🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Одамларга ишониш керак!
Ишдан қайтишда нон олмоқчи бўлиб, бир нечта новвойхоналардан ўтиб келдим. Ногоҳ йўл четида турган "Нон" ёзувини кўриб тўхтадим. Коляскада усти ўралган нон, 4000 деган ёзув бор. Аммо сотувчи йўқ. Шу атрофдаги тўрт бешта дарвозани тақиллатдим, ҳеч ким чиқмади, чиққаниям бизга тегишли эмас, дейишди. Нима қилишни билмай турсам, бир йигит: "ака нонни олиб, пулни қўйиб кетаверинг" деди. Нон ўралган адёлни кўтардим, димоғимга гуп этиб иссиқ нон тафти урилди. Боз устига ўзим яхши кўрадиган чапчак нон эканлиги учун гарчи эҳтиёж 4 та бўлса ҳам 10 та олиб, пулини адёл тагида қолдирдим. 10 та ноннинг пули устига яна ўн минг қўшиб ҳам қўйдим. Уйга келиб энди кийим алмаштираман деганимда, бир дўстим телефон қилиб чақириб қолди. Зарур иш деди. Тезда етиб бордим, иш битгач яна ўша нон турган жойдан ўтишга тўғри келди. Қарасам, бир ўсмир йигитча турган экан. Нон тугаган. Мен унга ярим соат олдин нон олмоқчи бўлганимни, аммо ҳеч ким йўқлиги учун кетиб қолганимни айтиб, нега шу ерда турмайсан, дедим. Нонни биров индамай кўтариб кетса, нима қилардинг, дея танбеҳ ҳам берган бўлдим. У эса новвойхонада ўзи ва акаси ишлашини, нонни қўриқлаб ўтиришга вақти йўқлигини, ҳали шу пайтгача ноннинг пули ҳеч кам чиқмаганлигини айтаркан, одамларга ишониш керак, деди.
Нонни сотиб бўпсан, нега кетмаяпсан, десам, э, ака, кимдир ўн минг ортиқча пул ташлаб кетибди, адашиб бергани эсига тушса, қайтиб келар, деб турибман, деди...
Ёш боланинг тоза қалби, ишончи, беғуборлигини кўриб, шубҳа гумонларга борганимдан, уни синамоқчи бўлганимдан уялиб кетдим. Аста мошина томон юрарканман, дунёнинг бузилиб кетишига йўл қўймайдиган бу йигитчанинг гаплари миямни, вужудимни эгаллаб олган эди:
"ОДАМЛАРГА ИШОНИШ КЕРАК!"
Тинчлик бўлсин
Сизга ҳеч дахли бўлмаса-да, бирор жойда яхши хабар тарқалганидан хурсанд бўлсангиз — яхши одам экансиз. Мана, Ғазода уруш тўхтади, бу — Трампнинг иродасими ёки одамсевар, тинчликсевар халқларнинг тинимсиз геноцидга қарши бош кўтаргани сабабими — билмадим, аммо уруш тўхтади. Интиҳодан олдин ибтидо бўлганидек, бу урушни ҳам бошламаслик мумкин эди-ку! Бегуноҳ гўдаклар, тинч оилалар, навжувонлар, ёш-ёш йигитлар хазонга айланди. Шундай хунрезликлар рўй бердики, уларни кўриб, эшитиб, яшаётганингдан, қўлингдан ҳеч нарса келмаслигидан уялиблар кетасан. Касалхоналардаги портлашлар, масжидлардаги бомбабозлик, бозорлардаги ўлдиришларда қанчадан қанча одам қирилиб кетди. Ёвуз ва ваҳшийлар дастидан азоб ейдиган мазлумларнинг ноласи беиз кетмаган, кетмайди ҳам. Ҳар қандай яхшилигу ёмонликнинг жавоби муқаррар, албатта.
Интиҳо ва ибтидо ҳақида бежиз гапирмадик. Яшнаш ва сўлиш, ёниш ва ўчиш ёнма ён юради. Бир нарсадан жуда хавотирланади одам: тинимсиз талотўплардан ҳансираб қолган она замин, мушфиқ Ер сайёраси агар ўз ўқидан чиқиб кетса, бунга шубҳасиз, урушқоқлар айбдор!
Дуо қлайлик: Ер юзида тинчлик бўлсин! Онаси ўқ овозига бошқоронғи бўлганларга Худойим инсоф берсин!
Авлиёга айланаётган “права”
Телеграмдаги каналлардан бирида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқиш, имтиҳон топшириш нархлари ошганлиги ҳақида ёзишипти. Ва унинг тагидаги изоҳлар 95 фоиз салбий. Аксарият юртдошларимиз бундан норози эканлигини билдиришган.
Бу каби изоҳларни ўқиб, хаёлга толасан. Давлат раҳбари халқни рози қилиш учун кечаю кундуз тиним билмасаю, аллақандай чиновникнинг шахсий манфаати деб, ердан кўкка сакраган “права” олиш тизимини камхаржроқ қилиш ҳақида ҳеч ким бош қотирмаса. Авария кўп бўлаяпти, ўлим ҳолати, қоидабузарлик кескин ошган, деган важ-карсонлар билан кўплаб автомактаблар ёпиб ташланди, имтиҳон топшириш марказлашди. Ҳатто СССРнинг марказлашган сиёсати даврида ҳам бундай “бетонлаш” бўлмаган?
Нархлар оширилгани билан “права”га интилганлар сони камаймайди, қаттиқ назорат қилган билан “ўпкасиз” ҳайдовчига инсоф кирмайди. Бу тарбия ва маданиятга боғлиқ. Мана, масалан, Японияда қоидабузарлик деган нарса деярли йўқ, ваҳоланки у ерда радар ҳам йўқ. Бизда эса, афсуски, радар бўлмаса, светофорнинг қизилида ҳам ўтиб кетиш ҳолати кўпаймоқда. Шу боис таклиф шуки, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш талабани кучайтириб, нархни арзонлаштириш керак, қоидабузарлар эса жарималар билан кўзини очсин. Бир марта тўласин, икки марта тўласин, кейин хулоса қилади.
Бўрининг ёнида турган қўй ҳеч қачон семирмайди.
«ТЎЙЧИБОЙ»
Тўйчибой тўй қиладиган бўлди: суннат тўй...
«Сабзи тўғрар»га келган маҳалла оқсоқоллари «юз кило гуруч дамлаш шартми, ўзингизни қийнамай қўя қолинг», деган эди, астойдил хафа бўлди:
— Нима, мен одаммасманми? ўзимга яраша орзу-ҳавасим бор, улфатларим бор... Мен ҳам юртнинг ошини еганман...
...Шундай бўлди... Юз кило эмас, юз йигирма кило ош дамланди...
Тонг отмасдан ҳофизлар ҳониш қилди... Гурас-гурас одамлар келди...
Тўйчибой «юз йигирма кило ошнинг тагида бир капгир қолмаганини» гапириб юрди...
...Икки ҳафталардан кейин уйида қий-чув бўлиб қолди. Ўзи бақирган, хотини додлаган...
Ҳарқалай, қўшни... Чиқдим.
Қарасам, Тўйчибой ток сўри тагида турибди. Кўзлари бежо.
Нуқул бир гапни такрорлайди: «Ўзимни ўлдирсам қутиламанми? Ўлиб кетсам қутиламанми, санлардан?!»
Янга нарироқда шумшайиб турибди.
— Тўй қиламан деб бўғзимгача қарзга ботдим! — деди қўшним чинқириб. — Мени хонавайрон қилмоқчимисан?!.. Ўзимни ўлдириб қўя қолай!..
Янга мени кўриб бир қадар таскин топди, шекилли эрини юпатди:
— Қўйинг, дадаси, ўзингизни босинг... — Кейин айвон томонга қараб мушт дўлайтирди. — Сан, қиз ўлгурга қачон ақл киради-а?! Ман буни нонга чиқарсам, китоб обкебди!.. Ҳаҳ, ўша санга китоб ўқишни буюрган ўқитувчингнинг уйига ўт тушсин! Саккиз юз сўмгаям китоб оладими, жувонмарг?! Китоб санга ош билан нон бўлармиди, ер ютгур!
...Қўшнимнинг еттинчими, саккизинчими синфда ўқийдиган қизига энди кўзим тушди.
Қизалоқ айвон устунига суяниб турар, кафти билан юзини тўсганча, унсиз, ўкиниб-ўкиниб йиғлар эди...
Индамай, чиқиб кетдим.
...Ростини айтсам, умримда биринчи марта... ўзбек бўлганимга уялдим...
Ўткир Ҳошимов
Дипломи бор бир қонуншунос қўлида автомати бор юз одамдан кўра кўпроқ пул ўғирлайди.
Марио Пьюзо
Бармоқсиз ўринбосарлар
Бир нарсага ҳайронман: ҳокимлик ёки бирор ташкилотга тавсия этилаётган янги раҳбар қўли кўксида қуллуқ қилиб туради. Чиройли табассум билан яна. Аслида халққа хизмат қилиш масъулиятини гарданига олаётган раҳбар бундан қувониш эмас, чуқур масъулиятни кўпроқ ўйлаши керак. Одамларнинг розилигига эриша оламанми, деган савол унинг юрагида турса, ишга ҳалол ва виждонан ёндошиши мумкин.
Афсуски, аксарият ҳолларда раҳбарчаларимиз вазиятдан унумли фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишади, давринг келди сур бегим, деган расво тамойил уларнинг асосий шиорига айланади. Қизлари, жиянлари, куёвлари, тоғаю аммаларини ёғли жойларга қўйишади. Пора билан қўлга тушаётган, шарманда бўлаётганлар озмунчами? Қизиғи, улар жазоланиш ўрнига ялло қилиб юраверишади. Танкалари ва муршидлари ҳимоясида кайфу сафосини давом эттираверади. Халқнинг пулига чанг солиб, одамларнинг норозилигига сабаб бўлаётганлар қаттиқ жазо олмас экан, тараққиёт, коррупцияни жиловлаш ҳақидаги гап-сўзларимиз сариқ чақага ҳам арзимас бўлиб қолаверади.
