Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 1 month ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 2 days ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 1 month ago
Янада оқ бўлибсанми, оппоғим,
Қайга кетди лабингдаги ол, болам?
Қўлчаларинг нега муздек, тура қол,
Чиройлигим, ёноқдаги хол болам.
Тишла юзим, майли чидаб тураман,
Не ушласанг сочиб ташла, тераман,
Лабинг қуруқ: "бувва" де, сув бераман,
Эндигина тил чиқарган, бол болам.
Тургин, болам, бу ерлардан жиламиз,
Кўча совуқ, тезроқ уйга еламиз,
Қўлинг ушлаб яна той-той қиламиз,
Алиф қадди дарддан бўлган дол болам.
Тиқ этса ҳам чўчиб турар эдинг-ку,
Ёт чеҳрадан юзинг бурар эдинг-ку,
Юзим силаб, ҳолим сўрар эдинг-ку,
Туриб мендан яна сўра ҳол, болам.
Доктор сени кетиб бўлган деяпти,
Дунёни тарк этиб бўлган деяпти,
Ҳақ аҳлига етиб бўлган деяпти,
Бир лаҳзага ёнгинамда қол, болам.
Майли, кўнди тақдирига бир банда,
Лекин битта ҳаққим қолди, бил, санда—
Қиёматда Ҳаққ олдида турганда
Золимларнинг ёқасидан ол, болам.
Золимларнинг ёқасидан ол, болам.
Муаллиф: *Ёлқин Муқимов
31/12/2022*
Бугун Эльмира Баситханова таклифларига кўра Соғлиқни сақлаш вазирлигига бориб, йўталга қарши сироплардан заҳарланган болажонлар масаласида суҳбатлашдим.
Бугун дам олиш куни бўлса-да ўзим кетаман дегунимга қадар суҳбатлашдик.
Суҳбат давомида 2 кун олдин қилинишига келишиб олган ишларимизнинг ҳисобот ва хулосалари билан таништирилдим:
Охирги 2 кун ичида қилинган асосий ишлар:
1) QURAMAX компаниясининг таркибида этиленгликоль моддаси бор бўлган Док-1 Макс дан ташқари, турли ном остидаги, хусусан АМБРОНОЛ, ЦИНЕПАР КИДС ва бошқа дори маҳсулотларини ҳам инсон саломатлиги учун зарарли деб тан олинди;
2) Ушбу дори воситаларининг зарарли таъсирлари ҳақида кенг жамоатчиликка хабар берилди, шунингдек ушбу дориларни истеъмол қилганларга зудлик билан шифокорга мурожаат қилиб, кўрикдан ўтишга тарғиб қилинди;
3) Ушбу дори воситаларининг савдоси мамлакатда буткул тақиқланди;
4) Фомепизол антидотининг этиленгликоль моддасидан заҳарланишга қарши самаралари, қўллаш усуллари борасида хорижлик мутахассислар, хусусан россиялик ва норвегиялик токсикологлар билан суҳбат ўтказилди (суҳбат нусхаларидан намуналар менга ҳам берилди)
5) Мутахассислар хулосасига кўра, фомепизол (антизол) антидоти ҳақиқатан ҳам йўталга қарши дорилар таркибидаги этиленгликоль моддасидан заҳарланишга қарши дастлабки бир неча кун давомида самаралари таъсир кўрсатиши инобатга олиниб, хорижий малакат (Ҳиндистон)га фомепизол антидотининг дастлабки партияси учун буюртма берилди (айни дамда етиб келган бўлиш эҳтимоли ҳам бор). Бу антидот нисбатан ноёб ва қиммат (бир флакони 1000 доллардан ошади).
Суҳбат давомида охирги 2 кун ичида қилинган ишлардан мамнун бўлганлигимни ва бу ишларни давом эттиришда яна ўз таклифларимни билдиришим мумкинлиги борасида ижобий жавоб олдим.
Жумладан, суҳбат охирида яна қуйидагиларни таклиф қилдим:
1) Хорижлик (Россия ва Норвегия) олимлардан ташқари, бу муаммоли вазиятни ўз бошидан кечирган Индонезия билан бевосита алоқани йўлга қўйиб, улар билан тажриба алмашиш зарурлигини айтиб ўтдим;
2) Фомепизол антидотининг этиленгликолга қарши самараси заҳарланишнинг фақат дастлабки кунларида кузатиладими ёки ўткир буйрак етишмовчилигидан кейин ҳам этиленгликолнинг токсик метаболитларига қарши самарали кураша олиш-олмаслиги, иккиламчи асоратлар, хусусан мия шикастланишининг олдини олиш-олмаслиги борасида бошқа токсикологлар билан гаплашишга зарурат борлигини билдирдим.
3) Фомепизол антидоти танқис бўлиб турган вазиятда этиленгликоль моддасига қарши альтернатив вариант сифатида водка (ароқ) ҳам самарали ингибитор бўлиши мумкинлиги борасида фикримиз бир жойдан чиқди. Бироқ буни болаларда қўллаш албатта шифокор тавсияси ва назорати остида бўлиши шартлиги, кутилмаган салбий оқибатлари бўлиши мумкинлиги алоҳида урғуланди.
Мамлакатимизда бўлиб турган ушбу муаммоли вазият ечимини топиб, тўлиқ изига тушиб кетгунига қадар, зарурат туғилса ундан кейин ҳам ҳамкорлик қилишга, таклифларни билдиришга тайёрлигимни айтиб, Эльмира Баситханова билан хайрлашдим.
Қуйи бўғинлардаги баъзи инсонларга ҳам тинглайдиган қулоқ берсин экан. Чунки бу таклифлар Эльмира Баситханова ва Амрилло Иноятовга етказилгунга қадар қуйи бўғинлардаги бир нечта докторлар, бош шифокорлар, раҳбарларга мурожаат қилиб, улардан рад жавобини олган эдим.
Натижа бўлмагач, 2 кун олдин кечки пайт 16-шаҳар шифохонасига болажонларнинг аҳволидан хабар олишга келишган пайтларида Эльмира Баситханова ва Амрилло Иноятовни йўлдан қолдириб, залда ушлаб олиб, тик оёқда бир неча дақиқа давомида шоша-пиша барча таклифларни етказган эдим. Буни ташкиллаштириб берганлари учун Ulugbek Nekov домлага ва у кишининг жиянларига алоҳида ташаккурларим!
Аллоҳ таоло бу мусибатларни тезда бошимиздан кўтарсин.
Болажонларимизга Роббим шифо бериб, барчамизни, хусусан кўзлари умид билан жовдираётган ота-оналарни қувонтирсин.
*Ёлқин Муқимов
31 декабрь, 2022*
Бугун Эльмира Баситханова телефон қилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигига чақирдилар. Мутахассислар хулосалари, қилинган ва қилинажак ишлар муҳокамаси учун.
Дуо қилиб туринглар, яхшиликка бўлсин ҳаммаси.
Ёлқин Муқимов
Пайшанба куни (28 декабрь) Миллий ТВ га ҳамда газета.уз нашрига дорилардан оммавий заҳарланаётган болалар ҳақида интервью берган эдим.
Миллий ТВ эфирга чиқармади. Сабабларини тахминан биламан.
Газета.уз да эса чиқибди.
(Ушбу интервью олинганида Ўзбекистонда ҳали Quramax нинг Амбронол, Цинепар кидс ва бошқа дорилари ҳали тақиқланмаган эди. Шунингдек юқори раҳбариятдан ҳам ҳали ҳеч ким гапларимни тингламаган эди. Шунинг учун интервьюда бироз шикоят кайфияти сезилган бўлиши мумкин)
Вақт ва хоҳиш бўлса кўрадиганлар учун ҳаволани қолдираман ?
YouTube
«Dok-1 Maks, Sinepar kid, Ambronol». Yana 10 ga yaqin bola Toshkentdagi 16-shifoxonaga yotqizildi
Samarqandda shamollashga qarshi Dok-1 Maks siropini qabul qilgach vafot etgan 19 nafar boladan so'ng, poytaxtda ham shu kabi holat kuzatildi. Dok-1 Maks va yana Sinepar kid, Ambronol dorilaridan davolanishda foydalanilgan 10 ga yaqin bola respublika shoshilinch…
Бугун (30 декабрь) каминага айтилган ваъдаларнинг иккаласи ҳам амалга ошди.
1) Ўзбекистонда QURAMAX нинг барча дорилари тақиқланди;
2) ФОМЕПИЗОЛ (антизол) антидотидан чет элга 20 доза буюртма қилинди!
Алҳамдулиллаҳ.
*Фомепизол — этиленгликоль моддасидан заҳарланганда, унинг асоратларини бартараф қилишда қўлланадиган антидот.
Таклифларга кўрсатган рағбатингиз учун раҳмат, Амрилло Шодиевич!
Соғлиқни сақлаш вазири сифатидаги фаолиятингизни савобли иш билан бошладингиз! Аллоҳ сизни мукофотласин.
(Шу таклифларим ижобий ечим топмагунча Тошкентдан кетмайман деб тургандим. Сафарим қарияпти шекилли)
Аллоҳ сизларга мукаммал шифо берсин, болажонларим!
Фарзанд касал бўлмасин. Она йиғламасин!
#ХУШХАБАР #хроника #QURAMAX Бугун эрталаб Тошкентдаги 16-шаҳар шифохонасига етиб келдим. 1) Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўталга қарши дорилардан оммавий заҳарланиш борасида ўз қарашларим ва фикрларимни айтиб Миллий ТВ га интервью бердим. 20:00 да Миллар…
#ХУШХАБАР #хроника #QURAMAX Бугун эрталаб Тошкентдаги 16-шаҳар шифохонасига етиб келдим. 1) Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган йўталга қарши дорилардан оммавий заҳарланиш борасида ўз қарашларим ва фикрларимни айтиб Миллий ТВ га интервью бердим. 20:00 да Миллар…
(29.12.2022 санасида ёзилган пост)
Мен ишонаман...
Ҳали таркибида этиленгликоль бўлган йўталга қарши бўлган дориларнинг бошқа номдагиларини ҳам тақиқлашади...
Ҳали худди шу вазиятни бошидан кечирган Индонезия ва Гамбия тажрибасини ҳам ўрганишади...
Ҳали ўша биз қолоқ деб таъриф берадиган Африканинг оддийгина Гамбия давлати каби чет элдан даволовчи антидотни илтимос ҳам қилишади...
Ҳали даво учун фомепизол (антизол) антидотини ҳам олиб келишади ва стандартга киритишади...
Лекин унга қадар нечта боланинг ўлимига кўз юмиб туришаркин, ҳайронман...
Наҳотки тизимда вазиятни тезкор ўрганиб, таклифларни ва ечимларни кўриб чиқишга рағбат қилувчи инсон топилмаса?!
*29.12.2022
Ёлқин Муқимов*
Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 1 month ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 2 days ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 1 month ago