@MurodillaAbdulloh/Otavalixon Masjidi

Description
"Отавалихон" жомеъ масжиди имоми расмий канали.
Пайғамбарликдан кейин илмни тарқатишданда афзал даража борлигини билмайман"
Абдуллоҳ ибн Муборак.
Тел ва телеграм манзилимиз:
+998943046060
Фикр ва таклифлар учун @Murodilla_Abdulloh га ёзинг
Advertising
We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy

👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 6 days, 12 hours ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 5 days, 10 hours ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 6 days, 11 hours ago

1 day, 8 hours ago

Қора қўчқорнинг гўшти энг яхшиси бўлиб, у енгил, ширин ва фойдалидир. Айниқса, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларга яхши фойда беради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйнинг ўнг кифти гўштини яхши кўрганлари ҳақида ривоятлар бор

️•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
📲Манзилимиз:
👇👇👇
@MurodillaAbdulloh

1 day, 10 hours ago

ХАДИЧА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОНИНГ МУҲАББАТИ

Ҳиро ғорида эканлар, ҳазрати Жаброил алайҳиссалом нубувват хабарини олиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кутилмаган ҳодисадан қўрқиб кетиб, уйга қайтдилар ва аёли Хадича розияллоҳу анҳонинг олдига келиб: «Мени ўраб қўйинглар», дедилар. Хадича розияллоҳу анҳо у зотни ўраб қўйди. Бироз вақт ўтиб, ўзларига келгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб ўтган воқеани айтиб бердилар ва: «Менга зарар етишидан қўрқдим», дедилар.
Шунда Хадича розияллоҳу анҳо онамиз у Зотнинг кўнглини кўтариш учун муҳаббат ила бундай деди:

«Йўқ! Аллоҳга қасамки, У сизни ҳеч қачон хор қилмайди. Чунки сиз силаи раҳмни узмайсиз, эҳтиёжи тушганнинг ҳожатини раво қиласиз, йўқсилларни қўллайсиз, меҳмонга икром кўрсатасиз...»

Ҳазрати Хадича бу гап билан ҳам қаноатланмади. Хожаси билан бирга амакиваччаси бўлган Варақа ибн Навфалникига боришди. У олдинги диний китоблардан хабардор киши эди. Хадича унга: «Эй амакимнинг ўғли, хожамни бир эшитиб кўринг», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб ўтган ҳодисани сўзлаб бергач, Варақа у зотга нубувватнинг хушхабарини берди ва дедики: «Бу Мусо алайҳиссаломга тушган номусдир». Шундагина Хадича розияллоҳу анҳонинг кўнгли хотиржам бўлди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
️•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
📲Манзилимиз:
👇👇👇
@MurodillaAbdulloh

1 day, 16 hours ago

#Биласизми

КАСАЛЛИК ЧАҚИРУВЧИ СЎЗЛАР

Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, сўзларнинг инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.

Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади.

Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади.

Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади.

Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб, маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан.

1.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши

  1. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши

  2. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши

  3. Менга шу муаммолар бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши

  4. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши

  5. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши

  6. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши

  7. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши

9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши

  1. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш, ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши

  2. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.

Безовталик касалликнинг ярмидир.
Хотиржамлик давонинг ярмидир.
Сабр шифонинг бошланишидир
.  Ибн Сино 

👆Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг!

️•┈┈•⊰✿🍃🌺🍃✿⊱•┈┈•
📲Манзилимиз:
👇👇👇
@MurodillaAbdulloh

3 months ago

Даво

Дунё заҳардир, унинг давоси — зуҳд (юз ўгириш).
Мол-давлат заҳардир, унинг давоси — закот.
Йил заҳардир, унинг давоси — Рамазон.
Дунёвий сўзлар заҳардир, унинг давоси — Аллоҳнинг зикри.
Тун билан кун заҳардир, унинг давоси — намоз.
Гуноҳ заҳардир, унинг давоси — чин тавба.

Abdulloh Rahim
️•┈┈•⊰✿???✿⊱•┈┈•
?Манзилимиз:
???
@MurodillaAbdulloh

3 months, 1 week ago

1) Солиҳлардан бири: "Кимнинг жумаси мақбул бўлса, хафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади", деган экан.

2) Солиҳлардан бири деди: "Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим".

3) Товус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.
("Тариху восит")

4) Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
("Ахбарул қудот")

5) Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яъни дуо билан машғул бўлар эди.
("Зодул маод", 1/382)

6) Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.
("Тариху димашқ")

7) Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Бу соат асрдан кейинги охирги соат бўлиб, уни умматнинг барча тоифалари улуғлайдилар".

Жуманинг асридан кегинги дуолар ижобатга жуда хам яқиндир.

–Аллоҳим, бизни зурриётларимиз билан  ўзимизнинг жидду жаҳдимиз ва амалимиз билан эмас, балки Сенинг қудратинг ва куч-қувватинг билангина эриша олишимиз мумкин бўлган энг олий даражаларга, юксак мартабаларга эриштиргин?

?«Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади»(Имом Муслим ривояти)

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

️•┈┈•⊰✿???✿⊱•┈┈•
?Манзилимиз:
???
@MurodillaAbdulloh

3 months, 1 week ago
3 months, 1 week ago

**Вафотидан кейин ҳамма ҳам Аллоҳнинг ҳузурига боради.

☝️Аммо чинакам бахтли инсон – ҳаётлик давридаёқ Аллоҳнинг ҳузурига борган кишидир.**

️•┈┈•⊰✿???✿⊱•┈┈•
?Манзилимиз:
???
@MurodillaAbdulloh

5 months, 3 weeks ago

Дуолар ижобат бўладиган соат