?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
Тошкент бозорларида патта нархлари ошди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт ҳудудидаги бозорлардаги бир марталик йиғимлар, Сергели машина бозори, Ўрикзор савдо комплексида кўрсатиладиган хизматлар учун йиғим ва ижара тўловлари ҳамда инвентарлар ижараси учун янги тўлов миқдорларини белгилади.
Хусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.
Энди креатив индустрия парклари ҳудудларда ҳам барпо этилади. Улар зарур ресурс ва инфратузилма билан таъминланади.
Креатив индустрия парки резидентларига 2030 йил якунигача имтиёзли солиқ режими жорий этилади. Бунда ижтимоий ва даромад солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади, резидентлар товарларни реализация қилиш ҳажмидан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бўлади.
Туркманистон Ўзбекистонга табиий газ экспорти ҳажмини оширади. Бундай келишувга икки давлат лидерларининг кеча бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотида эришилган.
Жорий йил 7 декабрь 00:00дан 10 декабрь 6:00га қадар Солиқ қўмитасининг қатор ахборот тизимлари ва электрон солиқ хизматлари фаолиятида узилишлар бўлади - Солиқ қўмитаси
2024 йил учун ташқи қарз лимити 5 млрд доллардан 7,3 млрд долларга оширилган
2024 йил учун ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича йиллик имзоланадиган янги битимларнинг чекланган ҳажми 7,3 млрд АҚШ доллари, жумладан, бюджет тақчиллигини молиялаштириш учун 3,2 млрд АҚШ доллари, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 4,1 млрд доллар миқдорида белгиланган.
Меҳнат мигрантлари қанча пул юборди?
➖ Жорий йилнинг январь-октябрь ойлари давомида Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 12,6 млрд долларни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34 фоизга кўпайган.
➖Маблағларнинг 78 фоизи Россиядан (9,8 млрд долл) келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг мазкур даврига нисбатан 35 фоизга ошган.
➖Қолган қисми Қозоғистон (699 млн долл), АҚШ (470 млн долл, +37%), Жанубий Корея (458 млн долл, +71%), Туркия (331 млн долл), Буюк Британия (109 млн долл, +76%) ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.
➖Маблағларнинг 7 млрд доллари анъанавий халқаро пул ўтказма тизимлари орқали (ўтган йилга нисбатан ўсиш 19 фоиз), 4,9 млрд доллари хориждан жисмоний шахсларнинг банк карталарига тўғридан-тўғри (P2P) ўтказмалари орқали (ўсиш 52 фоиз) ҳамда 650 млн доллари банк ўтказмаси (SWIFT) орқали (ўсиш 2,4 баробар) амалга оширилган.
➖ Жисмоний шахслар томонидан банкларга 13,2 млрд доллар сотилган. Улар сотиб олган валюта миқдори 7,7 млрд долларга етган.
Солиқ қўмитаси 2024 йил бошидан бери Yandex Uzbekistan бюджетига 125 миллиард сўм (тахминан 10 миллион доллар) маблағ ўтказганини маълум қилди. Бу йил давомида илгари прогноз қилинган 100 миллиард сўмдан анча юқори кўрсаткичдир.
Қўмита хабарида таъкидланишича, бу натижалар самарали ҳамкорлик ва йўловчи ташиш соҳасида шаффоф солиқ тўлашнинг аҳамиятини тасдиқлайди.
Ўзбекистон республика валюта биржаси ўзининг бозор маълумотлари энди Bloombergʼда тақдим этилаётганини маълум қилди. Bloomberg мижозлари {OTC UZS} ҳаволаси орқали мамлакатнинг валюта ва пул бозорлари, шунингдек, давлат қимматли қоғозлари ҳамда деривативлар бозорларидаги нархлар ва кўрсаткичларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
Bloombergʼда биржа маълумотларининг мавжудлиги чет эл инвесторларига Ўзбекистон молия бозорини чуқурроқ тушуниш ва ундаги тенденцияларни таҳлил қилиш имкониятини беради.
Биржанинг асосий афзалликларидан бири бу бозорнинг барча сегментларини ягона платформада бирлаштирган интеграциялашган савдо тизими ҳисобланади.
Президент қарори билан 2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:
➖барча турдаги солиқ(бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;
➖унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.
2025 йил 1 январдан бошлаб:
➖нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;
➖давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago