?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🚙 Автомобиллар давлат рақамларидаги ҳарфларнинг маъносини биласизми?
1. PAA — Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ходимлари
PSS — Ўзбекистон Президентининг хавфсизлик хизмати
PPP — Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари
UZB — давлат ҳокимиятининг марказий идоралари раҳбарлари
APC — вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарияти (вазирларнинг ўринбосарлари)
VSB, VSC, VSF, VSD, VSG, VSV, PSF — ички ишлар идоралари давлат рақами 👮🏻
TSS, TST — давлат хавфсизлик идоралари давлат рақами
ZDF — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходимлари
DXA — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат хизматлари агентлиги ходимлари
FVV — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари
TTA, TTB, TTC, TTD, TTE, TTF, TTG — таксилар 🚕
D — дипломатлар (яшил рангли)
CMD — элчилар, вакиллар (яшил рангли)
Т — техник персонал (яшил рангли)
М — хорижий фирма ва компаниялар ходимлари, инвесторлар (яшил рангли)
Х — консулликлар, савдо ваколатхоналари (яшил рангли)
UN — БМТ ва тузилмаларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси рақами (кўк рангли)
H - Фуқаролиги бўлмаган шахслар (сариқ рангли)
Хорижда ишлаётган бўлсангиз ҳам ҳимоя қилинасиз!
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Россиянинг "Меҳнат низоларини ҳал қилиш маркази" нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонликларга меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича БЕПУЛ юридик ёрдам кўрсатилади. Яъни, иш берувчилар билан меҳнат соҳасидаги низоларни ҳал қилишда медиация* усулида юридик кўмак берилади.
*Медиация - бу низоли томонлар ўртасидаги муносабатларни тиклаш ва келишувга эришиш учун медиаторнинг ёрдами билан амалга ошириладиган ҳуқуқий ёрдам тури.
Каналга уланиш учун:⬇️
https://t.me/ghff5566duayencounsellors
Кун ҳикмати:
«Мен учун битта инсон –ҳалқдир, халқ – битта инсондир».
*©️ Демокрит*
Каналга уланиш учун 👉https://t.me/ghff5566duayencounsellors
Декретга кетган ходим ўрнига бошқа ходимни ишга олиш мумкинми?
✅ Декретга кетган ходим ўрнига бошқа ходимни ишга қабул қилиш мумкин.
Меҳнат кодексининг 112-моддасига мувофиқ меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ иш жойи ўзида сақланиб қоладиган, йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вақти учун муддатли меҳнат шартномаси асосида янги ходимни ишга қабул қилиш мумкин бўлади.
Бунда ходим бошқа жойда ишласама, у асосий ходим сифатида ишга олинади, бироқ шартнома муддатли ҳолатда тузилади.
Ушбу кодекс 237-моддасида ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари, бола парваришлаш таътили ижтимоий таътил эканлиги келтирилган.
❗️Энди қаранг! МК 239-моддасида барча ижтимоий таътиллар вақтида ходимнинг аввалги иш жойи (лавозими) сақланиб қолиши белгиланган.
☝️Мана шу қоидага кўра иш берувчи декретга кетган ходим ўрнига янги ходимни ишга олиши мумкин. Бунда иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси асосида бошқа ходимни ишга олиши мумкин бўлади.
Бунда ушбу кодекс 158-моддаси учинчи қисмига мувофиқ иш жойи (лавозими) сақланаётган ходимнинг йўқ бўлган вақтига тузилган меҳнат шартномаси ушбу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади. Бунда ҳеч қандай огоҳлантириш талаб этилмайди.
Каналга уланиш учун 👉https://t.me/ghff5566duayencounsellors
📑 Normativ-huquqiy hujjatlarning turlari quyidagilardan iborat:
1⃣ O‘zbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi;
2⃣ O‘zbekiston Respublikasining qonunlari;
3⃣ O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari;
4⃣ O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlari;
5⃣ O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari;
6⃣ vazirliklar, davlat qo‘mitalari va idoralarning buyruqlari hamda qarorlari;
7⃣ mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari.
📘 “Normativ-huquqiy hujjatlar to‘g'risida”gi Qonunning 6-moddasi.
⚡️Huquqni muhofaza qilish akademiyasi bakalavriati “Tergov faoliyati” yoʻnalishiga qabul eʼlon qilindi
Huquqni muhofaza qilish akademiyasida 2025/2026 oʻquv yili uchun “Tergov faoliyati” bakalavriat taʼlim yoʻnalishiga joriy yilning 1-fevralidan qabul boshlanishi maʼlum qilinadi.
Akademiyaning “tergov faoliyati” yoʻnalishi boʻyicha kunduzgi taʼlim shakliga oʻqishga qabul qilish tanlov, teng huquqlilik prinsiplari va qabul qilishning yagona qoidalari asosida quyidagi bosqichlarda tashkil etiladi:
➖dastlabki tanlov;
➖maxsus psixologik tanlov;
➖yozma imtihon (diktant);
➖test sinovlari.
Batafsil maʼlumotlar 👉bu havolada.
Kanalga a'zo bo'lish uchun
https://t.me/ghff5566duayencounsellors
Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумларнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин
Қисқартирилмайдиган жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқигани ва белгиланган имтиҳонни топширгани учун жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бунда йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкинлиги белгиланиши мумкин.
Жазолаш синдроми
Охирги пайтларда одил судловда "жазонинг муқаррарлиги"да ишлашга ундовчи хато ёндашувга тез-тез дуч келмоқдамиз. "Жазо берилди", "жазо муқаррар", "жазо муқаррарлиги таъминланди" каби сўзларни эшитяпмиз. Судларга тегишли матбуотларда, муайян суд ишининг фақатгина ҳукм ўқиш жараёнларидан лавҳалар тақдим этилиб, "Фалон модда билан фалонча йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жазо муқаррарлиги таъминланди.", - деган қисқа ахборотлар бериб борилмоқда.
Тўғри, муайян ҳуқуққа хилоф қилмиш ва унинг жазоси ҳақида маълумот берилиши яхши. Лекин, нима сабабдан фақат жазоланганигагина урғу қаратилаверади? Бундан мақсад нима? Ё тегишли ахборот сайтлари билан шундай келишувлар борми? Ёки инсонларни фақат қўрқув остида ушлаб туришми мақсад? Суд жараёнларини эфирларга тўғридан тўғри узатиб борилиши деярли йўлга қўйилмаган жамиятда эса, фақатгина "жазоланди", "қамалди" ларни янгратавериш фақат ва фақат қўрқув солиш, ваҳима уйғотиш йўли билан тийиб туришга уринишдан бошқа нарса эмас, бизнингча.
Бу эса, нотўғри услуб. Қонун устуворлигига жазони муқаррар деб билиш билангина эришиб бўлмайди, назаримизда.
Қонунчилик жазонинг муқаррарлигини эмас, балки жавобгарликнинг муқаррарлигини илгари суради. Булар фарқли тушунчалар эканини юридик онг эгалари яхши биладилар.
Жавобгарликнинг муқаррарлиги қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шартлигини англатади. Лекин, албатта, ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмайди. Чунки, Кодекснинг бир қатор моддаларида жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш масалалари ҳам бор. Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар эса энди, бу, бошқа мавзу.
Назаримизда, жазо муқаррарлиги ҳақида сурункали бонг ураверилиши ҳам бир "шовқин" бўлиб, у одил судлов фаолиятига фақатгина халал бермоқда холос. Яъни, судлар Кодексдаги жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод қилишга оид қоидаларни қўллашни (албатта, бунга асослар мавжуд бўлганида) унутиб қўяётгандек. Ёҳуд, "олиб қўйибди", "бериб қўйибди" каби миш-мишлардан ҳоли бўлишни хоҳлаш одиллик ва инсонпарварлик принципларини амалда тўлақонли ишлатилишига тўсиқ бўлиб қолмоқда. Ва афсус-ки, оқибатда жазолаш синдроми вужудга келиб қолди.
Олий суд статистикасида негадир жавобгарликдан ва жазодан озод этилиши билан боғлиқ маълумотларга кўзингиз тушмайди. Ваҳоланки, булар ҳам судловнинг одиллигига жамоатчиликда ишонч ҳиссини оширишга хизмат қиладиган омиллардан саналар эди.
Ўз навбатида, Ғайрат Дўстов кейси жамоатчиликка кўп нарсаларни юзага чиқариб берди.
Айтмоқчимиз-ки, олий мақсад тарбиялаш бўлиши ўрнига жазолаш бўлиб қолган жамиятда қонунларга ҳурмат ҳисси эмас, аксинча, нафрат ҳисси шаклланаверади.
✍ Адвокат А.Абдуллаев
Каналга уланиш учун 👉https://t.me/ghff5566duayencounsellors
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago