🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
Ўтган йил шу пайтлари Канадага визамиз чиқиш-чиқмаслигини кутиб, юрак ҳовучлаб ўтиргандик. Январда ижобий жавоб келганди. Унгача виза офицери рад этадими, тасдиқлайдими, нима бўлади деб мингта савол ичида ўтиргандик.
Мана, 2024 йилни Канадада ниҳоялаш насиб этибди. Аллоҳга осон.
Бундан 12 йил аввал талабаликнинг биринчи олти ойи Тошкентга мослашолмагандим. Фарғонага қайтиб кетишни, ҳатто ўқишимни ФарДУга кўчиришни ўйлаганман (ўқишга грантга кирганим бу ниятимдан қайтарган). Кейин ишга кирдим, магистратурада ўқидим, сурхондарёлик йигитга турмушга чиқдим, фарзандларим туғилди – Тошкент менга кўпдан кўп яхшиликлар, яхши инсонлар, хотира ва кунларни берган жонажон шаҳарга айланди.
Албертага кўчиб ўтганимизнинг илк олти ойида ўша талабаликдаги ҳиссиётларни бошдан ўтказдим. Айнан эмас, албатта. Бу сафар ёнимда турмуш ўртоғим, болаларим бор. Яқинлар билан видеоқўнғироқлашиб, сал-пал соғинч ҳовурини босиб турамиз. Лекин барибир янги маданият, эл, муҳитга мослашиш осон эмас. Ҳозир шуни эслаб, ўзимча хулосаладим – ҳали Канада ҳам қадрдон масканлардан бирига айланади. Унгача вақт керак...
Майли, нима бўлса ҳам келаётган йил 2024 йилдагидек оғриқли ўтмасин. Қайси режам амалга ошди, нималар қилдим, нимага эришиб, нимани йўқотганим ўзимга аён.
Тилагим – 2025 йил зулм ичра яшаётган эллар тинчлик, озодликка етсин, ҳар ким нияти-мақсадларига томон қадам ташламоқчи бўлса, олға боссин, қайда яшасак ҳам танимиз соғ, қалбимиз бутун, иймонимиз саломат бўлсин!
Умр жуда қисқа – ҳар они, дақиқасини тўлдириб яшайлик!
68 бегуноҳ бола нафси ўпқон, кўзи тўймаслар касофати сабаб ўлиб кетди — умуммиллий мотам эълон қилишга ҳам ярамаган масъуллар ҳеч бўлмаса омон қолган йигирмадан ортиқ боланинг саломатлиги, муолажаси учун қайғурса, сал бўлсаям, салгина бўлсаям адолат қилинган бўларди.
Дори сабаб “кўзи кўрмайдиган қулоғи эшитмайдиган, ўзи гапиролмайдиган бўлиб қолган болалар ҳам бор”. Тасаввур қилиш оғриқли — дори ичгунча ҳаммасининг тўрт мучаси соғ бўлган. Ҳур кетган болалар, ногиронга айланган гўдаклар сурати юракни эзади.
Эдмонтондаги бир ҳолатдан доим хурсанд бўламан: қайсидир ташкилот, ҳокимият, банк, регистратура бўлимлари, умуман, давлат органларидан қандайдир маълумот сўралса, маълум муддатда жавоб беради албатта. Ёзилган имэйл эътиборсиз қолмайди (Gmail энг зўр алоқа воситаси).
Қандайдир ясама баҳона, сунъий тўсиқларсиз сўралган маълумот (ижобий ёки салбийлигидан қатъи назар) белгиланган муддат ораси берилади. Тўғри, айрим ҳолатларда қоидаси бўйича кутасиз, лекин мужмал бўлмайди. Ҳозирча ишим тушган ташкилотдан ноумид қайтмадим. Бугун ҳам банкка ўтгандик, менежер-маслаҳатчининг хизмати, муомаласи, профессионаллигига, айтайлик, энг баланди 10 балл қўйиш керак бўлса, 11 қўйишга ҳам рози бўлиб чиқдик.
Узр-ку, ватанда битта ташкилотга кириб, “Менга шундай-шундай маълумотлар керак эди” денг, ё миллионта ҳужжат йиғиб келиш сўралади, ёки сабабини обдон тушунтирсангиз ҳам одамнинг кулгисини қистатадиган баҳона, ёпишмаган ёлғон ё қандайдир қоидалар пеш қилинади. Ёшлар ишларига бор, маҳаллага қатна, мелисадан "справка" олиб кел, хотин-қизлардан тавсифнома ол ва ҳкз. Ҳа, яна баъзи факторлар ҳам бор: нариги томоннинг кайфияти, сизнинг қандай уст-бошда кириб борганингиз, кимнинг таниши эканингиз кабилар.
Тошкент билан Эдмонтон ўртасидаги вақт тафовути 12 соатлигини ҳисобга олсак, баъзан кечаси 1-2 гача бизга керак ташкилот билан боғланишни кутиб ўтирамиз. Ухлаб қолсак, иш битиши яна бир кун ортга сурилади. Лекин бедор ўтирганга яраша нариги томоннинг на имэйли, на телефони, на Телеграм боти, на ходимининг муомаласи тузук бўлмайди. Сайтларида ҳамма боғланиш контактлар бору, амалда хизмат доирадан ташқарида.
Шундай пайтларда осмон узоқ – ер қаттиқ бўлади. Ишонинг, қанийди ҳозир ўша ерда бўлиб қолсаму, юзинг-кўзинг демасдан, ичимдагини айтволсам дейсиз.
Билмадим, балки охирги йиллари ўзгариш, янгиликлар бўлаётгандир. Агар нимадир қилинаётган бўлса, хурсандман.
Лекин ўзим ва тенгдошларим болаликдан ёзувчи, ижодкорлар, машҳур шахсларни бир қолип, қатъий андазада кўриб ўсганмиз. Яъни улғайган давринигина биламиз, Бобур доим шоирона қиёфада боғда ўтирган, Қодирий, Чўлпонлар доим бир хил алфозда, замонавий шоир, ёзувчилар костюм-шимда ва ҳкз.
Машҳурлар ҳам бола бўлгани, улғайгани сари фақат ютуқларга эришавермай, хатолар қилгани, хархашалари, характери бўлгани ва камчиликларини тўғрилашда атрофдагиларга суянгани, фақат марказда ўзи эмас, одам бўлишида бошқалар, муҳитнинг ҳам ҳиссаси борлигини "сўзлайдиган" китобларни, ишонинг, болалар берилиб ўқийди. Идеаллик ўқувчини тез бездиради, зериктиради. Яъни бола қаҳрамонни фақат чиройли бўёқ-тасвирларда кўраверса, ҳафсаласи ўлади.
Агар қаҳрамон ҳам болалигида боладек копток тепгани, кўчада шаталоқ отгани, фақат китобга мук тушмай, ўртоқлари билан шўхликлар қилганини ўқувчи билса, ўзига яқин олади бор воқеани. У энди қандайдир тиктокер, инстаблогер ёки мушагига ишонадиган спортчига эмас, эҳтимол, олим, профессор, кашфиётчига ўхшагиси кела бошлар.
Тўғри, ҳар кимнинг диди, танлови бўлак ва мен буни ҳурмат қиламан. Лекин болани ўқишга рағбатлантириш, ниманидир мисоллар билан тушунтиришда биографик китоблар, қаҳрамони идеаллаштирилмаган таржимаи ҳоллар иллюстрациялари билан чоп этилсами...
Лекин масаланинг иккинчи томони бор – ҳамма нашриёт (балки давлатники қилар) бундай таваккалчиликка қўл уравермайди. Чунки болалар китобини чиқариш ўзини "оқламайди-да!" бизнинг шароитда. (лекин хусусий "Академнашр" бундан мустасно – зарарига ишласаям Санжар Назар болалар китобларини чиқаришдан тўхтамаган ҳозиргача).
Давлат маблағ ажратмаса ёки қайсидир ташкилот ҳомийлик қилмаса, сифатли, мазмуни пишиқ болалар китобларини чиқариш, оммалаштириш қийин барибир, аммо мен кун келиб кутубхоналардаги ўзбек болалар адабиёти жавонлари турли жанрдаги асарлар, хилма-хил китобларга тўлиб-тошишига ишонаман.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago