Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

TURON

Description
Murojat: @Amriddin_Sh_H
Advertising
We recommend to visit

(iranian singer-songwriter-actor)

Broadcast 🔻
@RapNewsCom • @Lonely_Playlist

YouTube 🔻
Youtube.com/c/KamranBarzegar

Instagram 🔻
Instagram.com/KamranBarzegarMusic

Manager 🔻
@KB4_Manager

SoundCloud 🔻
SoundCloud.com/kamran-barzegar

https://youtube.com/Dayan_rz

ҚР Кәмбағаллықты қысқартыў ҳәм бәнтлик министрлигиниң вакансияларды сәўлелендирип барыўшы рәсмий каналы

2 months ago
Икки ўта даражада жиддий одамнинг ўртасидаги …

Икки ўта даражада жиддий одамнинг ўртасидаги ўриндиққа жойлашволиб, минбарга ҳайрон боқаётган ман)

ФЕРУЗШОҲ

2 months, 2 weeks ago

Кунлар ўтар пайдар-пай, 
Тунни тилар поездлар!
Армонлар ҳам билдирмай, 
Юзимга солар излар...

Армон қолсин ғафлатда, 
Ботир, сергак бўл, юрак.
Тунни тилган поездга, 
Чиқиб олмоғим керак.

Унда, бир дим вагонда, 
Деразага тикилиб.
Севги йўқ, деб жаҳонда, 
Бир қиз кетар ўкиниб.

Тунлар бунчалар узун, 
Узун поезднинг йўли.
Ул қиз оҳ чекар, менинг
Поездга етмас қўлим.

...Армон қолсин ғафлатда, 
Ботир, сергак бўл, юрак.
Тунни тилган поездга
Чиқиб олмоғим керак...
1977

Одил ҲОТАМ

Ижро:
ФЕРУЗШОҲ

t.me/Odil_Hotam

2 months, 2 weeks ago
5 months, 1 week ago

🎧 Lost Creek Revival- LIFE (Big George Foreman Movie)

5 months, 3 weeks ago
**“ЯХШИ ОДАМ”**

“ЯХШИ ОДАМ”
Чирмовиққа айланар тана.
Захар сепар – баданда шудринг.
Кисларод – қафасланган хонада
Садоқат,
Оламдан айро
Тўрт деворга қилар ибодат...
Таранг тортилади чирмовиқ
Узилади банд бандидан.
Ҳавони симириб
Аранг
Етилади
Кутилган фурсат.
Чиқади.
– Алвидо.
– Алвидо.
Бозор.
Боласига хўрозқанд.
Хотинига шойи рўмол.
Остона
Қарши олар
Жилмайган икки юз
Икки табақаси эшикнинг
Бурдаланган садоқат
Яратганга қилар илтижо.

Амриддин ШАХРИДДИНОВ

5 months, 4 weeks ago

Сен –
Мен ҳақда сўйлайсан худога
Тупроқнинг кўксига тиз тираб.
Исмимдан бошқа сўз айтмайди
Ой эмиб улғайган изтироб...
Мен –
Бўғзимга тиғ санчар беаёв
Зиндонбанд ёшларим – исёнкор.
Юрагим сен ҳақда шеър айтар
Такрор-такрор ва яна такрор...
Бахт –
У очиб беради деразам
Овозингда ёғган ёмғирга
Ва сенга айтади – малагинг
Сукути каби тун – сеҳргар...
Менлисан,
Сенлиман,
Бахтлимиз!

Нодира МАМАШАРИПОВА
t.me/Feruz_Nematullayev

6 months ago
7 months ago

Рўзи ака, Шукур ака ва Рауф Парфи вафот этгандан кейин ҳаёт бир қадар зерикарли бўлиб қолгандай. Чунки бу ақлли, донишманд даҳоларнинг афандиликлари ҳам кўп эди.
Рўзи ака бир давлат бошлиғига “ошно” деб мурожаат этган экан.

Никоҳ тўйига таклифнома тарқатаётган Рауф ака “Уйланаяпсанми?” деган саволга “Онам уйланаяптилар”, деб жавоб берган экан.

Шукур ака рашки келиб, рақибини “Сўяман!” деб жўш урганда, ёнидаги жиловдор укаси оддийгина қилиб, “Сўйинг!” дегач, “Ўлигини қаерга қўямиз?” дея ўйланган экан…

Дунё афандиларсиз ҳам яшайверади.

Лекин бу даҳо афандилар ҳаётлигида дунё ғоят чиройли эди.

Усмон Азим

7 months ago

**БУ ШУНЧАКИ ИМТИҲОН!

(Дунёдаги барча ота-оналар ўқиши шарт бўлган мактуб)**Сингапурдаги ўрта мактаблардан бирининг ўқитувчилар жамоаси имтиҳондан олдин ота-оналарга ушбу мактубни юборишди:

Қадрли ота-оналар!
Ҳадемай болаларимизнинг имтиҳонлари бошланади.
Барчангиз фарзандларингизнинг имтиҳонни яхши топширишлари учун ташвишланаётганингизни биламиз.
Аммо, илтимос, унутманг:
улар орасида рассом бўлишни хоҳлаётганлар борки, уларга математикани тушунишнинг кераги йўқ;
бўлажак бошқарувчилар борки, улар тарих ёки инглиз адабиётига қизиқишмайди;
бўлажак мусиқачилар борки, кимё фанининг баҳоси улар учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас;
атлетикачилар борки, жисмоний машғулотлар улар учун физика фанидан муҳимроқ...
Агар фарзандингиз юқори баҳо олса, бу ажойиб!
Бироқ, бундай бўлмаса, илтимос, уларнинг ўзига бўлган ишончи ва қадр-қийматини ноўрин танбеҳларингиз билан топтаманг
!
Уларга ҳаммаси яхши эканлигини, бу шунчаки имтиҳон эканлигини айтинг! Улар ҳаётда бундан-да каттароқ ишларга қодирдир.
Илтимос, уларга баҳонинг аҳамияти йўқлигини айтинг! Уларни севинг ва айбламанг!
Агар шундай йўл тутсангиз, кўрасизки, фарзандингиз дунёни забт этади!
Биргина имтиҳон ёки паст баҳо уларнинг орзулари ва истеъдодларини тортиб ололмайди...
Ҳурмат билан, ўқитувчилар жамоаси.

**БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

👉** @Ibrat_bekati_uz

7 months, 1 week ago

Хочга осдим
Хонам ёритган чироғимни,
Мени ҳам Михланг.
Гуноҳларга элтди оёқ,
Сўйинг товонимдан.
Шудринглар томчи
Томчи томса бир нуқтага
Тешилар тош,
Ҳадя этдим
Бошгинамни тешаверинг.
Қиёси кўпдир неки бўлса,
Топилар унинг ўхшаши.
Фақат бир нарса — қўрқаман
Муҳаббатнинг азобидан.

Амриддин ШАХРИДДИНОВ

Telegram

TURON

Murojat: @Amriddin\_Sh\_H

***
We recommend to visit

(iranian singer-songwriter-actor)

Broadcast 🔻
@RapNewsCom • @Lonely_Playlist

YouTube 🔻
Youtube.com/c/KamranBarzegar

Instagram 🔻
Instagram.com/KamranBarzegarMusic

Manager 🔻
@KB4_Manager

SoundCloud 🔻
SoundCloud.com/kamran-barzegar

https://youtube.com/Dayan_rz

ҚР Кәмбағаллықты қысқартыў ҳәм бәнтлик министрлигиниң вакансияларды сәўлелендирип барыўшы рәсмий каналы