Taskin_uz

Description
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Олтиариқ тумани имом-хатибларининг диний, маърифий расмий канали.
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 6 days, 4 hours ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 10 months ago

Last updated 2 years, 11 months ago

1 month, 3 weeks ago

#Видеолавҳа
? Қуръони каримнинг мўжизаси
? Убайдуллоҳ домла Абдуллаев

ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! * ? Youtube ? Facebook ?***Instagram

*? *Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia

1 month, 4 weeks ago
Ҳар биримиз ўқилмаган бир китобмиз,

Ҳар биримиз ўқилмаган бир китобмиз,

Ичимизда ширин ва аччиқ қиссалар,
орзу ва хаваслар,
ечилган ва ечими йўқ жумбоқлар,

оғриқли ва сирли нуқталаримиз,
дунёга илинган,

ва энг яқинимизданда қизғонган туйғуларимиз,

инсоний ҳиссиётларимиз,
ҳаётдан олган кўп дарсларимиз бор.

Четдан бегона келиб бизни вароқларимизни ҳам очмай туриб ғилофимиздан бахо беришга уринади.

Агар у ўша сирли китобдан бир бетгина ўқиб кўрганда эди, бизни унвонимизга қараб чиқарган кўп хулосаларига ачинган бўлар эди.

?Ҳеч кимни ҳаётини, мақсад ниятини билмай туриб у ҳақида хулоса чиқарманг!

Биродарингиз ҳақидаги ёмон гумонларингиз фикрингиздан ўчиб кетсин,

Уни, қанча мен ўқимаган қиссалари оғриқлари бор, денгда, унга биргина табассум бўлсада улашиб кетинг.

Нечта инсонларни ҳаётга биттагина самимий табассум қайтарган.

Ҳар биримиз ўқилмаган китобмиз
Ўқимай туриб,
уни ёқиб юборманг.
Бизни ғилофимиздан ҳукм чиқарманг.
Ҳар бир китоб бир мартагина нашрдан чиқади.
Ва У~бекорга нашр бўлмайди.

@Taskin_uz

1 month, 4 weeks ago
"Мен Бадрда қатнашган 70 та саҳобани …

"Мен Бадрда қатнашган 70 та саҳобани кўрганман. Агар сизлар улар хақида билганингизда, уларни ақлдан озган деб ўйлар эдинглар (тақвоси ва шижоатидан).
Агар улар сизлар ҳақингизда билишганида эди, Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ буларни деб ўйлаган бўлардилар".

Хасан Басрий роҳимаҳуллоҳ бу гапларни табаъа тобеинларга айтган эканлар.

Энди бизни холимизни тасаввур қилаверинглар..?

@Taskin_uz

4 months, 2 weeks ago

“GUNOHKORNI SOʻKMANGLAR!”

Rivoyat etilishicha, Abu Dardo bir gunohkor odam oldidan oʻtib qoldi. Odamlar uni soʻkishardi. Shunda Abu Dardo:
- Agar bu odam quduqqa tushib ketsa, uni quduqdan chiqarib olarmidingiz? - deb soʻradi. Ular:
- Ha, uni chiqarardik, — deyishdi. Shunda Abu Dardo:
- Unday boʻlsa, birodaringizni haqorat qilmanglar. Sizlarni ofiyatda saqlagan Allohga hamd aytinglar, dedi. Ular:
- Uni yomon koʻrmaylikmi? — deyishdi. Abu Dardo:
- Uning amaligina yomon koʻriladi, agar yomon amalini tark etsa, u birodaringizdir, – dedi.

“Rivoyatlar” kitobidan.

  xolislar uchun @Taskin_uz

4 months, 2 weeks ago

#ҳадис

Suyukli Payg’ambarimiz rasululloh sollallohu alayhi vasallamdan shunday hadis bor:
—“Qalbing muloyim bo’lib, hojating baroridan kelishini yaxshi ko’rasanmi? Unda yetimga rahm qilib, boshini sila va unga o’z taomingdan yedir. Shunda qalbing yumshab, hojating baroridan keladi".

©️ Abu Dardo rodziallahu anhodan Tabaroniy rivoyati

  xolislar uchun @Taskin_uz

4 months, 2 weeks ago

УСТОЗГА МУҲАББАТ.   

Мавлоно Жалолиддин Румийнинг Пирлари ва устозлари , у зотга маърифат ўргатган зот Шамс Табризий бўладилар. Шамс Табризий бир муддат Румийга маърифат ўргатгандан кейин ғоиб бўладилар. Устознинг фироқидан куйиб юрган Румийдан бирор нарса ундириш мақсадида бир киши Румийнинг олдиларига келди ва " Мен Шамс Табризийни шаҳримизда кўрдим" , деди.Мавлоно мастона суюниб , хушхабар баҳоси ўлароқ эгниларидаги хирқаларини ёлғончининг елкасига ташладилар.Тўпланганлар ҳалигининг ёлғончи эканлигига шаҳодат бердилар. Мавлоно шунда уларга шундай дедилар: " Мен хирқамни унинг ёлғонига бердим.Хабари чин бўлса эди жонимни берар эдим ".

  xolislar uchun @Taskin_uz

4 months, 3 weeks ago
ЛУҚМОНИ ҲАКИМДАН СЎРАДИЛАР:

ЛУҚМОНИ ҲАКИМДАН СЎРАДИЛАР:

- Одамларнинг доноси ким?
- Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани.

- Баланд ҳимматлик кимдур?
- У дунё неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши.

- Одамларнинг қудратлиси ким?
- Ақли комил бўлгани.

- Ул қандай шаробки, ичувчисини яланғочлайди?
- Шаҳват.

- Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради?
- Ҳасад.

- Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмас?
- Адолат.

- Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур?
- Сабр.

- Ул қандай ширинликки, охири аччиқ бўлур?
- Тезлик.

- Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажасидан ожиздур?
- Аҳмоқлик.
xolislar uchun @Taskin_uz

4 months, 3 weeks ago
**Ибодатни кечиктириш, уни ортга суриш – …

Ибодатни кечиктириш, уни ортга суриш – бу нафснинг ёмонлигидандир.Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ xolislar uchun @Taskin_uz

4 months, 3 weeks ago
**Истиғфорни кўп айтинг

**Истиғфорни кўп айтинг

Астағфируллоҳ деб айтинг, уйингизда ҳам, дастурхон устида ҳам, йўлда кетаётганингизда ҳам, бозорда юрганингизда ҳам, ўтиришларингизда ҳам, қаерда бўлманг истиғфор айтишни одат қилинг. Чукни, қайси ерда Аллоҳнинг мағфирати нозил бўлишини сиз билмайсиз.Ҳасан Басрий разияллоҳу анҳу** xolislar uchun @Taskin_uz

5 months ago

JUMANING SUNNATLARI:

? Juma uchun gʻusl qilish.

? Xushboʻy narsalar surtish.

? Chiroyli kiyimlar kiyish.

? Jumaga viqor va sakina bilan erta borish.

? Juma kuni badanni tozalab, hayʼatni goʻzal qilish.

? Juma kuni Kahf surasini qiroat qilish.

? Juma kuni va kechasi duoni koʻp qilish.

? Juma kuni va kechasi Rasululloh sollallohu alayhi vasallamga koʻp salavot aytish.

? Imom birinchi rakʼatda Fotihadan keyin Jumuʼa surasini va ikkinchi rakʼatda Munofiqun surasini qiroat qilish.

? Juma kuni bomdod namozida “Haa miym sajda” va “Hal ataa alalinsani” suralarini qiroat qilish sunnatdir.

? Juma namozining farzidan avval va keyin toʻrt rakʼatdan sunnat namozi oʻqish.

? Jumada mudragan odam boshqa yerga oʻtib olishi.

@Taskin_uz

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 6 days, 4 hours ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 10 months ago

Last updated 2 years, 11 months ago