Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 1 day ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago
440- bet
Yasin surasi
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг дуолариحَسْبِيَ اللَّهُ لا إِلَهَ إِلا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ
Ўқилиши: “Хасбийаллооҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм”.
Маъноси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг Парвардигоридир!” (Тавба
сураси, 129-оят).
Тадаббур
? Қуръони Каримда қушлар зикри келган оятлар
Қуръони Каримдаги қушлар ҳақидаги оятлар кўп ва турли хил. Уларда қушларнинг яратилиши ҳақида, Ҳолиқ зотга тасбеҳ айтиб самода учишлари ҳақида сўзлайди. Шунингдек, улар ҳақидаги оятлар Қуръони каримда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан аввал яшаб ўтган анбиё ва набийлар ҳақидаги қиссалар ёки аввал ўтган қавмларнинг ҳаётидан олинадиган ибратлар билан боғлиқ тарзда ҳам келади.
Бунга мисол қилиб Каъбани бузиш учун келган Ҳабашистонлик Абраҳанинг қўшини устига Аллоҳ таоло оғизларида ҳалок қилувчи тошлар билан юборган абобийл қушларини эслаб ўтиш мумкин.
?1. Аллоҳ таоло айтади: “Осмон фазосида беминнат хизматкор қилинган қушларни кўрмадиларми? Уларни фақатгина Аллоҳ ушлаб турадир, холос. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун оят(белги)лар бордир”, Наҳл сураси, 79 – оят.
?2. Аллоҳ таоло айтади: “Эсла, Иброҳим: «Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат», – деганда, (У Зот): «Ишонмадингми?» – деди. У (Иброҳим): Йўқ (ишондим) «Оре, лекин қалбим хотиржам бўлиши учун», – деди. (У Зот:) «Қушдан тўртта олгин-да, олдингга тўплаб, кесиб, майдала, сўнгра ҳар бир тоққа улардан бир бўлакни қўйгин, кейин уларни ўзингга чақир, ҳузурингга тезлаб келадилар. Ва билгинки, албатта, Аллоҳ ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир», – деди”, Бақара сураси, 260 – оят.
?3. Аллоҳ таоло айтади: “Ва Бану Исроилга расул қиладиким, (у дер): «Албатта, мен сизга Роббингиздан мўъжиза келтирдим. Албатта, мен сизга лойдан қуш шаклига ўхшаш нарса ясаб, унга пуфласам, Аллоҳнинг изни билан қуш бўлади. Аллоҳнинг изни билан туғма кўр ва песларни тузатаман ва ўликни тирилтираман. Сизларга уйларингизда нимани емоқдасиз-у, нимани сақлаяпсиз – хабарини бераман. Агар мўмин бўлсангиз, албатта, бунда сиз учун оят (белги) бордир”, Оли Имрон сураси, 49 – оят.
?.4. Аллоҳ таоло айтади: “Эй ҳамзиндон ўртоқларим, сизлардан бирингиз хожасига хамр соқийлиги қиладир. Бошқаси бўлса осилади ва қушлар унинг бошидан ейдир. Сиз ечимини сўраётган иш битди”, Юсуф сураси, 41 – оят. *? 5.Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳга бўлган иймондан оғмай, Унга ширк келтирувчи бўлмай. Ва ким Аллоҳга ширк келтирса, бас, у гўёки осмондан қулаб тушган-у, уни йиртқич қуш олиб қочган ёки уни шамол узоқ узоқларга учириб кетган кабидир”, Ҳаж сураси, 31 – оят.*
Davomi:
У Зот: — “Улар мендан нима сўрашяпти?”, дейди.
Улар: — “Жаннатни сўрашяпти”, дейишади.
У Зот : — “Улар уни кўришганми?” дейди.
Улар: — “Аллоҳга қасамки йўқ, Эй Роббимиз, уни кўришмаган!” дейишади.
У Зот: — “Агар кўрганларида, қандай бўлар эди?” дейди.
Улар: — “Агар уни кўрганларида, унга янада ҳарисроқ, янада қаттиқроқ интилувчан ва янада кўпроқ рағбатли бўлишар эди”, дейишади.
У Зот: — “Улар нимадан паноҳ сўрашяпти?” дейди.
Улар: — “Жаҳаннамдан” дейишади.
У Зот: — “Улар уни кўришганми?” дейди.
Улар: — “Аллоҳга қасамки йўқ. Улар уни кўришмаган” дейишади.
У Зот: — “Агар уни кўрганларида, қандай бўлар эди?” дейди.
Улар: — “Агар уни кўрганларида, ундан янада қаттиқроқ қочган ва қаттиқроқ қўрққан бўлишарди” дейишади.
У Зот: — “Сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, Мен уларни мағфират қилдим” дейди.
Бир фаришта: — “Уларнинг ичида фалончи ҳам бор, ўзи улардан эмас, бир юмуш билан келган холос”, дейди.
У Зот: — “Улар шундай суҳбатдошларки, уларнинг суҳбатдоши ҳам бахтсиз бўлмайди”, дейди”.
? Бухорий ва Муслим ривояти
@bintu_muxtor_ali
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
+998998750505 @KDGROUP_UZ
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 2 months ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 weeks, 1 day ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 4 months ago