🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun hikoya narxi 15.000 soʻm. Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi!
Oʻqimoqchi boʻlganlar
sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi.
Murojaat uchun 👉**** @A_lixan
**2-фасл
2.
— Биз келдик, — Сарвар қизалоқларини олиб уйга кириши билан овоз берди.
— Шу пайтгача қаерларда юргандингиз? — аёли Дилафруз чиқа солиб савол ёғдира бошлади, — телефонингиз ҳам ўчиқ. Нақ икки кундан бери на хабар бор, на бир қўнғироқ.
— Дили, — Сарвар қизларига бир қараб қўяркан, — ўзингни бос. Ичкарига кирайлик ҳаммасини ётиғи билан...
— Яна қишлоққа бордингизми? — Дилафрузнинг қошлари хиёл чимирилган бўлди. Лекин аччиғи келганини яшириб ўтирмади, — яхшиям ўлиб кетгани. Ўзингиз қатнаганиз етмагандек, энди қизларимни ҳам сарсон қилаяпсизми?
— Дили! — Сарвар босиқлик билан, — охирги пайтлар жуда кўп гапириб юборяпсан.
— Мен борини айтяпман. Бизни умуман ўйламаяпсиз. Вақт топганиздан ўша қабристон ўлгурга чопасиз. Иложини топсангизу қабрига кириб ётиб олсангиз, — Дилафруз минғирлаганча қизларини олиб ичкарига кириб кетди.
— Қани энди мана бу қурғур гапга кирса, — Сарвар қўлини чап кўксига қўйиб енгилгина уриб қўяркан, — олти йил. Кетганинга олти йил бўлган бўлса ҳам, ҳали ҳам мен учун тирикдексан, — Сарвар тўғри ошхонага ўтди. Ҳали кечки овқатга эрта бўлгани учунми, Дилафруз ҳеч нимага ҳаракатни бошламабди, — бугун ташқарида овқатлана қоламиз. Баҳонада Дилини ҳам кайфиятини кўтараман, — Сарвар шундай дея қизларининг хонасига бораркан, — Дили тайёрланинглар бугун кечликни ташқарида қиламиз.
— Истамайман, — қизларини уст-бошини алиштираётган Дилафруз бироз зарда қилгандек бўлди.
— Дили, — Сарвар ичкарига кириб келаркан, — сенга нима бўляпди? Тўғри мен сенга нисбатан ноҳақлик қилдим, лекин бу дегани сен....
— Нима мен? Ҳалиям ўша ўлган севгилизни хотираси билан яшаётганингизни тўғри тушуниб, кўнглизга қарашим керакми? — жаҳл билан тез-тез гапириб ташлади. Ўзи бошидан сизга турмушга чиқишим хато бўлганди. Ойингиз остонамизга ётиб олгандан кейин....
— Дилафруз! — Сарвар ортиқ чидаб тура олмай бақириб юборди, — жуда хаддингдан ошиб кетмадингми? Ойим ҳақида бундай оҳангда гапиришга ким ҳуқуқ берди сенга?
— Ҳақиқат шунақа аччиқ бўлади Сарварбей, — Дилафруз жаҳл билан хонадан чиқиб кетди. Сарвар бир ҳаёли ортидан бормоқчи бўлдию, лекин тезда фикридан қайтиб қизларини олиб овқатлангани кетди.
🌺🌺🌺
— Нима поччангни ажраштириб ўзинг тегиб олмоқчимисан? — Нодира Зулхуморга тушунмагандек қаради.
— Бўлмасамчи, — Зулхумор кўзларини сузиб қўяркан, — поччам қишлоқни энг бой одамларидан. Бунинг устига...
— Икки боласи бор, — Нодира унинг гапини бўлди, — Зуля сен эсдан оғиб қолибсан. Тегаман десанг қишлоқни энг олди йигитлари уйланади, сен бўлса қирққа кирай деб қолган поччанга тегиш ҳақида ўйлаяпсан.
— Сенга нима? — Зулхуморга дугонасининг гапи ёқмади чоғи жеркиб берди, — ўша сен айтаётган сўтакларинг поччамни бир тола сочига ҳам арзимайди. Мен барибир шу поччамга тегаман.
— Билганингни қил, — Нодира ортиқ у билан тортишиб ўтиришни истамай кетиб қолди.**
**2-фасл
1
— Дада бу нима деганингиз? — Холида қўлидаги боласини кўрпачага ўтқизаркан, — шу ёшингизда яна қанақа ажрим?
— Мен бу ерлардан бош олиб кетяпман, — Абдурайим ака бир нуқтадан кўз узмасдан гапираркан, — бу аҳволда яшай олмайман.
— Дада сиз кетсангиз ойимни аҳволи нима кечади? Укамларчи? Турсунбой ўқишни битирай деб қолди. Буёқда Зиёдулла ҳам бор. Уларни уйлантиришингиз, бошини икки қилишингиз керак.
— Улар кап-катта бўлиб қолишди. Ўзларини ўзлари эплашади. Ойингни ҳам. Мен эса бу дард билан бу ерларда яшай олмайман. Ҳаммасига мен айбдорман. Ўшанда сал қаттиқроқ турганимда Олмагулим ёнимизда бўларди, — Абдурайим аканинг кўзлари ёшланди.
— Дадаааа, — Холида ҳам йиғлагудек бўлиб дадасини қучоқлаб оларкан, — Аллоҳнинг иродаси шу эканда. Илтимос, ўзингизни бундай қийнаманг. Бизга ҳали кўп кераксиз дадажон.
— Илоҳим унинг умрини ҳам сизларга қўшиб берган бўлсин, — олти йил ичида фарзанд доғидан анчайин чўкиб қолган Абдурайим ака титроқ қўллари билан Холиданинг сочини силаб қўйди.
🌺🌺🌺
— Анави ким? — йўл четидаги тут дарахти тагида ўтирган аёллар анчайин замонавий кийиниб, кўзойнак тақиб олганча ўзига ишонч билан қадам босиб келаётган қизни кўриб ҳайрон бўлишганча, — бизни қишлоқда бунақа қиз йўқ эди шекилли?
— Ассалому алейкум, — қиз уларнинг ёнидан ўтиб кетаётиб салом беришни унутмади.
— Бу Абдуллани қизи эмасми? — биттаси таниб қолди.
— Қайси Абдулла?
— Қайси Абдулла бўларди, анави дўкончи Абдулла борку ўша. Бу ўшани қизи.
— Нилуфарми?
— Худди ўша, — уларнинг узоқлашиб кетаётган қизнинг ортидан қараб қолишаркан,
— Йўғеэе, — биттаси қўл силтаганча, — Абдулланинг бундай текис юрадиган қизи йўқку. Ҳаммаси ойиси Саломатга ўхшаган бир оёғи сал калтароқ оқсаброқ юради. Хаттоки ўғли Мансур ҳам.
— Бекорларни айтибсиз. Саломатнинг ҳеч қанақасига оёғи калта эмас. Эҳтиётсизлик туфайли йиқилиб тушиб олган жароҳати туфайли оқсаб юрадиган бўлиб қолган. Фарзандлари эса соғлом, — Саломатнинг бир девор қўшниси бўлган Муҳаббат ёнидаги аёлга ёмон қараш қилганча гапириб ташлади.
— Ҳа энди мен ҳам эшитганимни айтдимда.
— Эшитганингизга кўп ҳам ишонаверманг. Тил суяксиз нималар демайди.
— Хўп, — энгса қотириб қўйди.
— Нилуфар шаҳарга эрга текканмиди?
— Йўға, у ўқишга кетганди. Ойисининг айтишига қараганда катта жарроҳ бўлиб келармиш, — Муҳаббат опа қўшнисидан эшитганларини айтди.
— Ундан кўра эрга тегсин. Ёши ҳам бир жойга бориб қолди.
— Нимаси бир жойга бориб қолади, эсингиз жойида эндгина йигирма учга кирдику. Тегар ҳали ўқишини тугатиб.
— У тенгиларни икки-учтадан боласи бор.
— Сизга жуда оғири тушиб қолдику-а? — Муҳаббат опанинг энгсаси қотаркан, — сўраб борганизда қизларини беришмаганидан ҳали ҳам хафа кўринасиз?
— Ҳечамда, нима улар қизини бермагану мени ўғлим хотинсиз қолибмиди. Ана ундан ҳам зўрини олди. Худога шукур келиним қишлоқнинг энди олди чеварларидан, — керилди.
— Унда нега бунақа аламзадасиз?
