🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago
Соғинтирар ўша Лолазор..
Аёқчи улғайган она қишлоғим,
Ўниб ўсдим ўтган, ёшлик чоғларим.
Қалбимда ўчмас бир, мангуга қолган,
"Етим чўққи" гўзал, "Питов" тоғларим.
Чиқа оламизми, кўнгилда ҳадик,
Булутга етгудай,баланд қояси.
Тирмашиб чиқардик,тоғнинг бағридан,
Мени мафтун этган гўзал лоласи.
Бизни чорлар ўша,ўша "Лолазор".
Товланиб ётарди, алвон ястаниб.
Эсласам юрагим, урар гўпиллаб,
Ҳамон соғинаман, қалбим ўртаниб.
"Лолазор" сеҳрлаб, қўйганди мени,
Кўзим узолмасдим, узоқ тикилиб.
Болаликдан қолган ширин хотира,
Соғинчдан кўз ёшлар,томар тўкилиб.
Мен қумсайман сени мудом "Лолазор".
Соғинсам ўтасан, тез кўз ўнгимдан.
Яна бир бор чиқгим келар тоғларга,
Ўзим билдим нелар,ўтар кўнглимдан....
Бобом, акаларим, ҳамроҳ бўлганди,
Тоққа чиққан эдик,бизлар илк бора.
Қишлоғим қизлари,қадрдонларим,
Сизла лола терсам,яна бир бора...
Соғинтирар мени ўша Лолазор...
✍Марҳабо Каримова Эсонмурод к,изи
🕌 Juma ayyomingiz muborak bo'lsin!
“Albatta, Alloh va uning farishtalari Nabiyga salavot ayturlar. Ey iymon keltirganlar! Siz ham unga salavot ayting va salom yuboring” (Ahzob, 56).
*🔗 Ulashing:* @mevazor_masjid
Ижодкорлар кимдир аслида..
Ижодкорлар кимдир аслида,
Шеър ёзиши, эмасдир эрмак.
Яратгандан берилган инъом,
Шеърият бу-эзгулик демак.
Ижодкорлар кимдир аслида,
Илҳомларин кутиб яшайди.
Қўлларига олмаса қалам,
Оғриқлардан қалби қақшайди.
Ижодкорлар кимдир аслида,
Кутмаганда шеъри туғилар...
Икки мисра шеърин ёзмаса,
Ҳаво етмай гўё буғилар..
Ижодкорлар кимдир аслида,
Билмайдилар асло ҳасадни.
Ёзган шеъри бойлик дунёси,
Мадҳ этади соф муҳаббатни.
Ижодкорлар кимдир аслида,
Бошламайди ҳеч эгри йўлга.
Қўлда қалам тутиш осонмас,
Озор бермас, ҳеч бир кўнгилга.
Ижодкорлар кимдир аслида,
Садоқату, меҳр куйчиси.
Яхшиликка қилади хизмат,
Эзгуликнинг улар элчиси.
✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи.
@Marhabo_Karimova_Qashqadaryo
Ўз онамдай яхши кўрдим Онажоним. Қайнонам онажонимга. Келинларини қизларидай яхши кўрган барча қайнона онажонларимиз учун
Фарзандларим меҳр билан боққан онам,
Хамир қорсам тандирга ўт ёққан онам,
Меҳри денгиз дарё мисол оққан онам,
Ўз онамдай яхши кўрдим Онажоним.
Қайнонамсиз, айтсам рости чин онасиз,
Бизни дия елиб чопиб кўп ёнасиз,
Ютуғимдан мендан кўпроқ қувонасиз,
Ўз онамдай яхши кўрдим Онажоним.
Сўзларингиз меҳр тўла жуда майин,
Қалбимдан жой олдингизда йиллар сайин,
Меҳр қўйдим қалбимдасиз онамдайин,
Ўз онамдай яхши кўрдим Онажоним.
Уйимизнинг чироғисиз зиё нури,
Қайноналар ичидасиз сиз энг зўри,
Хизмат қилай бахш этайин, қалбим қўри,
Ўз онамдай яхши кўрдим Онажоним.
✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи
Каналимиз??
@Marhabo_Karimova_Qashqadaryo
Акажонлар йўқлаб туринг синглингизни.
Оғир пайтда қўллаб доим тиргак бўлинг,
Қалбидагин сезинг, ҳар дам сергак бўлинг,
Қалби муҳаббатга, тўла юрак бўлинг,
Акажонлар йўқлаб туринг синглингизни.
Тўйларида бўлиб, туринг сиз бошу қош,
Кўзларидан бевақт тўкилмасинда ёш,
Ахир бир қориндан, тушган сизлар қондош,
Акажонлар йўқлаб туринг синглингизни.
Сингиллардан хабар олиб сиз турсангиз,
Буғдойзорни бўлар, оралаб борсангиз,
Кўзларида қувонч, ёшларин кўрсангиз,
Акажонлар йўқлаб туринг синглингизни.
Жиянларга тенгсиз энг зўр тоға бўлинг,
Синглингизни қўллаб, энг зўр оға бўлинг,
Ота онангиздан қолган ёдгор билинг,
Акажонлар йўқлаб туринг синглингизни.
Ассалому алайкум азизларим. Ҳайит байрами куни менга кўп қўнғироқлар бўлибди, бир таниш опамиздан.... Меҳмонларимиз бўлгани учун кечга ўзим телифон қилдим... "Узр опажон меҳмонимиз кўп бўлди... Отажоним, ака укаларим, опажоним яқинларимиз, қанча инсонлар, кўпчилик йўқлаб келишди... Телефонга қаролмадим" дедим.... У опамнинг овозларидан йиғлаётганини билдим.... "Марҳабожон мени ҳам акаларим бор... Ҳайитда йўлларига термулдим... Келишмади...Телифон ҳам қилишмади... Соғингандим... деди.... Имконим бўлганда ўзим борор эдим"... Жим бўлиб қолди.... Йиғлаётганини билиниб турарди.... Мен ўзим хижолат бўлиб қолдим...
Наҳотки бир йўқлаб қўйиш шунча қийин.... Бир қориндан талашиб тушган жигарлар...
Акажонлар.... Укажонлар... Опа сингилларингизни Ҳайит байрамида йўқлаб хабар олдингизми.... Бормаган бўлсангиз ҳозир шошилинг... Сизни меҳрингизни ҳис қилиб турсин.... Вақт ғанимат.... Энг зўр совға меҳрдир...
✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи.
Каналимиз??
@Marhabo_Karimova_Qashqadaryo
✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи
"Яшил маконга айлантирамиз" Қашқадарёни.
Тупроғи олтиндан, қиммат бебаҳо,
Топмайсиз ўхшашин, кезиб дунёни.
Биз "Яшил маконга" айлантирамиз,
Бетакрор,воҳамиз,Қашқадарёни.
Барчамиз, аҳилмиз, доим ҳамжиҳат,
Турли хил ниҳоллар,экамиз бизлар.
Парвариш қиламиз, бир куни келиб,
Бақувват бўлади, чуқур илдизлар.
Яхши ниятларла, боболаримиз,
Кўчатлар экишган,улар азалдан.
Давом этмоқдадир, бу кун анъана,
Қадрият қимматдир, олтину зардан.
Қалбида Ватаннинг, ишқи жўш урган,
Воҳадошларимиз, бари хабардор.
Азизларим келинг, бизлар бирлашиб,
Кучларимиз тезда ,этсак сафарбар.
Биз яхши кўрамиз, бир бўлагимиз,
Жонажон Ватаним Ўзбекистонни.
Тез фурсатда дўстлар, келиб кўринглар,
Қашқадарёмизда "Яшил маконни".
✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи.Қашқадарё вилояти,Китоб тумани, Аёқчи Минжир қишлоғи.
Аёқчи Минжир қизиман...
Аёқчида туғилдим ўсдим,
Меҳрим ипи узилмас занжир.
Аёқчимдан ҳеч кам севмайман,
Юрагимдан жой олган Минжир.
Аёқчию, Минжир қишлоғим,
Қадрлидир мен учун азиз.
Икковини бирдек севаман,
Қалбимдадир доим шубҳасиз.
Сўрасалар қишлоғим мендан,
Аёқчию, Минжир қизиман.
Питов тоғдан лолалар терган,
Марҳабони худди ўзиман.
Аёқчининг кўчаларида,
Ялангаёқ изларим қолган.
Болалигим ҳамон соғиниб,
Термулганча кўзларим қолган.
Минжир элим қадрдон элим,
Битилгандир тақдир юлдузим.
Мен муносиб фарзанд бўлсайдим,
Қалбдан чиқар ҳар битта сўзим.
Икки қишлоқ асли бир элдир,
Оға ин-у, яқин қариндош.
Ватан ичра жажжи Ватандир,
Юрагимда порлаган қуёш.
Аёқчида туғилдим ўсдим,
Меҳрим ипи узилмас занжир.
Аёқчимдан ҳеч кам севмайман,
Юрагимдан жой олган Минжир.
✍Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи Аёқчи Минжир қишлоғидан
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago