Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

Description
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

https://t.me/ibratli_reklama



.




.




.



.



.



.



.



.





.
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas

1 month, 1 week ago

Assalomu aleykum. Bugun hayit ayyomi. Dam olyapmiz. Hikoyalar ertadan!!!!

1 month, 1 week ago

**- Ахир, Наманганда музлаб қоламиз, - кийимларимизни ҳозир кийиб ололмасак, - энди бироз қизишиб жавоб қайтарди у.
Орага мен суқилдим.
- Ҳожи ҳақ гапни айтяпти, нега тушунмайсиз, - дедим.
- Сизлар мени тушунишни хоҳламаяпсизлар. Кераксиз ашёларни юкхонага топшириш зарур эди. Ҳозир бир қоп нарсани қандай қилиб самолётга чиқаришга рухсат берай. Бунинг сира иложи йўқ.
Аҳвол жиддийлашди. Назоратчи яна бир формали йигитни ёрдамга чақирди. Хуллас, Жамолдинни «шу ерда қолдирамиз», деб қўрқитишди. Аммо, у ҳам сўз бермади.
- Майли, қолганим бўлсин!
Янги келган нозир унинг қўлидаги қопга ёпишди. Бироқ, бу ишнинг уддасидан чиқолмай, ўшқиришга тушди, иззат-нафсига тега бошлади.
Худди шу маҳал Жамолиддиннинг сабр-косаси тўлди. Унинг кўзлари қўрқинчли тус олди, оғзида оқ кўпиклар пайдо бўлди. Агар шу алпозда бир мушт билан буқани ҳам ағдариши турган гап эди.
- Ҳой ноинсофлар, нега қийнайсизлар. Мана шу эски чопонимни кўрмоқчимисизлар, мана кўринглар!
У шундай деб қоп ичидан тўнини олиб ерга отди. Кейин яна онасининг рўмолини ирғитди. Ва қўлини қопга тиқиб, панжаларига илинган иккита китобни боши узра баланд кўтарди.
Ҳайҳот, Ўзинг асра. Наҳотки «Қуръони Карим»ни ҳам улоқтириб юборса, наҳотки кўзига ҳеч нарса кўринмай қолди. Наҳотки шундай йигит, охир-оқибат бир жоҳил кимсани деб гуноҳга ботади.
Азбаройи қўрққанимдан кўзимни юмиб олдим. Одамларнинг «оҳ, войи»ни кутиб турдим. Ҳеч кимдан садо чиқмагач, оҳиста қаршимга қарадим. Ҳайриятки, китоблар унинг қўлида озод кўтарилганича муаллақ турарди. Бу сира ақл бовар қилмайдиган ҳолат эди. Ана шу жаҳл ақлни қувмоғи тайин бўлиб, мен китобларни (онаси иккисига совға қилинган) самолёт ғилдираги орасида кўраман, деб ўйлагандим.
Ё Аллоҳ, бу йигитни сақлаганинг, ўз каломингни асраганинг учун Ўзингга ҳамд-санолар бўлсин. Аёнки, бу ҳолатда ҳеч ким жунбушга келган, ҳатто одам ўлдиришдан тоймайдиган чексиз қахр-ғазабни жиловлашга қодир эмас, агарчи, Яратган Эгам тўзим бермаса.
Ҳамма тош каби қотган эди. Биринчи бўлиб, Жамолиддин хушига келди. У китобларни ўпиб, пешонасига суртди. Нозир унинг қопини қўлига тутқазаркан, секингина:
- Чиқинг! - деди.
Бошқалар ҳам ортиқча гап-сўзсиз ўринларига ўтирдилар.
Мен ҳамон ҳаяжон ва ҳайратимни енголмасдим.
- Ё Рабб! Қудратингдан ўргулай!
Тилимдан шу жумла узилмагани ҳолида бу шафоат боисини излар эдим. Эҳтимол, оқсоқолларга кўрсатган ҳурмати даражотидир, эҳтимол, марҳум акасини ёдидан чиқармагани ёхуд кайвони онасини бошида кўтаргани ва ёки мажруҳларга берган ҳайру-эҳсонлари шарофатидир. Шу хаёллар ичра қишлоғидаги мискин онахоннинг илтижоли дуоси қулоғим остида жаранглагандай туюлди:
- ...Илоҳим сени гуноҳлардан, бало-қазолардан Ўзи асрасин, ҳамиша сабр-ҳамроҳинг бўлсин!
Бева-бечора ва фақирлар дуоси бошимизга соябонлиги ҳақидаги ҳадислар ҳикматини яна бир бор англагандай эдим. Яна ким билади, иншооллоҳ!

Абдумутал Абдуллаев**

1 month, 1 week ago

Чиндан ҳам тадбиркорликда бир кун ҳам ғанимат. Севиниб кетдим. Акамни ёнбошидан қучоқлаб, оқарган чеккасидан ўпиб хайрлашдим.
- Мендан хавотир олма! - дея кўнглимни кўтарди.
Машинага ўтириб, сафарга жўнадим. Бироқ, дастлабки қувонч ўрнини аллақандай хавотир эгаллади. Сўнг у кучайиб ғашликка айланди. «Майли ишни битираман-у, ортга чопаман. Ахир, акам ўзи «оқ йўл» тилади-ку. Қолаверса, бир хирмон бўлиб ётибди, чиройи очиқ, нигоҳи ўткир, тили равон».
Бу ўзимни юпатиш учун топилган иддаолигини кўнглим сезиб турарди. Қўқонга етмай бензин тугади, шошилишда кўрсатгичга қарамаган эканман. Бахтимга, йигирма қадам наридаги ёнилғи қуйиш масканига кўзим тушиб, рулни ўша тарафга бурдим. Бак тўлгач, пулини тўлаб, катта йўлга чиқишим ҳамони қўл телефоним жиринглади.
- Жамол, қаердасан! - Бу акамнинг товуши эди.
- Қўқонга кириб келаяпман, - дедим хавотирланиб.
- Ҳайрият, ҳали довонга чиқиб улгурмабсан.
- Тинчликми, нима гап, соғлигингиз қандай, ака, - шошилиб устма-уст савол ёғдирдим.
Телефондан жуда ғалати товуш келди.
- Йўлдан қайта қол, ука!
- Бўлди, мана бурилдим!
Икки соатда уйга кириб келдим. Ҳамма нарса ўрнида, акам ҳам боягидай ором олаяпти. Унгача миям уймаланиб кетди-я.
- Келдингми, - акам мени кўриб ёстиқдан бош кўтаришга уринди. Ёнидаги кичик укам, жияним дарҳол елкасига ёстиқ қўйишди.
- Қайтганинг яхши бўлди. Негадир сен кетгач, ўзимни ёмон ҳис қилдим. Энди ёнимдан жилма, - деди у оғирроқ нафас олиб.
Уст-бошимни илгичга илиб, акамнинг елкаларини силай бошладим. У бунга кўнмади.
- Қаршимга ўт, қара, сени соғиняпман. Касал одамнинг инжиқлиги-да, деб ўйлама. Инжиқликни жиним суймайди. Чиндан ҳам бирпасда кўзимдан ўтиб кетдинг. Энди ишингни ҳам ўйламай тургин.
- Хўп, ака. Иш тугармиди. Жонингиз омон бўлса, бас, - дедим. Лекин, овозим бўштоброқ эшитилди. Акамнинг ёнида сира ҳиссиётга эрк бермасдим. Бу сафар, ўзим ҳам тушунолмай хижолатда ёндим.
Акам уйқуга кетди. Мен оёғини уқалаб кунни кеч қилдим. Кечаси билан бирон шубҳали ёки хавотирли ҳолат сезилмади. Чошгоҳга яқин қўл телефоним мусиқаси янгради. Қулоғимга тутдим. Бир нозик одам беш дақиқа учрашишни таклиф этди. Унга узримни айтолмадим. Беш дақиқа ниманиям ҳал қиларди, гузарга чиқаман-у, ортга қайтаман.
Оёқ кийимимни кияётганимда акам яна безовталанди.
- Қаёққа? - сўради у кўзларини ярим очиб. Гузарга десам, ранжимасин, дея, «Ташқарига» деб қўя қолдим. Нозик одамнинг олдида беш дақиқадан ҳам камроқ турдим. Ва бирдан...
...Жамолиддиннинг бўғзига нимадир тиқилгандай гапиролмай қолди. У акаси жон бераётганида тепасида туролмаганидан ҳануз изтиробда эди.
- Эҳтимол мен ёнида бўлганимда, ўлмасмиди, - у секин ҳиққиллаб йиғлай бошлади. Унга тасалли бердим.
- Ўзингизни койитманг, ҳаммаси Аллоҳдан. Ҳали ҳеч ким қисматдан қочиб қутулолмаган. Кошки ҳамма биродарлар сиз каби меҳрибюон, раҳмдил бўлса.
Каъбатуллоҳдаги қисқагина суҳбатдан сўнг у билан деярли гурунг қилолмадик. Фақат тайёрагоҳдаги воқеа кўз ўнгимда умрбод муҳрланиб қолди. Рости, шундай ҳолат айнан Жамолдин билан рўй беришини сира тасаввуримга сиғдиролмасдим.
Самолётга чиқишга рухсат берилмай, беш-олти соат усти ёпиқ кутиш майдончасида иссиқда куйиб-ёниб туриб қолдик. Кечга яқин чипталарни текширадиган йўлакка таклиф қилишди. Бўсағада ҳар биримизга биттадан Қуръони Карим инъом этилди.
Ниҳоят кўз илғамас тайёрагоҳ майдонида самолёт шотиси олдида турибмиз. Жами 175 нафар зиёратчининг ҳаммаси жой-жойини эгаллади. Трап ёнидаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси ходими, эҳтимол экипаж аъзосидир, хуллас, қўлимиздаги ортиқча юклар, асосан «зам-зам» сувларини бир четга қўйишни талаб қиларди. Сабаби, қўлда Саудия Арабистони подшоҳлиги берган 5 литр сувдан ташқари яна 5 килограмм юкимиз бўлиши керак эди. Табиийки, кўпчилигимиз 10 литрдан сув олиб, яна қишлик кийимларимизни ҳам ортқилаганмиз.
Навбат Жамолиддинга келди. Унинг юки қопда эди. Маъмур «ортиқчасини четга ирғитинг», деб қаттиқ туриб олди. У «менда ортиқча нарса йўқ, фақат онам иккимизнинг кийимларимиз», деб тушунтиришга ҳаракат қилди. Бироқ, маъмур унинг гапини эшитишни ҳам хоҳламади.
- Қани, қопни ташланг! - деди у бошқаларни ҳам самолётга чиқаришни тўхтатиб.

1 month, 2 weeks ago

Нозланяпти-да! Суробини тўғриласам, мушукдай мулойим бўп қолади.
— Мелисага топширворса-чи?...
— Унисидан қўрқмайман. Яхши кўрмаса, менминан умуман гаплашмасди. Гаплашяпти-ку!
— Йигити-чи?
— Қанақа йигит? Айтаверади-да ҳар балони!..
— Ўзинг биласан гапни калта қилди Вали.
— Бир гап бўлса, мени ваабще танимайсан.
— Келишдик.
— Унда мен таниш йигитлардан иккитасини ёллайман. Сен бизни қишлоқдаги ўша ҳовлида кутасан. Хизмат ҳақи эса икки минг кўкида бўлади.
— Гап йўқ дедим-ку! талмовсиради Маъмур.
— Шарофат меники бўлса бас. Пул деганининг юзига қараб ўтирмайман. Икки минг кўки ҳазилакам пул эмас. Ўғирликнинг турли кўчаларида тажрибаси ошган Вали бу пулларни негадир ҳалоллаб олишни хоҳлаб қолди.
Маъмур қўлга тушган тақдирда ҳам сотмаслигига ишонса-да, қиз ўғирлашнинг янги режасини тузди.
Шарофат тушлик пайти овқатини олиб ейдиган эркак таниш эди. Косалардаги овқатлардан бирига бошқа бир йигит орқали ухлатадиган дори қўштирди. Йигит ошпазга айнан шу косадаги овқатни тутқазишни уқтирди ва ўзи ҳам назорат қилиб турди. Кўрибсизки, Шарофат овқатни егач, кўз олди қоронғилашиб, кўнгли озаётганини ҳис этди. Пайтдан фойдаланган йигит дарҳол бир четда бекиниб турган икки нафар оқ халатли шерикларига қўнғироқ қилиб юборди. Бозорда ким суриштириб ўтирибди. Бозордагилар оқ халатдагиларни Тез ёрдамчилар деб ўй лашди.
Шарофат шу заҳоти махсус замбилга ётқизилиб, ташқарига Валининг Нексияси томон олиб кетилди. Маъмур машина етиб келгунга қадар хонтахтани ноз-неъматларга тўлдириб, оҳори тўкилмаган либосларда интиқлик билан висол онларини кутарди. У қаттиқ ишонарди. Қиз бола барибир кўз очиб кўрган йигитга кўнгил қўяди. Яқин ўтмишини унутиб, ўша йигитгагина қалбини очади.
Ниҳоят ташқарида машина чўзиб сигнал чалди. Маъмур ҳовлиққанча чиқиб дарвозани очди.
— Тез ичкарига олиб киринглар! буюрди Вали йигитларга.
— Маъмур, ўн дақиқадан сўнг ўзига келиши керак. Лекин ҳушёр бўл! Бу жуда қалтис иш.
— Буёғини ўзимга қўйиб беравер, ошна! деди кафтларини бир-бирига ишқалаб Маъмур.
— Мана, ваъда қилинган пуллар!
— Сотиш йўғ-а? эҳтиёт шарт қайтадан сўраган бўлди Вали.
— Менга ишонмайсанми нима бало? Ўша гап-гап!
Дарвозани ичкаридан тамбалаб келгач, Маъмур Шарофатнинг тепасига келиб ўтирди. Бирпас унинг гўзал чеҳрасига термилиб қолди. Барибир сабри чидамади. Уйғонишидан, кутилмаганда бақир-чақир қилишидан қўрқди ва шоша-пиша ечиниб қизнинг бағрига кирди…
Шу паллада дори таъсири тугаб, қиз кўзларини очди ва беихтиёр Маъмурнинг кучли қўлларидан халос бўлишга урина бошлади.
— Нима қиляпсан, ифлос? Қ-қўйвор-р!... Қўйвор дедим!...
— Йўқ, деди уни маҳкам кўксидан босиб Маъмур.
— Сенга берган ваъдамнинг устидан чиқдим, асалим! Энди сен меникисан. Фақат меники…
— Йў-ў-ўқ!
Шарофатнинг ҳайқириғи мисоли бутун дунёни тутди. У жонҳолатда Маъмурнинг дуч келган ерига чанг солар, ўкириб-ўкириб йиғларди.
Йўқ, нафс исканжасига банди бўлган, ҳисларини жиловлай олмаган Маъмур барибир қизнинг кўнглидан жой ололмади. Гарчи номуси поймол этилган бўлса-да, Шарофат эртаси куниёқ милицияга арз қилди.

Олимжон ҲАЙИТ.

@IBRATLI_SOZLAR

1 month, 2 weeks ago

ҚИЗ ЎҒРИСИ...
(Воқеа реал ҳаётдан олинган)

Дунёда ҳиссиётини жиловлай олмайдиганлар ҳам учраб туради. Ана шундайлардан бири ҳис-туйғу бир кун келиб душман бўлиши ҳам мумкинлигини вақтида англаб етмади. Оқибатда эса…
Бу қизнинг исми Шарофат эди. Хотинидан яқиндагина ажралиб, кейинги пайтларда ёлғизликнинг аччиқ ошини татиб кўра бошлаган Маъмур ундан бир қарашдаёқ кўз узолмай анграйиб қолди. Қизнинг юпқа лаблари, узун киприклари-ю, майин сочлари йигирма бешни уриб қўйган норғул ва табиатан қайсар йигитнинг тинчини ўғирлади.
— Шу қиз меники бўлиши шарт. — Ўзига ўзи сўз берди Маъмур. — Фақат ўзимники бўлади…
Мана шу сўзлар йигитни олдинга етаклади. Қалбини жунбушга келтирди ва янада қайсарлантирди. Энди ҳар куни шаҳардаги катта бозорга эрта тонгда келиб, молини ёйиб, икки пештахта нарида туриб атир-упаларини қиз-жувонларга кўз-кўз қилиш билан банд бўлган Шарофатга маҳлиё бўлишни одат қилди. Лекин яқин боришга, гап ташлашга шошилмади. Қулай фурсатни кутди. Фурсат ҳам узоқ кутдирмади. Кунларнинг бирида ёши Маъмурдан улуғроқ бир йигит Шарофатни чув туширмоқчи бўлди. Атирни сумкасига солдию, пулини тўламасдан жуфтакни ростлашга тутинди. Қиз ҳам анойи эмасди. Йигитнинг йўлини тўсиб атирнинг ҳақини талаб қила бошлади. Ўртада жанжал чиқди. Харидор Шарофатга мушт ўқталишгача етганда, унинг қаршисида Маъмур пайдо бўлди ва ҳе йўқ, бе йўқ харидорнинг юзига мушт туширди. Кетидан бир-икки тепиб ҳам қўйди.
Қисқаси, қизнинг ҳақини ундириб берди-ю, йигит кетгани заҳоти Шарофатга суқ аралаш тикилиб қолди. Қиз буни сезди. Бироқ сир бой бермаслик ниятида ўзини мағрурроқ тутмоққа шайланди. Яъни, баландпарвозроқ савол ташлади:
— Зўрсиз-ку-а?...
Маъмур ҳам бўш келишни хоҳламади.
— Зўрлигимни ҳали кўрганингиз йўқ деди у.
— Кўрганингизда бошқачароқ сўзлаган бўлардингиз.
— Осмондан келманг, ака! дея гапни илиб кетди Шарофат.
— Уйдаги акаларим сизданам зўрроқ.
— Шунақами?... Унда эшитиб олинг! Мен сизни севиб қолдим. Меники бўлишингизни истайман.
— Чучварани хом санабсиз деди Шарофат.
— Менинг севган йигитим-чи, катта бир фирмада ишлайди. Кунига фалон минг долларлаб пул топади. Бу гапингизни эшитиб қолса…
— Ўша йигитингизга айтиб қўйинг. Мен қайтмас ва қайсар боламан. Мен турганда долларлариям ип эшолмайди.
— Мен хотин қўйганларга тегмайман.
— Кўрамиз.
Шунинг билан суҳбат якун топди.
Йўқ, Маъмур асло афсусланмади. Аксинча, ўзи ёқтириб қолган қизга яқинлашиш имкони пайдо бўлганидан мамнун тортди.
Бозор-ўчарга ўралашган одам хоҳ ёш, хоҳ кекса бўлсин, барибир кўп нарсаларни пул билан ўлчашга одатланади. Бозор муҳити уни шу кўчага киритиб қўяди. Маъмурга ҳам Шарофатнинг оғзини тўлдириб гапирган гаплари, мақтанишлари эриш туюлмаганди. Бунинг акси ўлароқ фақат Шарофат ҳақида ўйлар, қандайдир йўл билан унинг кўнглига киришни хоҳларди. Афсуски, бир неча ойлик уринишлар беҳуда кетиб, қиз унга рўйхушлик бера қолмади. Ҳар рўпарасига келиб турли қочирим гапларни айтганда, Маъмурни ё силтаб ташлади, ё терс ўгирилиб, ёнидаги аёллар билан суҳбатлашишга тутинди.
Охир оқибат Маъмур алай-балай гапларни йиғиштириб, Азозил ҳукмига қулоқ тутди. Нима қилиб бўлмасин, Шарофатни қўйнига солиш пайига тушди.
— Сен ҳали кимлигимни билмас экансан, Шарофат! деди ўзига ўзи.
— Сени ёқтирдимми, тамом, бошқа йигитнинг сенга уйланишга ҳаққи йўқ. Бу менинг ҳақиқатим. Ҳали қараб тургин, ўзинг туриб балли дейсан. Кўзини шира босган одам ҳўлу қуруқни баравар тепкилаб ўтади. Маъмур висол йўлида бозор-ўчарни ҳам бир четга суриб қўйди. Олдинига яқин ошнаси Валини қидириб топди. Вали яқиндагина қамоқдан қайтиб, тоғасининг Нексиясида киракашлик қилиб юрганди. У Маъмурнинг режаларини тинглаб кўргач, елка қисган бўлди.
— Қалтис-да бу иш! деди қаршисида кўзлари дунёга бежо боқаётган Маъмурга тик боқиб.
— Қиз ўғирлаш Кавказ тарафларда удум бўлган. Бизда эса.....
— Рози қиламан дедим-ку, Вали! деди тоқатсизланиб Маъмур.— Тушуняпсанми, у қизнинг отаси ўлиб кетган. Қариндош-уруғи ҳам айтарли йўқ ҳисоб. Икки акаси мактабда муаллимлик қилади.
​​— Нима бўпти? деди Вали энсаси қотиб.
— Тил-забони бордир, ахир!?.
— Э, аниқ биламан, қизнинг ўзиниям кўнгли бор менда.

1 month, 2 weeks ago

ишларим кўп…

Кетмоқчи бўлиб, ён кўчага бурилишим билан, Шокир аканинг овози мени тўхтатди.

-Ҳа, айтгандай, Хуррамбек кеч соат ўнларда уйда бўлади. Кеч бўлишига қарамай, тортинмай бизникига кел. Хуррамбекка менинг хонамдаги сандиқ остидаги полнинг тахтаси кўчиришини айт. У ерда менинг катта бобомдан қолган қилич ҳамда йиғиб қўйган пулларим бор. Қиличнинг нархи йўқ, у бебаҳо. Унинг дастаси олтиндан ясалиб, қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Хуррамбек уни сотмасин, музейга топширсин. У давлатнинг мулки, сенинг фарзандларинг ҳам бундай ноёб қилични томоша қилиши лозим. Пулларни эса ўқиши учун тўласин. Бу пуллар ўқишини битиргунича унга етиб ортади. Ҳозир у жуда ҳам қийин аҳволда…

-Шокир ака?! Нега буларни менга айтаяпсиз? Ўзингиз унга айтсангиз бўлмайдими? Ҳайрат ила ажабланганлигимни яширмай унга тикилдим.

-Йўлдан қоч… Пушт..Пушт…

Орқасига қалин жун матога ўралган нон тўла сават маҳкамланган велосипедчи мени туртишига сал қолиб, ёнимдан ўтиб кетди.

-Кўзингга қарасанг бўлмайдими? Кўрмисан? Жаҳлимни яшира олмай велосипедчи орқасидан бақириб, яна Шокир ака томон бурилдим. Аммо у жойида йўқ эди. Дарвозахона ҳам очилиб ёпилгани йўқ. Худди ер ёрилиб, ерга кириб кетгандай. Тор кўча бўш эди. Атрофга аланглаб бирор жойда уни кўрмагач, ғалати бўлиб кетдим. Шу пайт дарвоза очилиб, ундан Хуррамбек ташқарига чиқди. Мени кўриб, худди арвоҳни кўргандек жойида қотиб қолди.

— Салом ўртоқ, нима мени танимаяпсанми?

-Салимжон…

Бирданига у мен томон ташланиб, махкам қучоқлаганича даст кўтарди. Унинг бақувват қўлларидан чиқишга ҳаракатларим бесамар кетди.

— Илтимос, қўйвор…

Ниҳоят оёқларим асфальтга тегиб, уни қучоқлашга эришдим.

— Бормиса-ан.. Келганимга бир ҳафта бўлди, ҳеч ҳам сенга қўнғироқ қилиб туша олмадим. Бугун дадангдан рақамингни олиб, қўнғироқ қилсамми ёки бостириб ўйга кирсамми, деб ўйлаб турувдим..

-Дадам…

Хуррамбек бирданига кўзига қуйилиб келган ёшни артар экан, титраган товуш билан:

-Улар сенга қандай қилиб телефон рақамимни бериши мумкин, ахир вафот этганларига бир йил бўлди-ку! –деди.

-Ҳазилни ҳам қийворасанда… Мен бир неча дақиқа олдин Шокир акани кўрдим, анави ерда турувдилар… Гаплашдим…

-Ҳазиллашаётганим йўқ.

-Ке, бунақа нарсалар билан ҳазиллашиб бўлмайди. Менга телефонингни бердилар.. Ишонмасанг мана..

Хуррамбекнинг жаҳли чиқди.

-Салим, устимдан кулма, ҳозир ҳазиллашадиган аҳволда эмасман. Юр, уйга кирайлик…

-Йуқ. Бошқа сафар. Ке, кечқурун соат олтида учрашайлик. Сенга айтадиган гапим роса кўп.

Юрагимда қоришган қўрқув ва ажабланишдан иборат ғалати туйғу билан уйга ошиқдим.

Эрталабки қувонч, ҳаяжондан асар ҳам қолмаган эди. Содир бўлган воқеани эшитиб, дадам кулимсираганича менга тикилдилар. Аммо юзимда акс этган қўрқувни кўриб:

-Шокирни уйи олдида машина уриб кетувди. Бечора шу заҳоти жон таслим қилибди. Шу куни Хуррамбекнинг тўйи бўлиши керак эди. Тўйга келганлар жанозада қатнашишди. Шундан сўнг Хуррамбек уйланишдан бош тортди, Шокирнинг аёли Гулрухсор эса ётиб қолди. Айтишларича у ақлдан озибди. Бир ўзига келиб, яна бир қарасанг ҳеч кимни танимайди. Эрини чақириб, ёлғиз ўғилига оқ фотиҳа беришни сўрайди. Хуррамбек ўқишни ташлаб, онаси, учта синглисини боқиш учун ишга кирувди, аммо махалла аралашиб, қўни-қўшнилар унинг шартномасини пул йиғиб, бир йилга тўлаб беришди. Адашмасам у бу йил ўқишни тугатади, қийналиб қолди бечора…

-Шокир ака, менга унинг хонасида бобосининг қимматбаҳо қиличи яширинганини айтди..

-Сен ростданам Шокирни кўрдингми? Қизиқ, нега у айнан сенга кўринган экан-а? Демак, унинг руҳи тинч эмас, у ўзини оиласининг қийналиб қолганидан айбдор деб санаб, ерни тарк этмаётган бўлса керак. Хуррамбек уйланиши лозим. Қиличга келсак, чойхонада ўтирганимизда Шокир катта бобоси Қўқон амири Умархоннинг энг яқин сафдоши бўлганлигини айтиб берган эди. Умархон буйруғи билан 19 асрда Сирдарё бўйларида Янгиқурғон, Қамишқурғон, Оқмачит каби қурғонларнинг, Шахрихон шаҳрининг қурилишларига бевосита раҳбарлик қилган. Умархон Ўратепани босиб олиш учун шаҳарни қамал қилиб, унинг атрофида пишган буғдой, арпа далалари, боғларни ёқишни буюрганида, шаҳар беклари одам ёллаб, Умархон

3 months, 2 weeks ago

ЖАННАТНИ БЎЛИБ БЎЛИБ СОТЯПМАН.

Бир аёл кўчада кетиб турса йўл четида ерга расм чизиб ўтирган болага кўзи тушиб қолибди. Яқинига бориб:
- Нима қиляпсан? - болакай деб сўрабди.
Болакай:
- Жаннатни бўлиб-бўлиб, сотяпман, - хола дебди.
Бу жавоб аёлга жуда ҳам мақул бўлиб:
- Менга ҳам ўша ердан сотасанми, қанча туради? - деб сўрабди.
- 20 динор хола, - дебди болакай.
Аёл болакайга пулни бериб, йўлида давом этибди. Уйига етиб келиб, бу ҳодисани унутибди. Уй юмушлари билан банд бўлиб, бутун оиласини тинчитиб, бир амаллаб уйқуга кетибди. Туш кўрибди. Тушида жаннатда юрган эмиш. Эртаси кун бўлган воқеани эрига айтиб берибди. Эри ҳам бу ҳодисадан ҳайратга тушиб, болани қидириб кўчага чиқиб кетибди. Болани қидириб топса, у ҳали ҳам ерга расм чизиб ўтирган эмиш. Унга яқин келиб нима қилаётганини сўрабди. Бола яна ўша жавобни берибди. Эркак унга қараб:
- Менга ҳам ўша ердан сотгин, қанча туради? - деб сўрабди.
Болакай:
- 1 миллион динор туради амаки! - деб жавоб берибди.
Бу жавобдан таажубга тушган киши:
- Сен бола нима деяпсан ўзи, кеча мени хотинимга 20 динорга сотибсан-ку, - дебди бироз асабийлашиб.
Болакай жаҳли чиқиб турган одамга қараб:
- Амаки, хотинингиз у пули жаннатни сотиб олишга эмас, мени кўнглимни олиш учун берган эди. Сиз жаннатни шунчалик арзон деб ўйладингизми?! - дебди... Бу жавобдан ҳалиги одам лол бўлиб қолибди.
Жаннат арзон ҳам эмас, қиммат ҳам эмас. Унинг қадру қимматини бу дунёнинг молу дунёси, ўлчовлари билан ўлчаб бўлмайди. Жаннатни қўлга критишнинг йўли кўп, улардан бири Аллоҳ бандаларининг кўнгилларини олиш орқали бўлади, дейдилар устозларимиз.

"Ҳикматлар хазинаси"
Каналга уланиш учун !👇👇
@ibratli_sozlar

3 months, 2 weeks ago
**Oxir-oqibat siz ketasiz, so‘zlaringiz esa qoladi....**

Oxir-oqibat siz ketasiz, so‘zlaringiz esa qoladi....
Shunday ekan, yaxshilikdan boshqasini aytmang...

©️ Malohat Anvar

@ibratli_sozlar

3 months, 2 weeks ago

Таҳминан икки ойча аввал, бир танишим иккинчи хотинга уйланган эди. Валиймага таклиф қилган эди айрим сабабларга кўра бораолмай қолган эдим.

Диндан кўп ҳам хабари йўқлиги учун баъзида тушунмаган ва билмаган нарсалари ҳақида каминадан сўраб турар эди. Аллоҳ қодир қилганича берган саволарига жавоб берар агар ўзим билмасам биладиган, илмлироқ кишилардан сўраб жавоб тариқасида унга айтар эдим.

Яна бир аёлга уйланмоқчи экалиги ҳақида айтиб бу ҳолатда ислом кўрсатмалари қандай бўлишини сўраган эди. Камина қўлдан келганича тушунтириб ўтган эдим.

У иккинчи аёлга уйланди. Орадан таҳминан икки ёки уч ойдан сўнг телфон қилиб қолди.

-Алло! Яхшимисан, ишларинг бўляптими?

-Алҳамдулиллаҳ яхши, раҳмат. Ўзиздачи?

-Мендан сўрасанг аҳволим чатоқ!

-Ия, нега чатоқ бўлади, тинчликми?

- Бу хотинимни бўйнида бўлиб қолибди.

-Эйй табриклиман, муборак бўлсин, иймонли эътиқодли, отам онам дедиган фарзанд бўлсин!

-Раҳмат! Сендан бир нарса сўрамоқчи эдим?

-Ҳоп, сўранг!

-Болани қандай ҳолатда олдириб ташласа бўлади? Аборт қилдирмоқчидик.

-И! Ока, бу нима деганиз, тушунмадим?

-Ўзин биласан бола туғулса унга уй жой қилиб бериш керак менда эса ундай шароит йўқ.

-А, шу вақтгачан қаерда яшадинглар? Ўша ерда яшайверинглар. Нима учун болани аборти ҳақида ўйлаб қолдилар?

-Ишхона ётоқхонасида яшаб келдик. Ундан кейн уни отаси, ака-укалари билмайди эрга текканини. Шунга, кундан кунга қорни қапайиб боряпти. Шунга нима қилишни билмай болани олдириб ташлашни ўйлаётгандик. Кейин аввал сендан ҳам сўрайчи бу ишни қилса бўладими ёки йўқми деб сенга телфон қилаётгандим.

-Эҳҳ! Ака, агар шу ишни қилсангизлар қиёмат кунида олдириб ташланган фарзандингиз ўз ҳаққини сўрайди, устига устак Аллоҳ каломида : “Ва вақтики, тириклай кўмилган қиздан сўралса. У нима гуноҳ учун ўлдирилган?” деб айтиб қўйган бўлса бунинг учун нима деб жавоб берасиз?

Яна бошқа ўринда:« «Кимки бирон жонни (ўлдирмаган) ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни, ўлдиришдан бош тортса ёки ўлимдан қутқарса), демак, у гўё барча одамларга ҳаёт берибди» деган.

-Ака, ризқ масаласи бўйича ҳовотир олманг!
Расулуллоҳ ҳадисларида шундай деб марҳамат этадилар:«Уйланинг уйланишлик билан ризқингизни кенгайтиринг»

-Ака, ризқдан қўрқманг, фарзанд дунёга келса Аллоҳ ўша фарзандингизни ризқини сизникига қўшиб беради, уни боқаолмайман деб олдириб ташлаш бу жуда катта хатодир!

Қуръонда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:“Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг. Биз уларни ҳам, сизларни ҳам ризқлантирамиз. Албатта, уларни ўлдириш катта хатодир”.

-Ака, мен сизга яна айтяпман болани ризқидан қўрқманг, Аллоҳ буни ҳам чорасини кўриб қўйган.

-Қандай?

-Мана бундай: “Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг турар жойларини ҳам, борар жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобдадир”

-Ака, жаа бола боқишдан ёки боқаолмасликдан қўрқсангиз туғдириб менга беринг мен ўзим боқиб оламан.
Ёки моддий ёрдамни бериб тураман.

Фақат олдириб ташлашни ўйламанг!
Агар хотинингизни оила аъзоларига айтишдан қўрқаётган бўлсангиз мен бориб гаплашаман. Бирга кўндирамиз. Ахир улар ҳам одамку, бунақа вазиятларни тушунишадику!

-Бўлди, бўлди укам ҳоп. Сендан шуларни сўраб олай дегандим, раҳмат анча ёрдам бердинг.

-Ака, қўполигим учун узуркуя лекин хотини олишдан мақсад уни бир улов қилиб миниш бўлиши керакмасда ака. Ниятни ҳолис қилиш керак мана шунда ҳамма ишларингизда енгиликлар бўлади. Амаллар ниятга боғлиқдир ака!

-Ҳоп! Укам тушундим, раҳмат сенга яна бир бора. Телфонлашамиз яна, омон бўл укам!

Суҳбатимиз мана шундай якун топди. Суҳбатку якун топди аммо нияти бошқа бўлган эркаклару аёллар ҳали бери якун топмаяпди.

Тўғри ёлғизлик яхши эмас. Инсон жуфт қилиб яратилган. Баъзи тибб соҳа мутахассислари ҳам айниқса аёл киши кўп вақт эрсиз яшаши бедаво дардларга олиб келиши ҳақида такидлаб ўтишган.

Бу дегани дуч кеганига уйланиб, эрга тегиши керак дегани эмас!

Сўзимни мухтасар қилар эканман, ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаламнинг қуйдаги ҳадислари билан якун ясашни лозим деб билдим:

3 months, 3 weeks ago

boshladim...xonaga yana hamshira kirdi...ovqat
yeyayotganim uchun e‘tibor bermadim...u
yaqinimga kelib...
  -yana ko‘rishdik....tungi zvezda....-degach u
tomonga burildim...qarshimda Dilobor opa
turardi...
  -qamalsam arzirli sabab uchun qamalayyy....-dedi
uzun sistemani meni bo‘ynimga yaqinlashtirib.....
   -yo‘qqqqqq.......
  Ustimga sho‘rva to‘kilib ketdi.....
@ibratli_sozlar

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated hace 1 mes, 3 semanas

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated hace 3 semanas, 1 día

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated hace 13 horas