Шерали Камилов | "Детектив"

Description
Ким учун дономан, Ким учун нодон.
Ким учун фаришта, Ким учун шайтон!
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

6 Monate, 2 Wochen her
6 Monate, 2 Wochen her

Жанозада ваъз қиляпган имомни бурнига кўзим тушиб,хаёл бузилди-ку боя! Шу кулгим қистайди,шу кулгим қистайди,,,Э,Худо,ўзинг шарманда қилма! Астағфирлло,астағфирло,деб зўрға ўзимни босаман.
Ҳаёлимни чалғитиш учун осмонга қарайман, ерга қарайман,лабимни тишлаб кўраман, қўлимни тирноғига қараб кўраман. Ўзим билиб турибман, агар,, пиқ" этган кулги чиқса, у ёғига ўзимни тўхтатолмайман.
Имом ҳам худди жўрттага қиляпгандек бошини ўнгга-чапга,тепага-пастга қилиб гапираркан денг! Имом бошини қимирлатса,мени кўзимга бурнини қимирлатяпгандек кўриняпди денг! Кечаги аудиони қатдан ҳам эшитдим, дейман. ўзимга ўзим.
Шерали Комилов, одам-подам эмас экансиз! ???????

Шорахмат Қурбонов (фейсбук)

Шерали Комилов:
~Мени нима айбим бооррр.. "Мен бир ухласам, қотиб ухлайдиган одамман.. Нима бўлаётганини билмайман".. ??

https://t.me/SheraliKamilov

7 Monate, 1 Woche her

Маълумот учун, Жиноят процессуал кодексининг 46-моддасига (айбланувчининг мажбуриятлари) кўра айбланувчи суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши, суд муҳокамасида иштирок этишдан бош тортмаслиги, ўзига нисбатан танланган эҳтиёт чорасидан келиб чиқадиган талабларни бажариши шарт.

Жиноят процессуал кодексининг 249-моддасига кўра судланувчи ўз зиммасига олган мажбуриятларини бузган тақдирда гаров суд ажрими билан давлат мулкига ўтказилади ва нисбатан жиддийроқ эҳтиёт чораси қўлланилади

Манбаа: Кун уз

Исмигул Шайхутдинова (фейсбук)

https://t.me/SheraliKamilov

7 Monate, 1 Woche her

Шунақасиям бўларканей.... ?‍♀️?

Бекордан айтмаймизда, ўғри бўл ғар бўл, каллакесар бўл, қароқчи бўл, Ҳажга битта бориб кел, онадан туғилган чақалоқдай фаришта бўлиб, жаннатий мақомини оласан.... ???

Ўзбекистонни прокуратураси ва Судидан шунақанги "имтиёзлар" олакконлаям бор, бўлибам анчагина шекилл...Соққанг бўлса бас, чангалда шўрва бағи,эҳҳҳҳҳ... ?.

10 га яқин Ж/К ДАГИ МОДДАЛАР БИЛАН АЙБЛАНАЁТГАН НУСХАГА ГАРОВ ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛГАН, ЭНГ ҚИЗИҒИ ШАҲАРНИ ТАРК ЭТМАСЛИК ШАРТИ БИЛАН
ҚЎЛЛАНИЛГАН ГАРОВ ЭҲТИЁТ ЧОРАСИ БИЛАН ҲАЛҚАРО РЕЙСДА ҲАЖГА БЕМАЛОЛ ЧИҚИБ КЕТМОҚ УЧУН ҚОНУНЛАРИ ЙЎҚ ЖУНГЛИСТОНДА ЯШАЁТГАН БЎЛИШИ КЕРАК МАНИМЧА..!? Ундан ҳам қизиғи уни қайси йўл билан ҲАЖ сафарини қўлга киритганида ?. Ўзбекистон —"МЎЖИЗАЛАРГА ЖУДА БОЙ", айниқса юқорида айтганимдай прокуратура ва СУД тизими ғиж ғиж мўжизалар маскани... ???

______

Саидазиз “медгородок”га нисбатан яна бир суд бошланди. Асосий судланувчилардан бири ҲАЖ зиёратида ????

Саидазиз “медгородок”га нисбатан яна бир суд бошланди. Асосий судланувчилардан бири Ҳаж зиёратида

Мазкур иш ҳам уюшган гуруҳ бўлиб товламачилик содир этиш ва жуда кўп миқдордаги фирибгарлик билан боғлиқ. Мулкини тортиб олиш мақсадида жабрланувчини 6-қаватдан улоқтириб юбориш билан қўрқитиб содир этилган жиноятнинг асосий иштирокчиларидан бирига гаров эҳтиёт чораси танланган. У айни пайтда муқаддас Ҳаж зиёратини адо этмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида 14 июн куни Саидазиз Саидалиевга қарши яна бир суд иши бошланди. Унда судланувчилар 3 киши. Суд иши доирасида Саидазиз Саидалиев Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Товламачилик), Собиржон Исомуҳаммедов 165-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Товламачилик), 168-модда 3-қисми а-банди, б-банди (Фирибгарлик), 168-модда 3-қисми а-банди (Фирибгарлик) ҳамда Мирсолих Мирхўжаев 165-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Товламачилик) билан айбланмоқда. Бу ҳақида суд мажлислари онлайн жадвалида маълумот келтирилган.

Kun.uz’да мавжуд ҳужжатларда келтирилишича, жиноят ишида асосий фигурантлардан бири бўлган Собиржон Исомуҳаммедов 2022 йилнинг август ойларида таниши, 1997 йилда туғилган Рихсиддин Тохировга Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Мажнунтол маҳалласи ҳудудида жойлашган 4 гектар ер майдони уй-жой қурилиши учун ажратилганлигини ва бу ерда намунали турар-жой комплекси қурилишини таъкидлаб, унинг 4,5 сотихини 15,5 минг АҚШ долларига сотишини айтган. Аслида бу ер майдони “Biocell” МЧЖга 2021 йилда замонавий енгил конструкцияли иссиқхона қурилиши учун 49 йил муддатга ижара асосида ажратилган бўлган. Исомуҳаммедов 2022 йил август ойи охирларида Тохировнинг 15,5 минг долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Бундан ташқари, у айни шу усул орқали таниши, 1978 йилда туғилган Нодир Толиповнинг ҳам 15,5 минг АҚШ долларини ҳам қўлга киритган.

Собиржон Исомуҳаммедов 2022 йил 2 октябр куни “Everest Impex Ples” МЧЖ таъсисчиларидан бири Мурод Тўхтаев билан ўрталаридаги мулкий низони ҳал қилиш учун Саидазиз Саидалиев, Равшанжон Алимов ҳамда Мирсолих Мирхўжаев билан бир гуруҳга бирлашган. Улар Мурод Тўхтаевни Миробод тумани, Яккачинор кўчасидаги бизнес марказнинг 6-қаватида жойлашган офисга чақиртириб, МЧЖдаги 50 фоизлик улушни уларнинг фойдасига воз кечишини талаб этишган. Агарда воз кечмаган тақдирда жисмоний куч ишлатиш, мулкларини нобуд қилиш ва офиснинг 6-қаватидан улоқтириб юбориш билан таҳдид қилишган.

Бу ишда Саидазиз Саидалиев ва Мирсолих Мирхўжаевларга эҳтиёт чораси сифатида қамоқ қўлланилган. Аммо улар билан айнан ўхшаш моддаларда айбаланаётган Собиржон Исомуҳаммедовга нисбатан эса гаров эҳтиёт чораси қўлланган. Собиржон Исомуҳаммедов 14 июн куни бўлиб ўтган суд мажлисида иштирок этмаган. Kun.uz манбасига кўра, у айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турибди ва у ерда Ҳаж зиёратини адо этмоқда.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her