Viqor

Description
Jurnalist Oybek Aliyev sahifasi
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 2 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 4 months ago

4 months, 4 weeks ago

“ҚАДРИМДА - ҚУВВАТИМ”
Кимдир сиздан ўзини олиб қочаётганлигини сездингизми – уни бундан кейин мутлақо безовта қилмасликка ҳаракат қилинг.
Виктор Илюхин
Жалолиддин Сафоев таржимаси

4 months, 4 weeks ago

Одам бировнинг тортиқ этганлари, яъни осон эришганларини, хоҳ у нарса, хоҳ муносабат, хоҳ меҳр бўлсин, негадир қадрига етмайди...

5 months ago

Я сейчac нахожусь в некой гармонии: мне не нужен "Мерседес" — я езжу на "Ниссане"; мне не нужна яхта, потому что я не хочу eё содержать и пользоваться ею три раза в год, взяв огромные кредиты.

Мне нравится пользоваться теми вещами, которые меня устраивают эстетически, и мне абсолютно плевать на моду. Я хочу ходить в том, в чём мне удобно. Передо мной не стоит задача стать богатым человеком. Потому что для этого нужно бросить свою профессию и заняться продажей оружия, наркотиков, слоновой кости, нефти и газа (смеётся ). Ещё, ко всему прочему, я дико ленивый человек, поэтому люблю делать работу ровно столько времени, сколько она требует, и делать eё один раз и хорошо, чтоб потом не переделывать. Именно поэтому меня выбешивaeт ситуация, когда люди делают вид, что работают, и постоянно занимаются "yлучшайзингом". Ho современный человек болен этой позицией — он постоянно пытается оправдать своё существование и захватить как можно больше пространства.

От этого, по-моему, и эти бесконечные селфи в социальных сетях, и постоянные отметки про то, где я был и где я нахожусь сейчас, и фотографирование того, что я ем, и присутствие на каких-нибудь событиях — "я здесь тоже был". Эксгибиционизм — это болезнь, которой очень серьёзно поражено человечество.

Сергей Чoнишвили, актёр театра и кино, мастер озвучивания фильмов, диктор, телеведущий, писатель.

Из Сети

5 months, 2 weeks ago

МОНОЛОГ

“Аз таҳи дил чўқиндингми ёки мазмуни замонасозлиқми?”
(А.Қодирий, “Калвак Маҳзум”)

Қўрқмайсизми ёлғиз қолишдан,
Орсизликдан уялмайсизми?
Ёлғон-яшиқ мақтовлар билан
Яшаш оғир, ё билмайсизми?

Ҳаммамизни ер ютар бир кун,
Бир-бирингиз ейсиз бирма-бир.
Сиз шохида ўйнаган дарахт
Бошингизга тушмасми ахир?

Адолат сўрайсиз ҳаётдан
Ёлғон таъна чирмайди руҳни.
Қўрқмайсизми ёлғиз қолишдан,
Шараф билан ўлгингиз йўқми?

Уйғонасиз тунлар дамба-дам,
Юрагингиз мудом оғир, ғаш.
Таъқиб қилар бир шарпа доим,
Ёқадими шу тахлит яшаш?

Кундузлари қуёш излаган,
Соҳилда сув тиланган одам?
Тилингизда ёлғон тавозеъ,
Мажбурмассиз –
Тушунмайсиз ҳам!

Кечирмайди табиат бизни,
Қириб борар битта-битталаб.
Битта-битта кетиб боради –
Унвонталаб, эътиборталаб...

Озод бўлинг, олинг ниқобни,
Ечиб отинг, то ҳамма кўрсин!
Ҳа-я, қуёш баланроқ бугун,
Шуни алқанг!
Ёзинг!
Жин урсин!..

Дадахон Муҳаммадиев

5 months, 3 weeks ago

Тилимизга чиққан сўзлар борки, уларга жавобгармиз...

5 months, 3 weeks ago

Одамлар нечоғли мунофиқ-а?! Бир дастурхон атрофида ўтирадию, кейин айтганларини унутади...

7 months, 3 weeks ago

Биз негадир Эртага ошиқамиз, Бугун эса... жимгина ўлар...

8 months ago

Сукунат ортида ғалаба бор!..

8 months ago

Ўзбекона ажойиб гап: "Кўрмайин ҳам, куймайин ҳам".

10 months ago

1969 йил 20 июлда Америкалик машҳур астронавт Нил Армстронг биринчи бўлиб ой сатҳига оёқ қўяди. Унинг эсдаликларида қуйидаги гаплар ёзилган:

"Мен реал инсонман. Ҳиссиётга берилмайдиган шахсият эгасиман. Отамнинг манзилини тарк қилганимда йиғламадим...
Севимли мушугим ўлганида йиғламадим...
Отам вафот этганида йиғламадим.
НАСА агентлигидан иш топганимда йиғламадим.
Биринчи бор ой сатҳига оёқ қўйганимда йиғламадим...

Аммо ойдан туриб ерга боққанимда маҳзунлик ва ғам томоғимга тиқилди. Ҳўнграб йиғладим. АҚШ байроғини ой сатҳига санчишга ҳаракат қилдим. Нега йиғлаганимни биласизми? Сабаби шуки, ой билан ер орасидаги шу кичкина масофадан ерга боққанимда нуқта сингари мовий, ҳақир, чегаралардан холи, ранглардан холи, ирқ ва жинслардан холи ерни кўрдим. Ўзимга-ўзим: "Биз инсонлар нега урушамиз?! Нега бир-биримизни ўлдирамиз?!-дедим. Бош бармоғимни ернинг рўпарасига қўйдим. У ерни тўлиқ қоплади. Мен бу жаҳолат, кўрлик ва биз ғарқ бўлган таассуб учун ҳўнграб-ҳўнграб йиғладим!"

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 2 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 1 month, 2 weeks ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 4 months ago