Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Элёр Ўтбосов

Description
Ўзингдан пастларнинг сенга баҳо беришларига асло йўл қўйма!
Advertising
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 4 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 3 weeks ago

2 months ago

#ҳақ_гап

**Садақа қилаётганимизда, чўнтагимиздан майда пул қидириб қоламиз. Худодан сўраётганимизда эса фирдавс жаннатини сўраймиз. Ажойибмиз-а?

Тохир Маҳкамов.**

Kаналга уланиш:👇****https://t.me/elyorutbasov

2 months, 4 weeks ago

Бир миллат ўз тилини сақлаб қолиш учун курашни бошладими, демак бу – унинг охирги имконияти. Тилини йўқотса, миллат тамом дегани.

Kаналга уланиш:👇****https://t.me/elyorutbasov

3 months ago

**Ижтимоий тармоқларда Когон тумани прокурори $90 000 миқдоридаги пора билан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Қизиқ! Нега прокурорнинг қўли кишанланган, башараси бижир-бижир қилинган ҳолда устида долларлар турган стол ёнидаги сурати йўқ?

Агарда унинг ўрнида бир кичик ходим $200 доллар билан қўлга тушганида оламга жар солишган бўларди.

Қизиқ!

There were reports on social networks that the prosecutor of the Kogon district was caught with a bribe of $90,000.

Interesting! Why isn't there a photo of the prosecutor handcuffed, with covered face and dollars on the table?

If a ordinary employee had been caught with $200, the world would have been shocked.

Interesting!

Kаналга уланиш:👇**https://t.me/elyorutbasov

4 months ago

УзАвтоМоторс халққа қараб:

Сенинг шашка доналаринг ярмини олиб ташлаймиз. Юришни мен бошлайман. Икки марта юраман.

Kаналга уланиш:👇****https://t.me/elyorutbasov

4 months ago

**Ўрта мактабдаги мусиқа фани ўқитувчимиз Азамат ака пуфлама чолғу асбобларидан ташқари барча мусиқа асбобларини (рубоб, доира, дутор, гитара, аккардион, пианино, барабан ва б.) чала билган. Нотани ўқий олган. Қўшиқ куйлай билган.

Ҳозир-чи? Ҳозир ҳам мактабларда шундайми?**

Kаналга уланиш:👇****https://t.me/elyorutbasov

Telegram

Элёр Ўтбосов

Ўзингдан пастларнинг сенга баҳо беришларига асло йўл қўйма!

**Ўрта мактабдаги мусиқа фани ўқитувчимиз Азамат ака пуфлама чолғу асбобларидан ташқари барча мусиқа асбобларини (рубоб, доира, дутор, гитара, аккардион, пианино, …
4 months ago
**Ўзига-ўзи интизомий жазо қўллаган раҳбарни кўрганмисиз? …

Ўзига-ўзи интизомий жазо қўллаган раҳбарни кўрганмисиз? Айниқса, ҳокимлик тизимида.
Хабарингиз бор, яқинда бутун республикамизда туман-шаҳар ҳокимлари қисқа муддатли таътилга чиқишган эди. Ана шу муддат оралиғида уларнинг вазифаларини вақтинчалик 1-ўринбосарлари бажариб туришди.

Жумладан, Оҳангарон тумани ҳокимининг вазифасини вақтинчалик унинг 1-ўринбосари Шуҳрат Азаматов бажариб турди.

Ногаҳон, E-qaror электрон платформасида ушбу шахсга нисбатан интизомий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорга кўзим тушиб қолди. Қарасам, тагига жазоланаётган шахснинг имзоси қўйилган. Қойил! Ҳаммаям ўзига жазо тайинлаш тўғрисидаги қарорни имзолай олмайди. Шахсан, бунақасини энди кўришим.

Икки оғиз Шуҳрат Азаматов тўғрисида ўзимнинг холис фикрларимни билдирмоқчиман. Бу фикрларим айримларга ёқмаслиги аниқ. Чунки бу инсон уларнинг шахсий манфаатларини қинғир йўллар билан қондиришига тўсиқ бўлиб келган. Ўшанақа кимсалар бу инсоннинг ортидан ҳар хил бўлмағур гапларни тарқатиб юришади. Бу билан улар Ш.Азаматовнинг илмли инсон эканлигини, ўзлари англамаган ҳолда, тан олиб қўйишади.

Ҳа, Ш.Азаматов билими кучли кадрлардан. Вазиятни тўғри ва холис баҳолашга ҳаракат қилади. Унинг мана шу холислиги айрим ялоқи, саводсиз, қўлидан бир иш келмайдиган, нияти бузуқ, раҳбарларга ёқиш учун барча разилликларни қилишга қодир кимсаларга ва мана бунақаларга ёқмайди. Мана шундайлар орасида ишлашнинг ўзи ҳам инсондан катта кучни, матонатни талаб қилади.

Шуҳрат Азаматовнинг халқ билан мулоқоти жараёнларини кўп кузатганман. Ундаги дипломатия, муаммонинг асл моҳиятини англаш ва ечими борасидаги қарашлари ҳам ўзига хос. Раҳбарлик қобилияти кучли.

Ўйлайманки, у бундан-да юқорироқ лавозимларда ишлашга лойиқ кадр. Омадини берсин.

Ўзини-ўзи жазолаганига эса ҳалиям ҳайратдаман.

Элёр Ўтбосов.Kаналга уланиш:👇****https://t.me/elyorutbasov

4 months, 1 week ago

**Таомнинг таъмини билиш учун овқат пиширишни билиш шарт эмас. Ёки тухумнинг мазасини билиш учун тухум туғиш шарт эмас. Ошпазнинг ишига баҳо бериш учун ошпаз бўлиш шарт эмас.

Камчилигини юзига айтсанг, "ўзингнинг қўлингдан келмайди, гапирма", дейдиган одамларга ана шундай жавоб беринг.**

Kаналга уланиш:👇
https://t.me/elyorutbasov

4 months, 1 week ago

Юқори муваффақият ва юқори мансаб - улкан ақл белгиси эмас.

Kаналга уланиш:👇****https://t.me/elyorutbasov

4 months, 2 weeks ago

#муносабат **Балки менинг фикрларим ғалати туюлар, балки хатодир, билмадим. Лекин нега биз ТВ, умуман ОАВга тарбия маскани сифатида қарашимиз керак?! Тарбияни бузяпти, маънавиятимизни булғаяпти, каби фикрларни билдирамиз. Нима, улар бизни тарбиялаши шартми ўзи? Нега энди тарбияни телевидениедан қидиришимиз керак?!

Аслида, қайси телеканални танлаб кўришимизнинг ўзи тарбиямизни, савиямизни белгилаб беради. ТВ тарбия бермайди, аксинча, қайси канални танлашимизга қараб биз тарбиямиз, маънавиятимиз қайдаражада эканлигини кўрсатамиз.

Гап Халиманинг Даврон Кабуловни ўзича "мот қилганлиги" ҳақидаги кўрсатув ҳақида кетяпти (ижтимоий тармоқлар орқали кўрдим). Очиғи, мен ўзбек телеканалларини кўрмайман. Эҳтиёжларимни қондира олмайди. Олишим керак бўлган зарур ахборотни Интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали оламан. ТВга ҳозирча эҳтиёжим йўқ, хорижий футбол телеканалларидан ташқари (буниям хорижий ТВ платформалар орқали кўраман).

Гап шундаки, ҳамма ўтирволиб, Халимани чайнаяпти. Тўғри, у яхши иш қилмади, унинг ҳаракатлари умуман этикага тўғри келмайди. Гап бошқа ёқда. Яъни, ўзимиз шу кўрсатувни кўряпмиз-да, ўзимиз унда иштирок этган одам ҳақида нолияпмиз. Ғалати-ку. Ўзимиз танлаб кўраётган кўрсатувдан бошқа нарсани талаб қиляпмиз. КЎРМА, БЎЛДИ!!!

Бу – бозор. Унга ҳамма ўз маҳсулотини олиб чиқади. У хоҳ яхши бўлсин хоҳ ёмон. Талабга қараб, таклиф шаклланаверади. Биров бизни шаллақиларни томоша қилгин, деб мажбурлаётгани йўқ.

Айнан ўшанақа кўрсатувлардан кейин сиз, биз балки ўша телеканални кўришни тўхтатармиз, ёки аксинча. Танлов ҳар доим ҳаммамизда бор-ку, шундаймасми?!**

Kаналга уланиш:👇****https://t.me/elyorutbasov

4 months, 3 weeks ago
Kаналга уланиш:***👇***

Kаналга уланиш:👇
https://t.me/elyorutbasov

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

😎 Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

👨‍💻 Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

👉 Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞 Тел: +99894-939-80-00

Last updated 3 months, 4 weeks ago

Элон жойлаш: @UYLAR_ADMINI

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

📞Телефон: +998

Last updated 1 month, 3 weeks ago