Hodiy_uz | Расмий канал✔

Description
Navoiy shahar bosh imom-xatibi Dilshod domlaning rasmiy sahifasiga xush kelibsiz !

Bizning boshqa ijtimoiy tarmoqlar :

Telegram: https://t.me/hodiy_uz

Instagram.com/oqtoshmasjidnavoiy

Tik Tok: www.tiktok.com/@hodiy.uz

Murojat uchun: @hodiy_uz_adminn
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

2 months ago

Эй, карамининг чеки йўқ, қазосининг радди йўқ, неъматларининг ҳисоби йўқ бўлган зот. Ундан ўзга қасд қилинмайдиган, Ундан ўзгага сиғинилмайдиган Сифати (Айтинг: “У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ Самад (эҳтиёжсиз, ҳожатбарор)дир. У туғмаган ва туғилмаган ҳам. Шунингдек, Унинг ҳеч бир тенгги йўқдир”) бўлган зот! Бизларга Ўзингнинг улуғлигингга лойиқ бўлган муомалани қилгин, зинҳор бизнинг феълимизга лойиқ бўлган муомалани қилмагин. Албатта, Сен тақво қилинишга ва мағфират қилишга лойиқ зотсан.

@hodiy_uz

4 months, 3 weeks ago

ЖАННАТДА ЕЙИШ, ИЧИШ ВА НИКОҲ ХАҚИҚАТДА БОРЛИГИ,
ИФЛОСЛИК, КАМЧИЛИК ВА УЙҚУНИНГ ЙЎҚЛИГИ ҲАҚИДА
Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат аҳли у ерда (жаннатда) ейди, ичади, туфламайди, бавл қил-майди, ахлат чиқармайди, бурун қоқмайди". "Еган таомлари нима бўлади?" деб сўрашди. У зот:
"Хушбўй кекирик ёки хушбўй тер билан (чиқиб кетади). Уларга тасбеҳ ва ҳамд айтишга илҳом берилади" (Бошқа ривоятда: "тасбеҳ ва такбир айтишга илҳом берилади худди нафас олишга илҳом берилганидек", дейилган.) (Муслим ривояти).Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
"Мўминга жаннатда жимоъда шунча-шунча қувват берилади", дедилар. "Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), бунга тоқати етадими?" дейишди. У зот: "Юзта қувват берилади", дедилар (Термизий ривояти).Зайд ибн Арқамдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Жаннат аҳлидан бўлган кишига ейишда, ичишда, жимоъда ва шаҳватда юз кишининг қуввати берилади". Шунда яҳудий бир киши: "Еган-ичган киши ҳожат ҳам чиқаради", деди. У зот: "Сўнг терисидан хушбўй тер сизиб чиқади, шунда унинг қорни бўшайди", дедилар (Доримий ривояти).Абдуллоҳ ибн Айюб зикр қилади: Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтдилар: "Биз: "Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), дунёда аёлларимиз билан қўшилганимиз каби жаннатда ҳам қўшиламизми", дедик. У зот: "Ҳа, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, киши бир кечада юзта келинчак-бокирага қўшилади", дедилар".
Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Жаннат аҳли қачон аёллар билан қўшилса, яна бокира бўлиб қолишади". Бу ҳақда, иншааллоҳ, кейинроқ баён келади.
Абу Қалоба: "Уларга таом ва шароб келтирилади. Бунинг охирида (яъни, еб-ичиб бўлишгач) уларга бир шароб берилади. Уни ҳам ичадилар ва шу сабабли уларнинг қоринлари бўшаб, таналаридан мушкданда хушбўйроқ тер оқиб чиқади", деди ва ушбу оятни ўқиди:
"...Ва Парвардигори уларни ниҳоятда покиза шаробла суғоргандир" (Инсон, 21-оят).

Абу Умома розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жаннатга кирадиган ҳар бир кимсани Аллоҳ етмиш иккита аёлга жуфтлаб қўяди иккитаси ҳури ийнлардан, етмиштаси дўзах аҳлининг меросларидандир. У аёлларнинг ҳар бирида бўшашмайдиган олд томон (фарж) ва эркакларда сусаймайдиган закар бўлади"(Доримий ривояти).Ҳишом ибн Холид айтади: "Дўзах аҳлининг мерослари", деган гапдан дўзах аҳли дўзахга кириб, уларнинг жаннатга кирган аёллари жаннатийларга мерос бўлиши тушунилади. Худди Фиръавн дўзахга кириб, хотини Осиё жаннатга мерос бўлгани каби.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
"Жаннат аҳли аёлларини жимоъ қиладими?" деб сўрашди. У зот: "Ҳа, сусаймайдиган закар, бўшашмайдиган фарж ва кесилмайдиган шаҳват билан", дедилар.

Жобир розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам), жаннат аҳли ухлайдими?" дейишди. У зот: "Йўқ, уйқу ўлимнинг биродаридир. Жаннатда ўлим йўқ", дедилар
(Доруқутий ривояти). Аллоҳ билгувчироқ.

Имом Қуртубий “Жаннат васфи” китобидан.

@hodiy_uz

4 months, 3 weeks ago
[#Ҳадис](?q=%23%D2%B2%D0%B0%D0%B4%D0%B8%D1%81)

#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ўзингиздан қуйидагиларга қаранглар, ўзингиздан юқоридагиларга қараманглар! Бу Аллоҳнинг сизларга берган неъматларини оз санамаслигингиз учун фойдалидир».Имом Муслим ривояти.Дўстларингизга ҳам улашинг:
@hodiy_uz

4 months, 3 weeks ago

#Қироат

?Али Ал-Ҳудзаифи
?Аъла сураси

♻️Яқинларингизга ҳам Улашинг
Қаналга уланиш
↙️****
@hodiy_uz

4 months, 4 weeks ago

#juma_mavizasidan

DILSHODJON DOMLA.

HAR YERDA ALLOHDAN QOʻRQING!!!

vaqti kirgan namozni yoʻlda qasr qilib oʻqigan afzalmi yo vaqti chiqib ketmasi manzilida toʻliq qilib oʻqigan afzalmi?

@hodiy_uz

4 months, 4 weeks ago
[#**Солиҳларнинг\_жамоат\_намози**](?q=%23%D0%A1%D0%BE%D0%BB%D0%B8%D2%B3%D0%BB%D0%B0%D1%80%D0%BD%D0%B8%D0%BD%D0%B3_%D0%B6%D0%B0%D0%BC%D0%BE%D0%B0%D1%82_%D0%BD%D0%B0%D0%BC%D0%BE%D0%B7%D0%B8)Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

#Солиҳларнинг_жамоат_намозиБисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳуКунларнинг бирида Умар розияллоҳу анҳу хурмозорга чиқди. Қайтиб келганида одамлар аср намозини ўқиб бўлишганини кўрди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва биз Унга қайтгувчимиз). Гувоҳ бўлинглар, хурмозорим мискинларга садақа”, дедилар.

Дўстларингиз билан улашинг???
@hodiy_uz

4 months, 4 weeks ago

ШОМ НАМОЗИ ТЕЗ ЎҚИЛИБ ТАСБЕҲЛАР АЙТИЛМАЙДИМИ?

**CАВОЛ: Шом намози бошқа намозларга нисбатан тез ўқилиб тасбеҳ айтилмас экан. Бу фикр қанчалик тўғри?

? ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шом намозининг вақти бошқа намозларнинг вақтига нисбатан қисқароқ бўлгани сабабли унинг вақти кириши билан адо қилишга тарғиб қилинади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан деганлар:

لا تَزالُ أمَّتي بخيرٍ ، ما لم يؤخِّروا المغربَ إلى أن تشتبِكَ النُّجومُ (رواه الإمام أبو داود عن عقبة بن عامرٍ)

яъни: "Умматим модомики, шом намозини юлдузлар чиққунича кечиктирмасдан ўқисалар, яхшиликда бардавом бўладилар" (Имом Ибн Можа ривоятлари).

Лекин бундан Шом намозини бошлаган киши шошилиб ўқиш кераклиги тушунилмайди. Балги бошқа намозлар сингари намозни хушу хузу билан ўқилади. Шунингдек, Шом намозида ҳам бошқа намозлар каби Оятул курси ва 33 мартадан тасбиҳлар айтиш мустаҳаб саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.
Дўстларга ҳам улашинг!⬇️
https://t.me/hodiy_uz

7 months, 1 week ago

Ибн Қайюм Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Аллоҳга итоатли, Уни доим зикр қилиб юрадиган бандага бир оғир мусибат етса ёки Аллоҳдан бирор ҳожатини сўраса, Фаришталар: Эй, Раббий! Бу таниш бандангнинг таниш овозику, дер эканлар.

Ал-вобил ас-соййиб

@hodiy_uz

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago