Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 2 weeks, 2 days ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year, 1 month ago
Last updated 3 years, 2 months ago
Дунёдаги денгиз суви жаҳаннам оловининг бир учқунини ҳам ўчира олмайди. Лекин, Аллоҳдан қўрқиб йиғлагандаги бир томчи кўзёш дўзах оловини сендан тўсишга қодир бўлади.
Худди (тўхтовсиз) нафас олганингдек, яхшиликларни ҳам (тўхтовсиз) амалга ошириб туриш керак. Шуни билингки, яхшилик улашишга бўлган эҳтиёжингиз сизни нафас олиб туришга бўлган эҳтиёжингиздан кўпроқдир. Нафас бир кун тугайди, яхшиликлар эса боқий қолади.
Тақво ва Аллоҳга иймон келтиришнинг самараси!
"Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта биз уларга осмону ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик" (Аъроф сураси, 96 оят).
Аллоҳ таолонинг сўзидан бизга равшан бўладики, мўмин ва тақводор инсон, ҳаётида, аҳли ва фарзандларида баракани ҳис қилиб яшар экан.
«Умматим ичида энг раҳмлиси Абу Бакр, Аллоҳнинг амрларига энг шиддатлиси Умар, энг ҳаёлиси Усмон, ҳалол ва ҳаром илмини энг яхши билувчи Муоз ибн Жабал, мерос (фароиз) илми билимдони Зайд ибн Собит, энг яхши қори Убай ибн Каъбдир. Ҳар бир умматнинг амини (ишончли кишиси) бўлади. Бу умматнинг амини Абу Убайда ибн Жарроҳдир».
Имом Термизий ривояти.
@mehrob_himmati
*? *"Сендан қўрққанимдан, эй Роббим...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳеч ҳам яхшилик қилмаган бир одам ўз аҳлига қачон ўлса уни куйдириб кулининг ярмини қуруқликка, ярмини денгизга сочиб юборишни айтди.
Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳ уни тутса уни оламлардан бирортасини азобламаган азоб ила азоблашидан қўрқди. Ўша одам ўлганда унинг айтганини қилдилар.
Бас, Аллоҳ қуруқликка амр қилди. У унинг ўзидаги нарсаларини жамлади. Аллоҳ денгизга амр қилди. У унинг ўзидаги нарсаларини жамлади.
Сўнгра У зот унга: «Нима учун бундоқ қилдинг?» деди. «Сендан қўрққанимдан. Эй, Роббим. Ўзинг билувчисан», деди. Бас, Аллоҳ уни мағфират қилди», дедилар. Муттафақун алайҳи.
Жунайд Бағдодий айтади: «Тавбанинг уч маъноси бор; биринчиси-надомат, иккинчиси-Аллоҳ қайтарган нарсага қайтишни тарки этишга азму қарор қилиш, учинчиси-зулмларни адо этишга шошилиш».
У киши яна айтади: «Тавба - Аллоҳдан бир йўла юз ўгирганинг каби У зотга бир йўла юзланишингдир».
Яхшилик ва ёмонликнинг асоратлари
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Яхшилик (тоат) таъсирида юзда зиё, қалбда нур, баданда қувват, ризқда кенг-мўллик, халқлар қалбида муҳаббат ҳосил бўлади.
Ёмонлик (маъсият) таъсирида эса юзда қоралик, қалбда зулмат, баданда заифлик, ризқда танглик, халқлар қалбида нафрат ҳосил бўлади».
Ибн Қоййимнинг "Дард ва даво" асаридан.
