим бундай ҳолга,
Минг уриниб ололмадим ўзим қўлга,
Жоним қизим узатдим-у сени йўлга,
Кўзларимнинг ёмғиридан уялмадим,
Қиз узатиб кўз ёшимни тиёлмадим.

Йиғламадим, қисматим тош отганида,
Оёқларим йўқчиликка ботганида,
Чидагандим дўстлар ҳатто сотганида,
Аммо бугун йиғлаб,йиғлаб тўйёлмадим,
Қиз узатиб кўз ёшимни тиёлмадим.

Бешик олиб борай насиб, бу йил кузга,
Хонадонинг тўлсин болам ўғил, қизга,
Бугун буйруқ беролмади отанг кўзга,
Бу қандайин азоб бўлди билолмадим,
Қиз узатиб кўз ёшимни тиёлмадим.

Йиғламадим қайғу кўксим ўйганида,
Ҳиёнатлар пичоқ олмай сўйганида,
Чидолмадим, тиззамга бош қўйганингда,
Шундай кунда кулгуларга тўлолмадим,
Қиз узатиб кўз ёшимни тиёлмадим.

Қиз узатиб отанг жиндак сўлди, қизим,
Кўксим эса оғриқларга тўлди қизим,
Дуодаман, бахтли бўлсанг бўлди қизим,
Розиман-у, кўзим сени қиёлмади,
Қиз узатиб кўз ёшимни тиёлмадим.

Мактуба ШАЙДО
11/08/2024 й**

@Maktubashaydo

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago