Shoira Shams ijodi

Description
Ishq borki, o‘lmagimda ma’ni bor...

@Shoira_Shams_ijodi
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 3 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 days, 11 hours ago

3 days, 3 hours ago

13-24 бетлар

3 days, 3 hours ago

Камина ҳақидаги ушбу маъруза Озарбайжон олимаси Алмаз Улвий томонидан тайёрланган ва Қўқон илмий-амалий анжуманида ўқилди.

3 days, 3 hours ago

творчеством классических поэтов. В статье отмечается, что академик Абдулла
Азам называл её «арузписцем», подчеркивая совершенство её газелей в
метрическом размере аруз.
Поэзия Шаира Шамс не только сохраняет классические традиции, но и
включает в себя современные мотивы. Её стихи любимы как узбекскими, так
и азербайджанскими читателями. В результате творчество Шаира Шамс
создаёт культурный мост между двумя народами, обогащая литературное
наследие тюркских народов.
Ключевые слова: Шаира Шамс, Харезмская поэтическая школа,
узбекская поэзия, газель, Абдулла Азам, азербайджано-узбекские
литературные связи, Ургенчский государственный университет
Almaz Ulvi BİNNATOVA
ZAMONAVIY XORAZM SHE’RIYATINING SHAMSI
(Shоira Shams ijodiga ilmiy-nazariy qarash)
XULOSA:
Maqola, Xorazm viloyatidan bo‘lgan zamonaviy shoira Shamsning
(Qalandarova Shams) adabiy ijodini tadqiq qiladi. Shamsning asarlari, xususan,
uning aruz va hijo vaznida yozgan g‘azallari, ruboiylari va boshqa klassik poetik
janrlarda yozgan she’rlari e’tiborga molikdir. U o‘zbek she’riyati an’analarini
davom ettirib, Alisher Navoiy va Ogahiy kabi shoirlarga chuqur hurmat ko‘rsatgan,
ularning poetik merosidan ilhomlanib, zamonaviy davrda klassik shakllarni
takrorlagan.
24
Shoira Shams ijodida asosan ishq mavzusiga joy beradi. Uning she’rlarida
insoniy muhabbatdan ilohiy ishqqa o‘tishlar seziladi. Yashil rangning baxt va
quvonch ramzi sifatida qo‘llanilishi, yoshlik davrining timsoli sifatida namoyon
bo‘lgan g‘azallari e’tiborga loyiqdir. Ilohiy ishq mavzusida yozilgan she’rlarida
Allohning jamoliga bo‘lgan sevgi va unga yetishish istagi ta’kidlanadi.
Shamsning asarlari faqatgina O‘zbekistonda emas, boshqa turkiy xalqlar –
Ozarbayjon, Turkmaniston, Qozog‘iston, Qirg‘iziston va Tojikistonda ham yuqori
baholangan va ko‘plab tillarga tarjima qilingan. U, shuningdek, o‘z g‘azallarini
klassik shoirlar ijodiga moslashtirgan holda ajralib turadi. Maqolada qayd
etilishicha, akademik Abdulla Azam uni “aruznavis” deb atab, uning g‘azallarining
aruz vaznidagi mukammalligiga urg‘u beradi.
Shoira Shamsning poeziyasi nafaqat klassik an’analarni saqlab qoladi, balki
zamonaviy ohanglarni ham poeziyasiga kiritadi. Uning she’rlari o‘zbek va
ozarbayjon o‘quvchilari tomonidan seviladi. Natijada, Shoira Shamsning ijodi ikki
xalq o‘rtasida madaniy ko‘prik bo‘lib, turkiy xalqlar adabiy merosini boyitadi.
Kalit so‘zlar: Shoira Shams, Xorazm she’riyat maktabi, o‘zbek she’riyati,
g‘azal, Abdulla A’zam, Ozarbayjon-o‘zbek adabiy aloqalari, Urganj davlat
universiteti

1 week, 6 days ago

Ҳайвон суйи - абадий умр бахш этувчи эликсир. Тасаввуфий истилоҳга кўра у: ишқ чашмаси ва ҳақиқат манбайи. "Муҳаббат булоғи узра кўринган қуёшнинг аксими? ("Равон" - жон маъносида) Жон каби май ичида соқий - Ҳақиқий Ёрнинг гўзал файзи илоҳийси - рухсори кўриняпти."

"Фано дайрин кўнгил истарки, бир-бир пири дайр элга,
Тутарда бода, шояд, журъае сунгай бизнинг сори."

Дайр - оташпарстларнинг доимий олов ёниб турадиган ибодатхонаси; мажозан дунёнинг рамзи. Дайри фано - ваҳдоният ёғдусида руҳини тоблаб поклаётган орифлар мажлиси.
"Кўнгил Ҳаққа олиб берувчи фано мажлисида бўлмоқ истайди, шояд пири комил ошиқлар қатори менга ҳам бода тутса - ҳақиқат файзидан улашса." Улашди ҳам, энди...

"Навосидин фано чун ҳосил ўлди, қилғасен эй ишқ,
Навоий риштайи жонин муғанний удининг тори."

Руҳ танага най навоси остида кирган, деган аллегория бор. Наво, бу - уйғунлашув, товушлар узилиши ва бирикиши. Энди, шу "наводан нафсдан узилиш, жисмдан қутилиб руҳ озодликка чиқиши ҳам ҳосил бўлди. Эй Ишқ, Эй, комил руҳ, ёки, Эй Аллоҳ энди жонимнинг риштасини муғанний созига ула, кий, боқий гармонияга қовушай!" О, қанийди-я!

Алишер Навоийнинг боқий булоғидан бир қултим ичдик, холос. Шунинг ўзидаёқ қақраган қалбда ажиб ўзгариш сездик, тўғрими? Барча моддиятга ўзини урган, инсон руҳини комилликка елтувчи муқаддас тушунчалар унитилаёзган, қалби йўқ Сунъий Интелекту темир роботлар одамдек тилга кирган, ҳайрат туйғулари ўликка айланган замонда Навоийни англашга уриниш барчамиз учун руҳий нажот берса, ажабмас.

Сўнгсиз эҳтиром ила Алиф Маҳмуд
15. 10. 24

1 week, 6 days ago

Навоий- квант шеърият даҳоси. Ҳазратнинг қай байтига кўзинг тушмасин, ҳар гал янги бир ранггу оҳангда, янги бир тембрда, янги бир ҳикматда, янги бир инсайтда намоён бўлаверади. Эл ичида беш асрдан буён тирик юрган СЎЗлар нигоҳинг тушганини сезади. Ёшингга, кайфиятингга қараб ўзгаради хатто. Маънолар қайнаб чиқаверади. Бир ғазалидан мисол:

"Каманд учига еткурмас ғаму андеша айёри,
Бийик чекмиш магар майхона томин сунъ меъмори."

Каманд-арқон. Ғаму андеша айёри - Ақл. Майхона - завқу шавқи ва илоҳий маърифати тўлиб тошган Идеал Инсон - орифни ботиний дунёсининг тимсоли. Сунъ меъмори - Аллоҳ. Байт мазмуни: "Эгам майхона томини шу қадар сарбаланд қурганки, ақл арқони унинг учига етишга қодир эмас." Негаки, ақл ёрдамида ориф кўнглининг маърифати ва руҳ манбайи бўлмиш Илоҳнинг тенгсиз ижодини тўла англаб етишнинг иложи йўқ. Метафизик шеъриятнинг илк илдизлари Навоийдан сув ичади.
Кий, Руҳ ва Қалбгина Аллоҳга олиб боргувчи ишқ ва маърифатни ҳис қилишга қодир, дейди Алишер. Файласуфлар айтганидек: "Ишонч ақлдан устун." Ишонч - иймон дегани. Илоҳнинг Олам ва Одамга чеккан дасхати қалб кўзи орқали кўрилади.

"Хуморим заъфида каҳгил иси то етти маст ўлдум,
Сувалмушдур магар май лойидин майхона девори."

Шакли миттигина бир байтга олтита улкан тимсол сингдирилган: "Хуморим заъфи"нинг зоҳирий маъноси: кайфнинг тарқалиши. Ботиний мазмуни: ишқнинг бир муддат сусайиши - шубҳаланиш. Каҳгил - самон аралаштирилган лой. Лой - тириклик, сомон эса - Кулолнинг Одамга яширган сири. Май лойи - бода қуйқаси, яъни, дунё шаҳватларидан покланмаган руҳ рамзи. Байтнинг зоҳирий шарҳи: "Хуморим йўқолди, лекин майхона деворини май қуйқуми билан сувашган экан, димоғимга ифори урилиб тағин маст бўлдим." Ботиний талқини: "Шубҳа сабаб муҳаббат-иймоним сусайди, пирга яқинлашдим, шунда гумонларим ариб ишқу эътиқодим, ҳайратим янгиланди."

"Тўла куб оғзи май, хуршидедур, гўё тенг очилмиш,
Чекарди бу ики хуршид даврин сунъ паргори."

Куб, деб, май сақланадиган катта хумга айтилади. Тасаввуфий истилоҳга кўра у: орифнинг маърифат қайнаб-тошган қалби. Паргор-циркуль. Интизом ва чора-тадбир рамзи. "Хумни оғзи офтобга ўхшайди, иккаловидан нур таралади, Худо хум оғзини (яъни, ориф қалбини) ва офтобни интизом ила баравар чизган ва очган." Дунёдаги зиё шундан! Шунинг учун ҳам

"Май ичмиш хонақаҳ шайхи, харобот аҳли айш айланг,
Ки, чиқмиш баҳя урғон хирқасидин маблағи кори."

Хонақоҳ - масжид ичи. "Харобот"дан мақсад не? Жавобни "Маҳбуб ул қулуб" дан излаб кўрамиз.: Хароботийларға "тожу тахт туфроғ билан тенг." Демак, Харобот аҳли нафс ғавғосидан батамом кечиб, ўзини Ҳақ йўлига бағишлаган дарвеш хокисорлар экан. Хирқа - сўфийларнинг жандаси; мажозан оламдаги ашёларнинг моддий сурати. Баҳя - ямоқ. Маблағи кори - натижа. Шоҳ байт мазмуни: "Хонақоҳ имоми май тотибти - илоҳий маърифатдан баҳра олибти. Ҳой, яқийн хокисорлар, сиз ҳам айшга - мажлисга қўшилинг. Шайҳнинг қурбати, ҳалолгиги унинг ямоқ кийимидан билинади. Ҳақир суратида шоҳ сийрати жилваланмиш"

"Кўринган мосиво буди эмас, балки намудидур,
Май устида ҳубобу мавж шаклининг намудори."

Мосиво-йўқликка чиқадиган моддий борлиқ. Яъни, Ҳақ ва ориф орасидаги ўткинчи ва бегона парда. Буд эса - асос. Намуд - нобуд шаклида сизга таниш. Ҳубоб-кўпик. Байтнинг насрий баёни: "Май устидаги кўпик унинг қуруқ, ўткинчи шакли бўлиб кўрингани каби борлиқ ҳам Олий Зотнинг жалолату қудратини тўла очиб бера олмайди." Коинот Аллоҳнинг қудратидан бир заррадир холос. Сиз кўраётган борлиқ иккиламчи шаклий илюзия, бирламчи эса руҳ, яъни, мазмундир. Яралишдан асосий мақсад яралиш маҳиятини англашдир. Зеро:

"Ҳубобу мавж май таҳрикидин зоҳирдурур, лекин
Сукун топғон вужуди, майдин ўзга қайдурур бори?"

Таҳрик-ҳаракат. Сукун-тин олиш. "Май ҳаракати - энергияси унинг мавжида номоёндир. Мавжи тингач майнинг нимаси қолади?" Яъни, оламни англашдаги муҳим омил бу - фаолиятдир..

"Қуёш аксимудур ҳайвон суйида ё кўринмишдур,
Равоносо май ичра соқий гулчеҳра рухсори."

2 weeks ago

ЎЛИМНИ ЧАҚИРМАНГ
Шеърда ўз ўлими манзарасини чизиб, ўлимдан сўзловчи шоир дўстларимизга бағишлов

Ўлимни чақирманг, шоир дўстларим,
Фаришта “Омин” дер ҳар бир ниятга.
Ўпинг Навоийнинг оёқ изларин,
Шоирлар номзоддир абадиятга.

Некбинлик, матонат – шоирга шиор,
Сўздан ҳаёт топсин ўлик халойиқ.
Ўлимга пешрав не аъмолимиз бор?
Не буюк иш қилдик ўлмоққа лойиқ?!

Шеърият – адолат, ҳақиқат жанги,
Нурдан совут кийиб киринг бу жангга.
Кимки ҳаёт берса қалбларга мангу,
Ўлим ярашади фақат ўшанга!

Ўлим – мўъмин учун туҳфа ва тортиқ,
Ўлимдан бошланар Ҳақнинг висоли.
Биз ўлсақ, бир фазл бўларми ортиқ,
Дунё донолардан қоларми холи?

Биз ўлсак, қуёш, ой тутилармиди?
Мотам тутармиди мазлум коинот?
Жаҳон разолатдан қутулармиди,
Олам топармиди зулмдан нажот!

Ҳақ сўз – дор остида марднинг қасдидир,
Марднинг марг чоҳида янграр хандаси.
Бизнинг ҳар лаҳзамиз – дорнинг остидир,
Бизнинг ҳар онимиз – жаллод кундаси.

Ўлимни фикрланг, қўрқмай ажалдан,
Лекин “ўламан” деб ҳайқираверманг.
Ўлим ҳар кимни ҳам топар азалдан,
Бас, тезлаб ўлимни чақираверманг.

Иссиқ нафас қилсин фарзанди Одам,
Шундай улуғ қилинг мақсад, ниятни,
Ўлим чангалида турганда олам,
Ҳаётга қайтаринг башариятни!

Гарчи қўлингизда эмас, лек руҳан
Ўлимга ҳеч таслим бўлманг, дўстларим!
Яшанг шундай буюк шижоат билан,
Ўлгандан кейин ҳам ўлманг, дўстларим!

Ўлимни чорламанг, тутинг қўлимни,
Нур тўлсин номаи аъмолингизга.
Дўстлар, ўз ҳолига қўйинг ўлимни,
У ҳам сизни қўйсин ўз ҳолингизга!..

Мирзо Кенжабек
2020, 2-5 апрель.
(Ҳижрий 1441 йл, 8–11 шаъбон.
Пайшанба–якшанба.)

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

2 weeks, 3 days ago

Интизор Рахимова, қадрдоним, сиз ҳамиша меҳрим ва ардоғимдасиз. Туғилган кунингиз билан чин дилдан табриклайман. Узоқ умр, саодатли ҳаёт, баракали ижод тилайман.

Қадрдоним Интизор Раҳимовага

Эрка туйғуларни улғайтирамиз,
Инжиқ сезимларга соламиз назар.
Парвона бўламиз яна неларга,
Сабр қуйилади юракка қадар.

Дилнинг нур тушмаган хилватларидан
Ўсиб чиқаверар сап-сариқ гуллар.
Негадир соялар бўғзига етмай
Синиб қолаётир бу нурли йўллар.

Кимдир бор-бир ғаним, бир дўстдан бошқа,
Тил топиша олмас бегона каби.
Суқланиб қарайди, сукутда фақат,
Нигоҳлари таниш, ётдир мақсади.

Сўнгра ғойиб бўлар хилватга у ҳам,
Беизн хотирга жойланар шундоқ.
Азизим, кўнгилнинг қаърига боқсам,
Аёнидан кўра мавҳуми кўпроқ.

Шоира Шамс

3 weeks, 2 days ago
Ўттиз-қирқ йил аввал Ўзбекистонда,

Ўттиз-қирқ йил аввал Ўзбекистонда,
Бошқачароқ эди
Фаросат, дидлар.
У пайт хам
меҳр-шафқат
жо эди жонга,
аммо ўз жойини биларди
итлар.
Итлар курашарди бўрилар билан,
ўзларин отарди
балолар сари,
аммо одам учун — кўрпача, гилам,
итнинг жойи эса,
эшикдан нари...
Сурув теграсида кезарди сергак,
Қора тасодифнинг тўсиб йўлини.
Чўпонга бўларди
беминнат тирак,
аммо
яламасди
унинг қўлини.
Босиқ дўст эдилар одам билан ит,
Энг оғир дамларда ҳозир —
мададкор.
Иш қилмас эдилар
бир-бирига зид,
дуч келиб қолганда
бирор бир жондор.
Бепарво ўтламоқ — қўйларнинг иши,
итлар
вужудида бир ҳушёрлик бор.
Кенглик қаршисида оҳ урса киши,
"ялт" этиб,
жонсарак,
Қарайди жонвор.
Одам ҳаётига суқмайди
тумшуқ
ит яхши билади:
Қадри — бебаҳо!
Хўш, уни қучоқлаб ўпсинларми?
Йўқ!
Ахир, чегара бор ҳурматда ҳатто!
Қору бўрон аро,
кураш, завқ аро,
шундай яшардилар бир-бирин суяб,
Кечқурун гулханда қайнарди шўрпо,
гўшти — одамники,
итга-чи — суяк.
Ҳурмат кўрар эди итлар шу тахлит —
олғирми, ювошми,
тозими, гуржи...
Одам-ку биларди
содиқ дўстдир
ит,
аммо одамнинг ҳам кўп эди бурчи!
Бир томон қалбларда урушнинг доғи,
бир томон музаффар эл ялангоёқ.
Бир томон қувончу,
бир томон оғу,
Бир томон ўроғу
бир томон машоқ...
Инсон шошар эди,
шошарди ит ҳам —
инсонга бўлмайди бироқ тенглашиб,
Югуриб далага
жўнарди одам,
ит борар эди
унга эргашиб...
Ташқарига қаранг,
бугун кўчада
ёғади бугуннинг қори элаклаб.
Совуқда қунишган эшикхонадан
ити бир одамни
чиқди етаклаб...
Ҳа, мен адашмадим!
Бир одам чиқди
итга етаклатиб худди ўзини!
Бу одам умрини
шу итга
тикди —
бурчини, меҳрини, ширин сўзини...
Гўдак йиғламайди унинг уйида,
Бировни йўқламоқ — ортиқча ташвиш.
Ҳақиқат, элу-юрт... —
бари қуйида,
фақат итни севиб,
қилар парвариш.
Бу одам ўйламас дунё ғамини —
юракка тушмасин
бирор майда дард.
Сезмайди айрилиқ,
висол таъмини,
билмайди —
итданмас,
одамлардан қарз.
Уни ит етаклаб келмоқда, хуллас.
Аммо, кучук шўрлик борарди қайга?
Гоҳ қарға ортидан югурар лоҳас,
гоҳ бута тагига -
овлоқроқ жойга...
Баъзан бир зум тўхтар...
Боқар жавдираб,
тоғдай бу одамнинг
тошдай кўзига:
дегандай — чарчадим, толдим тентираб —
йўл бошла!
Масъуллик олгин ўзингга!..
Замон!
Сен турибсан нечун паришон,
Нечун сўниб борар вужудингда чўғ,
Ҳали ўлганим йўқ
яшаяпман омон —
итлар етовида
қолганим ҳам йўқ!
Қани, юр,
етаклаб сени кетурман,
Узоқ-узоқларни кўрмоқда кўзим, —
Мен сени итларга бериб қўймайман —
Сени юрагимга элтаман ўзим!

Усмон Азим

https://telegram.me/usmon_azim

3 weeks, 2 days ago

ЮНУС ЭМРО
қуддиса сирруҳу

БИЛИНГ, ГУЛИМ СЎЛМАС МЕНИНГ

Мен бир ажаб ҳолга келдим,
кимса ҳолим билмас менинг.
Мен сўйлайман, мен тинглайман –
кимса тилим билмас менинг.

Менинг тилим қуш тилидур,
менинг қўлим Дўст қўлидур,
Мен булбулман, Дўст гулимдур,
билинг, гулим сўлмас менинг.

Ул Дўст менга келсин демиш,
сундим қадаҳ, олсин демиш,
Олдим қадаҳ, ичдим шароб,
энди кўнглим ўлмас менинг!

Не Турим бор, не турорим,
ҳеч қайда йўқдур қарорим,
Ҳаққа муножот қилорим –
тайин ерим бўлмас менинг.

Сўр, турганим ерни мендан,
кўрсатурман, келсанг сенга,
Бир заррача Ҳақдан айро
кўзим ҳеч не кўрмас менинг.

Тур тоғида бир тажаллий,
боқ, Мусони нелар қилди!
Юнус айтар: Ҳақ наздида
сўзим ерда қолмас менинг!..

Усмонли туркчадан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси

@m_kenjabek
┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

3 weeks, 4 days ago

Шоира Шамс шеърлари

Сенга қандай боғланиб қолдим,
Тинчлик бермас шу ўй, шу сўроқ.
Қачон эриб оқди муз дилим?
Қачон танда бошланди титроқ?

Яхши эди ҳаммаси қачон?
Қачон шу яхшига қайтаман?
Тасодифан учрашсак: – Ишон,
Бахтлиман, деб қандай айтаман?

https://t.me/shoira_Shams_ijodi_bot

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 3 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 days, 11 hours ago