@mehrob_himmati
? Бахтсизлик тўрт нарсада жам бўлолмайди
Дуо. Кимки сурурида ҳам ҳузнида ҳам дуони лозим тутар экан,у бахтсиз бўлмайди: "У деди: «Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди, Роббим, Сенга дуо қилиш-ла бахтсиз бўлмаганман". Марям сураси, 4 - оят
Биррул волидайн. Ота-онага яхшилик қиларкансан, сен асло бахтсиз бўлмайсан: "Мени волидамга меҳрибон қилди ва жабрчи, бадбахт қилмади". Марям сураси, 32 - оят
Қуръон. Аллоҳ таоло уни жаннатга далил, раҳмат ва нур қилди. Қуръон билан бирга бўларкан, киши асло бахтсиз бўлмайди: "Сенга Қуръонни бахтсиз бўлишинг учун нозил қилганимиз йўқ". Тоҳо сураси, 2 - оят
Ҳидоятга эргашиш. Кимки Унинг буюрганига эргашса ва қайтарганидан четланса, албатта дунё ва охиратда адашмайди ва у иккисида бадбахт бўлмайди: " Агар Мен томонимдан сизга ҳидоят келганида, ким ҳидоятимга эргашса, адашмас ва бадбахт бўлмас". Тоҳо сураси, 123 - оят
?Кўп садақа қилиш
Солиҳ салафлардан бири кўп садақа қилганидан ҳатто ўзидаги мол-мулкини барини сарфлаб юборишига оз қолди. Уни ҳаддан ортиқ кўп садақа қилиб юбораётгани учун маломат қилинди.
Шунда у: "Сизлардан бирингиз бир уй-ҳовлидан бошқасига кўчиб ўтса, аввалги ҳовлисида бирор нарса қолдирадими?" деди.
Қанийди унинг сўзлари нақадар ҳақиқат эканини фаҳмласак…
Абраҳанинг "Каъба"сига нима бўлган?
Маълумки, Ямандаги ҳабаш ҳукмдори Абраҳа Каъбага рақобатчи сифатида Қуллайс номли черков қурдирган эди. Абраҳанинг ҳалокатидан кейин, унинг тақдири нима бўлгани ҳақида Суҳайлий шундай ёзади: "Яманда ҳабашлар ҳокимияти якун топгач, черковнинг атрофи ҳувиллаб қолди. Ҳеч ким уни обод қилишга уринмади. Атрофида турли вахший ҳайвонлар ва илонлар кўпайди. Араблар унинг яқинига боришдан қўрқар, унинг харобаларидан бирор нарса олинса, жин уради, деб ўйлашар эди. Черков Абул Аббос Саффоҳ давригача шу ҳолида қолди. Саффоҳ ўз вакили Абул Аббос ибн Рабиъни Ямандан у ерга юборди ва ундан қолган қимматбаҳо ашёларнинг кўпини олиб келтирди. Мармар, олтин юлдузли ёғоч ва шунга ўхшаш нарсалардан сотганича сотди. Шундан сўнг, бу черковнинг изи йўқолди, у ҳақидаги хабарлар тўхтади ва хотираси сўнди”. (“ар-Равз ал-унуф”дан)
Ислом тарихи ва ҳазораси
@mehrob_himmati
КЎРИНИБ ТУРСИН!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига Молик ибн Назла розияллоҳу анҳу эски кийимларда келди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар:
- Молинг борми?
Молик деди:
- Ҳа!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
- Қанақа навидан?
Молик деди:
- Ҳаммасидан. Туяларим, қулларим, қўйларим ва отларим бор!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Агар Аллоҳ сенга мол берса у мол сенинг устингда кўриниб турсин!
Неъматни кўрсатиш унинг шукрининг бир қисмидир. Аллоҳ инсонга мол-давлат берса уни бандаси устида кўриниб туришини яхши кўради.
Баъзан бир нечта заводи бор кишиларни кийинишини кўриб садақа қилиб юборгинг келади...
Чиройли кийиниш бошқа, пулни арзимайдиган кийимларга исроф қилиш бошқа. Чунки турли брендлар ортидан югуриш, модалар ортидан қувиш аҳмоқлик, исроф ва гоҳида ношукрликдир.
Аслида брендлар бойларни тунаш учун ўйлаб топилган нарсалардир. Бунга эса фақирлар алданмоқдалар.
Баъзилар мақтаниш ва фахр учун кучи етмайдиган нарсаларни сотиб олишга уринади. Қизлар эса фақат "Шанель" ёки "Диор" сумкаларини кўтаришни хоҳлашади.
Тўғри, гўзаллик матлуб нарса, аммо зўрма-зўракилик ёмондир!
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 2 weeks, 2 days ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year, 1 month ago
Last updated 3 years, 2 months ago