— Ҳечам аламзада эмасман, — аёл гапни кесдию, кўз олдига Абдулла дўкончининг уйидан ҳайдалгандан баттар бўлиб чиқариб юборилгани келди.**
Ҳазрат Али уйдан олти дирҳам олиб бозорга бордилар. Энди савдо қилаётган пайтда икки кишининг келишмай турганини кўрдилар. Бири қарзини қистар, иккинчиси бироз муҳлат беришини сўраб ялинарди. Олти дирҳамини уларга бериб тинчитган ҳазрат Али уйга бўш қайтишга мажбур бўлдилар:
– Ота, мева олиб келдингизми? Ейдиган ҳеч нарса олмадингизми, ота? Ота, очман!
Ҳазрат Алининг юраги парча-парча бўлди. Кўзлари ёшга тўлди. «Ҳозир олиб келаман», деб уйдан чиқдилар. Нима қилишни, қаерга боришни билмасдилар. Шу пайт олдиларидан туя етаклаган киши чиқди.
– Али, туя оласанми?
– Ҳозир пулим йўқ.
– Кейин берарсан, сенга ишонаман.
– Ундай бўлса, оламан. Қанча?
– Юз дирҳам.
– Майли, олдим. Туяни етаклаб тўғри бозорга бордилар. У ерда туяга дарҳол харидор чиқди.
– Туя сотасанми, Али?
– Ҳа, сотаман.
– Уч юз дирҳамга сотасанми?
– Ҳа, олинг.
Пулга дарҳол бозор-ўчар қилдилар, болаларига егулик, мевалар харид қилиб уйга кайтдилар. Ўша куни уйларида байрам бўлди. Бир томондан юз берган воқеа муҳокама қилинар, иккинчи ёндан таом ҳозирланарди. Шу куни Пайғамбар алайҳиссалом уларникига келдилар.
– Сенга туя сотган одам кимлигини биласанми, Али?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– Ҳазрат Жаброил эди. Туянгни ким олганини биласанми?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– У зот ҳазрат Исрофил эди. Туя эса жаннат туяларидандир. Бир мусулмонни эҳтиёждан қутқарганинг учун буюк Аллоҳ сени мукофотлади
ОНА ХИЗМАТИ...
Бир доктор аёл шундай ҳикоя қилади:
- “Хонамга ташхис учун олтмиш ёшлардаги онахон билан ўттиз ёшлардаги эркак кириб келишди. Эркакнинг унга бўлган ўта илиқ муносабати диққатимни тортди. Чунки у, онахоннинг қўлини ушлар ва устидаги ёпинчиғини тузатиб, қўли билан овқат ва сув берар эди. Унинг соғлиғи ҳақида сўраб, таҳлилларни олиб келишни айтганимдан кейин, эркакдан онахоннинг ақлий ҳолати ҳақида сўрадим. Чунки аёлнинг ҳаракатлари мутаносиб эмас, берган жавоблари эса ғалатироқ эди. Эркак шундай жавоб берди:
─ У туғилганидан бери ақлий ногирондир.
Ҳайрат ичида:
─ Уни ким боқади?─ деб сўрадим. У:
─ Мен, деб жавоб берди.
Мен:
─ Шундайми? Унинг кийимлари ва танасини ким ораста тутади?,─ дедим.
─ Уни ҳаммомга мен олиб кириб, кийимларини жавонга қўяман ва ювиниб бўлгунича кутиб тураман. Кир бўлган кийимларини кир ювиш машинасига соламан ва эҳтиёжи бўлган кийимларини харид қиламан─ деб жавоб берди эркак.
─ Нега унга қарайдиган хизматкор аёлни ишга олмайсиз?,─ деб сўрадим.
У жавоб берди:
─ Чунки бечора онам болаларга ўхшаб шикоят қила олмайди. Шунинг учун хизматкорнинг онамга озор бериб, кўнглини оғритишидан қўрқаман!
─ Сиз уйланганмисиз?
─ Ҳа, алҳамдулиллаҳ. Фарзандларим ҳам бор.
─ Ундай бўлса, онангизга рафиқангиз қарар экан–да?
─ У ҳам қўлидан келганича ғамхўрлик кўрсатади: овқатларини пишириб, едиради. Онамга ёрдам бериши учун хотинимга хизматкор аёл тайинлаганман. Бироқ, мен ўзим онам билан бирга овқатланишни яхши кўраман. Чунки унинг қанд касали бор!
Унинг сўзларини эшитар эканман ҳайратланар ва кўзимнинг ёшларини аранг тутиб турар эдим. Ўша онда аёлнинг қўлидаги тирноқларнинг олинганини ўғринча нигоҳ ташлаб билиб олдим ва:
─ Унинг тирноқларини ким олади?,─ дедим.
─ Доктор хоним, унинг тирноқларини мен оламан. Бечора ўзининг тирноқларини ола олмайди,─ деб жавоб берди ўғил.
Она ўғлига қараб:
─ Менга қачон картошка сотиб оласан?,─ деб қолди.
─ Ҳозир, онажон! Ўзингизни дўконга олиб бораман!,─ деди ўғил.
Она болалардек бирам қувониб:
─ Ҳозир борамиз! Ҳозир борамиз!,─ деб юборди.
Ўғил менга қараб:
─ Онамнинг бундай қувонишини кичик фарзандларимнинг қувончидан афзал кўраман!,─ деди.
Мен ҳолатдан таъсирланганимни сездирмаслик учун унинг ҳужжатини варақлай бошладим. Сўнгра:
─ Унинг сиздан бошқа бирон яқини йўқми?,─ деб сўрадим.
─ Мен унинг ягона фарзандиман. Чунки отам уйланганидан бир ой сўнгра онам билан ажрашган экан,─ деб жавоб берди.
─ Ундай бўлса сизни отангиз тарбиялаган бўлса керак?
─ Йўқ, менга ва онамга бувим ғамхўрлик қилганлар ва мен ўн ёшга кирганимда бувим вафот этганлар! Аллоҳ уни раҳмат қилсин!
─ Сиз бетоб бўлсангиз онангиз қараганми? Унинг сизга бирон марта эътибор берганини биласизми? Бошқача айтсак: Қувончу қайғуйингизга ўртоқ бўлганми?
─ Йўқ, доктор хоним. Ўша ўн ёшимдан буён биламанки, онам шундай ногирон. Ўша ёшдан буён унинг қўлу оёғиман ва бошига бирон нарса келмасин деб қўрқаман.
Дорилавҳа (рецептни) ёзиб, дорилардан қандай фойдаланиш кераклигини уқтирдим. Ўғил онасининг қўлидан ушлади ва:
─ Ана энди дўконга борамиз!,─ деди.
Онахон:
─ Маккага бормаймиз–ми?!,─ деди.
Ҳайратландим ва:
─ Уни Маккага қандай олиб борасиз?,─ дедим.
─ Учоқда,─ деди ўғил.
─ Уни Макка олиб борасизми?
─ Ҳа.
─ Онангиз умра қилмаса ҳам бўлади–ку? Нега уни умрага олиб бориб, ўзингизни қийнайсиз?
─ Балки умрага олиб борсам онам севинар. Бу эса барча оламлар Робби бўлган Аллоҳнинг даргоҳида усиз қилган умрамдан кўра савоблироқ!
Улар ҳузуримдан чиқдилар. Эшикни ёпдим ва ҳамширага олдимга бировни қўймаслигини тайинладим...
Ичимдан келган йиғи портлади...
Ўзимга ўзим шундай деб пичирладим:
─ Бу она ўғлига ҳомиладор бўлиб, туғишдан бошқа оналик хизматини қилмабди: на тарбия берибди, на кечалари бедор бўлибди. Қайғу изтироблари ва йиғиларига ўртоқ бўлмабди...Унинг ҳаётидан хавотирга тушиб, уйқудан кўзларини очмабди. Лекин шундай бўлишига қарамай ўғилдаги меҳр ва ғамхўрликни қаранг!
Холисанлиллоҳ айтингчи, ақли ҳуши жойида бўлган оналаримизга мана шу ўғилнинг ақлий ногирон онасига қилган муомаласини қилаяпмизми???
ОЛЛОҲНИНГ АЙТГАНИ БЎЛАР
(Дўстга насиҳат)
Ҳечким кўкдан, тушган эмас,
Ой ҳам, ҳар кун, тўлган эмас,
Поён тўлмай сўлган эмас,
Худонинг, айтгани бўлар,
Оллоҳнинг, айтгани бўлар.
Иморатлар солган билан,
Тўхсон - юзга, қолган билан,
Дунё сотиб, олган билан,
Худонинг, айтгани бўлар,
Оллоҳнинг, айтгани бўлар.
Шамдек ёниб сўлмас одам,
Урган билан ўлмас одам,
Худо урса, бўлмас одам,
Худонинг, айтгани бўлар,
Оллҳнинг, айтгани бўлар.
Кўп куюнма тушса бир иш,
Кимлар қилса сени миш-миш,
Қилган билан одам қарғиш,
Худонинг, айтгани бўлар,
Оллоҳнинг, айтгани бўлар.
Ён атрофга, назар қилгин,
Айтганим қулоққа илгин,
Ҳамиша сен, шуни билгин,
Худонинг, айтгани бўлар,
Оллоҳнинг, айтгани бўлар.
Дўстим, тўғри қилгин йўлинг,
Гулдан бўлар, ўнгу-сўлинг,
Дуога оч, икки қўлинг,
Худонинг, айтгани бўлар,
Оллоҳнинг, айтгани бўлар.
Бир сўз айтар, Фаёз Мирзо,
Арзимасга қилма хато,
Яратгандир одам ато,
Худонинг, айтгани бўлар,
Оллоҳнинг, айтгани бўлар,
✍️ Фаёз МИРЗО
САДАҚА
Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.
Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.
Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.
Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.
Анвар Аҳмад таржимаси
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси #фойдали ёзмаларидан...
Эҳтимол бу нажотдур...
🖊Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...
🖊Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур...
🖊Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 #оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
«Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.»
Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу сизнинг нажотингиздур...
----------------------------------
✨ Бугунги ҳикмат ✨
Сени ҳурмат қилиб, яхши кўрган инсонга ёмонлик қила кўрма.
Сенга муҳтож бўлиб турган шахсга "мен машғулман" деб айтма.
Сенга ишонган шахсни алдама.
Сени доим эслаб турадиган шахсни сен унутма.
☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
ИККИ ЖУФТ ҚЎЛҚОП
Бу воқеа анча олдин, бўйинбоғ тақиб, попка кўтариб юрадиган пайтларим содир бўлган эди. Қиш қаттиқ келган эди ўша йили. Попкани қўлқопсиз кўтариб юрсам, қўлим совуқдан ачишарди. Шундай кунларнинг бирида, қайсидир ташкилотга бориб, қўлқопимни йўқотиб чиқибман. Кўргулик экан, деб бошқасини сотиб олдим. Бир қанча вақт ўтиб, унисини ҳам, худди ўшандагидек вазиятларда йўқотдим. Яна сотиб оламанми, қўлқопсиз юрсам, юра қолай, деган қарорга келдим, лекин бир-икки кунда совуқ жонимдан ўтиб кетди. Шунда, беихтиёр нола қилибман: “Эй, Аллоҳ! Кўриб турибсан, икки жуфт қўлқоп йўқотдим. Мен ҳам ҳеч бўлмаса, бир жуфтини топиб олай!”
Бу гап бир онлик ҳиссиёт маҳсули эди, жиддий айтмаган эдим, лекин, қаранг-ки, бир неча кун ўтиб, қўлқоп топиб олдим... Йўл бўйида қор остида бир нима қорайиб ётибди. Олиб қарасам, бир жуфт қўлқоп экан. Ка-аттакон! Мотоцикл ҳайдовчилари тақиб юрадиган, бошмолдоқ кирадиган уяси алоҳида, қолган бармоқлар эса, бир ўрага тушгандек бўлгулик халта! Матоси дағалдан дағал! Ҳеч қанақа иссиқни тутмайди, фақат шамолдан тўсиши мумкин, холос. Шунда Аллоҳга қилган нолам ёдимга тушди. Тушдию, “эркалик” билан хитоб қилибман: “Эй, Аллоҳ! Мен бу қўлқопни нима қиламан? Мотоцикл минмасам! Буни кийиб, попкамнинг бандини ҳам ушлолмасам! Манга шу керакмиди?”
Топилмадан хурсанд бўлмасам-да, уни попкамнинг чўнтагига, тиқиб қўйдим-да, йўлимда давом этдим.
Уйимга келиб, қўлқопни попкамдан чиқариб, иш столимга ташлаган эдим, ўғлим қизиқсиниб олди ва қўлларига кийди, “Зўр-ку! Қаёқдан олдиз?” – деди. “Нимаси зўр экан?” – деб қарадим. Шунда ўғлим қўлини “халта” ичидан чиқариб кўрсатди. Не кўз билан кўрай-ки, унинг панжаси майин жун ипдан тўқилган, ҳар бир бармоқнинг ўз уяси бор, чиройли қўлқоп ичида эди!
Топиб олганим, йўқотганим каби, икки жуфт экан! Аллоҳ — Эшитгувчи ва Сахий!
Ўша майин жунли қўлқоп кўп қишларда қўлларимни совуқдан асради, Аллоҳга кўп шукрлар айтдим. Энди, орадан шу-унча вақтлар ўтиб, хавф қиламан: “Ахир, ўша қўлқоплар менга ўхшаган бир банданинг буюмлари эди-ку! Демак, бировнинг зарари ҳисобига ҳузур қилиб фойдаланган эканман-да?”
Буёғи қандоқ бўлди, дейман ўзимга. Бир нарса озгина тасалли беради. Ўша қўлқопларни Аллоҳ менга атаб, хоссатан яратган бўлиши мумкин-ку. Одамларнинг кўз олдида ётган харсангтошни туяга айлантириб, ўрнидан турғизган Зот учун икки жуфт қўлқоп нима деган нарса?!
Шундай бўлса ҳам, ҳозирги кунларда кимдир: “Мен ўшанақа қўлқоп йўқотган эдим”, деса, эвазини қайтаришга тайёрман.
Қўлқоп – ўткинчи бир матоҳ. Лекин ўша воқеа менга ибрат бўлди, Аллоҳни гўё кўриб турибману, халоскор дўстимга мурожаат қилгандек биронта қийинчилик ёки кўнгилсизликни енголмасам, жимгина нола қиламан. Шунда ё шароит менинг фойдамга ўзгариб қолади, ё хаёлимга халоскорона бир фикр келади. Буларни “Аллоҳ ижобат қилди”, дейман ёки “Аллоҳ дилимга солди”, дея қабул қиламан ва яна Аллоҳга шукрона айтаман.
Қудрат Дўстмуҳаммад
🥀 Азизлар, Сизнинг хам хаётингизда шундай воқеалар бўлганми?
дан кулардик. Шу-шу биз баримиз
телефон жиннисига айлангандик. "Тестни ўйлама, телефон орқали бирорта устозимиз айтиб туради. Пулини берсак бўлди-да,
дея бир-биримизни репититорга бориб вақт сарфлаб ўтирма”, дея ёўлдан урардик.
Орадан уч ой ўтди. Битирув имтиҳонлари, диплом иши бошланган пайтларда бир йигит қўнғироқ қилди.
-Алло, Диля! Унинг овози жуда ёқимли ва ўктам эди.
-Дилямасман, Гуляман, сиз кимсиз?
-Ҳа Гуля, узр сиззи Диля дебман. Анови қора сочли дугонангиз бор-ку, кўзлари катта-катта?
-Ҳм,Поттими?
-Ҳа. Уни номери ўчиб кетибди. Айтворасизми?
-Сиззи танимадим-ку?
-Танийсиз. Исмимни ўзингиз эсламагунча айтмайман. Қизлар мани унутишса жуда хафа бўламан-да....
Ман унга Фотиманинг телефон рақамини бердим.
-Узр,Гуля. Яна бир дугонангиз бор эди-ку. Доим сила билан бирга юрадиган.
-Ситтини айтаяпсизми ёки Моххиними?
-Иккаласиниям рақами бўлса, илтимос айтинг. Туғилган кунимга таклиф қилмоқчийдим.
-Ман уларнинг ҳам рақамларини бердим. Қизиқ, у ким экан? Курсдошларданми, синфдошлардан? Ёки
бегона? Бегона бўлса, мани рақамимни қайдан топди, дугоналаримни қандай танийди? Эртага коллежга борсам,
ҳаммаси аниқ бўлади-қўяди, деб уйқуга кетдим. Тонг-саҳарда яна қўнғироқ бўлди. Хавотирланиб келган
аямга "Будилник қўйгандим, дарс қилмоқчиман”, дея таскин бердим. Аям ёқасига туф-туфлаганча чиқиб
кетди. Аям кетганларидан кейин.
-Алло кимсиз, дедим рақамига ҳам қарамай. Бу ман, Гуляхон! Туни билан сизни ўйлаб ухлолмадим. Тонгни
сизнинг ёқимли овозингиз билан бошлай, деб ният қилдим.
-Сизни танимаяпман.
-Наҳотки, кечқурун суҳбатлашгандик, дарҳол эсиздан чиқиб кетдимми? Айтгандим-ку, қизлар мани
унутишса жуда хафа бўламан.
-Ия, сизми?
-Ҳа, мен ўшаман, ўша. Сиз манга Кумушдек дилдор, ман сизга Отабекдек ёр бўлсам, не ажаб.
-Унда Зайнаблар ҳам кўпми? Балким, сиз шундай унутаверсангиз Зайнабга ҳам ёўл очилади-да! -деди.
Тонгги уйқуни яхши кўрсам-да, тоза ҳавога юз тутгим келди. Қўлимга тест китобчасини олиб, супага
чиқиб ўқий бошладим. Аммо хаёлларим пойинтар-сойинтар бўлганидан кўзим ўқирди-шуурим қабул қилмасди.
Ўша номаьлум йигитни "Зайнаб”дан қизғана бошлагандим. Эҳтимол, улардан бири дугоналарим бўлиб чиқар.
Қўнғироқ қилишга юзим чидамади. Сабр қилай-чи. У ким экан? Потти иккаламиз бизнинг дарвозамиз олдида
учрашдик.
-Кетдикми? -деди у жилмайиб. Негадир кўзлари ёниб турар, хурсандлигидан дасти узун сумкачасини айлантириб,
гоҳ осмонга отиб оларди.
-Тинчликми, оғзинг қулоғингда?
-Сшрама, йигитим телпон қилди.
-Қанақа йигитинг, ёўқ эди-ку, дея юрагимга хавотир қўнди.
-Ёўқ эди, энди бор. Ўзиям кечаси билан гурунглашдик. Ҳозир симкартамда бир сент ҳам ёўқ. Тонг отсин
Ўзим пул ташлайман, деди.
-Исми нима?
-Билмайман, адашиб тушганди. Бир-биримизни овозимиздан севиб қолдик. У мандан қайси рангдаги атиргулни
ёқтиришимни сўради? Нақ "Қиш сонатаси” дейсан. Оқ атиргулни дедим. Қайси фаслни ёқтиришимни сўраганда кузни
дедим. Хазонларни бир-бир босиб шитирлатиб юришни яхши кўраман,дедим. Унда кузда кўришамиз, -деди.Боя
ёзни десам бўларкан. Ўртада ёз турибди. Уни бўлса,ҳозироқ кўргим келяпти.
- У санга Отабек, Кумуш ҳақида гапирмадими?
-Ёўқ. Овозингиз Юджинникига ўхшаркан, деб «Қиш сонатаси»даги қўшиқларни манга жўнатди.
Шу куни Моххи, Ситти ҳам ким биландир телефонда танишган. Ман индамай қўя қолдим. Чунки, уларнинг
рақамини берганим учун ўша номаьлум йигит қўнғироқ қилгандир, деган тусмолим бор эди. Кечқурун нақ ўн
бир. Эндигина кўзим илашганда қўнғироқ бўлди. Юрагим патирлаб уриб кетди. Худди икки хона нарида ётган дадам
билан аям юрак уришимни эшитадигандек қўрқиб, кўрпага буркандим. Секин зангори тугмани босдим.
-Гуля, нега овоз бермайсиз.Кимдир борми? Ман ўшаман.
-Сиз Отабекмисиз, Жунсангмисиз ёки Дон Жуанмисиз? Кеча дугоналаримни ҳам қулоғига лағмон осган
"астонопка”си ёўқ бекорчимисиз?
-Нималар деяпсиз? Туҳмат қилиб, ёш жонимга зомин бўлмоқчимисиз?
-Унда уларга ким қшнғироқ қилди?
-Қайдан билай. Кеча сиз билан гаплашишга баҳона тополмай, дугоналарингизнинг рақамини сўрагандим.
Аслида, уларни танимайман. Ман сиззи қариндошингизнинг тўйида кўргандим. Ўшанда рақамингизни сўраб
билгандим. Орадан анча вақт ўтса-да, боғланишга чўчидим.
-Унда си
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago