🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАСИГА ҲАДЯЛАР ЖЎНАТИБ ТУРГАН СУВЧИ
Ривоят қилишларича, бир шаҳарда сувчи яшаган экан. Тоату ибодати, одобу ахлоқи билан одамлар орасида ном чиқарган бу одам ҳар пайшанба кечаси топган пулларидан ўтиб кетган ота-онасининг руҳларига садақа қилиб турар экан. Шу билан бирга ҳар намозида уларнинг руҳларига дуои хайрлар қилишни ҳам канда қилмас экан. Бу вазифаларини ҳеч қачон бузмасликка аҳд берибди.
Бу ишидан ҳам ўзи, ҳам ота-онасининг руҳлари шод бўлганидан мамнун юрган сувчи бир куни ноқулай аҳволга тушиб қолибди. Кунлардан бир кун ҳар қанча ҳаракат қилса ҳам ҳеч иши юришмабди, жума кечасига келиб, садақа қилиш учун бирор тийини қолмабди. Натижада чуқур ғамга ботиб, Аллоҳга ич-ичидан ниёзда бўлибди. Ваъда берган назрини нима бўлишини, уни қандай адо этишни билиш учун олимнинг ёнига борибди.
– Мен ҳар пайшанба кечаси топган пулларимдан вафот этиб кетган ота-онамнинг руҳларига ҳадялар жўнатиб туришга назр қилган эдим. Бу сафарга келиб мен пул топа олмадим. Энди бу аҳдимни адо қилиш учун нима қилсам дуруст бўлади? - деб олимдан сўрабди.
– Кўп қайғурмагин болам. Ниятинг хайрли экан, Аллоҳ ҳам сенга тўғри йўлни кўрсатади, иншоаллоҳ, дебди. Кейин йигитга қараб: “Ҳозир пишиқчилик пайти. Кўча-кўйдаги қовун, тарвузларнинг пўчоқларини йиғиб, от ва эшакларга, мол-қўйларга олиб бориб бергин" дебди.
Йигит олимнинг даргоҳидан кўнгли таскин топгандек, бироқ бу ишининг ота-онасига нима фойдаси борлигини умуман тушунмаган ҳолда чиқиб кетибди. Лекин олимнинг айтганларини қилишга қарор қилибди. Кун келиб жума кечаси бўлибди. Кундалик ишларини бажариб, тоат-у ибодатларини адо қилиб, дам олиш учун ётибди. Ўша кеча тушига ота-онаси кирибди:
– Эй ўғлим! Ҳар жума кечаси бизга ҳадялар юбориб, икромлар қилиб турардинг. Лекин анчадан буён қовун-тарвузларни хоҳлаб турган эдик. Аллоҳ сендан рози бўлсин! Бу кеча бизга қовун ва тарвуз икром қилдилар. Сен ҳайвонларга қовун-тарвузларнинг пўчоғини берибсан, Аллоҳ бизга Жаннатининг қовун ва тарвузларидан икром қилди, – деб айтибдилар.
«Биррул волидайн ва ҳуқуқуҳума» китобидан
**Ширкатимиз томонидан навбатдаги қурилган қудуқ, буюртмачимизнинг ота оналари номларидан қуриб берилди.
Ота оналарни инша Аллох икки дунёда хурсанд қиладиган ажойиб хадя**…
Қилинган садақаи жорияни Аллох қабул қилсин.
Бойлик ва фарзандлар ёрдам бера олмайдиган охират кунида фойдаларига хужжат бўлсин.https://t.me/sadaqaijoriyaquduq
Кимлардир масжид, мадрасаларни бузяпти.
Кимлардир эса иншо этяпти.
Хамманинг ўз танлаган йўли бор.
Ажиб дунё…
Савол туғилади.
Қандай қилиб бахтга эришиш мумкин?
Қандай қилиб касалликларга шифо топиш мумкин?
Қандай қилиб ризқда барака ортишига эришиш мумкин?
Умумий айтганда қандай қилиб барча яхшиликларга эга бўлиш мумкин.
Юқоридаги саволларнинг жавоби бор экан.
Инсон ўзига яхшиликлар етишини хохласа, бошқаларга яхшиликлар улашиши керак ва бу нарса албатта ўз мевасини берар экан.
Дунёвий мисол:
Мисрда жуда хам бой-бадавлат бир киши бўлган экан.
Шу киши юрак хасталигига дучор бўлиб қолибди.
Кишининг ўғиллари оталарини чет элга даволатиш учун олиб боришибди.
Шифокорлар текширувлардан сўнг бемор кишини тезликда операция қилиш кераклигини айтишган.
Бемор киши, битиришим керак бўлган ишлар бор дея, хозирча операция қилдиришдан бош тортибди.
Ишларимни битирганч келаман деб шифохонадан кетибди.
Бемор киши Мисрга қайтиб келиб бир куни кўчасидаги қассобхона олдида турса, қассоб гўштларни майдалаб чопаётган экан.
Гўшт чопилаётганда ерга отилиб кетган зарраларни бир аёл ердан териб халтасига солаётган экан.
Холатни кўрган халиги бой киши қизиқиб, ердан терилган гўшт парчаларини нима қиласан, деб аёлдан сўрабди.
Аёл, олтита етим болалари борлигини, 6 ойдан бери болаларига гўшт едира олмаётганини айтибди.
Шу сабаб ердан терган гўшт зарраларини болаларига қайнатиб бермоқчи эканлигини айтибди.
Бой киши қассобга икки йилга етадиган пул бериб, аёлга икки йилгача текинга гўшт бериб юришини тайинлабди.
Етмаганига бир неча кило гўшт сотиб олиб, халиги аёлнинг уйига бориб етим болаларга ўз қўллари билан таомлар пишириб едирибди.
Болалар мазза қилиб овқатланар экан, бой киши уларни томоша қилиб қалблари яйраб кетибди.
Орадан кўп ўтмай бемор киши яна чет элга операция учун бориб яна бир қатор текширувлардан ўтибди.
Не ажабки кишининг беморлигидан асар хам қолмаган экан.
Шифокорлар қизиқиб, сен қаердадир даволандингми?
Нима қилдинг ўзи, дея ажабланишибди…
Инсон инсонга бирон яхшилик қилса, яхшилик қилган одамга худди шунингдек яхшилик қайтаргиси келади.
Бунақа одамни яхшиликни биладиган одам, дейилади.
Аммо Аллох таъало яхшиликка худди бандасиники каби яхшилик қайтармас экан.
Балки банда кичик яхшилик қилса хам, Аллох таъало биргина кичик яхшилик эвазига жуда кўплаб яхшиликлар қайтарар экан.
Агар кимгадир нимадир ваъда қилган бўлсам, мабодо кунидан ўтиб қолган бўлса менга эслатиб қўйишдан хижолат бўлманг.
Шу кунларда шахсий ишларим кўпайиб, проектлар хақида ёки бошқа масалада нимадир ваъда бериб унутган бўлсам илтимос менга эслатиб юборишингизни сўрайман: ⬇️
Менга келган хабарлардан бири:⬇️**
Қулоғим орқасида, тери остида мошдек келадиган, одамнинг ғашига тегадиган гўштми, безми пайдо бўлган эди.
Шу нарса қурбонлик қилишим билан Аллохнинг қудрати билан йўқ бўлиб қолди**…
ПС: Эхсонлар, бошга келадиган балолар, касалликлар аришига хам сабаб бўлади…
**Хозирда бир неча бизнеслари бор, Дубайда яшайдиган миллионер аёл хаётларидан парча.
Бу опани бундан 10 йиллар муқаддам Эмиратдаги қуръон курсида кўрган эдим. Ўшанда шу опа онамдан бир қанча тавсиялар, маслахатлар сўраган эдилар.
Шу опа ўша йиллардан кейин кўп қийинчиликлар ортидан катта катта натижаларга эришдилар.
Опанинг хаётларидан олинган хаётий воқеа:
-Бундан 15 йил аввал хаётда қийналган бир аёл йиғлаб мендан пул сўраб келди.
Ўша вақтларда менинг ўзим хам уй бекаси эдим, яъни ўзимнинг келиб турадиган бирон жойим йўқ, турмуш ўртоғим қарамоқларидаман. Халиги аёлга ёрдам бериш учун турмуш ўртоғимдан пул сўрашга жуда хижолат қилдим.
Аммо халиги аёлга жуда ёрдам бергим келяпти.
Уч кун аввал турмуш ўртоғим менга тилла занжир совға қилган эдилар.
Халиги аёл мендан пул чиқмаганига умидсиз бўлиб кетаётган пайтида бўйнимдаги тилла занжирни ечиб халиги аёлга бердим.
Аёл жуда севиниб дуо қила қила кетди.
Воқеа хақида турмуш ўртоғим эшитганларида, жахллари чиқди.
Жахллари чиқишига асос хам бор эди.
Эр совға қилган қимматбахо совғани бегонага бериб юбориш бир тарафдан нотўғри иш аслида.
Аммо халиги аёлга жуда ёрдам бергим келган эди.
Биласизми, халиги аёлнинг дуолари сабабми шу воқеадан бир йил ўтгач келаси йили истаган тилла дўконига кириб истаган тақинчоғимни сотиб олишга шахсан ўзимни қодир қилиб қўйди Роббим.
Қиссадан хисса шуки, эхсоннинг мукофоти фақат эхсондир.
Опа хақларида тўлиқ кўрсатувни ютуб орқали кўришингиз мумкин:
⬇️**https://youtu.be/wByGVWgxDpE?si=_yedPEH1QIdA5Ikf
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her