Илм ва ҳикмат

Description
ҲИКМАТ ИЗЛАНГ
Жасаднинг қуввати таом ва ичимликлар билан, ақлнинг қуввати эса илм ва ҳикмат биландир.
Админ @Ilmvaxikmatbot
Advertising
We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 weeks, 1 day ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 5 months ago

2 months, 1 week ago

ОИЛА - СИНОВХОНА❗️
Она қайнона бўлгач, нима ютади-ю, нималарни ютқазади?
Ютгани мисқолча, ютқазгани бисёрдир.
Келинг, унинг ютқизишларини эринмай санаб берайин:
Қайнона келинли бўлгунча умрини сарфлади, ҳуснини сарфлади.
Игна кириб, игна чиқди – тер тўкди.
Яхши емади, яхши киймади, тўйга тайёрланди.
Чиройли уйларни келинга бўшатиб, ўзи минг розилик билан пойгакдаги эски уйга сурилди.
Авваллари ўз уйи ўлан тўшаги эди, овозини хоҳлаган пардага қўйиб гапирарди.
Энди эса орага истиҳола тушди, сўзни секингина, у ёқ-бу ёққа қараб айтадиган бўлди.
Олдин бирор кун гўштсиз овқат қилса ҳам бўлаверар эди, энди уят бўлади.
Орада бегона бор, қозон сифатли қайнаши керак.
Келин йўғида ёзилиб ҳасратлар айтилар, ёзилиб режалар тузиларди.
Энди эса тилини ютиб ўтириши керак.
Сири ёйилиб кетиши, айби очилиб қолиши мумкин.
Авваллари уйида подшодек ёйилиб яшарди, истаган ерида ястаниб ётаверар эди.
Энди эса “Келиннинг олдида афт-бошим айб қилмагудайми, устимдаги кўйлак жуда эскирмаганми, шу рўмолни ўрасам бўлаверармикин?” деган андиша етмагандай, “Ётишим хунук кўринмаяптими?” деб чўзилгани пана жой қидирадиган бўлган.
“Болаларим катта бўлди, энди тоғора бозор, касал бозордан қутулдим” деганида келини туғиб, онага айлангани-чи?
Ўзиникиларда бақувват эди, энди бели бешга бўлинганда набира боқишларига нима дейсиз?
Ундан ҳам баттари жонидан бўлган ўғлининг унга айтадиган гаплари тугаб бораётгани ва ҳоказо...
Айтинг, қайнона шу туришида яйраб кўриняптими?
Яна ҳамма гина қайнонаданми?
Мана, ҳозир сизнинг гўшакдаги сўзларингизни эслаяпман: “Ахир, опажон, ёшлар ҳам яйрашсин, қайноналар уларнинг яхши яшашига ҳалақит бермасин-да”,-дедингиз.
Болажоним, айтинг-чи, ким кўпроқ яшаш имтиёзига эга: қайноналарми ёки ёшлар?
Ахир қайнона бу дунёдан чиқиб кетишга ҳозирданоқ тайёрланаётган одам-ку!
Кетиб бораётган, ўтиб бораётган одамга иддао қиласизми?
Жами уйланган фарзандларга мурожаат қилмоқчиман:
ўғлонлар, қайнона аталган аёл умр бўйи йиққани, ясагани, яратгани, топган савобу дуоларини сизга атаб, қолдириб кетяпти.
Юрагим увушиб айтамнки, ҳатто у бир кишилик ўрнини ҳам сизга бўшатиб кетишга тараддуланяпти!
У сизни деб ўпирилди, сизни деб қуриди.
Кимнинг ўлгиси келади бу дунёда?!
Унинг ҳам ҳеч ўлгиси йўқ аслида!
Аммо “Қувватим кетиб, ёрдамим тугаганда, боламнинг харажатлари кўпайганда топганини еб ётавераманми?” деб ҳам кетишга чоғланиб қоларкан у.
Унга яхшилаб қаранг.
Озгина иш қилса, ҳансираб қоляпти, кетиб бораётганининг ишораси шу.
Пешонасидаги ажинлар ажин эмас, уни етаклаб кетаётган йўллардир!
Унинг кам гапириб, кам еганидан хавотир олинг.
Бу унинг бу дунёлик сўзларни айтиб бўлдим, ейдиганимни еб бўлдим деб, ҳаёт дастурхонидан қўл артиб туришларидир.
Кўришганда ҳам, хайрлашганда ҳам йиғлайдиган бўлиб қолди, бу видоларининг бошланишидир!
Ўтиб кетган отасини гапиравериши, онасини соғинаверишидан ҳушёр бўлинг!
Уларнинг ёнига талпиняпти у!
Қайсики қайнона қовоғи солиқдир, билаверинг, ўғли унга эътиборсиз, келини эса бефарқдир!
“Она, қанисиз?” деб туринг!
“Она, сиз менинг тоғимсиз” деб туринг, музлари эримаса, мен кафил!
Қайсики, қайнона ўғлини ошкора қизғанса, билингки, ўғил хотинпараст, келинида эса келинлик иффат-илми йўқ!
Аслида бизнинг миллат бу борада ғоят билимдон бўлган, эшитинг, ўғлоним!
Аёлингизнинг ҳам қулоғига қўрғошиндек қуйиб қўйинг!
Оналарнинг умрини узайтириш, розиликлари ичра яшаш учун аждодларимиз қуйидаги қадриятларга амал қилганлар:
Келин-куёв ота-оналари олдида бир-бирининг исмини атаб чақиришмаган (бу қизғанишлар кучайишининг олдини олади).
Куёв ҳеч қачон оила аъзолари даврасида келинчакка гап қотмаган (бу “мана, мен аёлимга алоҳида эътибор бераётганим йўқ”, қўполроқ айтганда, “Унинг учун ўлиб турганим йўқ” деган ишорани берган).
Келин ҳам шу пардада турган. Бу, ҳар ҳолда, оналарнинг руҳииятига хотиржамлик берган

2 months, 2 weeks ago

Авваллари бир мусулмоннинг бошига синов келса, атрофидагилар, имкони борлар доим ёрдамга шай туради. Исломий биродарлик шу бўлади деб ўйлардим.

Ҳаёт китобини ўқиб аслида ундай эмаслигини тушундим. Сенинг бошингга тушган синов фақат сенгагина тааллуқли эканини, атрофингдагилар, яқин деб юрганларинг, сени мақтаганлар, дўстдек кўринганлар, кўришиб юрганларинг аслида сен билан ишлари йўқлиги, сенга ёрдам беришга мажбур эмасликлари, ўзларининг кичик ташвишларини, сенинг катта ташвишингдан устун кўришлари табиий эканини қабул қилишинг керак экан.

Улар ёрдам беришга мажбур эмаслиги, ёрдам берганлари, қайғурганлари, самимийлари жуда оз эканини ва улар фазл эгалари эканини билишинг бандасидан кутилмаларингни камайтиради. Роббингга боғланишни кучайтиради.

Кимдан нимани кутишни билишни ўрганинг! Шунда ўзингизни хам танийсиз Ёлғиз жангчи!

Ориф Таскиннинг " Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобидан.
@ilmvaxikmat

2 months, 4 weeks ago

في_مسلسل ...!!!

▪️هي ﺗﻤﺎﺭﺱ ﺍﻟﺰﻧﺎ ﻷﻥ ﺃﻣّﻬﺎ ﻣﺮﻳﻀﺔ ﺃﻭ ﻷﻥ ﺍﻟﻈﺮﻭﻑ ﺩﻓﻌﺘﻬﺎ ﻟﺬﻟﻚ ؛ في (( مسلسل )) .

▪️ﻫﻲ ﺗﺨﻮﻥ ﺯﻭﺟﻬﺎ ﻷﻧﻪ ﺃﻛﺒﺮ ﺳﻨﺎً ﻣﻨﻬﺎ ﺃﻭ ﻷﻧﻬﺎ ﺗﺰﻭﺟﺖ ﻣﻨﻪ ﻏﺼﺒﺎً ؛ في (( مسلسل )) .

ﻫﻲ ﺗﻌﺼﻲ ﻭﺍﻟﺪﻳﻬﺎ ﻭﺗﻬﺮﺏ ﻣﻊ ﻋﺸﻴﻘﻬﺎ ﻷﻥ ﺍﻟﺤﺐ ﺃﻗﻮﻯ ﻣﻦ ﻛﻞ ﺷﻲﺀ ؛ في (( مسلسل )) .

ﻫﻲ ﺗﺨﺘﻠﻲ ﺑﺤﺒﻴﺒﻬﺎ ﺩﻭﻥ ﻋﻠﻢ ﺃﻫﻠﻬﺎ ﻭﺗﺴﻠﻤﻪ ﻧﻔﺴﻬﺎ ﻟﻪ ﺑﺪﻭﻥ ﺯﻭﺍﺝ ﻷﻧﻬﺎ ﺗﺜﻖ ﺑﻪ ؛ في (( مسلسل )) .

ﻫﻮ ﻋﺎﻕ ﻷﺑﻴﻪ أو لأمه ﻷنهما ﺃو أحدهما ﻟﻢ ﻳﻬﺘﻢ ﺑﻪ ﻓﻲ ﺻِﻐَﺮﻩ ؛ في (( مسلسل )) .
...

ﻫﺬﻩ ﺍﻟﺸﺨﺼﻴﺎﺕ ﺗﺘﻜﺮﺭ ﻛﺜﻴﺮﺍً ﻓﻲ المسلسلات ﻭﺍﻟﻬﺪﻑ ﻣﻨﻬﺎ ﺇﺣﻼﻝ ﺍﻟﺤﺮﺍﻡ ﻭﺍﻟﺒﺤﺚ ﻋﻦ ﻣﺒﺮﺭﺍﺕ له ...

ﻓﻴﺠﻌﻠﻮﻥ ﺍﻟﻤُﺸﺎﻫِﺪ ﻳﺘﻌﺎﻃﻒ ﻣﻊ ﺍﻟﻤﺠﺮﻡ ﻭﺍﻟﺴﺎﺭﻕ ﻭﺍﻟﺰﺍﻧﻴﺔ ﻭﺍﻟﻌﺎﻕ ﻟﻮﺍﻟﺪﻳﻪ ﻷﻥ ﺍﻟﻈﺮﻭﻑ ﻭﺍﻷﺳﺒﺎﺏ ﺩﻓﻌﺘﻬﻢ ﻟﺬﻟﻚ !!

👈🏻 ﻓﻼ ﻏﺮﺍﺑﺔ ﺃﻥ ﺗُﻬﺪَﻡ ﺍﻟﺒﻴﻮﺕ ﻭﺗَﻀﻴﻊ ﺍﻷﺧﻼﻕ ﻭﻳﺤﻞّ ﺍﻟﻨﺪﻡ والسبب متابعة مثل هذه المسلسلات !!
...

(( إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ ۚ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ ))
...

الـمسلسلات المحلية والمستوردة والمترجمة والمدبلجة تركية كانت أم هندية أو مكسيكية أو حتى عربية شغل بلدنا ... لا تمثل قيم ديننا ... وتصنع الدياثة في بيوتنا فاحذروها واحرسوا بيوتكم منها ...
لأنه انت الهدف 🫵

علّق بما شئت وكيف شئت ولكن ذكر الله والصلاة على محمد وال محمد الطيبين الطاهرين اجمل مايطيب القلب وينور منشوراتنا ويسعد قلب كل من يقرأ♥️.

#وفقكم_الله_تعالى_لطاعته
СЕРИАЛЛАР ҲАҚИДА

• У фоҳишалик билан пул топади. Чунки онаси касал. Шароит уни шунга мажбур қиляпти.

• У эрига хиёнат қилади. Чунки эри қари одам. Уни мажбурлаб эрга беришган.

• У ота-онасига қарши бориб, севган йигити билан қочиб кетади. Чунки муҳаббат ҳамма нарсадан кучли.

• У севган йигити билан бир хонада холи қолаверади. Чунки унга ишонади.

• У ота-онасига оқ бўлаверади. Чунки ота-онаси унга ёшлигида эътибор бермаган.

Серилларда мана шундай ҳолатлар такрорланаверади, такрорланаверади. Улардан мақсад ҳаромни ҳалол қилиб бериш ва бу ишни оқлайдиган омилларни қидириб топиш.

Томошабинлар эса ўғрига ҳам, фоҳишага ҳам, ота-онасига оқ бўлган фарзандга ҳам ҳамдард бўлаверадилар. Шароит уларни шунга мажбур қилган, деган хулосага келадилар.

“Иймон келтирган зотлар орасида бузуқлик тарқалишини истайдиганлар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир. Аллоҳ билади, сизлар эса билмайсизлар”. (Нур – 19)

Ўзимизники бўлсин, хорижники бўлсин, ҳеч бир сериал динимиз асосларини ифодаламайди. Оиламизга даюсликни сингдиришга уринади. Ундан эҳтиёт бўлинглар ва оилангизни ундан ҳимоя қилинглар. Зеро, сиз нишонда турибсиз.

Нима десангиз денг, лекин шуни билингки, Аллоҳни эслаш, Пайғамбаримиз Муҳаммад ва у кишининг покиза оилаларига раҳмат ва саломлар айтишдан кўра қалбга хуш ёқадиган, уни мунаввар қиладиган ва саодатга элтадиган ҳеч нарса йўқ.

Аллоҳ ҳаммамизга тавфиқ берсин.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2024-09-24
@ilmvaxikmat

4 months, 1 week ago

Ҳозирги замонда аёл ишлаб мустақил пул топиши, болаларини ўзи боқа олиши ва молиявий жиҳатдан эрдан беҳожат ҳолатда бўлиши бағоят мақталадиган мақомга айланди, ўшандай аёлларга " кучли" унвони берилади. Ундай аёллар давраларнинг тўрида қаддини ғоз тутганча жиддий қиёфа билан бошқаларга насиҳат қилиш ва ақл ўргатишни ўзига раво кўради. Оилавий муаммоларга учраган аёлларга " вот именно шунинг учун ишлаб пул топишингиз керак" дея маслаҳат беради.

Аслида қандай эди? Аслида минг йиллар оша Ислом тарихида аёл киши оиласини боқиши нари турсин лоақал ўзини ўзи эплашга мажбур бўлмаган. Аёлнинг таъминоти қизлигида отасининг бўйнида,отаси бўлмаса ака-укасининг , бобосининг, амакисининг,тоғасининг ёки акасининг зиммасида бўлган. Турмушга чиққандан кейин эса эри унинг нафақасига масъул бўлган. Эри вафот этса ёки ажрашса яна қайтиб дадаси, бобоси, ака-укаси , тоғаси ва амакисининг зиммасига тушган. Буларга қўшимча энди ўғли ёки набиралари ҳам унга қарашга мажбур бўлган. Ҳеч қачон аёл ўзини ўзи боқишга мажбур бўлмаган. Мен ҳозиргача шундай оилаларни биламан, эр 200% таъминлайди.

Аёл ҳам ишлаб ўзини таъминлаш ва айни пайтда бола туғиб уларни парваришлаш мажбуриятини елкасига олгандан бери рўшнолик кўргани йўқ. Ҳозирги замондаги " кучли аёллар"нинг ҳавас қилинадиган жойи йўқ, теридан сал чуқурроққа кирсангиз ич-ичидан ўзини бахтсиз ҳис қилади. Чунки қачонки инсон ўзи учун мўлжалланган вазифа қолиб бошқа нарса билан овора бўлса шундай изтироб чекиши табиий ҳол. Карерасига муккасидан кетган аёллар ҳам шунчаки ўзини чалғитиб юрганини англаб охирида надомат қилган ҳолатларини Англияда кўп учратдим.

Ҳозирги ҳолатга аёллар айбдор эмас. Қачонки эркаклар ўз масъулиятини ва мажбуриятини чиройли бажариб қўйса ўз ўзидан аёллар ўзини хавфсиз ҳис қилиб аёллик мақомида туришдан қаноатланади ва эркак бўлишга эҳтиёж сезмайди. Ҳозирги қилинаётган ҳаракатлар остида " агар эрим яхши чиқмасачи?" деган хавотир бор ҳолбуки аёл киши учун эридан ташқари яна насаб бўйича 8 хил эркаклар ҳимоячи бўлиши керак. Ана шу эркаклардан камида биттаси ўз вазифасини бажарса ва Аллоҳ уларга омонат қилиб топширган аёлни ( хоҳ у қизи , хотини, жияни, синглиси , онаси ёки момоси бўлсин) ташлаб қўймаса аёл ҳеч қачон хору зор бўлмайди иншаоллоҳ. Эркаклари ҳақиқий эркак бўлган оилаларда аёллар роҳатланиб яшашини кўрдим. Эркаклари масъулиятни бўйнига олмайдиган оилаларда эса аёллар зўриқиб яшашини кўрдим.
@ilmvaxikmat

4 months, 2 weeks ago

Шикоят айладим, ҳифзим ёмон, деб,
Вакеъ айди, демак, айбинг ҳамон, деб.

Яна айди, илм нури илоҳдур,
Берилмас касғаким, ёри гуноҳдур.
@ilmvaxikmat

5 months, 2 weeks ago

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Албатта, ушбу илм диндир. Бас, ҳар бирингиз динини кимдан олаётганига қарасин” деганлар. Айни кунларда динсиз ва оиласиз психологларнинг маслаҳати билан жамият аёллари асрлар давомида турмуш ўртоғи ва оиласига қилган хизматларини зулм деб биладиган, буни ўзларига нисбатан адолатсизлик дея ҳисоблайдиган фикрга келишмоқда. Кечагина бинойидек оиланинг якка келини чегарадан чиққанлигидан бехос хабар топдик. Психолог унга "Сен шахссан, эркинсан, муроса қилишга мажбур эмассан" каби маслаҳатларни берган экан, келин эрининг синглисини урибди. Даҳшат—а?! Қайнонанг билан ўртанга чегара қўйишинг керак, деган психнинг маслаҳатига биноан қайнона билан гаплашишни истамай номерларини блоклабди. Эри фалон ишни қилмагин, мен рози эмасман, ўртага талоқ тушади, деган экан. "Ҳеч нарса қилмайди, қилвуринг, бир талоқ билан ажрашиб қолмайсиз" деган психологнинг кўрсатмаларини ўз қулоғим билан эшитиб ёқамни тополмай қолдим.
Кечга ўша келин қўнғироқ қилганди, айтадиганимни айтдим. Психолог осмонга кўтариб оёғини ердан узган ойимчани реал ҳаётдаги "фазилатларини" санаб бердим. "Сен кимсан, эрингдан қайси жиҳатинг ортиқ? Эринг ҳаромдан пул топаяптими, болангни таъминламаяптими, сени қавму қариндошингдан уздими, оч қолдирдими, болангни катта қилишмадими? Сайру саёҳатга обормадими?" деган саволларни сўрадим, табиийки, тонолмайди. "Ўзинг тонгда туриб ибодатингни қилмасанг, рўзғоринга қарамасанг, болангни эпламасанг, эрингни оиласини истаганингча ҳақорат қилсангу, бу сени хотин қилиб юрганига жон де" дедим.
Реал вазият шу. Аёллар ўзларини ислоҳ қилмай эрга тинимсиз талаб қўйишга ўтишди. Алал оқибат бу худбинликнинг оқибати ажрим билан тугаяпти.
Кечаги келин эрини "Менга етарли эътибор бермайди" деган важда айблади. Эркакларнинг юки шундоғам оғирмасми? Оила боқсинми, солиқ тўласинми, ишдаги ташвишини ўйласинми, бола—чақанинг ғамини есинми ва камига хотининг инжиқлигини кўтариб касалигига қарасинми?!
Аёллар эркакларни тила тилагингни, деб зумда бажарадиган олтин балиқ образида кўришаяпти шекилли.

Аёлнинг ризқи эрига бериларкан. Ношуд аёл ҳаражатини эрининг молиявий имконига қараб режалаштирмай эр бечорани чорасизликка тиқаверса, у эркакнинг кўнглига романтика сиғадими?
Эрим менга етарли эътибор бермайди, деб жанжал чиқаради—ю, йилда битта туғишига қойилман. Узрку, эътиборнинг пик нуқтаси шу ўзи.
Айнан шу келинга келгандан бери эри дори дармон ташийди. Шу эътибор эмасми?
Қўлига пул тутади, эътибор эмасми? Борар жойига оборса, кийим—кечагини оберса, ўқишига пул тўласа, булар эътибор эмасми?
Психолог опасининг "Келса эътибор қилма, овқат берма" каби маслаҳатларини бажарган бу ойимчаларнинг қилғилиғи ҳеч нарса эмас—у, шу аёл, фарзанди учун ўзини ўтдан сувга солаётган йигитнинг ишлари хатолик эканда?! Мингта айбинга кўз юмиб сени хотин қилиб келаётган эрингдан кечирим сўрашинг керагов, дедим.
Танганинг бу томонида ўз қийматини кўрган келинпошшонинг кўзлари ярқ этиб очилиб бир пастда ўзларига келди.
600 минг тўлаб у психологдан нечта дарс олган билмадим—у, аммо беш—ўн минут телефондаги бақир—чақиримдан сўнг айбини бўйнига олиб хабар жўнатибди...

Ана шунақа ҳангомалар...

Умму Амина
@ilmvaxikmat

6 months, 2 weeks ago

Соғиндим азоннинг овозин,
Соғиндим таҳлиллар айтмоқни,
Осийлик холинда юрмоқдан
Соғиндим тақвога қайтмоқни.

Намозни “мажбурмиз” деб билмай
Ошиқиб ўқишни соғиндим,
Ихлоссиз “бандаман” дедим-а,
Ичимдан қўрқишни соғиндим.

Бунчалар қорайди дилларим,
Виждон ҳам шундайин бўларми!?
Бир назар қилгандим, сескандим,
Қалблар ҳам бу қадар ўларми!?

Нутқимда жим-жима каломлар,
Жунбишга келтирар ҳисларим.
Тиловат қилай деб саъй қилсам,
Ташимга чиқмайди сасларим .

Қайтмоқни соғиндим Роббимнинг
Ҳукмига қуллуқлар қилмоқни,
Манманлик тахтини тарк этиб,
Кендимни хокисор билмоқни...

Сиз ҳам бир боқингчи ойнага,
Айбламанг бўлса кам-кўстингиз.
Ҳаққимга илтижо қилсангиз,
Дуодан умидвор ДЎСТИНГИЗ…

Салим АЙЮБИЙ
@ilmvaxikmat

6 months, 3 weeks ago

ҚУРЪОНГА ЧОРЛОВ

Эй ўғул, ўқигил ушбу хатимни,
Бежавоб қолдирма насиҳатимни.

Худо Каломиға эҳтиром айла,
Мажийдни ҳофизанг ичра авайла!

Уйингни ҳар бурчи каломга тўлсин,
“Бисмиллаҳ” дегину, фалаклар кулсин,

Унутма бу ишни, тарк этма ҳар он,
Осиб қўйиш учун келмаган Қуръон!

Қанча кўп ўқилса, титилса Китоб,
Худонинг олдида камаяр итоб.

Китобнинг янгиси зўр китоб эмас,
Қуръони янги уй файзли эмас.

Қадимда совчилар солишса оғиз,
Каломни текшириб, сўрарканлар қиз.

Уй учун саналмиш энг гўзал одоб –
Титилган жойнамоз, эскирган китоб...

Бахт қўйиб юбормас десанг қўлингни,
“Фотиҳа”ни ўқиб, очгил йўлингни.

Кейин “Бақара”дан хулосалар ол,
Қанча чуқур кетсак, кучаяр хаёл.

Сайр этмоқ бўлибсан, ўғлим, Қуръонга,
Меҳмон бўлиб кетгин “Оли Имрон”га.

Ҳикоятлар тинглаб Мусо, Ийсодан,
Ўзингга хитоблар топгил “Нисо”дан.

Ўқиб сан сураи Мужодалани,
Топурсан Аллоҳга қанча нолани.

Калом юрагига қани, йўл олсин,
Деб сени қаршилар сураи Ёсин.

Кутиб олган бўлса гўзал “Таборак”,
Ўғилчам, улуғ бахт бўлсин муборак!

“Ар-Роҳман”ни ўқи бўстонда яйраб,
Сенга жўр бўлғуси булбуллар сайраб.

Ўқийвер, нолангдан титрасин олам,
Айла шайтонларнинг рангини сомон.

“Мўминун”ни ўқи, ҳис қилиб, англаб,
Мўминлар аслига қайтсинлар тинглаб.

“Кофирун”ни ўқи, аҳдингни бергин,
Тўғри йўлдасан-ку, кўксингни кергин!

Худонинг динига ким кўтарса қўл,
Сураи Таббатдан кўрсатиб қўй йўл!

Амал қил, кирдингми қутлуғ қасрга,
Мувофиқ яшасанг, бас, “вал ъаср”га.

Ўқи “Фил” сурасин, бағрини тилсин –
Янги Абраҳалар охирин билсин!

Ул улуғ Воқеа бўлмасдан аввал,
“Воқеа” сурасин ўқигин жадал!

“Қория”ни ўқи, йиғласин олам,
Ўшал оғир Кунга тайёрлан, болам!

Ихлос ила ўқи “Ихлос” сурасин,
У сани маҳшарда йўқлаб сўрасин!

Топганда олсин у шафоатига,
Худо изни ила ҳимоятига.

“Ихлос” қиёматнинг ажиб сиридир,
Худо Каломининг учдан биридир.

“Иза жаа”ни ўқи ҳаловатолди,
Фатҳ кунлари ҳам яқинлаб қолди.

“Фалақ” зулматидан истагин паноҳ,
Яхшилаб ўқисанг, асрайди Аллоҳ!

“Ан-Нос”нинг маъниси “одамлар” эрур,
Алар ҳам юракка зарарлар берур.

Ушбу сура билан тугайди Қуръон,
“Садақаллоҳ” деб қўй ўқигач ҳар он.

Чунки бу одамнинг сўзлари эмас,
Ҳатто пайғамбар ҳам китобим демас.

Ибни Масуъд бунда сўзламиш ғоят:
“Дунёдан афзалдир ҳар қандай оят!”

Энди ўйлаб кўргин не ўқиганинг,
Миллионлаб дунёни ҳис қилган танинг...

Малаклар пойингда тўшарлар гилам,
Қуръон қарши олар шафоат билан.

Болам, бундоқ бахтни топа олмассан,
Гар қадрин англасанг, ёпа олмассан!

Тушуниб қолсанг гар Қуръон лаззатин,
Инкор этар эдинг дунё роҳатин.

Ман ўзим бу йўлда кула олмадим,
Қуръон хизматчиси бўла олмадим.

Болам, такрорлама хатоларимни,
Қабул қил бу холис нидоларимни.

Қуръонни олгин-да, кўзингни ёшла,
Боболаринг кутар... Тиловат бошла!
Ҳайрулла Ҳамидов
@ilmvaxikmat

6 months, 4 weeks ago

Қуръон буюк тарбия китоби.
У:

- овозимизни тартибга солади - "овозингни пасайтир" (Луқмон, 19);
- юришимизни тартибга солади - "ер юзида кибр-ҳаво ила юрма." (Луқмон, 18);
- кўз қарашларимизни тартибга солади - "Ҳаёти дунё зийнатини хоҳлаб, улардан икки кўзингни бурма" (Каҳф, 28);
- эшитишимизни тартибга солади - "Жосуслик қилманглар" (Ҳужурот, 12);
- таомимизни тартибга солади - "Еб-ичинг ва исроф қилманг" (Аъроф, 31);
- гап-сўзларимизни тартибга солади - "одамларга яхши гаплар айтинг" (Бақара, 83);
- ўтиришларимизни тартибга солади - "Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилманглар" (Ҳужурот, 12);
- нафсларимизни тартибга солади - "Бир қавм бошқасини масхара қилмасин" (Ҳужурот, 11);
- фикрларимизни тартибга солади - "баъзи гумонлар гуноҳдир" (Ҳужурот, 12);
- гувоҳликларимизни тартибга солади - "Ўзинг билмаган нарсага эргашма!" (Исро, 36);
- бизга авф ва кечиришни ўргатади - "Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шууро, 40);

Қуръон ҳаётимизни тартибга солишга, бахтли ҳаёт сари етаклашга кафилдир.
"Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми?" (Раъд, 28)

©quran uz kanali
@ilmvaxikmat

We recommend to visit

⚡️Bugungi Gap - кун давомидаги энг долзарб, тезкор хабарлар.

📹Видео юборинг, янгилик бўлса каналда чиқарилади: @BugungiGapBot

📈Реклама: @Nurov_N1

Last updated 2 weeks, 1 day ago

🇺🇿КАТТАЛАР УЧУН👍🏻
Хар куни мамлакатлар билан боғлиқ қизиқарли Видео, Фото, Хабарлар!
_
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз
@TYUZBEKADMIN

Spamlar : @TYUZBEKADMIN_bot
Reklama narxi: https://t.me/TYUZBEK_REK

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Ва Эслатинг! Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур.
(Зорият сураси 55)

Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа!

Мазҳабимиз: Ҳанафий

Шиоримиз: Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш.

Last updated 2 years, 5 months ago