Таҳрирчи

Description
O‘zbek tilida nimalardir
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

hace 1 mes, 3 semanas

Дунёни тўхтатинг, мен тушиб қолай, ча-ча-ча-ча-ча-ча!

hace 1 mes, 3 semanas
Таҳрирчи
hace 1 mes, 3 semanas
***😍*** **Ўзбек тили — жаҳон тили!**

😍 Ўзбек тили — жаҳон тили!

📍 Миср, Қоҳира

Янада қизиқарли маълумотлар бизда, яқинларни таклиф қиламиз!
👇🏻👇🏻👇🏻

t.me/tahrirchi

hace 1 mes, 4 semanas

#қоралама

Ризқинг эшиклари ёпилар гоҳи,
Ёпиқ учратасан уни ҳар сафар
Йўлга отланганда.
Чарчайсан.
Ҳориб
Ҳаракат қиласан, бари бесамар.
Билмайсан, не ишда нима бўлди кам,
Ҳиссиётларингга берилади эрк.
Ҳайратинг жўшади.
Қўшилар алам:
"Ё раб! Нега ризқим эшиклари берк?!"
Торайиб боради йўлинг тобора,
Ташвишлар муттасил келар.
Кетма-кет.
Ундан узилишга бўлсанг овора,
Каттароғи келар сен-ла бетма-бет.
Енгиллик истайсан...
Истайсан,
Лекин
Бош уриб боришга топилмас эшик,
Борган ҳар эшикдан қайтасан секин,
Борган эшикларинг бариси бекик.
Исканжага олар тобора ҳузун,
Камдай кўрадирсан энди ҳавони...
Кирилмаган йўл йўқ қисқаю узун,
Эшиклари очиқ фақат самонинг!..
У дунёмизни ҳам ўзгартирадир,
Қўл очиб Ўзига қилинса дуо.
Нега ўзгармасин дунёйи ҳақир,
Қўл очиб Ўзига қилинса дуо?!..

*©️ Умархонов Ғиёсхон
13.11.2022
*

http://t.me/tahrirchi

hace 1 mes, 4 semanas
Сени тушунмайди **ўзингдан ўзга,**

Сени тушунмайди ўзингдан ўзга,
Тилингга чиқолмас ҳиссиётларинг
Ва сиғмас қоғозга – шеър, сатр, сўзга.

Тортасан дунёдан (ишдан) қўлингни,
Гўё сўзга сиғмас изҳоринг учун
Танлаш шарт зўр ҳаёт ёки ўлимни...

Умархонов Ғиёсхон
07.04.2020

http://t.me/tahrirchi

hace 2 meses
hace 2 meses
hace 2 meses

#лирик_чекиниш
#ҳажвия
#тил

20.05.2024 куни Тошкентдан Жидда орқали Қоҳирага учадиган бўлдим. Жидда учоқгоҳ*ида икки соат кутиш керак. У ернинг гўзаллиги ҳақида гапирмай қўя қолай, ёзсам, матн чўзилиб кетиб, ўқишга эриниб қоласиз.

Хуллас, учоқгоҳ* учиш жадвалларини кўриб турсам — кааатта экранларда чиқариб қўйилади — бир ҳинд йигит олдимга келди. Кийимига қараганда мусулмон. Саломлашгач, инглизча гапира бошлади. Мен бечора инглизчада саноқли сўзлардан бошқасини билмасам... Арабча гапирсам, тушунмади, арабча билмаслигини айтди. Бунақа оддий, одатий гапларни эса тушунаман.

Шу пайт араб тилини табиий усулда ўрганганим, устозларнинг ўргатиш усули, профессор устозимнинг бегона миллат вакиллари билан таржимонсиз мулоқот қила олиш маҳорати ва бу борада ўргатган баъзи нарсаларини ишга солиб кўриш керак деб ҳаракатга тушдим. Ҳинд дўстимнинг мимика, қўл ҳаракатларию оҳангига яхшилаб эътибор қилиб уни тушуна бошладим, ўзим ҳам устозларнинг усулида арабча гапирдим. У йигит ҳам Мисрга учаётган экан, Қуръон ёдламоқчи, Азҳарда ўқимоқчи, яна дўстларини зиёрат қилмоқчи экан. Хуллас, икки соат икки: у инглиз, мен араб тилида гаплашдик.

Мисрга етдик, етиб келганимни уйдагиларга айтиб, дадам билан тил ўрганишнинг табиий усули берадиган фойдалардан деб бўлган воқеани айтиб бердим. Дадам нима дейдилар денг:

— Хўп, ўша усулни ўрганибсан, бегона миллат билан ўзбекча гапирсангам гапингни тушунтира олардинг-ку?!

  • Аэропортнинг ўзбекчаси сифатида шу сўзни ясадим. Луғатларда тайёрагоҳ дейилади, лекин тайёра — арабча сўз.

Тил бўйича қизиқарли ва манфаатли маълумотлар олиш учун яқинларга жўнатиб қўямиз:
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

t.me/tahrirchi

hace 2 meses, 1 semana
[#фонетика](?q=%23%D1%84%D0%BE%D0%BD%D0%B5%D1%82%D0%B8%D0%BA%D0%B0)

#фонетика

Ҳар қандай тилдасўзлар талаффуз қилинганидай ёзилавермайди. Баъзи ҳарфлар кетма-кет келганда икки ҳарф бир хил айтилади, аммо ундай ёзилмайди. Масалан, кетмоқ сўзининг ўтган замон шакли (кет+ди) талаффуз қилинганда кетти деб эшитилади, лекин ёзувда аслича қолади. Тўрт+дан, юрт+да кабилар ҳам мисол бўлади.
К, қ, ғ ҳарфлари билан тугаган сўзларга -га, -ган қўшимчалари қўшилганда -ка, -кан, -қа, -қан каби талаффуз қилинади ва ёзилади: *толиқ+
ган = толиққан, чек+ган = чеккан каби.
Лотин алифбосида
ғ билан тугаган сўзларга бу қўшимчалар қўшилганда қ деб талаффуз қилинса-да, аслича ёзилади. Масалан:
Bogʻ+ga = bogʻ
ga, tugʻ+gan = tugʻgan; боғ+га = боққа, туғ+ган = туққ*ан.

Яна одоб, мактаб, жавоб, обод, озод, тақлид каби сўзларнинг охири т, п каби талаффуз қилинса-да, д, б ёзилаверади.

Баъзи ўзлашма сўзлар талаффузида ҳам ўзгаришлар бўлади: валейбол, фудбол дейилса-да, волейбол, футбол ёзилади.

В ҳарфи билан тугайдигансўзлар охири ф деб талаффуз қилинса-да, в ёзилаверади: негатив, позитив каби.
Фамилиялар охири -иф, -уф, -юф каби талаффуз қилинса-да, -ев, -ов ёзилаверади:
Жўраев, Қодир**ов
ва ҳоказо.

Кейинги мавзулар:
• Сўзлар нега айтилгани каби ёзилмайди?
Х ва Ҳ: ривожланишга тўсиқми?

P.S. Хоҳ она тили бўлсин, хоҳ бошқа фан, у орқали бор нарсанинг номини, тузилишини, ҳақиқатини ўрганамиз.

Тилимиз бўйича қизиқарли ва манфаатли маълумотларни яқинларга жўнатиб қўямиз:
👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻👇🏻

t.me/tahrirchi

hace 2 meses, 1 semana
[​​](https://telegra.ph/file/f3a7b96954c5daed0013d.jpg)Ўзбекистонга борганимда **паспортимнинг муддати ўтган**ди. Алмаштиришга …

​​Ўзбекистонга борганимда паспортимнинг муддати ўтганди. Алмаштиришга бордим — ID карта берилаётган экан.

Бордим. Бошлиқнинг хонасига кирдим. Паспорт нусхасининг орқасига ёзиб берди, кассага ўтиб, муддати ўтгани учун жарима тўладим. Кейин суратга тушгани кетдим. Суратга тахминан аср пайтлари, яъни 17⁰⁰ ларда тушдим. Навбат унча кўп эмас. Яна иш тез битяпти жудаям. Эртага шу пайт олиб кетишимни айтишди. Лекин эртаси куни соат 11⁰⁰ бўлмасдан бордим ва ID картамни олдим.

Бошқа давлатдан келганлар вақтинча яшаш рухсатномаси (прописка, арабчаси иқома) олишиям осон бўлаётганди, чиройли муомала билан ишни жойида битириб беришяпти. Лекин эътиборимни тортгани, ўзимизникилар бу паспорт деганини олиш жуда қийин, машаққат эканини айтиб нолиб ўтиришганди. Шу пайт хаёлимга Миср келди.

Мисрда вақтинча яшаш учун рухсатнома (иқома) олишнинг уч йўли бор:

1) расмий ўқиш жойингиздан;
2) "паспорт стол"дан;
3) фарзандингиз ёки бирор оила аъзойингизга тобе бўлиб
— бу усулда ўзига яраша қийинчиликлар бор бошқалари каби.

Паспорт столдан олишдаям ўзига яраша қоғозбозликлар бор ва ишингиз пулга битади, тўловлар бор. Ҳар уч ойда алмаштиришингиз шарт. Тўрт марта олгандан кейин эса четга чиқиб келишингиз керак. Қоидаси шунақа.

Ўқиш жойдан олиш тартиби эса бошқача: ўқиш жойингизга “тасдиқ”қа керакли ҳужжатларни йиғиб топширасиз. Тасдиқ — сизнинг вақтинча яшаш рухсатномасига эҳтиёжингиз борлиги ҳақидаги ҳужжат. Бу йигирма кунда чиқиши керак. Лекин бундай бўлиши ўта ноёб ҳолат. Тасдиқ чиққач, керакли идорага бориб, тасдиғингиз ростдан чиққанини тасдиқлаб, тасдиқлатиб оласиз. Паспортингизни олиб қолиб, қўлингизга муҳрланган, суратга тушиш кунингиз ёзилган қоғоз беришади.

Яна суратга тушишдан икки кун олдин 25$ (!) майдалаганингиз ҳақида қоғоз олиб келишингизни айтади. Банк паспортсиз пул алмаштирмайди. Паспортингиз ва виза тарафидан нусхаси, тасдиғингиз тасдиқлангани ҳақида қоғоз билан банкка бориб навбатга турасиз. Навбатингиз келгач, саксон саккизта қоғоз тўлдириб, имзо қўйдиришади сизга. Кейин кетасиз. Айтилган кун келгач, ўқиш жойнинг паспорт столига борасиз. Навбат кўп бўлади. Қўлингиздаги қоғозчани берасиз. Кутасан, чақирамиз дейди. Суратга тушгунча бир неча марта ичкарига кириб чиқасиз. Шу орада паспорт стол кассасига пул тўлайсиз. Лекин уни бир неча кун ўтиб қайтариб беради (сўрасангиз). (🙄) Хуллас, эрталаб саккизда бориб, пешиндан кейин 16⁰⁰ ларда суратга тушасиз.

Суратга тушгунчаям анча қоғоз тўлдиради улар (ўзи топширган қоғозларингиз бир тонна бўлиб кетган). Энг муҳими, бу кутув ташқарида, тепаси тунука билан ёпиб соя қилинган, лекин тунука қуёшда қизиб, пастга дим ҳаво ҳосил қилган жойда бўлади ўзи иссиқ юрт (Миср) бўлишига қарамай...

Агар бундан олдин ўқишдан “иқома” олган бўлсангиз, озроқ пул тўлаб тезлатиб, бир ҳафта ичида қўлингизга оласиз. Бўлмаса қирқ беш кун дейди, лекин етмиш-саксон ўтгандан кейин оласиз. Мабодо аввалам иқома олган, кейин бирор давлатга сафар қилиб келсангизам тезлатиб ололмайсиз.

Паспорт столдан пул тўлаб олиш осон туюлади, лекин мендаги маълумотларга кўра расмий ўқишда ўқийдиган одам у ердан иқома ололмайди. Фарзанди ёки бирор оила аъзосигаям тобе бўлиб иқома ололмайди.

Агар ўқишга киришдан олдин паспорт столдан пулга иқома олган бўлсангиз, тасдиқ чиқиши, тасдиқ чиққач, расмга тушиш муаммо бўлади. Паспорт столга бориб, аввалги иқомангизни ёптириб келишингиз керак.

Хуллас, кеча иқомага суратга тушдим. Эвазига бугун дам оляпман🤯

Ўзбекистонда қоғозбозлик бу ердан кўра анча кам деб ўйлайман. Сабаби, бошқа нарсаларгаям ишим тушган.

11.07.2024, Қоҳира

P.S. Бугун иқома олдим))
Мисрда сим карта олиш ҳақида айтмай қўя қолай))

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago