Аёл борки олам мунаввар

Description
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

4 years ago

Сизнинг севимли "Аёл борки олам мунаввар " манзили бу ерда?

https://t.me/joinchat/AAAAAFRW_td7m9WwyAfG5w

4 years, 2 months ago
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки …

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки бир кунда - "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳ" калимасини юз марта айтса - унинг гуноҳлари ўчирилади гарчи, денгиз кўпигича бўлса ҳам» дедилар.

https://t.me/joinchat/AAAAAFRW_td7m9WwyAfG5w

4 years, 6 months ago

Замечательный Отдых в Греции?

Грецияда мароқли дам олиш?

https://t.me/joinchat/AAAAAE3gZa_koO1LNsVhiA

4 years, 11 months ago
Сиз севган "Аёл борки олам мунаввар …

Сиз севган "Аёл борки олам мунаввар " манзили энди бу ерда ?

https://t.me/joinchat/AAAAAFRW_td7m9WwyAfG5w

4 years, 11 months ago

???????
Аёлдан сўрашибди:
- Дунёда нима керак сенга айтгин десалар?
- Бир оддийгина ёғочдан ясалган кулба бўлса, ичида фарзандларим, турмуш ўртоғим билан ҳаёт қувончларини бирга кўрсак бас. Шуни ўзи менга бахт бошқа ҳеч нарса керакмас.- дебди.
- Бойлик, тилла тақинчоқлар сенга керакмасми? -дейишганда жавоб берди:
- Улар бугун қўлда бўлса, эртага йўқ, бахт фарзандларим, ёрим эса ҳар доим ёнимда бўлади. Хатто қабрга кетсам ҳам руҳим ҳам улар билан бўлади деган экан...

Майлига аёлни ўраманг зарга,
Унинг учун қурманг гўзал Тожмаҳал,
Олтин остонали қасрдан кўра,
Аёлга мурувват эътибор афзал!

Аёлни юракдан севинг ардоқланг,
Авайланг кўзингиз гавҳари каби,
Парвариш қилсангиз нозик гул мисол,
Ҳамиша яшнайди баҳор сингари!

Меҳрингиз аяманг кўкка кўтаринг,
Бахтдан сармаст бўлиб айлансин боши,
Сира ҳам қалбига бермангиз озор,
Юзларин ювмасин аччиқ кўз ёши!

Мухаббатин асло топтаманг ҳаргиз,
Ҳар қандай аёл мисоли наргис...

https://t.me/joinchat/AAAAAEInWf0V04KPHhVDNA

4 years, 12 months ago
4 years, 12 months ago

❤️Аёл яратилиши хақида.

Заминни яратган қудратли ул зод.
Зўр ишлов берганмиш Одам Атога.
Бир жуфтлик яратай деб яна бод-бод.
Сал кечроқ жон берди Мамо Хавога.

Аллоҳнинг олдига келиб фаришта.
Деди:
Аёлга нечук кўп вақт сарф этдинг.
Аллоҳим сабабин айтибди аста.
Фариштам ўринли саволни бердинг.

Аслида аёлни яратиш учун.
Эътибор бергайман кўп жихатига.
Аёлга бағш этиб минг эркак кучин.
Ярасин дейманда эр хизматига.

У осон ювилар охири кетмас.
Елимдай ёпишқоқ бўлиши лозим.
Икки юз харакат бил унга етмас.
Мукаммал бўлишин хохлайман ўзим.

Жозибадор бўлсин, қадди қомади.
Ўн саккиз соатлаб ишласа ҳам кам.
Аёлга мухимдир эрнинг хизмати.
Синдириб қўймасин бошга тушган ғам.

Имконият бердим Она бўлишга.
Жажжи фарзандларин боссин бағрига.
У мажбур қисматга аста кўнишга.
Сабр кучли даво унинг дардига.

Оёқ қўлларини оғритиб синай.
Шукур қилармикан синовларимга.
Метиндай матонат бағшида этай.
Истиғфор айтсин деб гунохларига?

Фаришта ажабла хайратда қолди.
Бир кунлик синовинг кўпку аёлга?
Аллоҳдан етарли жавоб ҳам олди.
Аёл ҳам берилгай ширин хаёлга.

Якунламай уни бугун ё эрта.
У менинг суюкли бандам бўлади.
Фарзандлар туғса ҳам ками уч,тўртта.
Кўрасан хали кўп умр кўради.

Фаришта аёлга бориб яқинроқ.
Тегиниб кўриб сўнг деди Аллоҳга.
Ё Роббим бунчалар этмасанг юмшоқ.
Наҳотки бардоши етар хаётга?

Ха у жуда юмшоқ шу билан бирга.
Мен уни шунчалар яратдим кучли.
Келтира олмассан сен хаёлингга.
Аёлнинг юраги муз эмас ўтли.

У нозик кўринар ниҳолдан нозик.
Япроғи ғунчадай тўкилмас асло.
Лек унинг зехни ҳам бургутдай тиниқ.
Ўйлашни билади йўлатмас бало.

Аёлнинг болдайин тотли забони.
Уқади,уқтира олади хали.
Бекорга бермадим қирқ битта жонни.
Турмуш гўзал бўлгай аёл туфайли.

Фаришта яноғин кўриб демоқда.
Ё Роббим сен уни яратдинг носоз.
Аёлинг негадир оқиб тушмоқда.
Мукаммал қилгинда яна ҳам бир оз.

Аллоҳим фаришта сўзин тўғирлаб.
Кўрганинг шунчаки кўздаги ёши.
Ёш дейсанми?деди хайратта қараб.
Ёш аёл қувончи ҳамда бардоши.

Севса ҳам йиғлайди,кулса ҳам йиғлар.
Ёлғизлик емирса ғурури синмас.
Дард,алам барига албатта кўнар.
Аёлдан ўтганинг ёри ҳам сезмас.

Аёлда шундайин илоҳий куч бор.
Йиғлашни хохлаб ҳам кула олади.
Кўзига кўринса ҳам дунёлар тор.
Ўзгалар дардига малҳам бўлади.

Биргина нигоҳла ноз ила боқса.
Шохни ҳам пойига чўктиради тиз.
Камондай қошига сурмолар суртса.
Жаннатим хурлари туради ожиз.

Фаришта сўз демай сўнг ажабланди.
Нахотки аёлга шунча эътибор?
Аллоҳ яна чуқур тин олиб деди.
Лек унинг биргина ожиз жойи бор.

Мутлақо бошқадир бор муаммоси.
Фаришта сўради:Қандайин хато?
Қадрини билмайди унинг хатоси.
Шу учун хаёти бузулар хатто.

Эй Аллоҳ бизларни яратиб кечроқ.
Шунчалар мукаммал,шунчалар ожиз.
Қадримиз билмай хўп дил куйса бироқ.
Инсоф ва хидоят сўраб ўтгаймиз.

Бергувчи ўзингсан минг шукур Аллоҳ.
Хидоят айлагин хар бир қалбларга.
Афу эт биламан бизда кўп гунох.
Эхтиёж қолмасин нокасд, номардга.

@ayolborki

5 years ago

?Сизнинг аёлингиз!?

Ҳурматли эр! Cизнинг тор феълингизга сабр қилиб яшаётган аёлингиз ҳақида нималарни биласиз?

Сизга қайсидир иши ёқмай, кўнглингизни ранжиётган аёл, сизнинг бир қанча “ажойиб фазилатларингиз”га САБР қилиб келаётганди!

Сиз уни арзимаган хатоси сабаб, аста-секин ЁМОН кўра бошлаган аёл, жонингизданда ортиқ яхши кўрадиган ўғил-қизларингизнинг ОНАСИ!

Сизга ёмонлиги бўлмаган, сиз ёмон кўрадиган ота-онанинг жигарбанди сизнинг ота-онангиз атрофида ГИР АЙЛАНИБ, парвона бўлган ҳам ўша АЁЛ!

Сиз кўчада ҳаёни оёқ остига ташлаб, миллийлигимизни унутиб Европага тақлид қилиб кийинган аёллардан кўз УЗОЛМАЙ қолганингизда, ИФФАТ ва ИЙМОНИНИ сақлаб, сизнинг шаънингизга гард юқтирмайдиган ҳам ўша сизнинг АЁЛингиз!

Сиз кўчада баъзи болаларнинг билиб ёки билмай қилган одобсизлигидан ранжиб, ўзингизга-ўзингиз ғулдираб гапирганингизда, уйда шириндан-шакар фарзандларингизни ўзлигимизнинг асл миллий одоб-ахлоқ булоғидан суғорган хам ўша МУНИС АЁЛ!

Сиз унинг нимани яхши кўришини ўйлаб ҳам кўрмаганингизда, сизнинг яхши кўрадиган нарсаларингизнинг рўйхатини «ЁДДАН» санаб берадиган хам ўша!

Сиз кўчада ўзингизни ўйлаб ошна-оғайнилар билан чойхонада паловхўрлик қилиб ўтирганингизда, сизни уйда КУТИБ, нималарни яхши кўришингизга қараб ТАОМ тайёрлаган хам ўша!

Сиз рўзғорнинг ками ҳақида ўйлашга вақт топа олмаганингизда, маошингизни бир ойдан иккинчисига ТЕЖАБ етказадиган хам ўша аёл!

Сиз кўча ва ишхонанинг ташвишидан чарчаб, уйга келганингизда уни сизга роҳат масканига айлантирган ҳам ўша аёл!

Сиз тирикчилик илинжида уйингизни тарк этганингизда, уйингиз ва ҳурмат-эътиборингизни, молу-давлатингизни САҚЛАГАН ҳам ўша аёл!

Сизнинг кўчада эр бўлиб, кўкрак кериб юришингиз сабаби ҳам ўша аёл!

Сизга Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати ёғилсин, эй МУНИС АЁЛЛАР!

https://t.me/joinchat/AAAAAEInWf0V04KPHhVDNA

5 years ago

БЕНАМОЗ?

Беш ёш эдим, ўқимоқчи бўлдим намоз,
Сура ёдлаш масаласи қийнарди бироз.
Шундай қилиб ўтди қишу, ўтди баҳор, ёз.
Менга эрта экан, дея бўлдим бенамоз.

Кунлар ўтди, қаршиладим ўнта баҳорни,
Эртаю кеч чўмилдик зериктирмай анҳорни.
Жойнамозни четга суриб тутдим дуторни,
Ўйин билан ўтди куним, бўлдим бенамоз.

Келиб қолди йигирма ёш бўлиб меҳмон,
Иймон эмас қалбда севги бўлди султон,
Ёр васлига етай, дея сарсон саргардон,
Ишқ ўтида куйиб-ёниб, бўлдим бенамоз.

Қирқ ёшимни қарши олдим тўкиб савлат,
Елиб- учдим тўплай дея молу давлат.
Масжидга юр деса, дедим йўқдир фурсат,
Бу дунёни дардида бўлдим бенамоз.

Олтмиш баҳор ўтди, олтмиш кун мисол,
Кеч англадим, азиз умрим бўлибди увол.
Ибодатга турай десам йўқдир мажол,
Ўз жонимга жабр айлаб бўлдим бенамоз.

Саксонимда дард тўшакга қўйди жойлаб,
Қўл оёғим қимирламас йиллаб, ойлаб,
Ҳайҳот, ўлим фариштаси турар пойлаб,
Кетар бўлдим бу дунёдан бўлиб бенамоз..

Бугун ҳасратдаман, изтиробдаман,
Қабримда на бўй бор, на бордир эни.
Ягона ўтинчим сўрайман Сендан
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Умримни совурдим ел-шамолларга,
Берилдим сафсата, хом хаёлларга,
Бугун юзим тутдим минг заволларга,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Кўзимни яратдинг, лекин кўрмадим,
Ҳақ йўлни эшитиб, унда юрмадим,
Умрим бўйи ухлаб, асло турмадим,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Бугун ҳаётимнинг зиёси сўнмиш,
Қоп-қора қарғалар қабримга қўнмиш,
Танимни юлажак тиконлар унмиш,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Тақвони эгнимга қилайин либос,
Барча гуноҳлардан бўлайин халос,
Ягона ўтинчим – Сендан, илтимос,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Не йўқотар эдим, қилсам ибодат,
Наҳотки, шунчалар босибди ғафлат,
Алам билан сўрай фақат ва фақат,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Танимни бир кўринг – қоп-қора кўмир,
Баданим нимталар қизиган темир,
Оҳ, афсус, берилмас қайтатдан умр,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!

Аллоҳим, изн бер, қабримни ўяй,
Иймон лаззатини қалбимда туяй,
Бир бора бошимни саждага қўяй,
Роббим, бир лаҳзага тирилтир мени!!!

https://t.me/joinchat/AAAAAEInWf0V04KPHhVDNA

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago