Advokat Yaxshiyev

Description
Advokat Normurod Yaxshiyevning telegram kanali. Bu yerda asosan iqtisodiy sudlarda shaxsan oʻzim qatnashgan sud ishlari boʻyicha sud amaliyoti va advokat nuqtayi nazari yoritib boriladi.
Murojaat uchun:
+998 91 010 4004
Advertising
We recommend to visit

? Телеграм тармоғидаги энг оммабоп савдо канали “ @Bek_uysavdo ” га хуш келибсиз !

Реклама : ? @Uysavdo_admin47

?? Эълон бериш ПУЛЛИК!
?? Размещение объявления ПЛАТНОЕ!





Иш вақти 8:00 дан 23:00 га қадар

Last updated 1 year, 3 months ago

E'LON BERISH:?? @Makhmud0v7

KANALIMIZ VAZIFASI FUQAROLAR QIYNALMASDAN UY-JOY TOPISHIDA VA E'LON BERISHIDA AMALIY YORDAM BERISH✔️

E'TIBORLI BOʻLING‼️
MIJOZLAR OʻRTASIDAGI OʻZARO SALBIY XOLATLARGA KANAL MA'MURIYATI JAVOB BERMAYDI‼️

TEL: ?? 947000005

Last updated 11 months ago

E'LON BERISH:?? @Makhmud0v7

KANALIMIZ VAZIFASI FUQAROLAR QIYNALMASDAN UY-JOY TOPISHIDA VA E'LON BERISHIDA AMALIY YORDAM BERISH✔️

E'TIBORLI BOʻLING‼️
MIJOZLAR OʻRTASIDAGI OʻZARO SALBIY XOLATLARGA KANAL MA'MURIYATI JAVOB BERMAYDI‼️

TEL: ?? 947000005

Last updated 12 months ago

10 months, 4 weeks ago

❗️Эндиликда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги юритиб борилади.

?Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 январ кунги 55-сонли қарори билан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, қуйидаги умумий кўрсаткичлар асосида баҳолаш орқали аниқланади:
▪️тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш давомийлиги;
▪️EBITDA буйича рентабеллик даражаси;
▪️ер участкалари ва (ёки) кўчмас мулк объектлари мавжудлиги;
▪️бир нафар ходимга тўғри келадиган иш ҳақи жамғармаси;
▪️солиқ ҳисоботларининг белгиланган муддатларда тақдим этилиши;
▪️ҳисобланган солиқларнинг белгиланган муддатларда тўланиши;
▪️ҳисобланган солиқларнинг тўлов топшириқномаси орқали тўланганлиги;
▪️электрон ҳисобварақ-фактураларни қонунчиликда белгиланган муддатларда расмийлаштириш ҳолати;
▪️белгиланган электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали харид қилинган товарлар реализацияси;
▪️солиқ органлари текширувидан олдинги таҳлил натижасида аниқлаган камчиликларнинг бартараф этилиш ҳолати;

Шунингдек, қуйидагилар балларни камайтирувчи кўрсаткичлар ҳисобланади:
▪️жойлашган жой (почта манзили) ўзгариши;
▪️тадбиркорлик субьекти раҳбарининг қўнимсизлиги;
▪️тадбиркорлик субъекти тасисчиси ёки раҳбарининг ишончсизлиги;
▪️тақдим этилган солиқ ҳисоботларига тузатишлар солиқ тўловчининг ўзи томонидан мустақил киритилиши;
▪️Қўшилган қиймат солиғи тўловчисининг махсус гувоҳномаси ҳолати;
▪️солиқ қарзини мол-мулк ҳисобидан ундириш;
▪️солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ёки жиноий жавобгарлик чораларининг қўлланилганлиги;
▪️маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) идентификация кодларидан нотўғри фойдаланилганлиги;
▪️тадбиркорлик субъектларининг кредиторлик қарздорлиги мавжудлиги.

✏️ Келгусида ушбу рейтингда юқори бўлган тадбиркорларга имтиёзлар берилиши бўйича тартиб жорий қилинишини кутиб қоламиз.
@advokatyaxshiyev

10 months, 4 weeks ago

? Gʻalaba Time?

Тошкент туманлараро иқтисодий судида мижозимиз ҳисобланган пудратчи (қурувчи ташкилот) фойдасига буюртмачи (университет)нинг ҳисобидан бажарилган ишлар ҳақини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинишига эришдик. Мазкур суд ҳужжати қонуний кучга кирган.

*?Аниқланишича,* мижозимиз пудратчи, буюртмачи эса давлат университет ҳисобланиб, мижозимиз томонидан пудрат ишлари амалга оширилиб белгиланган муддатда фойдаланишга топширилган.Бироқ, бажарилган ишлар ҳаққи мижозимизга тўлаб берилмаганлиги сабабли, судга мижозимиз манфаатида ушбу қарздорликни ундириш талаби билан судга мурожаат қилдик.

*?Суд жараёнида,* жавобгар томонлар ўртасида тузилган шартнома бандида шартнома ғазначилик бўлинмаларидан мажбурий рўйҳатга олинган кундан бошлаб кучга кириши белгиланганлиги, аммо ушбу шартнома ғазначилик бўлинмасидан рўйҳатдан ўтмаганлиги сабабли даъво талабларини рад қилиш лозим деган позицияни қўллаб қувватлади.

?Ҳақиқатдан ҳам, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорининг 6-бандида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек, буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйҳатга олиниши шартлиги ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгилаб қўйилган.

✏️ Гарчи тарафлар ўртасидаги пудрат шартномаси Ғазначиликда рўйҳатга олинмаган бўлса-да, амалда тадбиркор таъмирлаш ишларини бажарган ва бажарилган ишлар жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган.

?Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 306-сон қарорида судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслигига қаратилиши назарда тутилган.

⚠️ Мазкур моддий ҳуқуқ нормаларига асосланиб, мижозимиз фойдасига суд асосий қарзни ундириш талабини асосли ва иш ҳужжатлари билан ўз исботини топган деб ҳисоблади.
*?*** @advokatyaxshiyev

11 months ago

Адвокат суд иши натижасига “гарантия” беролмайди.
Орада бир киши ишга тиклаш бўйича ёрдам сўраб келди. Судида қатнашишим керак экан.

Ишини ўрганиб чиқиб, “бўлади, қатнашамиз, натижага имкон бор” десам, у киши “менга ишни натижасига гарантия берадиган адвокат керак” деди.

Дўстлар, мана шу жойида айтишимиз керак: адвокат суд қарори ёки суд ҳукмини мижоз фойдасига чиқарилишига олдиндан кафолат беролмайди. Бунинг учун адвокатда қонуний асос йўқ. Чунки, суд жараёни икки тарафнинг тортишуви асосида бўлиб ўтади ва якунда қарорни суд қабул қилади. Адвокат ёки прокурор эмас.

Биз адвокатнинг суд иши якунига кафолат беришини, яъни масалан, “бу ишни ютиб чиқишимиз аниқ, гарантия бераман, тўловни қилинг” дейишини салкам “мошенниклик” деймиз. Бунақанги ҳолатларда, адвокат касб-этика қоидаларини бузганлиги учун лицензиясидан маҳрум этилиши ҳам мумкин.

Адвокат бўлажак мижозига суд ишини ютиб чиқишдаги имконият даражасини айтиши ва шу имконият йўлида борини бериб хизмат кўрсатиши тўғри бўлади.

Бугунги келган акамизга ҳам мана шу нарсани бирма-бир тушунтириб ўтдик. У киши “йўқ, менга гарантия берадиган адвокат керак” деб кетдилар. Биз ҳам унга омад тилаб қолдик.

?@yuristkadr

11 months ago

**Бизнес эгаларига тижорат таклифи

? Бизнесни ҳуқуқий ҳимоя қилиш нафақат фойда, балки бу ўз фаолияти давомида ишончли қадам ташлаш демакдир.
Бизнинг миссиямиз – тадбиркорларга ўз бизнесларини ҳуқуқий ҳимоя қилишда кўмаклашиш, бизнес оламида қонуний қадам қўйишини таъминлаш ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдир.
Бизнесни ҳуқуқий ҳимоя қилиш – тадбиркорларнинг ўз фаолиятини қонуний йўл билан тартибга солган ҳолда олға қадам ташлашининг энг ишончли йўлидир.
Мақсадимиз нафақат муваффақиятга эриштириш, балки ҳар қандай кўринар кўринмас хавфлардан, юзага келиши мумкин бўлган муаммолардан ҳимоя қилиш.
**Биз бизнесингизни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиб, қонуний фаолият юритишингизни ва юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқий муаммоларни олдини оламиз!

⚠️Агар сиз ҳам бизнесингиз ишончли адвокатлар ҳимоясида бўлишини хоҳласангиз, "CASE BY CASE" адвокатлик фирмаси адвокатлари доимий асосда юридик хизмат кўрсатиш учун шартнома тузишга тайёр.
Таклифларингизни кутамиз!

*?*** @advokatyaxshiyev

11 months ago

❗️БУГУНГИ ИШНИ ЭРТАГА ҚОЛДИРМА

✏️ Кўпчилик бизнес эгалари шартномавий муносабатларда вужудга келган қарздорликларни ўз вақтида ундириш чораларини кўрмаслиги охир оқибат шу суммага куйиб қолишига олиб келиши мумкин.

? Амалдаги ФКнинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати — уч йил.

? Шунингдек, ФКнинг 153-моддасига асосан, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.

? “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” қарорининг 10-бандида даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлиши тўғрисида тушунтириш берилган.

✏️ Хурматли тадбиркорлар агар сизда ҳам бировда қолган ҳақингиз бўлса, албатта суд орқали ўз вақтида ундириш чораларини кўринг. Зеро, сўнгги пушаймон ўзингга душман!
@advokatyaxshiyev

11 months ago
11 months ago

МЧЖ ИШТИРОКЧИСИНИ ЖАМИЯТ ИШТИРОКЧИЛАР САФИДАН МАЖБУРАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ
?Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, жами улушлари жамият устав фондининг камида ўн фоизини ташкил этадиган жамият иштирокчилари ўз мажбуриятларини қўпол бузаётган ёхуд ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган ёки уни жиддий тарзда қийинлаштираётган иштирокчини жамиятдан суд тартибида чиқарилишини талаб қилишга ҳақлидирлар.
✏️ Бундан келиб чиқиб, жамиятнинг фаолият кўрсатишига имкон бермаётган жамият иштирокчисини иштирокчилар сафидан мажбуран чиқариш учун бундан манфаатдор бўлган бошқа иштирокчи тегишли туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси киритиш лозим бўлади. (агар бундай талаб билан жамиятни ўзи мурожаат қилса, суд томонидан даъво рад қилинади)

Суд юқоридаги даъво талабини қаноатлантирса, чиқиб кетаётган иштирокчи улушини қанақа кўринишда олади.
Аслида жамият чиқарилган иштирокчига улушининг чиқарилиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамиятдан чиқарилган иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт.
Юқоридаги тартибга жамият риоя қилмаса, бундай ҳолатда ушбу иштирокчи ўз улуши қийматини суд тартибида ундириш талаби билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжуд.
Ушбу суд жараёнида, агар ишдаги ҳужжатлардан улуш қийматини аниқлаш имконияти бўлмаганда ёки ушбу масала юзасидан низо вужудга келганда тарафларнинг илтимосига асосан улуш қиймати экспертиза тайинлаш йўли билан аниқланади.

*?*** @advokatyaxshiyev

11 months ago

Маъмурий судларга мурожаат қилишда давлат божи бекор қилинди

✏️Фуқаролар мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари, ҳаракатсизликлари, қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди.

?Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

Бундай ҳолатларда фуқаролардан берилган аризалар бўйича ундириладиган давлат божи БҲМнинг 70 фоизи этиб белгиланди (илгари БҲМнинг 1 баравари миқдорида эди).

*?*** @advokatyaxshiyev

11 months, 1 week ago

ДИҚҚАТ!!! ???

❗️Сизларга муҳим бир янгилик ҳақида маълум қилмоқчиман, бундан 6 йил олдин биринчи адвокатлик фаолиятимни бошлаганимда тадбиркорларнинг фақат судлардаги низолари билан боғлиқ ишларни олишни мақсад қилганман. Сабаби ўзим иқтисодий судда 7 йилдан ортиқ вақт ишлаганман. Эндиликда амалиётимдан келиб чиқиб, ўйлаб қарасам ўша пайтда бироз хатоликга йўл қўйган эканман. Чунки мижозларимда учраётган муаммоларни ҳал қилишдан кўра, бугунги кунда ушбу муаммоларни олдини олган тўғри деган қарорга келдим.

? Шу сабабли, жамоамиз билан тадбиркорларга юридик хизмат кўрсатишни йўлга қўйганмиз. Ҳозирги кунда, “Gold Step Invest” МЧЖ, “Universal Star Building” МЧЖ, “Arabboy” МЧЖ ва “SS Energo Stroy” МЧЖ каби йирик қурилиш фирмаларига, “Uzbegim Plaza” МЧЖ каби мехмонхона хизматларини кўрсатувчи фирмага ҳамда “Yangi davr Innovatsiyalar zavodi” МЧЖ каби текстил фаолиятини юритувчи фирмага юридик хизмат кўрсатиб келмоқдамиз.

* Агар сиз ҳам бизнесингиз ишончли адвокатлар ҳимоясида бўлишини хоҳласангиз доимий асосда хизмат кўрсатиш учун шартнома тузишга тайёрмиз. Таклифларингизни кутамиз!
*?** @advokatyaxshiyev

We recommend to visit

? Телеграм тармоғидаги энг оммабоп савдо канали “ @Bek_uysavdo ” га хуш келибсиз !

Реклама : ? @Uysavdo_admin47

?? Эълон бериш ПУЛЛИК!
?? Размещение объявления ПЛАТНОЕ!





Иш вақти 8:00 дан 23:00 га қадар

Last updated 1 year, 3 months ago

E'LON BERISH:?? @Makhmud0v7

KANALIMIZ VAZIFASI FUQAROLAR QIYNALMASDAN UY-JOY TOPISHIDA VA E'LON BERISHIDA AMALIY YORDAM BERISH✔️

E'TIBORLI BOʻLING‼️
MIJOZLAR OʻRTASIDAGI OʻZARO SALBIY XOLATLARGA KANAL MA'MURIYATI JAVOB BERMAYDI‼️

TEL: ?? 947000005

Last updated 11 months ago

E'LON BERISH:?? @Makhmud0v7

KANALIMIZ VAZIFASI FUQAROLAR QIYNALMASDAN UY-JOY TOPISHIDA VA E'LON BERISHIDA AMALIY YORDAM BERISH✔️

E'TIBORLI BOʻLING‼️
MIJOZLAR OʻRTASIDAGI OʻZARO SALBIY XOLATLARGA KANAL MA'MURIYATI JAVOB BERMAYDI‼️

TEL: ?? 947000005

Last updated 12 months ago