🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
ЎЛМАСАК КЎРАВЕРАР ЭКАНМИЗ
Анас Ибн Молик розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин 80 йилдан ортиқ яшаган. Умри давомида жуда кўп илм тарқатган, динни ёйилишига катта ҳисса қўшган улуғ саҳоба.
Бир куни шу зотнинг хузурига бир-бирлари билан тортишиб қолган бир гуруҳ одамлар келишибди. Улар қиёмат куни Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хавзи бўладими ё бўлмайдими, деган масалада иккига бўлинишган экан. Масалага Анас ибн Моликдан ечим беришини сўрашибди.
Ҳазрати Анас розияллоҳу анҳу уларга тикилиб қараб туриб шундай дебди: "Расуллоҳдан кейин шунча яшаб, сенларга ўхшаган одамларни учратаман деб ўйламагандим, мени уйимдаги кампирларим ҳар намозидан кейин Аллоҳдан қиёматда Расуллуллоҳнинг хавзидан сув беришини сўраб дуо қилишади", деган экан.
Биз ҳам етти ухлаб тушимизга кирмаган, ҳаёлимизга келмаган турли-туман диндан гапирадиган одамларни кўраверар эканмиз...
ЭСЛАТМА
Эътиқодни билмаган одамнинг амаллари бир тийин, деган маънода Сўфи Аллоҳёр ҳазратларининг бир байти бор эди. Хозир бир видеоролик кўриб шу байтни эслаб қолдим.
Мусулмонмиз, алҳамдулиллаҳ. Мусулмон бўлиш осон экану аммо Ислом доирасида соғлом юриш масаласи жиддийроқ эканда. Бирорта эътиқодий масалада сал тойилдизми, исломдан ўзингиз ҳам сезмаган ҳолда чиқиб кетар экансиз.
Бир қанча муҳим эътиқодий зарурий масалалар бор. Лекин хозир Қуръон ҳақидаги эътиқодимизни баён қилишни зарурроқ деб топдим.
Қуръон бу Аллоҳнинг каломи. Бирорта шоир, адиб, қонунчи ё ёзувчининг ижод маҳсули эмас. Қуръонни улуғлаш, қадрини билиш ҳар бир мусулмонга вожиб. Қуръонни камситган, менсимаган, таҳқирлаган, кўзга илмаган, ҳурматини жойига қўймаган, унга ўзгартириш киритган, Қуръондан бўлмаган сўзларни Қуръондан деб айтган ва ё Қуръондан бўлган бирор оят ё калимани Қуръондан эмас деб валдираб қўйган одам исломдан, ўзи ҳам билмаган ҳолда чиқиб кетади.
Қуръон ҳақида илмсизларча гапириб, Аллоҳга нисбатан уйдирма бўҳтон тўқиётган анқовларни тасдиқлаб ўтириш ҳам эътиқод юзасидан хатарли иш саналади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида шу йилнинг 10-11 май кунлари Бухоро шаҳрида «Исломда бола ҳуқуқлари» мавзусида икки кунлик семинар ўтказилмоқдалар.
Ушбу тадбирда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистон ва Гурузиядаги вакиллари, Ўзбекистон Респубилакаси Олий Мажлисининг бола ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда Респубиликамизнинг бир қатор дини соҳа вакиллари, имом-хатиблар ва имом-ноиблари ҳам қатнашмоқда.
Шулар жумласидан, Андижон вилоятидан ҳам бир қатор имом-хатиблар; Андижон шаҳар Девонабой масжиди имоми Мифтоҳиддин домла Рожиддинов, Андижон шаҳар Ғиштли масжиди имоми Ботиржон домла Тожибоев, Андижон шаҳар Имоми Аъзам масжиди имоми Исомиддин домла Шамсиддинов, Избоскан тумани Аҳмадали ҳожи масжиди имоми Салимжон домла Юнусов ҳамда Олтинкўл тумани Оқ тепа масжиди имоми Санжарбек домла Маманазаровлар ҳам фаол иштироқ этишмоқдалар.
Вакиллик матбуот хизмати
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal|@andijonhanafiylari
ҲАММА ЭРКАКЛАР САЛЛА КИЙИШИ КЕРАКМИ?
#одоб
❓833-CАВОЛ: Салла ўрашга тарғиб қилинган бир маърузани эшитиб қолдим. Унда айтилишича Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Салла ўранглар, чунки шайтонлар салла ўрамайди”, деган эканлар. Шунда ўйлаб қолдим. Биз салла ўрамасдан гуноҳкор бўлиб қолмаяпмизми? Илтимос, шунга ойдинлик киритиб берисангиз.
? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам кўп ҳолда салла кийиб юрганлар. Баъзи ривоятларда салла ўрамасдан оддий бош кийимида юрганлари ҳам нақл қилинган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Бадр ғазотида мусулмонларга ёрдам берган фаришталарнинг белгиси оқ салла бўлиб, пешини орқаларига тушириб олишган экан.
عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ مَكَّةَ عَامَ الْفَتْحِ وَعَلَيْهِ عِمَامَةٌ سَوْدَاءُ.
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ йили Маккага кирганларида бошларида қора салла бор эди”, дейилган (Имом Муслим ривоятлари).
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا اعْتَمَّ سَدَلَ عِمَامَتَهُ بَيْنَ كَتِفَيْهِ (رَوَاهُ الإمَامُ التِّرْمِذِيُّ)
“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон салла ўрасалар, учини икки кураклари орасига тушириб олар эдилар”, дейилган (Имом Термизий ривоятлари).
Шунинг учун ҳам ўтмишда аҳли илм ва фазилатли кишилар ва кўпчилик маърифатпарвар аждодларимиз саллада юришни одат қилганлар.
Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, Расули акрам алайҳиссаломнинг ушбу кийиниш одатлари шариат буйруғи сифатида қабул қилинмаган. Бирор бир олим салла киймаган киши гуноҳкор бўлишини айтмаган. Балки, Ислом келганида эркаклар саллада юришлари урф-одатлардан бири бўлиб, бу борада кофир ҳам мусулмон ҳам баробар бўлган. Бу ҳақда Иордания фатво ҳайъати уламолари шундай дейишади:
وأما لبس النبي صلى الله عليه وسلم العمامة وحمله العصا فهو فعل عادي وقع على عادة العرب ذلك الزمن، وليس فعلا تشريعيا يدل على الاستحباب ولا يتأسى به الناس.
яъни, “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг салла кийишлари ва ҳасса тутишлари одатий феълларидан бўлиб, ўша замон арабларининг урфларига биноан қилинар эди. Бу ишлар мустаҳабликка далолат қиладиган ва одамлар ўрнак оладиган шаръий ҳукм (феъл)лардан эмас”.
Ҳозирда айрим кишилар салла кийишни ҳаммага, омматан тарғиб қилиб, салла киймаган кишини фосиқликда айблашлари воқеълик фиқҳини билмасликдандир. Чунки ҳозирги кун салласиз юриш деярли барча мўмин-мусулмонлар учун урфга кирган. Қолаверса, салла кийиш шариатда фарз ёки вожиб ҳатто суннат даражасидаги амал эмас. Бирор бир саҳиҳ ёки ҳасан даражасидаги ҳадисда салла кийиш шарт қилинмаган.
Огоҳ бўлиш лозимки, салла кийишга тарғиб қилинган айримлар далил қилаётган ривоятлар тўқима ва ҳужжатга яроқсиз ривоятлардир. Хусусан, саволда сўралган “Салла ўранглар, чунки шайтонлар салла ўрамайди” жумласи ҳам аслида ҳадис эмас. Чунки унинг санади ҳам ва матни ҳам ҳадис китобларида зикр қилинмаган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. Fatvo.uz
⚡️Ҳаж сафарини ташкил этиш тартиби тўғрисида ХАБАРНОМА❗️Шу кунларда ижтимоий тармоқларда ҳаж ибодатини ташкил этиш тўғрисида реклама ва эълонлар кўпаймоқда. Мазкур хабарларда ҳаж сафарига жўнатишга оид янгиликлар, тўловларни қабул қилиш шакли ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида асоссиз маълумотлар тақдим этилмоқда.
✅Таъкидлаш керакки, юртимизда “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилади.
?Мазкур ҳужжат асосида тузилган “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Жамоатчилик Кенгаши аъзолари қаторида ушбу муқаддас ибодатларни уюштириш бевосита Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси зиммасига юкланган.
❇️Мазкур ташкилотларга Ҳаж ва Умра мавсумида зиёратчиларнинг соғ-саломат ва ибодатларини тўла-тўкис бажариб келишини таъминлаш мақсадида, Саудия Арабистонидаги тегишли вазирликлар билан зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи муассасалар, меҳмонхоналар, транспорт ва озиқ-овқат корхоналари билан шартномалар тузиш ваколати берилган.
‼️Шу боис, Ҳаж ва Умра мавсумларида диёримиз зиёратчиларини кузатиш ва кутиб олиш ишларини ташкил этиш, шу жумладан зиёратчиларнинг Саудия Арабистонига бориши, у ерда бўлиши ва у ердан қайтиб келишлари Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади.
?Қайд этиш керакки, Саудия Арабистони қонунчилигига кўра ҳам, ҳаж сафари дунё давлатларининг ваколатли ташкилотлари билан мазкур мамлакатнинг Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Мазкур келишувлар асосида ташкил этилмаган ҳаж зиёратига уриниш ушбу улуғ амалнинг энг муҳим рукнлари бўлмиш – Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида ибодат қилиш имкониятини бермайди.?Саудия Арабистони ҳудудида ҳаж тартибларини бузиш эса ушбу мамлакат қонунчилиги асосида чора кўрилишига олиб келади. Шу боис, ҳаж тадбирини ташкил этиш вазифаси сайёҳлик фирмаси ёки турагентликлар ваколатига кирмайди❗️
Мазкурлар томонидан ҳаж ибодатини ташкил этишга уриниш эса амалдаги қонун ҳужжатларига зиддир.
☑️Шунингдек, муборак сафарларга ноқонуний йўллар билан боришга интилиш Саудия Арабистонидан депорт қилиш ва Саудия Арабистонига ҳар қандай виза билан 10 йил муддатга киришни тақиқлаш ҳамда 100.000 саудия риёли (26.000 АҚШ доллари) миқдорида жарима солишга олиб келиши ҳақида огоҳлантирамиз.
?Биз ибодатларингиз мукаммал, сафарингиз хавфсиз ва хотиржам бўлиши тарафдоримиз. Сиздан турли алдовларга учмасдан, ҳукумат кўмагида ташкил этилаётган расмий, хавфсиз ва ишончли сафарни адо этишни тавсия этамиз.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago