?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
⏰ Тошкент вақти билан ПЕШИН НАМОЗИ кирди!
? @imonuz
АЛЛОҲ ТАҚВОДОРЛАР БИЛАН БИРГАДИР▫️ Банда фақат тақвоси билангина ҳурматли бўлади. “Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлиларингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ Билгувчи ва Огоҳдир”. (Ҳужурот сураси, 13-оят мазмуни).*▫️ Аллоҳ тақво қилганларни яхши кўради.* “Йўқ! Балки ким аҳдига вафо қилса ва тақводор бўлса. Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради”. (Оли Имрон сураси, 76-оят мазмуни).▫️ Аллоҳ тақводорлар билан.“Албатта, Аллоҳ тақво қилганлар ва гўзал ишлар қилганлар биландир”. (Наҳл сураси, 128-оят мазмуни).▫️ Аллоҳ тақводоларнинг ишини енгил қилади.“... Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг ишида осонлик қилиб беради”. (Талоқ сураси, 4-оят мазмуни).▫️ Аллоҳ тақводорларнинг гуноҳларини авф этади ва савоб ишларининг ажрини кўпайтиради.“Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг гуноҳларини кечирур ва ажрини кўпайтириб берур”. (Талоқ сураси, 5-оят мазмуни).▫️ Аллоҳ тақводорлардангина қабул қилади.“Уларга Одамнинг икки ўғли хабарини ҳақ ила тиловат қилиб бер. Икковлари қурбонлик қилганларида, бирларидан қабул қилинди, бошқасидан қабул қилинмади. У: “Албатта, мен сени ўлдиражакман”, деди. Бириси: “Албатта, Аллоҳ тақводорлардангина қабул қиладир”.* (Моида сураси, 27-оят мазмуни).
▫️Тақводорларга барака эшиклари очиб қўйилади.“Агар қишлоқлар аҳллари имон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, Биз, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни қилган касблари туфайли тутдик”. (Аъроф сураси, 96-оят мазмуни).
▫️Тақво қилган банданинг йуллари очилади ва ўйламаган тарафидан ризқ ато этилади.“...Ким Аллоҳга тақво қилса, У Зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур...”. (Талоқ сураси, 2–3-оятлар мазмуни).
▫️Аллоҳ тақводорларга илм беради. “Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зотдир”. (Бақара сураси, 282-оят мазмуни).
▫️Тақводорларнинг мукофоти жаннатдир. “Албатта, тақводорларга ютуқ бордир: боғ-роғлар, узумзорлар бордир. Ва янги бўйи етган бир хил ёшдаги қизлар бордир. Ва тўлдирилган қадаҳлар бордир. У ерда бекорчи гапларни ҳам, ёлғон гапларни ҳам эшитмаслар. Раббингдан мукофот, совға ҳисобидандир”. (Наба сураси, 31–35-оятлар мазмуни).*
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
ИҒВО БОР ЖОЙДА БАРАКА БЎЛМАЙДИҲазрат Мусо алайҳиссалом замонида қурғоқчиликдан ҳаёт ниҳоятда оғирлашиб кетди. Уч марта ёмғир тилаб дуо қилдилар.
Ижобат бўлмади. Шунда Мусо: “Ё Раб, уч марта ёмғир тилаб дуо қилдик, қабул этмадинг”, деди.
Ҳақ таоло: “Токи орангизда иғвогар бор экан, сенинг ҳам, бошқаларнинг ҳам дуоларини қабул этмайман”, деди.
Ҳазрат Мусо алайҳиссалом:
“Ё Раб, иғвогар ким, уни орамиздан чиқарамиз”, деди.
Ҳақ таоло: “Мен сизга фисқ-фасодни иғвогарликни ман қиламан”, деди.
Ҳаммалари тавба қилишди. Шунда ёмғир ёғди.
Иғвогарлик, чақимчилик энг ёмон феълдир. Иғвогарларни Аллоҳ севмайди. Иғвогарлик бор ерда барака бўлмайди.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш !?
Дўстларингиз билан улашинг!
imon.uz | YouTube | Telegram | Facebook
⏰ Тошкент вақти билан БОМДОД НАМОЗИ кирди!
? @imonuz
⏰ Тошкент вақти билан ХУФТОН НАМОЗИ кирди!
? @imonuz
**Кимки сирларини яширса, роҳати ўз эркида бўлади.
Изоҳ.** Кимнинг холис бир амали Оллоҳ билан ўзи ўртасида сир бўлиб турган экан, у инсон ҳайбатли, виқорли бўлади. Шунинг учун ҳам сирнинг баҳоси баланд. Кўнгилнинг тубида яширин бу бойлик дунёларга алишилмас. Ҳаётга ташна жон сўнгги нафасга қандай хириллаб ёпишса, сирнинг қийматини билган инсон ҳам уни сира қўйиб юборгиси келмас.
Навоий айтганидек:
Розни асра, чунки фош эттинг,
Яна пинҳон бўлурни қилма ҳавас.
Кўнглунг ичра нафас кебидур роз,
Қайтмас, кимсадин чу чиқти нафас.
Оллоҳ учун холис қилинган иш сиз билан Оллоҳ ўртасида сир қолса, қандай яхши! Ҳатто, ҳали қилинмаган, балки ўйлаб, кўнгилга тугиб юрган хайрли ишни ҳам сир сақлаган маъқул. Чунки ёмон назар, ҳасад бор нарса шу ишнинг муваффақиятли амалга ошишига ёрдам бериши ҳикматларда айтилган....
"Унвонул баён".
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари мақсадга мувофиқ:
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
ЁЛҒОН ДЎЗАХГА ЕТАКЛАЙДИЭй Одам фарзанди! Яхшилик қил, чунки яхшилик жаннат калити ва жаннатга етакловчидир. Ёлғондан четлан, чунки у дўзах калити ва дўзахга етакловчидир.Эй Одам фарзанди! Билгинки, бино қилган нарсанг ҳам, умринг ҳам хароб бўлиш учун, жасадинг тупроқ бўлиш учун, тўплаган нарсанг меросхўрлар учундир. (Топган) ноз-неъматларинг ўзингдан ўзгалар учун, ҳисоби эса сенинг зиммангда, жазо ва пушаймонлик ҳам сеникидир. Амал қабрдаги ҳамроҳинг. Ҳисобга тортилишингдан олдин ўзингни ҳисоб қил. Тоатимни маҳкам ушла. Менга гуноҳ қилишдан сақлан. Берганларимга рози бўл, шукр қилувчилардан бўл.Имом Ғаззолий Қирқ ҳадиси қудсийдан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago