Журналистика.уз

Description
Журналистлар ва блоггерлар учун тренинглар, танловлар ва касбга оид янгиликлар канали
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

1 month ago
**Яхши хабар! Отабек Бакиров устидан жиноят …

Яхши хабар! Отабек Бакиров устидан жиноят иши қўзғатиш рад этилди!

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси фуқаро Отабек Бакировнинг устидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Жамоатчилик фаолига нисбатан Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ариза берган, вазир уни ҳақорат ва обрўсизлантиришда айблаган эди.

Бакировнинг маълум қилишича, ИИББ қарорига АОКАнинг вазир берган аризада кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси ва шикоятга сабаб бўлган пост ёзилганига 1,5 йилдан кўп вақт ўтгани асос қилиб кўрсатилган.

“Ички ишлар органларига мазкур иш юзасидан ўтказилган тезкор суриштирув ва ҳаракатлар учун фуқаровий ташаккур билдираман”, – деган Бакиров.

Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазирлиги раҳбарининг шикоятига Бакировнинг 2023 йил ёзида ўз каналида эълон қилган пости сабаб бўлган.

Унда Тошкент шаҳри Сағбон подстанциясидаги серияли авариялар ва таъмирлаш ишлари ҳақида сўз борган.

@jurnalistikauzbek

1 month, 1 week ago
**13, жума**

13, жума

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов машҳур Сағбон подстанцияга оид мана бу постдаги чиқиш бўйича устимдан Прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритган.

Вазир Мирзамаҳмудовга кўра, пост мундарижасида ҳақорат ва обрўсизлантириш ҳолатлари мавжуд ва бу бўйича менга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши лозим.

Қизиқ тарафи, қачондир ҳайкал қўйиладиган Сағбон подстанцияси билан боғлиқ сурункали муаммо ёритилган пост 2023 йил 5 июнда ёки 1 йилу 7 ой аввал ёзилган. Мирзамаҳмудов органларга шикоят аризасини 2024 йил 10 октябрда, яъни бир йилу 4 ой ўтиб тақдим этмоқда.

Унданам қизиғи, вазир Мирзамаҳмудов аризасини Lolazor меҳмони бўлгач, 6 кун ўтиб қолдирган.

Яна бир қизиқ факт, адашмасам, Lolazor’нинг биринчи сонидан кейин энергетикларнинг таклифи билан (вазир келади дейишганди) тинимсиз таъмирланаётган Сағбон подстанциясига ҳам боргандик ва кичик репортаж ҳам уюштиргандик.

Нима бўлгандаям, ўшандан кейин бизнинг Тошкент тумани Сағбондан узилган ва электр энергиясини бошқа, туманимиздаги подстанциялардан олмоқдамиз.

Шикоят аризаси фуқаро Мирзамаҳмудов тарафидан эмас, вазир Мирзамаҳмудов томонидан киритилган. Ариза ҳозирда пойтахт ИИБ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан ўрганилмоқда.

1 month, 2 weeks ago

Ночор ахборот сиёсати ва "Азизов иши"

Президент маъмуриятидаги бу ўзгаришдаги айрим нуқталар ахборот сиёсатимизда ғалати тенденциялар шаклланганига билинар-билинмас ишора қилгандай бўлди. Масалан, Президентнинг фармони асос қилиб олинган ушбу хабарларда ДХХнинг собиқ раиси А.Азизовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани келтирилган.

Албатта, бу нормал ҳолат. Аммо "Азизов иши"даги эриш ҳолат шундайки, унинг ДХХдан кетиш жараёни кўпчилик (мен маҳаллий ОАВни назарда тутяпман), энг қизиғи, катта нуфуз ва аудиторияга эга бўлган ахборот манбаларида ўта совуқ "подача" – ҳайдалди, дега ҳукмнома сўз билан хулосаланди.

**Биламизки, "ҳайдалди" феъли айни матн ва воқеага ннисбатан қўлланилганда камситиш, ерга уриш маъносини кўпроқ беради. Бундай пайтларда бизда одатда "ишдан олинди" калимаси кўпроқ қўлланар ва бу "нормал" ҳисобланарди. Аммо "ҳайдалди"...

Қизиғи, биз маданий деб ўрганиб қолган интернет нашрларимизда бундай "нафрат тили"нинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлган, тушуниш қийин.**

Бундан ҳам қийини, юқори мартабали давлат мулозимига кўрсатилган бундай "эътибор"га ҳеч ким эътироз қилмади. Бунга, биринчи навбатда, АОКА муносабат билдириши керак эди, назаримизда. Аммо улар жим туришди.

Кеча Азизовнинг юқори лавозимга тайинланиши эса унинг "ҳайдалмагани"ни исботлади. Очиғи, Азизовни кўпчилик Президент командасидаги энг садоқатли, бундан ҳам муҳимроғи, зиёли, дунёқараши кенг кадр сифатида билади.

Хуллас, бир нарса тобора ойдинлашиб бормоқдаки, бизда ахборот макони секин-аста монополлашиб бораётгадек. Кимлардир унинг кучидан ўз манфаатлари йўлида калтак сифатида фойдаланаётгандек...

Давлатнинг ахборот сиёсати, позицияси мавҳумлиги туфайли бу маконда соҳага умуман алоқаси бўлмаган, умрида бир энлик матн ёзиб кўрмаган, матбуотнинг кучини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайдиган кадрлар майдонга келди.

Минг афсуски, бундай "менежер"лар кўпчилик ҳолларда журналистикани блогерлик, деб тушунишмоқда. Ташқи ахборот хуружлари, глобал хабарлар ва мафкуралар экспансиясига қарши туриш чоралари, минтақадаги ахборот маконида миллий салмоқ пайдо қилиш, ОАВ дан юмшоқ куч сифатида фойдаланиш, деган тушунчалар ҳақида ҳали на улар, нада бошқалар ҳали-ҳамон ўйламаётган кўринади. Холбуки, биз ахборот асри, маданиятлар қоришиб кетаётган глобал асрга кирганимизга анча бўлди.

Бизнинг назаримизда, давлатимиз ахборот сиёсати концепцияси (агар у бўлса)ни қайта кўриши ва бугунги дунё стандартлари даражасига мослаштириши зарур. Ахборот сиёсатини телефон орқали бошқариш формати бугун иш бермаслиги тобора равшанлашаётган бир пайтда, албатта, бунга жиддий қарашимиз керак бўлади.

@platformauzb

4 months ago

? Қашқадарё вилоятидаги журналист ва блогерлар диққатига!
3-4 -октябрь кунлари Қарши шаҳрида журналистлар учун тренинг ўтказилади.
Семинар-тренинг Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда ташкил қилинмоқда.

*Семинар-тренинг мавзуси:
«Ёшлар радикаллашувинининг олдини олиш мавзуларининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши»

Иштирок этиш бепул!

Қатнашишни истаганлар қуйидаги линк орқали рўйхатдан ўтишлари сўралади:* https://forms.gle/JFznCiaVngrELxjMA

@jurnalistikauzbek

Google Docs

Qarshi seminar-trening

***?*** **Қашқадарё вилоятидаги журналист ва блогерлар диққатига!**
4 months ago

?‍⚕?‍⚕Сиз саломатлик мавзусини ёритасизми?

• Ўзбекистон аҳолиси орасида юқумли бўлмаган касалликлар хавф омилларининг тарқалганлик даражаси ҳақидаги маълумотлар ёки Соғлом турмуш тарзи ҳақида мутахассисларнинг тавсияларидан хабардор бўлишни истайсизми?

Унда бизнинг семинарда иштирок этинг!

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти, Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) билан биргаликда 2024 йил 24 сентябрь куни ОАВ вакиллари учун семинар ўтказмоқда.

Мавзу: «Соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи!»
шу

Тадбирда янги танловга старт берилади!

ОАВ вакиллари ўртасида «Соғлом турмуш тарзи йўналишида йилнинг энг яхши тарғиботчиси» танлови эълон қилинади.

❗️Танловга Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган журналист ва блогерлар таклиф этилади!

Иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволадан рўйхатдан ўтинг:

https://forms.gle/LGLtU1BQezYhGtbh7

@jurnalistikauzbek

6 months, 4 weeks ago
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her