𝗣𝗮𝘆𝗴'𝗮𝗺𝗯𝗮𝗿 𝗼𝘀𝗵𝗶𝗴'𝗶 | عشق ✨

Description
Каналимизда фақат ва фақат Росулуллоҳ ﷺ га аталган постлар заррача бошқа мавзулар йоқ.

Агар Аллоҳни севсангиз Росулуллоҳга эргашинг ,шунда Аллоҳ ҳам сизларга муҳаббат қилади...

https://www.instagram.com/paygambar_sav_oshigi?igsh=NXFrMndyMzVib29z&utm_so
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 days ago

2 months, 1 week ago
2 months, 1 week ago

МИСВОК ИШЛАТИШ 😊

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: « соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилув- чидир», дедилар».

Бухорий, Шофеъий ва Насаий ривоят қилишган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок қилар ва мисвокни ювишим учун менга берар эдилар. Мен дарҳол аввал ўзим мисвок қилар ва сўнгра уни ювиб у зотга берар эдим».

Абу Довуд ривоят қилган.

Ғарблик олимларнинг таъкидлашларича, дунё тарихида кишиларни тишни тозалаб юришга биринчи бўлиб амр қилган шахс Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар.

👉@paygambar_sav_oshigi

2 months, 1 week ago

ТАХОРАТДАН СУНГ СИЗ БИЛМАГАН СУННАТ...

Ал-Ҳакам ёки Ибн ал-Ҳакам отасидан ривоят қилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сийдилар, сўнгра таҳорат қилдилар ва фаржларига сув сепдилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Имом Бухорий ва Ибн Аби Ҳотимлар эса бу ҳадисни ал-Ҳакам ибн Суфён оталаридан ривоят қилдилар, дейишлик саҳиҳдир, деб айтишади.

Таҳорат қилгандан сўнг фаржга сув сепиш кийимнинг устидан бўлади. Бу иш асосан шайтоннинг васвасасини рад қилиш учун маслаҳат берилади. Кўпгина одам таҳорат қилиб бўлгандан кейин фаржидан сув чиқиб, кийимига текканга ўхшаб, иккиланиб қолади. Ана ўша нарса, сув сепганда йўқ бўлади.

Имом Термизий қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаброил менга «Эй Муҳаммад, таҳорат қилганингда сув сепиб юбор. Чунки шайтон фаржни ҳаракатлантиради», деди», деганлар.

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «таҳорат учун Валҳон деб айтиладиган шайтон бор. Сув васвасасидан сақланинглар», дедилар».

«Валҳон»нинг луғавий маъноси «ўта берилган» деганидир. Демак, шайтонларнинг ичида кишиларнинг таҳоратда васваса қилишига ўта берилганлари бор экан. Унинг васвасидан эса таҳорат ва ғуслни бошлашда «Аъузу биллаҳи» ва «бисмиллаҳи»ни айтиш билан, эътиборни ва хаёлни бир жойга қўйиб, турли шубҳали фикрлардан узоқда бўлиш билан сақланиш мумкин.

👉@paygambar_sav_oshigi

2 months, 2 weeks ago

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзахга ҳаром қилинган кишини ёки унга дўзах ҳаром бўлган кишини сизларга хабарини берайми? У (биродарларига ҳожат вақтида) яқин турадиган, тавозуъли ва мулойим кишилардир», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

👉@paygambar_sav_oshigi

2 months, 2 weeks ago

ُعَنْ عَلِيِّ بْنِ أبِي طَالِبٍ قَالَ: قَالَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم:
" مَنْ قَرَأ الْقُرْآنَ واسْتَظْهَرَهُ، فَأحَلَّ حَلَالَهُ، وَ حَرَّمَ حَرَامَهُ أدْخَلَهُ الله بِهِ الْجَنَّةَ، وَ شَفَّعَهُ فِي عَشَرَةٍ مِنْ أهْلِ بَيْتِهِ كُلُّهُمْ قَدْ وَجَبَتْ لَهُ النَّارُ ".
رواه الترمذي.

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллалоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

"Ким Қурьонни қироат қилса, уни ёдлаб олса, ҳалолини ҳалол қилса, ҳаромини ҳаром қилса, Аллоҳ ўша одамни у билан жаннатга киритади ва дўзахга кириши вожиб бўлган қариндошларидан ўнтасига шафоатчи қилади ", деганлар".

Имом Термизий ривоятлари.

👉@paygambar_sav_oshigi

2 months, 2 weeks ago

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни овозингиз билан безанг. Зеро, хуш овоз Қуръон чиройини орттиради”, дедилар.😊

Имом Насаий ва Ҳоким ривояти.

Овозларингизни энг яхши суратда тажвид, тартил билан чиқаринглар. Овозни қироат вақтида яхшилаш натижасида унда хушуъ билинсин, Аллоҳдан кўрқувдан йиғига чақирсин ва У зот субҳанаҳунинг Каломи устида тадаббур қилишга ёрдам берсин.

Изоҳ: Тартил билан ўқиб, қироатни бе­заш мустаҳаб эканига бутун уламолар иттифоқ қилишган. Тағанний ва лаҳн билан ўқиш хусусида эса ихтилоф бор. Жумҳур уламо бунинг жоиз эмаслигини, чунки мазкур ҳолатда хушуъ йўқолишини айтганлар.

👉@paygambar_sav_oshigi

2 months, 2 weeks ago

СЎЗЛАР
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Бир куни Исҳоқ ибн Роҳувайҳнинг ҳузурида ўтирган эдим. Асҳобларимиздан бири : “Қани энди бирортангиз Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини мухтасар қилиб жамлаганида эди!”, деб қолди. Бу гап менинг ёдимда қолди ва бу китоб(ал-жомиъус саҳиҳ)ни жамлашни бошладим!".

Ўзингиз қилмасангиз ҳам яхшиликка буюраверинг. Бу динда яхшиликка далолат қилувчи худди уни қилгандек бўлади, дейилади. Эҳтимол сизда фикр бўлиб имконият бўлмас. Ана шунда фикрингизни имконияти бор инсонга беринг.
Юқоридаги гап имом Бухорийнинг қалбига таъсир қилиб “Саҳиҳул Бухорий” дунёга келган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Эй Аллоҳим! Исломни иккита Умарнинг бири билан қувватли қил!”, деган дуолари ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қалбини топиб борди. Натижада Умар розиёллоҳу анҳу “Форуқ” бўлди.

“Олдингилар кейингиларга етказсин. Эҳтимол эшитувчидан етказилган киши ўзига сингдирувчироқ бўлар!”.
Юқоридаги жумла кейингиларга олдингиларда бўлмаган куч ва энергияни жалб қилади. Дунёда ҳамма ўз соҳасида, имкони даражасида ҳаракат қилиши учун имкон бор.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу ҳақида: “Аллоҳга қасамки, уларнинг васвасаларини Холид ибн Валид билан даволайман!”, деганлар. Холид розияллоҳу анҳунинг қўмондонлик даҳосига эҳтиёжи бўлган дин, Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳунинг шеъридан беҳожат бўлмаган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳассон розияллоҳу анҳуга: “Уларни ҳажв қил, Руҳул қудс сен билан!”, деганлар.
Фикр қиличга юзланади, қилич фикрни ҳимоя қилади, шеър даъватнинг ёнини олади, даъват эса шеърни тартибга солади.
Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ олдин шеърга ишқибоз бўлган. Бир куни бир байт ҳақида ўйлаб турганида Мусъаб Зубайрий у кишига: “Фиқҳ билан шуғуллансангиз бўлмайдими?!”, дейди. Бу гап имомнинг қалбидан жой олиб биз билган Шофиъийга айланади.
Яхши сўз ҳам садақадир. Инсонлар бир бурда нондан кўра ширин сўзга муҳтожроқдирлар. Чунки нон ошқозонни тўлдиради. Ширин сўз эса ақл ва қалбни тўлдиради.
Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу хаворижлар билан мунозара қилганида битта суҳбатда уч мингта хавориж тавба қилган. Сўзларга енгил қараб бўлмайди. Сўзлар қўшиннинг йўналишини ўзгартира олади. Қадамларни тўғри йўлга сола олади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизалари Мусо алайҳис саломнинг асоси ёки чўнтагига тиққанда оппоқ бўлиб чиққан қўллари мисол эмас эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизалари сўзлардан иборат эди. Бу сўзлар қалбларни фатҳ қилди. Бу сўзлар қиличларни тартибга солди. Яйлов ва сув учун жанжал қиладиган умматни айнан сўзлар инсониятни етаклайдиган етакчи умматга айлантирди.

“Сенинг ёзувинг муҳаддислар ёзувига ўхшайди!”. Бу гапни имом Барзолий имом Заҳабийга айтган. Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Бу сўз туфайли Роббим менга ҳадис илмини севдирди!”.
Гоҳида сиз айтган гапингизни унутарсиз, аммо бошқалар уни унутмайди. Яхши сўз сувга ўхшайди. Ерга тушса ўша ерни обод қилади.

“Бу ҳақида ким ёзади?”, деган гап учун кўп китоблар дунёга келган. “Ким бу ерга дарахт экар экан?”, деган сўзлар учун қанча-қанча дарахтлар экилди. “Ким қудуқ ковлаб берар экан?, деган гап учун неча-нечалаб қудуқлар ковланди. Қанча-қанча йўллар биргина сўз билан очилган. Ҳатто Қуръони карим ҳам олдин териларга, тошларга, ҳайвонлар суягига, инсонлар қалбига ва ҳоказоларга ёзилган эди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ундови билан Абу Бакр розияллоҳу анҳу уни жамлашга рози бўлди.
Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу Озарбайжондан қайтиб келиб Усмон розияллоҳу анҳуни инсонлар қуръон ҳақида ҳам худди яҳудийлар ва насронийлар таврот ва инжилда ихтилоф қилганлари каби ихтилоф қилишини айтиб огоҳлантиради. Усмон розияллоҳу анҳу қуръонни жамлайди. Бугун қўлимизда турган мусҳаф айнан Усмон мусҳафи дейилади.

👉@paygambar_sav_oshigi

2 months, 2 weeks ago

ЎЗИНГ ҲАМ, МОЛИНГ ҲАМ ОТАНГНИКИ!
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, отаси молини олиб, қайтиб бермаётганидан шикоят қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам отани чақиртирдилар. Ота мункиллаб қолган қария эди, ҳассасига суяниб келди. Ундан нима гаплигини сўрадилар. Ота жавоб берди:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Болам заиф, мен эса бақувват эдим. Болам фақир, мен эса бой эдим. Мен ундан боримни аямадим. Натижада бугунги кунга келиб мен заиф, у эса бақувват, мен фақир, у эса бой бўлди. Лекин у мендан молини қизғанди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар ва:
– Ҳеч бир тош ёки кесак йўқки, бу сўзни эшитиб йиғламаса! – Сўнг болага юзландилар: – Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангники! Ўзинг ҳам, молинг ҳам отангники!

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.Дўстларингизга ҳам улашинг !🕊****

👉@paygambar_sav_oshigi

2 months, 2 weeks ago

АХЛОҚ
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
"Мен учун энг суюклиларинг, қиёмат кунида менга энг яқин турадиганларинг хулқи гўзалларингдир!".

Эътибор берсангиз Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам "кўп ибодат қиладиганингиз", демадилар. Чунки ҳаёт йўлида таъсири бўлмаган ибодат сўқир ибодатдир. Қолаверса исломдаги энг буюк дарс бу ахлоқдир. Ким ахлоқдан мосуво бўлса у ҳеч нарса топмабди.
Индонезия ва Малайзияни мусулмонлар қилич билан эмас, мусулмон савдогарлар айнан хулқлари билан, гўзал муомалалари билан фатҳ қилишган.
Келинг, уйда хотинимиз, фарзандларимиз билан, кўчада қўшниларимиз ва қариндошларимиз билан, ўқишда дўстларимиз ва тенгдошларимиз билан, идорада ҳамкасбларимиз билан, дўконда мижозларимиз билан, бемор кўргани борганимизда беморлар билан, ширкатдаги ишчиларимиз билан ахлоқла муомала қилайлик.
Жаннат унчалик узоқ эмас. У жуда яқин. Ҳар куни ундан хатлашимиз мумкин... Модомики инсонлар билан ислом ахлоқи ила муомалада бўлсак!

👉@paygambar_sav_oshigi

3 months ago

Агар мусулмонлар динларини англамоқчи бўлишса Қуръонларини фақат хатм учун эмас, уйғониш учун ҳам тиловат қилишсин! Ўликлар учун эмас, тириклар учун ўқишсин!

Тажвидини эмас, ақлга хитобини ўрганишсин! Фақат ёдлашнинг ўзи билан тўхтаб қолишмасин!
Мусулмонларнинг йўлбошчи ва намуналари бўлган зотнинг хулқлари Қуръон эди. Ҳақиқий муаммомиз ахлоқ бўлган бугунги кунда, у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ахлоқларига эргашмаймизми?!

Доктор Салоҳиддин Кофтаро

@paygambar_sav_oshigi

We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 2 days ago