Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

MEHROB HIMMATI

Description
Mehrob.uz саҳифаси муассиси Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ташаббусидаги «MEHROB HIMMATI» хайрия фонди !


INSTAGRAM: instagram.com/mehrobhimmati.uz
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 2 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 2 weeks ago

1 month, 3 weeks ago

Садақа

“Албатта, садақалар (яъни, закотлар) Аллоҳ томонидан фарз бўлган ҳолда, фақат фақирларга, мискинларга, садақа йиғувчиларга, кўнгиллари (Исломга) ошна қилинувчи кишиларга, бўйинларни (қулларни) озод қилишга, қарздор кишиларга ва Аллоҳ йўлида (яъни, жиҳодга ёки ҳажга кетаётганларга) ҳамда йўловчи мусофирларга берилур. Аллоҳ билим ва ҳикмат соҳибидир”. (Тавба: 60)

Закотга етадиган молингиз, пулингиз, олтинларингиз бўлса ҳақдорларга беринг! Йиғманг, беркитманг, қизғанманг! Қўрқманг! Берганингизда заррача камайиб қолмайди, аксинча кўпайиб кетади. Фарз амалларни тириклигингизда қилиб олинг! Тўсатдан ўлим келганда ҳаммаси тугайди! Сиз ўлиб-қутилиб йиққан-терганларингиз бошқаларга қолади. Улар бойликларингизни ишлатадилар, сиз азоб билан жавоб берасиз.

Рамазон - ғанимат ойдир! Бирпасда ўтиб кетади. Яхшилик қилишга шошилинг! Эҳсон-садақани кўпайтиринг! Юрагингизни кенг қилинг, қўлингизни узун қилинг! Бу дунё ўткинчидир... Шуни ҳар доим эсингизда тутинг!

Зулфия Маҳмуд

@mehrob_himmati

1 month, 3 weeks ago

Рамазон киришидан олдин: «Рамазонни шундай ҳолда ташлаб қўймайман. Намозларга эътиборли бўламан, Қуръонни хатм қиламан», деб айтар эдинг. Руҳиятинг интилган нарсаларни ҳақиқатда амалга оширдингми?!
Рамазон ҳали олдинда, шошиб қол!

@Mehrob_himmati

1 month, 3 weeks ago

💡 Ислом тарихидаги илк ифторлик дастурхони ва гўзал дуо

Рўзадорга ифтор қилиб берган одамга ўша рўзадорнинг ажрича ажр берилади, лекин рўзадорнинг ажридан эмас, алоҳида ажр, алоҳида савоб берилади. Бу гапни эшитган саҳобалар Рамазонни сабрсизлик билан кутишди. Айниқса ким биринчи ифторлик дастурхонини ёзади, бу шарафга ким эга бўлади деб кутишди. Шунинг учун бу ифторлик ҳақида ровийлар батафсил ҳикоя қилиб беришган. Ислом тарихидаги илк ифторлик дастурхонини ёзиш шарафи ансорий саҳобалардан бири, Мадинада арабларнинг икки улуғ қабиласи – Авс ва Хазражнинг раиси Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳуга насиб қилди. Бу дастурхонга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамда кўплаб саҳобалар ташриф буюрдилар. Ушбу ифторлик дастурхонига нималар қўйилгани ҳам ровийлар томонидан аниқ ва тиниқ ривоят қилинган. Теридан қилинган бу дастурхонда ҳўл ва қуруқ хурмо, бир оз қотган нон, бироз гўшт ва терига ёпишган сариёғ қўйилган. Ваҳоланки қабила раисининг дастурхони энг тўкин дастурхон бўлиши керак эди. Аммо ўша давр ҳаёти шундай эди, содда давр эди. Энг бой одамларнинг дастурхони шу бўлган, гўшт қўйилган, нон қўйилган. Бой эмасларнинг дастурхонида эса гўшт билан нон ҳам бўлмаган, қуруқ хурмо ёки ҳўл хурмо бўлган, қотган нон, бироз сариёғ ва сув бўлган, холос. Пайғамбар алайҳиссалом ўша ифторлик сўнгида дуо қилганлар. Ислом уммати қарийб 15 асрдан бери ана шу муборак дуони ўқийди. Ҳар йили Рамазон келганида биз бу дуони эслаймиз, қайта-қайта дуо қиламиз. Ифторлик дуолари қаторида бундан бошқа дуолар ҳам ривоят қилинган, аммо бу энг машҳуридир. Дуонинг маъноси шундай: «Таомингизни энг яхши одамлар ейишди, ҳузурингизда рўзадорлар ифтор қилишди, малоикалар сизнинг ҳаққингизга саловатлар айтишди». Пайғамбар алайҳиссалом ифторлик дастурхони ёзган одамнинг ҳаққига ана шундай дуо қилганлар. Демак, энг яхши дастурхон – ифторлик дастурхони экан. Энг яхши одамлар ўша дастурхонга келган рўзадорлар экан. Ифторлик ёзган одамга бу ажру мукофотлардан ташқари малоикаларнинг салавотига ҳам сазовор бўлар экан. Фаришталар унинг ҳаққига салавот айтиб туришар экан.
Ҳадиснинг матнида кўплик эмас, бирлик шакли келганидан яна шундай фойда олиш мумкин эканки, биргина одамга, битта рўзадорга ифтор қилиб берса ҳам шу ажру савобларга эга бўлинар экан. Битта одамнинг ифторлиги шунча даражада бўлса, энди юзлаб одамларга ифтор беришнинг мукофоти қандай бўлишини ўзимиз тасаввур қилиб олаверайлик. Алҳамдулиллаҳ!

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ ТЕРМИЗИЙ

Каналга уланиш: 👇
@Mehrob_himmati

3 months, 3 weeks ago

ЭРКАК ҒУРУРИ СИНМАСИН!

Бир биродаримиз ҳикоя қилади:

Емакхонада ўтиргандик. Бир одам телефонда гаплашиб бўлиб, қувончдан қийқириб, сакради ва официантни чақириб:
—  Ҳаммага менинг номимдан кўфта кабоб тарқатинг! Ўн саккиз йиллик интиқликдан кейин бугун мен ота бўлдим! - деди.
Уч-тўрт кундан кейин ўша одамни 5-6 ёшли болачанинг қўлидан тутиб болалар хиёбонида сайр қилиб юрганини кўрдим. Уни таниган заҳоти ёнига бориб, ўша кунги ишини эслатдим ва ёнидаги болачага ишора қилдим. Эркак тортиниб шундай деди:
—  Ўша куни емакхонада менинг олдимдаги столга келиб ўтирган кекса эр-хотин ўзаро суҳбати қулоғимга чалинди. Онахон чолига “Кўфта кабоб ейлик, анчадан бери егим келиб юрганди”, деди. Отахон эса аёлидан кўзларини олиб қочиб “Ҳозир кўфта кабоб ололмаймиз, пулимиз фақат шўрвага етади, холос” дея синиққина жавоб қилди. Шу орада мен телефонда гаплашгандай бўлиб, ҳаммага кўфта кабоб буюртма қилдим.
—  Фақат ўша кекса жуфтликка олиб берсангиз бўларди, ҳамма хўрандаларга буюртма қилишнинг нима кераги бор эди?- дея сўрадим  ундан.
Эркакнинг жавобидан кўзларим ёшланди:
—  Фақат уларга олиб берганимда отахон аёлининг олдида хижолат бўларди. Шунинг учун ҳаммани бирдай меҳмон қилдим. Менинг пулим кетса кетсин, бир эркакнинг иззат-нафси синмасин!..

☑️ Каналга аъзо бўлиш!
@mehrob_himmati

3 months, 3 weeks ago

«Ўзининг айби одамларнинг айбидан чалғитган киши нақадар яхши». Баззор ривояти.@mehrob_himmati

3 months, 3 weeks ago
4 months ago

Гуноҳларни тарк этиш даражани оширади.
Изоҳ. Гуноҳни тарк этиш тавбадир. Тавбали инсон Оллоҳнинг итоатидаги инсондир. Банда учун Оллоҳнинг итоатида бўлишдан бошқа олий даража йўқ. Ҳа, Охиратдаги нажот ва муваффақиятга барча гуноҳларни тарк этиш билан, тавба билан эришилади.
«Тонг отиб, кун ёришган ҳар саҳар, кун ботиб, шафақлар йўқолган ҳар кеча борки, унда икки фаришта тўрт хил овозда бир-бирига дейди:
• «Кошки, бу халқ яратилмаса эди!»
• Бошқаси дейди: «Кошки, улар яратилганларидан сўнг нима учун яратилганларини билсалар эди!»
• Яна бири дейди: «Кошки, улар нима учун яратилганини билганларидан сўнг, билганларига амал қилсалар эди!»
• Баъзи ривоятларда келади: «Кошки, улар илм мажлиси қуриб, билганларини бир-бирига эслатсалар эди».
• Бошқаси дейди: «Майли, улар билганларига амал қилмаган экан, кошки, қилган амалларига тавба этсалар эди». Дайламий ривояти.
«Иҳйоу улумид дин»да келтирилади: «Мусо алайҳиссалом Хизр алайҳиссаломдан сўради:
– Қайси ишинг туфайли Оллоҳ таоло сенга ғайб илмини билдирди?
– Оллоҳ таолони деб гуноҳларни тарк этганим учун, – деди Хизр алайҳиссалом».

“Унвонул баён”дан.

@mehrob_himmati

4 months ago

📕 Талоқ, 3–5-оятлар: «Ким Оллоҳдан қўрқса, У Зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур.. Ким Оллоҳдан қўрқса, (Оллоҳ) унинг ишини осон қилур. Бу Оллоҳнинг сизларга нозил қилган ҳукмидир».

@mehrob_himmati

4 months ago

Масал

Ҳикоя қилинишича, урғочи ит она шерни айблаб: «Менинг битта қорнимда саккизта бола бўлади, саккизта туғаман, сен эса фақат битта туғасан» – дебди. «Тўғри айтдинг, мен битта туғаман, аммо шер туғаман. Сен эса итларни туғасан, бас, менинг озим сенинг кўпингдан яхшироқ» – дебди она шер.

Изоҳ. Шер билан ит адабий ташбеҳ нуқтаи назаридан қиёсланадиган бўлса, шернинг ижобий сифатлари итникидан кўпроқ. Яъни, итга ўхшатилишдан кўра шерга ташбеҳ қилиниши ўхшатилаётган нарса учун олийроқ мақом. Масалда шернинг итга берган жавоби бунинг тасдиғидир.

“Унвонул баён”дан.

@mehrob_himmati

5 months, 3 weeks ago

ҲАМИША ЎҚИБ ЮРИЛАДИГАН ДУОЛАРРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп айтадиган дуолари: “Аллоҳумма атина фиддуня ҳасанатав вафил ахироти ҳасанатав вақина ъазабаннар” эди.

Маъноси: Аллоҳим, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қил, охиратда ҳам яхшилик ато эт ва бизни дўзах азобидан асра.

(Саҳиҳи Муслим, «Дунёда уқубатни тезлатишни сўраб дуо қилишнинг макруҳлиги» боби, 7011-ҳадис).Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Аллоҳумма инний ас’алукал ҳуда ваттуқо вал ъафаафа вал ғина”, деб айтардилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сендан ҳидоят, тақво, иффат ва бойлик сўрайман.

(Саҳиҳи Муслим, «Қилган ва қилмаган ишлари ёмонлигидан паноҳ сўраш» боби, 7079-ҳадис).Набий алайҳиссалом: “Аллоҳумма мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика”, деб айтардилар.

Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин.

(Саҳиҳи Муслим, «Аллоҳнинг қалбларни истаганича ўзгартириши» боби, 6921-ҳадис).@mehrob_himmati

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 2 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 2 weeks ago