Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 week, 3 days ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago
Balki yer emasdir bu yerning nomi,
Tuproqdir, toptalib yer bo'lib ketgan.
Balki sotqin o'zi sotqin emasdir,
Fidoiydir, sotilib ketgan.
Balki "xalq dushmani" dushman emasdir,
Do'stdir, so'ngra otilib ketgan.
Dilorom Isxoqova she'ri
Bugun Erkin Vohidovning "Arslon o'rgatuvchi" she'rini o'qib qoldim. She'r zo'r yozilgan. Lekin u yerda gap nima haqida ketyotganini u qadar tushunolmayotganim ichimni siqyapti.
Aslida, (o'zimcha) biroz tushungandek ham bo'lyapman. Ya'ni, she'rda taqidirga nisbatan qandaydir isyon bordek.
Lekin bu tahminimga o'zim ishonishni xohlayapman.
Kim buni yaxshiroq tushunadi?
She'rga havola https://tafakkur.net/arslon-orgatuvchi/erkin-vohidov.uz
Bekor ketgan vaqt barvaqt o'lim topishdir.
Исроил армиясининг "Гитави" номли 84-пиёдалар бригадасида хизмат қилган ва Фаластиндаги бегуноҳ фуқароларнинг қатлиомида қатнашган, исроилнинг БАА даги "Хабад" радикал ҳаракати раҳбари ва жосуси эканлиги айтилаётган Цви Коган номли шахснинг, ўзбекистонлик…
Исроил армиясининг "Гитави" номли 84-пиёдалар бригадасида хизмат қилган ва Фаластиндаги бегуноҳ фуқароларнинг қатлиомида қатнашган, исроилнинг БАА даги "Хабад" радикал ҳаракати раҳбари ва жосуси эканлиги айтилаётган Цви Коган номли шахснинг, ўзбекистонлик эканлиги айтилаётган фуқаролар томонидан ўлдириб кетилиши ижтимоий тармоқларда турлича муносабатларга сабаб бўлди.
Баъзилар, фаластин аҳолисининг қатлиомида иштирок этган жиноятчиларнинг оқибатидан севинчини яширмаган бўлсалар, бошқалар бундай ҳатти-ҳаракатларни кескин қоралаб, барча ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ доирасида бўлиши кераклигини таъкидладилар.
Буни дунёвий ва диний ҳуқуқдаги ҳимояга олинган шахсларга тенглаштирилиб, исроиллик аскарнинг ўлдирилишини терроризмга тенглаштирдилар.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳам ушбу ҳолат юзасидан исроиллик ҳамкасбларига ҳамдардлик билдириб, терроризмни буткул қораладилар.
Бироқ, бир жамоага тегишли шахсни уни ўз ҳудудида ҳимояга олган давлатда ўлдирилиши терроризм деб номланса, Эронда Ҳамас раҳнамоси Исмоил Ҳаниянинг исроил томонидан ўлдирилиши ҳам халқаро ҳуқуқни бузилишига олиб келган шундай террористик ҳаракат ҳисобланиши керак.
Шунда, ҳуқуқ ва сулҳ, қадимдан маълумки, тарафларнинг бири уни бузиши билан бекор бўлади. Биргина Макка фатҳига олиб келган қурайшликларнинг сулҳни бузиш ҳодисасини эсланг.
Бу ерда, қурайшликлар сулҳни бузган бўлсалар, мусулмонлар хаёлий сулҳга амал қилиб ўтиришлари олийжаноблик ҳисобланмасди, балки қурайшликларнинг бу разилликларни янада иштиёқ билан давом эттиришига замин яратган бўларди.
Ҳудди шундай ҳолат исроилнинг бугунги кундаги разилликларни содир этишигача олиб келди.
Бугунги кунга қадар исроил БМТнинг ўттиздан ортиқ резолюцияларига хилоф иш тутиб келмоқда.
Шунингдек, у ўзи тан олган БМТ устави, ҳарбий можаролар пайтида инсонпарварлик тамойилларини таъминлаш учун қабул қилинган Женева конвенцияси ва халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ кўплаб ҳужжатларини бузиб келмоқда. Исроил ҳукумати Халқаро жиноят суди томонидан инсоният наздида энг оғир жиноят ҳисобланувчи геноцидда айбланмоқда.
Умуман олганда, янги тарихда фашизмдан кейин қилиниши мумкин бўлган барча разилликларни амалга ошириб турган ва барча сулҳ ва келишувларни бузиб турган исроилга нисбатан "олийжаноблик"ни ёқиб олиш қанчалик тўғри бўлади?
Ғарб ва исроил макрларидан бирига алданишнинг яна бир усули, исроилнинг давлат, Ҳамаснинг эса ташкилот эканлиги даъвосидир. Худдики, халқаро ҳуқуқда давлат тушунчаси аниқ белгиланган ва қатъий тушунча, давлат ўз суверинитетини сақлаш учун керакли барча чораларни қўллашга ҳақли, давлат мақомига эга бўлмаган ташкилотлар эса, ўзининг манфаатлари учун курашса, жанговар ташкилот ёки террористик гуруҳ бўлиб қолади.
Бу нотўғри тушунча.
Яқин шарқдаги кўплаб давлатлар, жумладан, Эрон, Ироқ, Кувайт, Ливан, Сурия ва Яман каби давлатлар исроилни расман давлат сифатида тан олмайди. Бу худди, бугунги Толибон ҳаракати қандай мақомда бўлса, исроилнинг сионистик раҳбарияти ҳам худди шу мақомда ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам, халқаро муносабатлардаги турли жараёнларга баҳо бераётганда бирор мамлакатдаги хуқуқий ҳолатдан келиб чиқиб эмас, балки глобал миқёсда тафаккур қилиш керак бўлади.
Тўғри, Ўзбекистон исроилни ҳам Фаластинни ҳам тан олади. Бироқ, бу исроилнинг хунрезликларига рози бўлади, дегани эмас.
Хулоса ўрнида, янги тарих давомида шартнома ва талабларни энг кўп бузгани билан танилиб келаётган исроилнинг инсоният олдидаги жиноятларига "олийжаноблик" билан эмас, балки ўзига хос ёндашув билан қарши курашиш керак.
Халқаро ҳуқуқ, инсонлар томонидан ўйлаб топилган ва келишилган қоидалар мажмуи бўлиб, универсал ва ўзгармас эмас.
Агар халқаро ҳуқуқ бугунги исроилни асрнинг энг разил жиноятларини амалга оширишдан тўхтатиб қолмаётган экан, бу ҳуқуқ эскирган ёки самарасиз бўлиб қолган.
Буни сўнгги йилларда кўплаб давлатлар баралла айтмоқда.
*© Тарих ва сиёсат*
O'z xursandchiligidan boshqa maqsadi bo'lmagan inson eng yomon insondir.
Chunki, u o'z xursandchiligi uchun barcha yomonliklarni qilishi mumkin.
Tolstoy
Balki hamma narsani qaytadan kelishib olish kerakdir?!
Telegramdagi bir guruhda universitetdan yozib olingan ovozli xabarni eshitdim. Unda bir kishi qizlarga ro'mol o'rab kelgani uchun "tushuntirish ishlari" olib boryapti. U gapirayotganda ular (ya'ni qizlar) o'rnidan turib eshitishlari, ro'mol dress-kodga zid ekanini, o'rniga shapka kiyishlari mumkinligi va qoidalarga amal qilishmasa, javobgarlikka tortilishlari mumkinligi haqida "eslatmoqda".
Men universitetda o'qimaganman va doim shunday holatlarni tushunolmayman. Mening bilishimcha odam oliygohda o'qishi uchun pul to'laydi, universitet esa unga xizmat ko'rsatadi. U xizmatini naqadar yaxshi bajaryapti - bu boshqa masala, lekin xizmat ko'rsatuvchi bo'lgan universitetda o'z mijozlari ustidan nazorat qilish, kezi kelsa tahdid qilish huquqi qayerdan paydo bo'lib qolgan?
Talabalarning shaxsiy hayoti, qarashlari, va tanlovlari poymol qilinmasligi kerak. Har bir talaba – shaxs. Ularning tashqi ko'rinish, dunyoqarash yoki e'tiqod borasidagi qarorlari ularga tegishli. Universitet esa bilim beruvchi muassasa sifatida ularning intellektual rivoji bilan shug'ullanishi kerak, nazorat qilish yoki "tartibga chaqirish" bilan emas.
Biroq, afsuski, O'zbekistonda ko'p hollarda talabalar huquqlari poymol qilinayotgani oddiy holga aylangan. Ayrim universitetlarda dress kod, "majburiy yig'ilishlar", yoki hatto darsga qatnashish uchun "ruxsat" olish kabi holatlar oddiy talab deb qabul qilinadi. Bu esa, amalda, talabalarni noqulay holga solib, ular huquqlarining cheklanishiga olib keladi.
Bu masala ikki jihatdan muhim: birinchidan, har bir inson huquqlari Konstitutsiya va xalqaro huquqiy hujjatlar bilan himoya qilinadi. Oliy ta'lim muassasasi bu huquqlarga zid faoliyat olib borsa, bu jiddiy muammo. Ikkinchidan, bunday tizim talabalarda o'z huquqlari va majburiyatlarini tushunmaslikka, ularda o'zini ojiz his qilishga olib keladi. Bu kelajakda jamiyat rivoji uchun salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin.
Universitetlar talabalarga nafaqat bilim berishi, balki ularni hurmat qilishi va ular uchun qulay muhit yaratishi kerak. Bu esa talabalar huquqlarini himoya qilishdan boshlanadi. Balki vaqt kelgandir: oliy ta'lim muassasalari o'z roli va vazifalarini qayta ko'rib chiqishi kerak. Shu bilan birga, talabalar ham o'z huquqlarini anglashlari, himoya qilishga intilishlari lozim.
Haqiqiy ta'lim faqat o'zaro hurmat va mas'uliyat ustida quriladi. Oliy ta'lim tizimi bunga xizmat qilishi kerak, aksincha emas.
Туркий тиллар, ундаги лаҳжа ва шеваларни бир-биридан фарқлаб турувчи асосий хусусият ҳозирги замон феъли ҳисобланади.
Ҳорзирги замон феъли туркий тилларда кейинчалик пайдо бўлган. Шунинг учун ҳам ҳар бир ҳудудда ўзгача шаклланган. Биринчилардан бўлиб бу шакл Хоразм туркчасида пайдо бўлган.
Ҳозирги замон феъли пайдо бўлишидан аввал эса, фақат ўтган ва ҳозирги-келаси замон феъллари ишлатилган. Бу одат ҳозир ҳам бор.
Масалан: "Менинг каналимни 1667 киши кузатиб турибди." Бу ерда "турибди" сўзи "Кеча уйимизга меҳмон келибди" жумласидаги "келибди" сўзи каби ўтган замон феъли шаклида бўлса ҳам, ҳозирги замонни англатади.
Турк тилидаги "йўр" қўшимчаси ҳам айна эски Хоразм туркчасидаги "ир", "ур, "йир", "йур" каби қўшимчаларидан олинган. Келир, Ёзи(й)ур.
Ўзбек тилида ҳозирги замон феъли қуйидаги қўшимчалар ёрдамида ясалади: -яп, -
ётиб, -ётир, -моқда: ёзяпти, ёзаётибди, ёзаётир, ёзмоқда каби.
Тошкент шевасидаги "вотти" ҳам ҳудди шундай ўзига хос шаклланган. Лекин мени Паркент ва Пискент шевалари лол қолдиради:
Нега одамлар постни ўқиб, лайк босмоотти?
Qiziq )
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 1 week, 3 days ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago