Unlock a World of Free Content: Books, Music, Videos & More Await!

Salim AYYUBIY

Description
-Яшашдан қўрқасизми ва ё ўлимданми?-деди.
-Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак, ҳузуридамиз-дедим...

Салим АЙЮБИЙ

Каналдаги постлар муаллифлик ҳуқуқига эга, постларни манба билан кўчиринг, муаллифсиз © кўчириш ҳуқуқий оқибатларга олиб келади.
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 7 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks, 1 day ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months, 2 weeks ago

2 weeks, 2 days ago

БЎЛГАН ИШЛАРНИ ЭШИТГАНДИРСИЗ.

Меҳр дафтарига оид маблағлар ўзлаштирилганига, етимлар ҳаққига хиёнат қилинганига ҳеч ҳайрон бўлмадим. Биз энди туғилдикми ё энди кўрдикмики, бунга таажжублансам!? Бундай ишларни кўрганда Аллоҳга ҳавола қилишдан бошқа чорамиз қолмади. Ё бирор кишининг дардига қулоқ солинганини, ўғирланган пулларни каламушлардан суғуриб олиниб, жойига қўйилганини бирор марта эшитдингизми? Бу ҳаммаси битта кечирим сўраш билан ўтиб кетадиган, ўрни ёлғон тавба билан ёпилиб кетадиган нарса-ку! Сизга бир мисол, 2-3 кун аввал гвардия ходими сўрашмоқчи бўлиб қўл узатган одамни уриб, қулоқ пардасини йиртиб юборганини кўргандирсиз? Хўб, шу нима билан якунланди? Битта кечирим, битта интизомий чора билан якунланди. Нари борса "Ҳа-сени, бу сафардан кейин атата" дейилгандир. Энди, қани айтинг-чи, ўша ҳолатда бу одам уни урганда нима бўларди? Ходим одам, пуқаро-ялангоёқ одам эмасми? Яна айтинг-чи, ўша калтак еган калтакхўр батрак дардини интернетга айтишдан бошқа нима "муваффақиятга эришди"? Эсласангиз бир прокурорнинг жияни бекорга айтмаган, "биза мазза қиб яшавоммиза, санла евотган овқатни биза итимизага раво кўрмиймиза, так что, санла шуни тенгисанла"...

Хуллас, гапнинг индаллоси(аслида ъиндаллоҳси, Аллоҳнинг гувоҳлигида айтиладигани маъносида), бу халқ, бу ўзбек халқи таланишга, урилишга, тепилишга, уриб-сўкиб, чопонлари йиртилишга, дунё бўйлаб бир бурда нон топиш учун сочилишга, ота мардикор бозорига, ўғил россияга, қиз бировлар боласининг орқасини ювиш учун Туркияга боришга, хуллас калом, ўлиб қолмаслик учун тумтарақай сочилишга дунёга келган. Шундай қилиб, дардингизни Худога айтинг, зора бир кун иншаАллоҳ натижасини кўрарсиз, биз ҳам кўрармиз. Муҳлатни бериб, қани нималар қиларкин деб, сабр қилиб турган Зот бор-ку...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

https://t.me/SalimAYYUBIY

Telegram

Salim AYYUBIY

-Яшашдан қўрқасизми ва ё ўлимданми?-деди. -Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак, ҳузуридамиз-дедим... Салим АЙЮБИЙ Каналдаги постлар муаллифлик ҳуқуқига эга, постларни манба билан кўчиринг, муаллифсиз ***©*** кўчириш ҳуқуқий оқибатларга олиб келади.

БЎЛГАН ИШЛАРНИ ЭШИТГАНДИРСИЗ.
2 weeks, 3 days ago

نصف جمال الإنسان في لسانه و النصف الآخر في عقله. اما الوجه  فليس اكثر من غلاف يتغير مع مرور الزمن

Гўзалликнинг ярми кишининг тилида, қолган ярми эса, унинг ақли-онгидадир. Юз эса, бу– вақт ўтиши билан ўзгариб турадиган ғилофдан бошқа ҳеч бир нарса эмас...

Мутаржим Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

https://t.me/SalimAYYUBIY

Telegram

Salim AYYUBIY

-Яшашдан қўрқасизми ва ё ўлимданми?-деди. -Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак, ҳузуридамиз-дедим... Салим АЙЮБИЙ Каналдаги постлар муаллифлик ҳуқуқига эга, постларни манба билан кўчиринг, муаллифсиз ***©*** кўчириш ҳуқуқий оқибатларга олиб келади.

نصف جمال الإنسان في لسانه و النصف الآخر في عقله. اما الوجه فليس اكثر من غلاف يتغير مع مرور الزمن
2 weeks, 4 days ago
Salim AYYUBIY
3 weeks, 2 days ago
Salim AYYUBIY
3 weeks, 4 days ago

ҚОҲИРА УСТОЗЛАРИ ҲАҚИДА.

Ўғлимизнинг никоҳ валиймаси бўлди. Ибрат олса бўладиган, арзийдиган кўп нарсаларни кўрдим. Бугун биттасини айтсам.

Меҳмонлардан бироз кечроқ бир киши терлаб-пишиб кириб келди. "Узр, мен кеч қолдим, узоқроқ жойдан келдим, узр, узр" деб кириб, бироз суҳбатлашиб, қайтиб кетди. Бугун эсимга тушиб қолиб, ўғлимдан "Ким эди шу киши?" деб сўрадим. "Биринчи устозим, Хофиз Шайх Холид, бир оғиз таклиф қилганимга бир ярим соатли жойдан келибдилар" деди. "Мошинасими, ё мотосими борми?" дедим. "Йўқ, автобусларда келди" дейди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Telegram

Salim AYYUBIY

-Яшашдан қўрқасизми ва ё ўлимданми?-деди. -Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак, ҳузуридамиз-дедим... Салим АЙЮБИЙ Каналдаги постлар муаллифлик ҳуқуқига эга, постларни манба билан кўчиринг, муаллифсиз ***©*** кўчириш ҳуқуқий оқибатларга олиб келади.

ҚОҲИРА УСТОЗЛАРИ ҲАҚИДА.
3 weeks, 4 days ago
Бир жойда, айни маконда, бир хил …

Бир жойда, айни маконда, бир хил иш билан бошқа-бошқа замонда.

Орада фарқ 3500 йил.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

1 month ago
Саёҳатимиз давом этади.

Саёҳатимиз давом этади.

Миср пирамидалари дунёнинг етти мўжизасидан бири деб айтишади. Биз эса, мўъжиза эмас, балки нодир меъморликларидан бири деймиз, чунки, мўъжизалар фақат Пайғамбар алайҳимуссаломларга ҳос ишдир. Уни баъзилар "қадимги мисрликлар томонидан милоддан аввалги 2630-1530 йилларда қурилган" дейишади. Баъзилар эса, бошқачароқ.

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

1 month ago

Бир аёлни танийман. Виждонсизлик билан ном чиқариб, ўша виждонсизлиги билан қариган. Банк залида турибмиз. У аёл кириб келди, кийимлари жуда абгор, эски-туски кийиниб, кутиб турган одам бор экан. «Опа, жон опа! Пулимни беринг! Ахир шу меҳнатим билан бола-чақа боқаман. Пешона тери ҳаққимни беринг! Менга 150 минг сўм катта пул!» деди йиғламсираб. «Э! Ўла! Уялмай шуни сўраб ўлтирибсанми!? Шуям пулми!?» деди масхара қилиб бу аёл. Атрофда эшитиб турган ҳаммалари «Уят! Уят эмасми арзимаган пулни сўраш!? Э-э, ўша!» деб, «опа»ларини қўллаб, қувватлаб юборди  банкдаги фермер мижозлар. Аслида эса, буларнинг ҳам ҳаммасини у аёл «отиб» чиққанди…

Қиссадан ҳисса-биз ким қаттиқроқ гапирса, ўшани қўллайдиган, маъқуллайдиган бўлиб қолдик, бақирган, янаям қаттиқроқ гапирган ҳақ бўлиб чиқаверади…

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

https://t.me/SalimAYYUBIY

Telegram

Salim AYYUBIY

-Яшашдан қўрқасизми ва ё ўлимданми?-деди. -Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак, ҳузуридамиз-дедим... Салим АЙЮБИЙ Каналдаги постлар муаллифлик ҳуқуқига эга, постларни манба билан кўчиринг, муаллифсиз ***©*** кўчириш ҳуқуқий оқибатларга олиб келади.

Бир аёлни танийман. Виждонсизлик билан ном чиқариб, ўша виждонсизлиги билан қариган. Банк залида турибмиз. У аёл кириб келди, кийимлари жуда …
1 month ago
Бугун Ийд намозидан чиқиб, манзилимизга қайтаётгандик. …

Бугун Ийд намозидан чиқиб, манзилимизга қайтаётгандик. Кўчада жудаям оддий кийимда, жуда оддий бир хизматчи қўлимизга мажбурлаб ширинликлар тутқазиб қўйди. Кейин табассум билан "Қаердансизлар?" деди. "Ўзбекистондан" дедик. "МашаАллоҳ, Қуръон юртига келибсиз, Халийл Ҳусорийни кўп-кўп, қайта-қайта тингланг, қанча кўп тингласангиз онгингизга шунча яхши ёзилади. Қуръон Маккага нозил бўлган, аммо таълими Мисрда, таҳсили шу ерда тараққий топган" деди. Кейин "Бу гапларни гапирганимга ҳайрон бўлгандирсиз, мен етти ёшимда тажвидлари билан ҳифз қилиб, ёдлаганман" деди-да, хайрлашиб, кетди...

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

https://t.me/SalimAYYUBIY

3 months ago

Билимсиз одамнинг китобга қандай ёндашиши ҳақида.
(Аниқ ва равшан тушунарли ёзолмайман, аёллар ва ёшлар борлиги сабаб, тушунганлардан тушунмаганлар шахсийда сўраб олишар).

Бир киши келди ва "Фалончи дубурга жимоъ қилса жоиз деб юрибди, у одам бироз биздан илмли бўлгани ва кирилл китобидан далилини кўрсатгани учун кўпчилик ишониб кетди" деди. Айтилган одам билан кўришдим. Нега бу гапни тарқатиб юрганини сўрадим. "Ўша фиқҳий(Кириллчада ёзилган Ҳидояда деди шекилли, аниқ ёдимда йўқ) китобни ўқиб кўринг, ФИЙ ҚУБУЛИН АВ ДУБУРИН да "ҳоҳ олд тарафдан, ҳоҳ орқа тарафдан ватиъ қилса ғусл вожиб бўлади" деб айтилган, гуноҳ бўлади ё ҳаром дейилмаган, демак, гуноҳ йўқ, жоиз дейилган" деди. Бу ерда жунуботлик воқеъ бўлиш-бўлмаслигигина ёзилгани, жазолар бошқа бўлимда баён қилинганини айтдим, ҳарчанд урундим, эшитишни ҳоҳламади. "Жоиз-ки, ёзилган" деганича туриб олди. "Ундай бўлса"-дедим, "яна бир оз ўқинг, ВА ЛАВ БИ БАҲИЙМАТИН, агар ҳайвонга яқинлик қилса... деб кейинроққа ёзилган, у ҳам сизга жоиз" дедим. Шундан кейингина ўчди. Айтмоқчиман-ки, Кириллчада китоб чиқиши кимларгадир фойда бўлди, манфаат топди, аммо, жоҳиллар, манмансираганларга зарар бўлди, "тиниқ сувларимизни лойқалатди".

Салим АЙЮБИЙ (Салоҳиддин Тожиддин ўғли)

@softabobat

https://t.me/SalimAYYUBIY

Telegram

Salim AYYUBIY

-Яшашдан қўрқасизми ва ё ўлимданми?-деди. -Яшасак Аллоҳнинг паноҳида, ўлсак, ҳузуридамиз-дедим... Салим АЙЮБИЙ Каналдаги постлар муаллифлик ҳуқуқига эга, постларни манба билан кўчиринг, муаллифсиз ***©*** кўчириш ҳуқуқий оқибатларга олиб келади.

Билимсиз одамнинг китобга қандай ёндашиши ҳақида.
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 7 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks, 1 day ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months, 2 weeks ago