🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
Амалдаги Меҳнат кодексида бошқа тенг иш (лавозим) қайси ҳолларда ва кимларга берилиши аниқ-тиниқ қилиб белгилаб қўйилган.
Ҳозир ФИБ Миробод туманлараро суди судьяси Э.Хамраеванинг бир иш бўйича чиқарган қарорини ўқиб ўтирибман. Қарор билан ходим тенг лавозимга ишга тикланиши белгиланибди. Лекин ушбу ходимнинг ҳолати кодексда кўзда тутилган юқоридаги асосларнинг бирортасига тўғри келмайди. Очиғи қойил қолдим.
Бошқа тарафдан опамиз ходимни у ишлайдиган марказга директор этиб ишга тиклаб қўймаганлигига ҳам хурсанд бўлдим.
Адолат кучдадир!
Бугун ишдан олинадиган мансабдорларни танқид қилиш жараёнларига старт бераман.
Босинглар энди қўрқмай!
Буниси ҳаммасидан ошиб тушди.
Меҳнат низолари ва ишга тиклаш ишларида шахсан мен учун энг ёмон суд, бу Тошкент шаҳар фуқаролик судлов ҳайъати бўлади. Бу менинг шахсий фикрим, ким қўшилади, ким қўшилмайди, бу унинг иши.
Тафтиш тартибида киритган шикоятимиз бугун судьялар Алманов, Салохитдинов ва Дадажановалар томонидан мазмунан кўриб чиқилди ва буни қарангки, шу бугуннинг ўзида суд тугалланди. Ваҳоланки, ўрганиладиган важлар ва текшириладиган далиллар жуда кўп эди.
Суд гувоҳларни чақириш ва далилларни сўраб олиш ҳақида 4 та илтимоснома киритган бўлсак, уларнинг бирортасини ҳам қаноатлантирмади. Илтимосномаларнинг ичига ҳам кириб ўтиришмади. Таркибга икки марта раддия бердик, лекин раддия аризаларимиз ҳам рад қилинди.
Қаранг, бу ёқда Олий суд раиси адвокатлар билан учрашиб, ҳимоя томони учун барча шарт-шароитлар яратилишини айтяпти. Тарихда бўлмаган бундай ишлар. Лекин кўряпмизки, қуйи инстанциядагилар бу сиёсатнинг моҳиятини ҳали ҳам тушуниб етмаяпти.
Ҳалиги судга қайтамиз. Соат 18.30 бўлди, мен судни бошқа кунга қолдиринглар деб илтимоснома киритдим, суд буни ҳам рад этди. Ҳаммаси аён, тафтиш шикоятимизни рад қилишмоқчи.
Мен мажбур, адвокатлик ҳимоямга киришдим, соат 19.20 гача ҳимоя фикрларимни тақдим этдим, афсуски, парво ҳам қилишмади. Шикоятимизни рад қилди. Суд бундоқ тузук-қуруқ тушунтириш ҳам бермади. Мен эътироз билдирдим, адвокатлик ҳимояси учун етарли имкон берилмаганини айтдим.
Кейин билсам, асосий маърузачи судья меҳнат таътилига чиқиши керак экан, ўшанга бугун шошилинч тугатишибди ишни. Бизнинг илтимосномаларимиз нима учун рад қилинганини тушундим шунда.
**Буни қаранг, шу инсофданми? Агар сен эртадан таътилга чиқадиган бўлсанг, нима учун суд бугун тугалланиши керак? Нима учун сени деб бутун бошли суд ишлари чала-чулпа бўлиши керак?
Бизнингча, Тошкент шаҳар фуқаролик судлов ҳайъатидаги судьялар масаласи танқидий кўриб чиқилиши керак.
Қачонгача бу ердаги адолатсизликларга кўз юмишимиз керак?**
Адвокат Саидали Мухторалиев
Мен, Жабборов Жавохир 2024 йил 31 июлда Навоий вилоят ҳокими ва вилоят прокурори ўтказган учрашувда иш сўраб мурожаат қилган эдим.
Ушбу мурожаатимдан бир неча ой ўтиб ва ниҳоят Зарафшон шаҳар Бандлик маркази томонидан 2024 йилнинг 16 октябрида менга Марказий кон бошқармасига квота йўлланмаси беришди ва Марказий кон бошқармасига ушбу йўлланмани топширишимни айтишди.
Мен ушбу квота йўлланмасини ўша кунни ўзида Марказий кон бошқармаси кадрлар бўлимига топширдим. Мана топширганимга ҳам орадан 1 ойга яқин вақт ўтяпти, лекин ҳозирги кунгача ишдан дарак йўқ.
Қонун бўйича 5 иш кунида Марказий кон бошқармаси мени ишга қабул қилиши ёки қабул қилишни рад этиши керак эди.
Аммо Марказий кон бошқармаси томонидан қонун талаблари қўпол тарзда бузилиб, қонунни менсимаслик каби ҳолатларга учраб келмоқдаман.
Агар 5 иш кунида ҳал қилиб бўлмаса, нимага унда қонунга ўзгартириш киритиб, 1-2 ойлик муҳлат қўйишмайди!
Илтимос, менга ёрдам беришингизни сўрайман.
Жабборов Жавохир,
Навоий вилоят, Зарафшоншаҳрир
Бу қисқартириш 1.500та аёлни тинчидан айирди:
икки ойдан бери на уйқуда ҳаловат бор, на емишда мазза бор...
Афсус...
Коррупцияга қарши курашувчи амалдорни ўзи пора билан қўлга тушди...
"Фарғона вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси"нинг Коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлими бошлиғи вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун ишдан бўшатилмаслиги эвазига 1000 доллар олган вақтида қўлга олинган.
Шу одам ўзи билмаган ҳолда дадамни онкологик касалликдан тузалишига сабабчи бўлган
Яқинда эшитдим, Жахонгир Ортиқхўжаев ўзига бўлаётган мурожаатлар, илтимослар билан шуғулланиш учун бутун бошли бир хизматни йўлга қўйган экан.
Бу хизматда нечта одам ишлаши номаълум. Маълуми шуки, бу хизмат худди немис соатидек аниқ ва равшан ишлайди.
Кўпчиликка аён, ёрдам сўраб мурожаат қилаётганларнинг ҳаммаси ҳам муҳтож эмас. Баъзилар боқиманда бўлиб, фақат ётиб кун ўтказишга ўрганиб қолган бўлса, баъзилар эса ўзини ёки бирор яқинини (хотини, эри, боласи) касал қилиб кўрсатиб, одамларни раҳмини келтириб, осонгина пуллик бўлиб қолишни хоҳлайди. Қисқаси, бунга ўхшаш ҳолатлар кўплаб учрайди.
Жахонгир Абидовичнинг мурожаатлар билан ишлайдиган хизматидаги ходимлар худди мана шуни аниқлайди, ёрдам ҳақиқий муҳтожга етиб боришига ҳаракат қилади. Яъни, мурожаат қилган одамни обдон ўрганади, тўлиқ маълумот йиғади, керак бўлса мурожаатчи бехабар ҳолда кузатади.
Ушбу хизматнинг асосий вазифаси ҳам шу, яъни қилинаётган ёрдам ҳақиқий муҳтожга етиб бориши керак.
Мантиқ қаерда?
Мантиқ шундаки, бошқа бирорта бойнинг муҳтож одамларга кенг кўламли ёрдам бериш учун мана шундай ишларни амалга оширганига гувоҳ бўлмадим.
"Бегона одамларни муаммоси билан нима ишим бор? Ўзини кунини кўраверсин" деб ўз ишини қилиб кетаверса ҳам бўларди. Чунки, бировга должен жойи йўқ. Тўғрими?
Zebo Komilova ёзган изоҳга эътибор беринг:
"Ким нима деса десин, шу одам ўзи билмаган ҳолда мени дадамни онкологик касалликдан тузалишига сабабчи бўлган, бироқ бу одам шу яхшиликни қилганидан ўзини хабари йўқ"
Сурат Muzaffar Abdurahmonov саҳифасидан
Матал
Бош прокурор Рашид Қодиров икки ўринбосарининг хизмат хонасидаги пинҳона суҳбатдан парча.
Биринчиси: Устоз жиноят ишларини тугатиб берганлигимиз ёки жиноят содир этганларга бошқа енгилликлар қилиб берганлигимиз учун бизга соққа таклиф этишади тўғрими? Ҳаммаси зўр бўлаяпти. Буёғига энди жабрланувчи ҳам пора берадиган тизим яратишни бирон иложи йўқми? Нега энди жиноят ишини ёпиш пуллигу, унинг қўзғатилиши текин бўлиши керак?
Ёши каттароқ иккинчиси: Каллангга қойил сен болани, ўзи бўладиган кадр эканлигингни тизимга ишга келган пайтингдаёқ англаганман. Ўшангаям шу даражагача кўтарилдинг. Таклифингни амалга ошириш учун нима қилиш кераклигини эса мен биламан.
Бундан буён жиноят содир этилганлиги аниқ кўриниб турсаям иш қўзғатмаймиз. Бироз вақт ўтиб эса жиноятдан жабр кўрганлар жиноят иши қўзғаттириш учун ҳам бизга пора таклиф қилишни бошлашади. Чунки уларнинг бундан бошқа йўли қолмайди.
Шу билан икки ўринбосар гапни бир жойга қўйиб хонадан чиқиб кетишибди ва нима қилиб бўлсада, жиноят иши қўзғатилиши жараёнини мураккаблаштириш устида бош қотира бошлашибди. Турли келишувлар ва бошқаларни ўйлаб топишибди.
Бора-бора жиноят иши қўзғатиш жараёнини шу даражада мураккаблаштириб ташлашибдики, режа қилинганидек жабрланувчилар жиноятчининг устидан иш қўзғатилиши учун пора беришга одам қидириб юрадиган бўлишибди.
Бу ёзилганларнинг барчаси ўйлаб топилган бир матал. Ҳозирги кунда жиноят аломатлари аниқ кўриниб турган жуда кўплаб ҳолатларда жиноят ишлари қўзғатилмай қолаётганлигига заррача боғлиқ эмас.
Фаррошликка ҳам зам.директор аралашса...
Бир нарса аниқ: муаммо раисни ўзига етиб борганида эди, масала аллақачон ечимини топишига шубҳа йўқ эди. Чунки, Абдулла Халмурадович оддий одамлар муаммосига бефарқ эмаслиги, бундай масалаларга холисона ва виждонан ёндошиб, имкон қадар ижобий ҳал қилишга уринганига гувоҳ бўлганмиз.
Афсуски, қуйидаги ва яна бошқа бир нечта масаладан Абдулла Халмурадович хабардор қилинмади шекилли, ҳеч қандай ўзгариш сезилмади.
____
"Олмалиқ КМК"га ишга кириш масаласида шикоят кўпайиб кетгач, бошқарув раисини барча муаммолар ва шикоятлардан шахсан хабардор қилиш мақсадида алоқа боғлашга ҳаракат қилдик. Ташкилот раҳбарининг фейсбукдаги саҳифасига хабар юбордик. Афсуски, саҳифани раиснинг ўзи эмас, ёрдамчиси юритар экан. Шундай бўлгач, ташкилот ҳақидаги муаммо ва шикоятлар раисгача етиб борган ёки бормаганлиги борасида аниқ маълумотга эга бўлмадик. Саҳифани сенаторнинг ўзи эмас, ёрдамчиси юритиши ҳақида кейин бафуржа материал беришга ҳаракат қиламиз. Ҳозир эса...
Ҳозир эса бир қийналган ва бу ташкилотга ишга кираман деб роса сарсон бўлган ёлғиз онанинг ёзганларини сизга ҳавола қиламиз.
" 7 йилдан буён мактабда лаборант бўлиб ишлаб келаётган эдим, вазирнинг буйруғи сабаб бирдан ишсиз қолдим. Вояга етмаган фарзандим бор.
Иш сўраб кўп заводга бордим, шу жумладан Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ҳам
. Коллеж дипломи мутахассислигим бўйича резюме топширган эдим, фойдаси йўқ экан. Шунинг учун оддий фаррош бўлса ҳам ишга кирмоқчи эдим.
Олмалиқ кон-металлургия комбинатида бир онахон пенсия ёшига етган эди, шуни ўрнига ишга жойлашиш учун бордим, фаррош бўлиб ишламоқчи эдим.
Мен шу бўш иш ўрнини аниқлаб айтган эдим корхона масъул раҳбарларидан бири Қахрамон Душанов "ишга оламан, кутиб туринг" деди.
Кадрлар бўлими "Бу ишни вакантга берамиз, сиз ҳам келиб резюме топшириб, савол-жавобдан ўтасиз" деб алдаб жўнатиб юбориб, бошқа қизни ишга олишибди.
Юқорироқ лавозимдаги бошлиқ Саъди Шерматов мана шу фаррошликка дарров бошқа қизни, ўзини танишини олибди. Ишга кирувчиларга шу киши қўл қўйиб, розилик берар экан.
Саъди Шерматовга бир неча марта чиқдим, боғландим, мен нечи йилдан бери кутиб юрувдим дедим, барибир мени ишга олмади
Суратларда: "Олмалиқ КМК" АЖ раиси Сенатор Абдулла Хурсанов Халмурадович ва раиснинг ходимлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари в.б Шерматов Саъди Бахтиярович
Муаммоси йўқ тизим!
Бугун қизиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий телеграм каналига кирдим.
Канал вазир ва бошқа раҳбарларнинг чет эл сафарлари ҳамда хорижий давлатлар элчиларини қабул қилганлиги, шунингдек вазирлик ўтказган халқаро форум ва конференциялар ҳақидаги хабарларга лиқ тўла.
Лекин минг афсуски, ушбу каналда охирги тарқатилган 200дан ортиқ хабарни эринмай ўқиб чиқиб ҳам жаноб вазиримизнинг қайсидир қишлоқдаги шифокорлик пункти ёки туман тиббиёт бирлашмасига сафар қилгани, у ердаги нимадир муаммони ҳал қилгани ҳақидаги бирор маълумотга кўзим тушмади.
Ишонмасангиз каналга сиз ҳам бир кириб кўринг!
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago