Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал

Description
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas

1 Monat, 3 Wochen her
[#Об\_ҳаво](?q=%23%D0%9E%D0%B1_%D2%B3%D0%B0%D0%B2%D0%BE)

#Об_ҳаво

⚡️⚡️⚡️ Мамлакатимиз ҳудудига нам ўрта ер денгизи ҳавосининг бир қисми кириб келиши кутилмоқда — "Ўзгидромет"

26-29 март кунлари даврида Ўзбекистон ҳудудига нам ўрта ер денгизи ҳавосининг бир қисми кириб келиши кутилмоқда.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

26 мартда юқори ҳарорат фони сақланиб туради, сўнг ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига келиб 13-18 даража илиқни ташкил этади.

25-26 ва 28-29 март кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, 28-29 мартда айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Бугун ва эртага кундузги ҳарорат 25-27 даража илиқ, 27 мартда 20-22 даража илиқ, 28 мартда 18-20 даража илиқ, кечалари ҳарорат асосан 11-14 даража илиқ бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI

1 Monat, 3 Wochen her

#Иқтибос

Фақат қилган ишларимизга эмас, қилмаган ишларимизга ҳам масъулмиз.

✍️ Жан Батист Молер

👉 @PARKENT_TONGI

1 Monat, 3 Wochen her

#Кун_ҳикмати

⚡️⚡️⚡️ Алҳамдулиллаҳ дейишга одатланинг

Синов ва кулфатларни мусибат деб билган киши хато қилади. Аксинча, улар неъматдир.

Синовлар сабабли Аллоҳ таоло бизнинг гуноҳларимизни ювади, қадримизни юксалтиради.

Шундай экан, ҳар доим "Алҳамдулиллаҳ" дейишга одатланинг!

©️"Ҳикматлар чашмаси"дан

👉 @PARKENT_TONGI

2 Monate her
"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
2 Monate her
[#Муҳим](?q=%23%D0%9C%D1%83%D2%B3%D0%B8%D0%BC)

#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда сифати кафолатланмаган 74 млн. сўмлик профнастил маҳсулотлари аниқланди

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг  Назорат инспекцияси Тошкент вилояти бўлими томонидан Паркент туманида жойлашган (ПКЖ МЧЖ номи ўзгартирилган) цехида сифати кафолатланмаган, мувофиқлик сертификатисиз профнастил маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи цех фош этилди.

Цех томонидан қайта ишланган 2 турдаги (кулранг ва оқ рангли 220 маркали 0.37*1250) профнастил маҳсулотининг сифати текширилганда стандарт талабига кўра сифатсизлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Давлат инспекторлари томонидан 38 млн. сўм жарима тарзидаги молиявий санкция қўлланилиши тўғрисида далолатнома расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, маҳсулот реализациясига тақиқ қўйилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI

2 Monate her

#Иқтибос

Қалбнинг давоси бештадир: солиҳлар билан ўтириш, Қуръон қироати, оч юриш, кечалари ибодатда бўлиш, саҳарда тазарру билан дуо қилиш.✍️ Абдуллоҳ Антокий

👉 @PARKENT_TONGI

2 Monate, 1 Woche her
[#Диққат\_қилинг](?q=%23%D0%94%D0%B8%D2%9B%D2%9B%D0%B0%D1%82_%D2%9B%D0%B8%D0%BB%D0%B8%D0%BD%D0%B3)

#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Дин ишлари бўйича қўмита диншунослик экспертизасидан ўтказилмаган ахборотларни тарқатишдан огоҳлантирди

Рамазон ойида одамлар орасида диний мазмундаги материалларни тарқатиш, шунингдек, интернет тармоғига юклаш ҳолатлари табиий равишда ортади.

Қўмита ахборот хизмати баёнотига кўра, ўтган йиллар давомида олиб борилган мониторинг натижалари, фуқаролардаги бу иштиёқдан турли экстремистик, террористик ташкилотлар ҳамда ақидапараст шахслар доим ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланиб, аҳоли орасида ўзларига тегишли бўлган контентларни кенг тарқатишга ҳаракат қилишини кўрсатмоқда.

Қолаверса, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, ҳар қандай диний мазмундаги материаллар диншунослик экспертизаси ўтказилиши ва экспертизанинг ижобий хулосаси асосида уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрланиши, олиб кирилиши ва тарқатилиши мумкинлиги қайд этилган.

"Мазкур ҳолатларни инобатга олган ҳолда Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларимиздан диншунослик экспертизасидан ижобий хулоса олинмаган ҳамда шубҳали диний мазмундаги аудио, видео ва бошқа турдаги медиа маҳсулотларни интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларидан юклаб олмаслик ва тарқатмасликни сўрайди", дейилади баёнотда.

👉 @PARKENT_TONGI

2 Monate, 1 Woche her

#Иқтибос

Ҳамма нарса меъёридан ошса қадрини йўқотади. Аммо одоб қанча кўп бўлса шунча қадрлидир.

✍️ Замахшарий

👉 @PARKENT_TONGI

2 Monate, 1 Woche her

#Жамият

⚡️⚡️⚡️ Рамазонда тўғри овқатланишнинг олтин қоидалари

Рамазон ойида тўғри овқатланиш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси матбуот хизмати қуйидаги тавсияларни берди.

  1. Таомланишни хурмодан бошланг.

Хурмо кун давомида энергия билан таъминлайдиган углеводларнинг манбаи ҳисобланади. Хурмо меваси толалари овқат ҳазм қилиш трактининг ишлашини тартибга солади. Бундан ташқари, хурмо магний ва калийга бойдир.

  1. Кўп миқдорда сув ичинг.

Кун давомида чанқамаслик учун оғиз очилгандан кейин ва саҳарликдан олдин етарлича сув ичинг. Бир кунда 8 стакан сув ичишга ҳаракат қилинг.

  1. Чанқатадиган овқатлар ва маҳсулотлардан сақланинг.

Тузли овқатлар, консервалар, тузланган ёнғоқлар, бодринглар, балиқлардан сақланинг. Бундан ташқари, зираворларга бой овқатлардан сақланинг, чунки улар чанқоқ ҳиссини чақиради. Кўпроқ мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг, улар организмнинг сув захираларини янгилайди ва тўлдиради.

  1. Секин, шошмасдан ифторлик қилинг.

Узоқ муддатли очликдан сўнг, танага катта миқдордаги озиқ-овқат тушиши стрессдир. Мўътадил бўлишга ҳаракат қилинг, ифторни хурмо, сув билан бошланг, кейин шўрва, салат ейишингиз мумкин. Бир мунча вақт ўтгач, асосий таомга ўтинг. Ортиқча овқатланиш овқат ҳазм қилишда муаммолар ва ошқозон оғриғига сабаб бўлиши мумкин. Ифторни илиқ шўрва билан бошлаш рўза тутгандан кейин энг яхши овқат бўлиб, организмнинг озуқавий моддаларини тўлдиради ва танани оғирроқ овқатлар учун тайёрлайди.

  1. Таомингизда барча керакли нутриентлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг. Ифторда оқсиллар, сабзавотлар, ёрмалар, мевалар ва фойдали ёғлардан иборат овқатлар бўлиши керак.

  2. Соғлом овқатларни танланг.

Рационингизда дон, ёрмалар, товуқ гўшти, ёғсиз гўшт, балиқ, зайтун мойи ва мевалар бўлиши керак. Қовурилган, шўр ва ёғли овқатлардан сақланинг. Гўшт, дуккаклилар, тухум ва сут маҳсулотлари оқсилга бой. Ушбу озиқ-овқат маҳсулотларидан камида биттасини ҳар куни истеъмол қилишингиз керак.

  1. Ширинликлардан сақланинг.

Ифтордан кейинги ширинликлар қоринда газ тўпланишига сабаб бўлади ва овқат ҳазм қилишни бузади. Бундан ташқари, у қондаги глюкоза миқдорини оширади, бу эса ширинликларга бўлган эҳтиёжни янада оширади. Шунинг учун ифторликдан 2-3 соатдан кейин ширинликларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Ширинликларни фойдалироқ маҳсулотларга: хурмо, қуруқ мевалар, ширин мевалар билан алмаштириш керак.

  1. Қаҳва (кофе) ичишдан тийилинг.

Рамазон ойида бош оғриғи ва уйқусизликка йўл қўймаслик учун кофе истеъмол қилишни камайтиришга ҳаракат қилинг.

  1. Кунига уч марта овқатланиш.

Рамазон ойида ҳам кунига уч маҳал овқатланиш муҳим аҳамиятга эга, бунда ифторлик, саҳарлик ва улар орасида енгил тамадди қилиб олиш керак. Асосий овқатланишингизни уч қисмга бўлинг. Учдан бир қисми мураккаб углеводлар, учдан бири ёғсиз гўшт ёки балиқ, қолганлари эса сабзавот. Бу соғлом мувозанатли овқатланиш бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI

2 Monate, 2 Wochen her
[#Об\_ҳаво](?q=%23%D0%9E%D0%B1_%D2%B3%D0%B0%D0%B2%D0%BE)

#Об_ҳаво

⚡️⚡️⚡️ Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилади

Бугун ва эртага республикамиз ҳудуди бўйича иш ҳафтасининг бошида бошланган ҳаво ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади.

Ҳаво ҳарорати кечалари +5...+10 даража илиқ, кундуз кунлари 7 мартда +13...+16 даража илиқ, 8 мартда +17...+20 даража илиқ атрофида бўлади.

9-11 март кунлари мамлакатимиз бўйлаб беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Ҳарорат фони анча юқори бўлиши сақланиб туради, кечалари +5...+10 даража илиқ, кундуз кунлари +13...+18 даража илиқ бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas