🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
ОЛИНГАН ТИРНОҚЛАРНИ ҚАЕРГА ТАШЛАШ КЕРАК?#қисқа_савол_жавоблар
*❓CАВОЛ: Биз кўп қаватли уйда яшаймиз. Тирноқларимизни олиб полни тешигига ташлаб юборамиз, шу мумкинми? Полни тешиги йўқ бўлса тирноқларни қаерга ташлаш керак?*? ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон тана аъзолари танада бирикиб турганида қанчалик ҳурматга эга бўлса, танадан ажраганидан кейин ҳам худди шундай ҳурматга эга бўлади. Шундай экан соч, тирноқ каби аъзоларни кўмиб қўйиш керак. Одам аъзоларини сотиш, ёқиш мумкин эмас, жумладан сочни ҳам. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
? Расмий канал: @diniy_savol
АҚИҚА УЧУН ЭЧКИ СЎЙСА БЎЛАДИМИ?#қисқа_савол_жавоблар
*❓CАВОЛ: Aқиқа учун эчки сўйса бўладими?*? ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилинадиган жониворлар тўрт қисмга бўлинади.
1. Туя,
2. Мол,
3. Қўй,
4 Эчки.
Булардан ташқари жониворларни, жумладан от, кийик, курка, товуқ, хўроз кабилар ақиқа қилиш жоиз эмас, бидъатдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
*? Расмий канал:* @diniy_savol
ЁЛҒОНЧИНИ НИМА ҚИЛСАК БЎЛАДИ?#қисқа_савол_жавоблар
*❓CАВОЛ: Биз бозорда материал сотамиз, умумий 15 та дўконимиз, ҳаммамиз бир қаторда ўтирамиз. Биринчи дўкон эгаси қолган 14 та дўконни ёмонлайди, "ўғри, каззоб, материалдан кам беради" дейди. Биз шу инсонни нима қилсак бўлади? Илтимос маслаҳат беринглар, биз ҳам у сабаб гуноҳга ботиб қоляпмиз! Инсонларни, намозхонларни ёмон отлиққа чиқаряпди. Биз у инсонни ўзи ўтирган дўконидан ижара ҳаққини тиклаб у инсонни дўкондан чиқариб юборсак гуноҳга ботмаймизми?*? ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиб бўлмайди. Шариатимизда бир айбни бартараф этиш учун яна бир хатодан фойдаланиш тўғри эмас. Бу вазиятни тўғри ечими шуки, 1-дўкон эгасига тушунтириш ишлари олиб бориш, ёлғон, бўҳтон — ҳаром экани ва бу орқали топилган даромад ҳам ҳалол бўлмаслигини айтиш керак. Агар шунда ҳам бу ишидан қайтмаса бозор маъмуриятига (далил исботлар билан) мурожаат қилиб вазиятни баён қилиб муаммони ҳал қилиш керак бўлади.
Қолаверса, ризқ Аллоҳдан экани, ҳар бир иш Аллоҳдан эканини ҳис қилиб савдо қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
*? Расмий канал:* @diniy_savol
“25 ЙИДАН БЕРИ МАҲРИМНИ ОЛГАНИМ ЙЎҚ”
#никоҳ #маҳр
*❓1188-CАВОЛ: Турмуш қурганимизга 25 йил бўлди. Эрим маҳримни бермаган, ўзим ҳам сўрамаганман. Бу ҳақда бизга ҳеч ким айтмаган ҳам. Уни ўзим сўраб олишим шартми? Маҳримни бермагани учун эрим гуноҳкор бўлмайдими? Аслида, бермаса ҳам розиман.*
*? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Маҳр” никоҳ битими тузилгандан кейин эрнинг зиммасига вожиб бўладиган молиявий мажбуриятдир. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
وَآتُواْ النَّسَاء صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَة
“Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг”* (4 оят).
Аллоҳ таолониг ушбу сўзи маҳр бериш вожиб эканини англатувчи ояти карималардан биридир. Оятда эр ўзига хотин бўлишга рози бўлган аёлга маҳрни оғриниб эмас, чин кўнгилдан чиқариб бериши лозимлиги уқтирилмоқда ва маҳр келиннинг ўз мулкига айланишига ҳам ишора қилинмоқда.
Никоҳ бўлиши билан, ҳаттоки қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам маҳр бериш вожиб бўлади. Бу шаръий ҳукм келинларни ҳурматлаш, тақдирлаш ва қалбларига меҳр-муҳаббат ҳадя этишнинг муҳим бир кўринишидир.
Никоҳ ақдидаги ушбу вожиб амални келин-куёв ўзаро келишиб, иккимиз ҳам розимиз, бу ҳукмга амал қилмай қўяверамиз, дейиш орқали соқит қила олмайдилар. Агар билимсизлик оқибатида ёки бошқа сабабларга кўра маҳр белгиланмай, никоҳланиб кетган бўлсалар ҳам кейин барибир маҳр берилиши керак. Ҳатто эр маҳрни беришдан олдин вафот этиб қолса ҳам меросхўрлари маҳрни адо этишлари лозим бўлади.
Ана шундай маҳр белгиланмай ўқилган никоҳ сабабли, эрнинг зиммасига маҳри мисл вожиб бўлади. "Маҳри мисл" (бошқаларнинг маҳрига тенглаштирилган маҳр)нинг қиймати аёлнинг опа-сингиллари, аммалари, аммаларининг қизлари (яъни, отасининг қавми)нинг маҳрларига тенг маҳрдир. Онаси ва холасининг маҳрига қаралмайди. Фақат онаси отасининг қавмидан бўлса, уни эътиборга олинади. "Маҳри мисл"да (қиёсланадиган) икки аёл ёш, чирой, мол, ақл, дин, шаҳар ва вақт (яна бокиралик, илм, одоб ва чиройли хулқ)да баробар бўлиши эътиборга олинади". ("Мухтасарул Қудурий", "Лубоб фи шарҳил китоб" китоби Никоҳ боби).
Демак, ота томондан ҳар томонлама тенг бўлган қизларга никоҳларида қанча маҳр белгиланган бўлса, эрингиз сизга ҳам шунча маҳр беришлари керак. Ана шундан кейин ўзаро келишиб, агар чин кўнгилдан розиман бермасангиз ҳам майли десангиз, иншааллоҳ, эрингиздан соқит бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
? Расмий канал: @diniy_savol
ЖАМОАТНИНГ НАМОЗИ БУЗИЛАДИМИ?#қисқа_савол_жавоблар
*❓CАВОЛ: Имом Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса орқадаги жамоатнинг намози бузиладими?*? ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қасддан шундай ўқимаса, намоз бузилмайди. Аммо имом бўладиган киши эътиборли бўлиши, ҳарфларни ўз махражидан чиқариб ўқишга жидду жаҳд қилиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
*? Расмий канал:* @diniy_savol
Сафар ва унга тааллуқли маълумотларАбдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
*? Расмий канал:* @diniy_savol
ЖАНОЗАГА БОРГАНДА НИМА ДЕЙИШ КЕРАК?#қисқа_савол_жавоблар
*❓CАВОЛ: Жанозага борганда нима деб айтиш керак? Бандалик деса бўладими ёки нима дейиш керак?*? ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таъзия эгасига “Марҳум (отангиз ё онангиз)ни Аллоҳ раҳматига олсин. Сизга сабр ва ажр берсин,” деб таъзия изҳор қилинади. Шунингдек, қуйидаги Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таъзияларини айтиш ҳам яхши саналади:
إنَّ لِلَّهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى
яъни: “Албатта, олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Унинг ҳузурида ҳамма нарса ўлчовлидир”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
*? Расмий канал:* @diniy_savol
УЗУМ СИРКАСИ#қисқа_савол_жавоблар
*❓CАВОЛ: Узум сиркасини истеъмол қилса бўладими?*? ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Узум сиркасини истеъмол қилиш мумкин. Чунки сирка тайёрланиш жараёнида маст қилиш хусусиятини йўқотгач, сиркага айланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
*? Расмий канал:* @diniy_savol
АЁЛ КИШИ ТОВУҚ СЎЙСА БЎЛАДИМИ?#қисқа_савол_жавоблар
*❓*CАВОЛ: Устоз, аёл киши товуқ сўйса бўладими?
? ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, аёллар ҳам товуқ сўйиши дуруст. Худди шундай бошқа жонлиқларни ҳам сўйиши жоиз бўлади. Чунки сўювчи мусулмон ёки (сўйиш пайтида Аллоҳ таолонинг номидан бошқанинг номини зикр қилмайдиган) аҳли китоб бўлиши шарт қилинган. У эркакми ёки аёлми фарқи йўқ ("Мухтасар","Фатҳу бобил иноя" китоблари). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
*? Расмий канал:* @diniy_savol
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago