️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Description
Юридик соҳада кўп йиллик тажрибага эга юрист Мадина СайдиУсмонованинг шахсий блогига хуш келибсиз. Каналда фалсафий - руҳий мавзусидаги ўз фикрларим, ва қарашлар билан бўлишиб бораман..
Меҳмоним бўлинг!
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 1 week ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 week, 5 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 week, 1 day ago

3 months, 2 weeks ago

Давоми.....**❤️*Эр хотинидан ғазабланиши мумкин, аммо унга эътиборсиз бўла олмайди. Аёл эркакдан мутлақо фарқ қилади. Фақат жисмоний тузилиши жиҳатидан эмас, руҳий тузилиш жиҳатидан ҳам. Эркак ҳам аёлдан фақат жисмоний тузилиш жиҳатидан эмас, балки руҳий жиҳатдан ҳам фарқланади. Аллоҳ уларни бир-бирини тўлдириш учун яратган. Агар улар бир-бирига ўхшаса эди, магнитнинг икки қутби сингари бир-биридан қочар эди. Аммо улар бир-бири томон тортилади. Чунки уларнинг бирида бошқасида етишмайдиган нарса бор. Агар биз аёлнинг ҳиссиётлари қалбидан ғолиб келади десак, бу ёмонлашга кирмайди. Агар биз эркакнинг ақли қалбидан ғолиб келади десак, бу ҳам ёмонлашга кирмайди. Аллоҳ уларни бундай яратганига сабаб, уларнинг ҳар бири ҳаётда ўз ролини ижро қилиши учундир. Аёл ўзининг руҳини эркакнинг ақли билан тўлдиради ва кучаяди. Эркак руҳини аёлнинг қалби билан тўлдиради ва юмшайди. Ҳаётдаги баъзи нарсалар фақат аёлларнинг ҳиссиётлари ва қалби билан тўғри бўлади.
Аёл киши ҳиссиётга берилувчан десак, бу улар учун нуқсон эмас. Эркак киши ақл билан иш юритади десак, бу эркак учун мақтов эмас. Улар шундай яратилган холос. Бунда уларнинг ихтиёри йўқ.Бу олам эркакнинг ақлига муҳтож бўлганидек, аёлнинг қалбига ҳам муҳтож. Аёллар қалб десак, бу уларда ақл йўқ дегани эмас. Ёки эркаклар ақл десак, бу уларда қалб йўқ дегани эмас. Биз фақат улардаги ғолиб сифатлар ҳақида гапирдик!
"Аёл эркалашни яхши кўради. Эркак киши эса эҳтиромни. Ҳаёт уларга юклаган вазифадан катъий назар, ҳар бир аёл меҳрибон бағирни яхши кўради. Ҳар бир аёл ширин сўз билан саодатли бўлади. Унга ғазал ўқиб берсангиз, осмонга учади. Унга совға берсангиз, шод бўлади. Ҳар бир эркак хотини уни эҳтиром килишини яхши кўради. Сўзини хотини тинглашини истайди. Эркак хотини ҳаётидаги энг муҳим инсон бўлишни хоҳлайди.
Хотинингиз гарчи бой бўлса-да, сизнинг хушомадларингиздан беҳожат эмас. Эрингиз гарчи барчанинг эътирофида турган бўлса-да, сизнинг эътирофингиздан беҳожат эмас. Эрингизга гарчи барча итоатгўй бўлса-да, у сизнинг итоатингизга доимо муҳтож! "

?"Тунги суҳбатлар" китобидан олинган хулосалар*?*Kanalga ulanish ?@yuristxonimdaftari❤️***

3 months, 3 weeks ago

**?Давоми...*❤️*Қалблар сирдир. Уни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Ҳижоб ўрамайдиган аёл қизларимиз фоҳиша эмас. Мусиқа эшитадиганлар қуръонни ёмон кўришмайди. Мен гуноҳкорларни ҳимоя қилиб оқламоқчи эмасман. Мен уларнинг қўлидан тутиб Аллоҳ томон бошлайлик демоқчиман!
Агар инсонлар билан гўзал ахлоқ ва юмшоқлик орқали муомала қилмасак диндорлар ҳақида уларда ёмон таассурот қолдирамиз. Натижада улар “диндор сенга ўхшаган бўлса мен сенга ўхшамаганим бўлсин!” деб, гуноҳларини тарк қилишмайди. Ўзимиз ўрнак бўлмасдан туриб кишиларни маломат қилмайлик. Аллоҳни инсонларга ёмон кўрсатмаслигимиз лозим.
Масжидга қатнайдиган кишининг намоз ўқимайдиган киши билан очиқ юз ила қўл бериб сўрашиши эҳтимол унинг намоз ўқишига сабаб бўлар. Ҳижобли аёлнинг очиқ юрган аёл билан табассум ва ширин сўзлар ила муомала қилиши эҳтимол унинг ҳам ҳижобга киришига сабаб бўлар. Итоатгўй инсоннинг гуноҳкор инсонга айтган ширин сўзи эҳтимол уни Аллоҳ томон бошлар...
Борди-ю инсонлар сиздан таъсирланмаса ҳам сизга яхши йўлга чақириқ савоби битилаверади.
Юқоридаги киши ўғрига, зинокор аёлга, бойга садақа қилди. Роббимиз ундан: “Нега иффатли кишига, покиза аёлга ва фақирга садақа қилмадинг? Агар шуларга садақа қилганингда яхшироқ бўлар эди!” деб сўрамади. Аммо унга солиҳ туш кўрсатди ва садақаси қабул бўлганини айтди. Эҳтимол ўғри ўғрилигини у сабабли тарк қилар!
Эҳтимол зинокор аёл у сабабли иффатли аёлга айланар!
Эҳтимол бой у сабабли садақа қилишга киришар!”.
*?*Kanalga ulanish ?*@yuristxonimdaftari❤️***

3 months, 3 weeks ago

*⏳Давоми....

?Дунёда ҳалол бўлган бир банк бор. Дунёда ҳаётни суғурталайдиган ҳалол суғурта бор. Дунёда фарзандларни суғурталайдиган ҳалол суғурта бор. Бу банк тақво банкидир. Битта яхшиликка унта яхшилик беради. Бу банкнинг кириш жойида шундай оят ёзилган: «Ўзлари заифҳол зурриётларини ортда қолдиришдан қандай қўрқсалар, (бошқалар ҳақида ҳам) шундай қўрқсинлар. Бас, Аллоҳдан қўрқсинлар ва тўғри сўз айтсинлар!» Мана шу фарзандларни суғурталаш эмасми? Аллоҳ таоло икки етим боланинг йиқилай деб турган деворларини тиклаб қўйиш учун нега Мусо алайҳиссалом билан Ҳизр алайҳиссаломни юборди? Уларнинг отаси солиҳ бўлгани учун эмасми..?! Отанинг солиҳлиги сабабли Аллоҳ унинг фарзандларини муҳофаза қилади. Агар ота ёмон бўлса, гоҳида унинг фарзандларини унга мос қилади.
Кунлар Аллоҳнинг лашкаридир. Улар билан бир қавмни кўтарса, бошқасини туширади. Замон бир айланиши билан ҳақлар адо қилинганини кўрамиз. Мазлум ғолиб бўлади, золим эса мағлуб. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан соҳиблари Абу Бакр розияллоху анҳу кеча коронғусида Маккадан ҳижрат қилиб кетганлари билан Маккага қайтадан ғолиб булиб кириб келишлари орасида саноқли йиллар ўтган, холос. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни она шаҳарларидан қувганлар у зотга яна ўзлари Макка эшигини очиб беришди. Маккада Билол розияллоҳу анҳунинг устиларига оғир тошлар қўйиб қийнаган Умайя ибн Халаф Бадр жангида Билол розияллоҳу анҳунинг оёқлари остида ҳалок бўлди. Маккада Билол розияллоҳу анҳу Умайянинг оёқлари остида қонга беланиб ётган бўлсалар, Бадрда Умайя Билол розияллоҳу анҳунинг оёқлари остида қонга беланиб ётар эди. Бирга бир. Кунлар Аллоҳнинг энг кучли қўшинидир. Кунлар Аллоҳнинг адолатидир. Нима эксангиз, шуни ўрасиз. Кунлар чархпалакдир. Ҳар бир жароҳатнинг қасоси бор!

*??Камина, ҳаётида ҳаловат топган бир мўъжизавий калом бор-ки, шояд, ушбу ҳикмат қалбларингизга ҳаловат тақдим этса......
Дарҳақиқат, мўминлар ҳаёти доим қийинчилик ва синовлардан иборат. Зеро, бу дунё – синов майдони.
Ҳаёт аслида ана шундай, битмас-туганмас имтиҳонлар занжиридир. Бир калима бор-ки сизнинг қалбингизга малҳам, мусибатингизга эса, ечим бўлади. Аслида, сизга ноҳақлик ва зулм қилган инсонга "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакил" яъни бизга Аллоҳ кифоя дея айтиш билан қаноатлансангиз, Аллоҳ таоло ҳам жавоб қайтариб: "Иззатим ва жалолимга қасамки, бир оз ўтиб бўлсада албатта сенга ёрдам бераман!"- дейди.
? Аллоҳга кифоя қилинг! Унинг хукмига ташланг! Зеро, синган юрагингизга тасалли излаётган бўлсангиз, одамлардан эмас, Роббингиздан қидиринг! *?**Kanalga ulanish ?*@yuristxonimdaftari*❤️***

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 1 week ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 week, 5 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 week, 1 day ago