Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

Илм ва ҳикмат

Description
ҲИКМАТ ИЗЛАНГ
Жасаднинг қуввати таом ва ичимликлар билан, ақлнинг қуввати эса илм ва ҳикмат биландир.
Админ @Ilmvaxikmatbot
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago

1 month, 2 weeks ago
Илм ва ҳикмат
1 month, 2 weeks ago

У Туркиянинг Мардин шаҳридан 14 км узоқликдаги Bine-bil қишлоғида дунёга келган эди. Отаси мардинлик, онаси суриялик араблардан эди. Тили эрта чиққани учун онаси уни Баҳе булбул деб эркалатарди.

Баҳе бир ярим ёшда эканида хўрознинг ҳужумига учрайди: хўроз ҳимоясиз болакайни аёвсиз чўқиб, юз-кўзларида бир умрлик яра излари қолдиради. Ўша вақтда қаттиқ қўрқиб кетган Баҳе гапирмай қўяди. Болакай ёлғиз қолса талвасага тушар, онасининг қучоғидагина тинчланарди.

Баҳе опаларининг саъй-ҳаракатлари билан, тўрт ёшга етганидагина оз-моз гапирадиган бўлади. Ота-онаси уни қишлоқ шифокорига элтадилар, шифокор боланинг ҳолатини ақлий заифлик дея баҳолайди. Биргина ота бу ташхисга ишонмайди. Темир йўл станциясида юк ташувчи бўлиб ишлайдиган ота ўғлини Мардиндаги таниқли шифокорларга олиб боришни ният қилади, лекин кўп ўтмай соғлиғи ёмонлашиб, вафот этади.

Ночор қолган она фарзандларини олиб ота юрти Сурияга қайтмоқчи бўлади. Йўлга тайёргарлик кўраётганида отасидан мактуб олади. Унда бобо ақли заиф набирасини кўрмоқчи эмаслигини айтиб, уни олиб келмасликни қатъий тайинлаган эди.

Чорасиз қолган она (ўзидан бир қадам ҳам ажралмайдиган) кичкинтой Баҳени Мардиндаги қадим монастирга олиб бориб топширади.

Кетаётганида эса, нима гаплигини тушуна олмай жавдираб турган болакайнинг қулоғига шивирлайди:
- Бизни кутгин. Биз албатта қайтиб келиб, сени олиб кетамиз...
Монастир эшиги олдига етганида яна такрорлайди:
- Биз қайтиб келамиз, Баҳе...

Шу-шу, монастирнинг кириш эшиги болакайнинг паккасига айланади. Ҳар куни эртадан-кечгача, соатларча кўз ёши тўккан кўйи онасини кутади у. Қиш қировли кунларда ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам. Ҳар куни. 70 йил! Ҳа, нақ 70 йил кутди у онасини, опаларини... Уни ҳеч ким бу ердан олиб кетмади. Шу ерда умри битди.

- У монастир эшиги олдидаги тош эди гўё, - дейишди ибодатхона ходимлари журналистларга. – 70 йил давомида икки кўзи эшикда яшади...

Баҳе булбул «Дунёда онасини энг узоқ кутган фарзанд» номи билан эсланадиган бўлди.

© Дилфуза Комил
@ilmvaxikmat

1 month, 2 weeks ago

● Бошингизга оғир кунлар келса:

‒ Ёлғиз эканинигизни унутманг!

‒ Аллоҳ пешонага ёзган нарсанинг бир ҳикмати бор.

‒ Фойдали нарсаларни келтириб, зарарли нарсаларни даф қилувчи ёлғизгина Аллоҳдир.

‒ Бошингизга келган нарса келиши, келмаган нарса эса келмаслиги керак эди.

‒ Дунёнинг ҳақиқатини билиб олсангиз, хотиржам бўласиз.

‒ Роббингизга яхши гумонда бўлинг.

‒ Аллоҳнинг сиз учун танлагани, сизнинг ўзингиз учун танлаганингиздан кўра яхшироқ.

‒ Мусибат кучайгани сайин, кушойиш ҳам яқинлашади.

‒ Кушойишнинг қандай келиши ҳақида ўйланманг, чунки Аллоҳ таоло бирон нарсани хоҳласа унинг сабабларини хаёлга келмаган тарафдан тайёрлаб қўйган бўлади.

‒ Кушойишлар қўлида бўлган Зотга дуо қилишни унутманг!

‒ Аллоҳ сиз учун танлаган нарсага рози бўлинг, энг бахтиёр одам сиз бўласиз!

Арабчадан Абу Жаъфар ал-Бухорийнинг эркин таржимаси
@ilmvaxikmat

1 month, 2 weeks ago

- Аҳмад 25 дақиқада 5 километрга югурди.
- Мустафо эса, 35 дақиқада 5 километга югура олди.

Айтингчи, қай бири жисмонан кучлироқ сизнингча?

Албатта, Аҳмад! Шундайми?

Аҳмад 5 км ни махсус югуриш майдонида югурган эди. Мустафо эса, денгизнинг қумлик соҳилида.

Аҳмаднинг ёши 23 да. Мустафонинг ёши 45 да.

Аҳмаднинг оғирлиги 73 кг, Мустафоники эса 85 кг.

Аҳмаднинг соғлиги яхши. Мустафонинг бели бироз оғрийди.

Аҳмад олдин ҳам югуриш бўйича мусобақаларга қатнашган. Мустафо илк бора синаб кўрмоқда.

Мустафо ҳақида қанча билсангиз, аввалги берган баҳойингиз шунча ўзгармоқда. Бу икки инсон ҳақида биринчи саволга қандай жавоб берилган эди? Мустафога адолатсиз равишда баҳо берган эдик, шундай эмасми? Иккиси ҳақида қисман ўрганилгандан сўнг ҳақиқатга яқинроқ жавобни топдик.

Ҳудди шундай, икки инсоннинг ўртасидаги муаммони бир тарафнинг таарифлашига кўра ҳукм чиқариш ҳам адолатсизликдир. Натижа эса, айанчлий ҳам бўлиши ҳеч гап эмас.

Фиқҳий дарсликларда қози қандай бўлиши лозимлиги ҳақида алоҳида боблар мавжуд. Унда, қози ўз ҳузурига шикоят билан келган хусуматчиларга қандай муносабатда бўлиши, ҳатто уларга қандай назарда қараши кераклиги ҳақида ҳам ўргатилади.

Бугунги инсонларнинг вабоси, бир тарафни эшитиб, ёки кўрибгина, ёки умумий "ёппа" маълумотларга кўра ҳукм чиқаришидир.
Маъмур Муҳтор
@ilmvaxikmat

1 month, 3 weeks ago

Бугун мени қаттиқ маҳзун қилган ва йиғлатган сурат:

Шимолий Ғ а з з о даги оила ифтори. Дастурхонда ўт-ўлан(ажриқ)дан пиширилган шўрва ва лимондан бошқа ҳеч нарса йўқ…😢😢😢

Суратга яхшилаб қаранг, сўнг, ифторлик пайтидаги дастурхонингизга назар солинг диндошим. Нималарни ҳис қиляпсиз?

Рамазон рўзасининг фарз қилиниш ғояларидан бири - мискинларнинг ҳолини тушуниш эди.
Аммо кўпларимиз буни тушунишга ўзимизга фурсат бермаяпмиз.

Негаки, кун бўйи емай-ичмай юрганимиз билан, ифторда албатта зиёфат бўлишини, бир эмас бир неча ҳил анвойи таомлар бизни кутиб турганини биламиз.

Бошқа ойларда кечки таом учун битта таом тайёрланган бўлса, Рамазонда ифторликка махсус тайёргарлик кўриш, суюқ-қуюқ, салат, сомса, ширинликкача қилиш, кунда кун ора ифторга меҳмонга бориш ё меҳмон кутиш одатга айланган.
Бечора ошқозон бир йилда бир дам олиш ўрнига икки баробар ишлашга маҳкум.
Бўғзигача овқат тиқилган жасад билан ибодатда хушуъ ва ҳузуъ қаёқда?..

“Ифторга нима есак экан?…”
“Саҳарликка қайси таом ейилса кун бўйи тўқ тутаркин?” деган ташвиш билан Рамазон ўтиб кетади.
Бу туришда қачон оч қоламизу қачон мискинлар ҳолини ҳис қиламиз?!

Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг саҳобалари Рамазон ойида ғазотларда юрганлари, саҳарлик ва ифторликлари бир неча дона хурмо, сут ёки сув бўлгани ҳақида ривоятларни ўқисак ҳам озгина ибратланмаймиз.

“У зотнинг умматларимиз” деб даъво қиламизу аммо нафсимизни тийиш ўрнига худди Фирьавннинг ҳаётидек шоҳона ва тўкин яшашдан лаззат олиш илинжида ҳаракатдамиз.

Рамазон ойи таом ойи эмас ибодат ойи эканини унутгандекмиз.
Бугун бизларнинг барча ғайратимиз, шижоатимиз - ошхонада жавлон уриш бўлиб қолди гўё…
Умматнинг, қиличларни сихларга айлантириб, кабоб уриб, қўраларда айлантириб, елпиб ўтиришдан бошқа “жиҳоди” қолмагандек…

Аёллар таом тайёрлашга, эркаклар пул топиб масаллиқ келтиришга сарфлаётган вақтининг ҳеч йўқ чорагини Қуръон тиловати ва илм олишга сарф этишга имкон қилмайдилар.
Гўё ифторга яхши овқат қилмаса Рамазоннинг ҳаққи адо этилмайдигандек.

Аслида Рамазондан мақсад қоринни эмас, иймонни тўйдириш эмасмиди? Иймон таом билан эмас, Қуръон билан, илм билан, ибодат билан тўлмасмиди?…

Қоринларимиз тўляпти аммо иймонларимиз оч қолмоқда…

Йўқса, биродарларимиз ажриқ еб ўтирганда томоғимиздан луқма ўтмаган бўларди…

Аллоҳ бизга раҳми келсин!😢
Умму Аббос
@ilmvaxikmat

1 month, 3 weeks ago
2 months ago
«إِنَّ ٱلْحَسَنَٰتِ يُذْهِبْنَ ٱلسَّيِّـَٔاتِ»

«إِنَّ ٱلْحَسَنَٰتِ يُذْهِبْنَ ٱلسَّيِّـَٔاتِ»

«Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади»

(Ҳуд сураси 114-оят «Тафсири ҳилол»)

*Қачонки гуноҳ қилсанг, ўзингга айт:

Мен тўқнашувдагина мағлуб бўлдим, аммо урушда ютқазганим йўқ.

Ноумид бўлма, таҳорат ва икки ракат (намоз) ила ўзингни ўнгла.

Гуноҳ қилган бармоқларингла истиғфор айт.

Ҳаромга назар солган кўзларинг билан Қуръон ўқи.

Аллоҳ таоло ҳузурида тавба қилувчининг ноласи итоаткор банданинг муножоти кабидир.

У сени тавба қилишингни хоҳлагани учун ҳам Ўзини ал-Ғофур (кечирувчи) дея атади!
©* Адҳам Шарқовий «Қуръондан номалар»

#Рамазон
#Кун_ояти
#Таржима

https://t.me/tarjumaan

2 months ago

“Рамазоннинг биринчи куни муборак, иккинчи куни муборак, учинчи куни муборак, биринчи жумаси муборак, баҳорнинг биринчи жумаси муборак...” Бўлди, энди, азизлар. Бас қилайлик. Табрик уммати бўлиб қолдик. Эътиборни амалларга қаратайлик. Табрик билан чалғиб, (худди бир табрик йўллаш билан мусулмонлик вазифасини қойиллатиб қўйгандек) ўзимизча овуниб юрмайлик. Табрик ўрни келганида умумий тарзда бўлади. Табриклашда ғулув кетиш – чегарадан чиқиш яхши эмас.
Бу ҳақида шоир яхши сўз айтибди:

📝 ЖУМЪА

Баъзи бир кимсалар қилиб "ижтиҳод",
Баланд даъво билан чиқардилар от.

Чиройли сўзларни қатор тердилар,
Жумъани байрам деб фатво бердилар.

Табриклаб бир-бирин ҳар жумъа такрор,
Билмадим, топдилар не нафъ, не асрор?!

Гўё шариатга қўшдилар бир иш,
Табрикдан қочганлар девона эмиш...

Ким инкор қиладир, байрамдир чиндан,
Аммо, байрамлиги ибодат билан.

Олқиш, табрикларинг ибодат эмас,
Иймонли кимсага бу одат эмас.

Аллоҳга чин дилдан итоат қилсанг,
Расулуллоҳ сўзин ҳақ дея билсанг,

Жумъанинг фазлини топмоқ истасанг,
Энг афзал, савобли бир иш изласанг,

Шу куни беҳуда ҳар бир сўздан қайт,
Зикр-у тасбиҳ, кўп-кўп саловотлар айт!

Дуо қилгин мазлум мўминларни ҳам,
Бу–сендан уларга энг катта ёрдам!

Йиғлаб дуолар қил, Аллоҳга ёлвор,
Пушаймонлик ила айтгил истиғфор...

Ғафлатда қолмагин бу кун фазлидан,
Дуо-илтижодан тўхтама бир дам...

Аллоҳнинг Расули буюргани–шу.
Ўзингни оламга қилмагин кулгу.

Олқиш, табрик билан чалғитма элни,
Зикр-у саловот-ла поклагин дилни.

Ғафлатда қолмагин бой бериб бахтни,
Дуода ўтказгин энг мақбул вақтни.

Вақти маълум эмас, қабули нақддир,
Кўп дуо қилганга ёр бўлар тақдир!

🕊Шаҳобиддин Одил✍️
@ilmvaxikmat

2 months, 1 week ago

Эй мўминлар, келур мавсум,
Шаҳри ғуфрон, марҳабо!
Бир амал чун мингни олмоқ
Бунда имкон, марҳабо!

Ўртар ўн бир ой хумори,
Ўчрилур ҳар не ғубор,
Келгин, эй иймон мадори,
Файзи Раҳмон, марҳабо!

Ҳар даҳаси кону давлат,
Уч хазина мулкидир,
Раҳмати бирлан мағфират ,
Итқи нийрон, марҳабо!

Қадр атаб қадрини Раҳмон,
Қилди минг ойдан азиз,
Малоиклар тушар шул он,
Бўлиб гирён, марҳабо!

Ул эрур Ҳақдан иноят,
Бил, риоят этса ким,
Мунтазир анга ниҳоят
Боби райён, марҳабо!

Сидқи бирлан, боқ, фақирга
Тўқлар айлар ҳиматин,
Ҳар гўшада бор барокот,
Лутфу эҳсон, марҳабо!

Қорилар булбул мисоли
Айлаб масрур барчани
Яшнатиб кўнгил бахорин
Хатми Қуръон ,марҳабо!

Интилишиб тоат сари,
Тўплаб савоб мевасин,
Ҳар мусулмон ёшу қари,
Шоду хандон ,марҳабо!

Келгин,эй шахри султоним,
Сенга ҳар дам ташна дил.
Ўрнингни бер тез Шаъбоним,
Эзди хижрон ,мархабо!

Sarvar Mirzo
@ilmvaxikmat

2 months, 2 weeks ago
На шеър наф бергуси, на ҳикматли …

На шеър наф бергуси, на ҳикматли сўз
Гар виждон ўликдир, ахлоқлар жонсиз
@ilmvaxikmat

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 days, 9 hours ago

🇺🇿 Тошкентликлар учун ташкил этилган махсус телеграм канал!
🌎 Янгиликлар бизнинг каналда!

💰 Реклама учун @otash_media_uz

📽видео янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 3 weeks, 1 day ago