Мана бундай тоифани сиз ҳам биласиз: ўзи ҳокимиятнинг оддий ходими, бироқ данғиллама участкаси, тўртта бешта машинаси, дачалари бор. Ойликка оладими шуларни, ёки бирор каромат кўрсатганми? Яна камига бундайларни давраларнинг тўрида кўрамиз. Шоҳона ҳаёти ниманинг эвазига келаётгани билан ишимиз йўқ, бизни фақат унинг бойлиги маҳлиё қилади. Мана шундай тоифага қуллуқ қилиб турувчиларни кўрганда эса жирканиб кетаман. Бундайларнинг тагини ковласангиз эса ҳаром бойлик келиб чиқади. Буни била туриб билмасликка, кўра туриб кўрмасликка олиш ўрнига бундайлар билан бир даврада ўтирмайман, деб айтадиганлар ҳам бормикан, деб ўйлаб қоламан.
Хитойда порахўрни қатл этишади. Агар бизда шу жазо тури қўлланилса, борми, уҳу, ўрмонга ўт кетади, қанча одам қирилиб кетади. Майли, бундай жазо керакмас, ҳеч бўлмаса, бундайларнинг битта бармоғини кесайлик.
Бармоқсиз раҳбарлар кўпайиб кетади дейсизми? Айниқса, кунда кунора пора билан қўлга тушиш бўйича мусобақа ўйнаётган ҳоким ўринбосарлари аҳволи нима бўларкан деб ўйлаяпсизми? А, лаббай?
Нега қўполмиз?
Яқинда бир мактабга ижодий учрашувга таклиф қилишди. У ерда мен ўз кузатувларимни билдирдим. Яъни мактаб ўқувчиларининг сўконғичлигини. Онангни... деб бир бирига бемалол айтадиган бу авлод қаердан пайдо бўлди? Бошқа расво сўзларнику қўяверинг. Жамоат жойларида катталарнинг ҳам оғзи шалоқ эканлигига гувоҳ бўламиз. Йўл талашиб сўкинадиганларни эса ҳар қадамда кўрамиз. Қуш инида кўрганини қилади, дегани шумикан? Ақл ўргатишда бизга етадигани йўқ, аммо амалда нолмиз.
... Ижтимоий тармоқ орқали Раҳимберди домланинг шу мавзуга дахлдор гапларини эшитиб қолдим. Устоз айтдиларки, бир ароқхўр кишига инсоф бериб, мачитга борибди. Жамоатга қўшилиб, намоз ўқиётса, телефони жиринглаб қолибди. Намоздан сўнг ҳамма унга ёпирилиб, нега телефонни ўчириб кирмадинг, қанақа одамсан, дея маломат қилишибди. Эндигина намозга келган киши бундай муносабатдан хафа бўлибдида, яна майхонага борибди. Бир стакан, икки стакан ичибди. Учинчисига келганда хаёл билан стаканни ерга тушириб, синдириб қўйибди. "Оббо,- дебди ўзига ўзи, энди бу ерда ҳам гап эшитсам керак".
Шу пайт унинг ёнига шу жойнинг эгаси келиб, дебди:
--- Идиш синганига хижолат бўлманг, юзтаси синсаям майли, фақат кўнгил синмасин...
Хулоса шуки, тилни ҳақоратдан тийиш, ўзгаларга яхши гапириш ҳам бир садақа. Яхши гапириш қийин бўлса, табассум қилинг, табассум ҳам садақа. Ҳақорат қилиш гуноҳ, гуноҳ эса ризқни, умрни кесувчидир.
Япониядаги бир корхона раҳбари ишда сифат яхшиланиши учун антиқа йўл топибди. Унга кўра, маош бериладиган куни бир хонага корхона директори, бош ҳисобчиси ва иш юритувчи олиб кириларкан. Ойлигини олган ишчилар ўз ўринларига қайтаётиб, бояги хонада турганлардан бирини уриб ўтаркан. Бошлиқ ёки бошқа раҳбарлардан қай бири энг кўп калтак еса, ўша демак бу ойда менинг камчилигим, қусурим кўп бўлипти, деб хулоса қиларкан ва ўзини ўнглашга ҳаракат қиларкан...
Бизда бошлиқни турткилаш у ёқда турсин, ойлик нега кам чиқди, деб кўринг-чи...
ИНОҚЛИК
Телевизорда кино кўрсатди. Ўттиз еттинчи йил қатағони ҳақида. Қора плаш кийганлар бир бечорани икки қўлтиғидан олиб, кўча бошида турган қора машина томонга судраб кетяпти. Эшик олдида унинг аёли эмизикли боласини бағрига босиб, унсиз йиғлаяпти. Беш-олти ёшлардаги болакай «дада, дадажон», деганча отасининг кетидан чопиб боряпти. Кўчанинг у юзида одамлар турибди. Бирининг кўзида қўрқув, бириникида ўкинч, яна бири лоқайд қараб турибди. Бирови эса лабини истеҳзоли буриб, худбинона илжаяди. («Халқ душмани»ни «тегишли жой»га чаққан «сиёсий ҳушёр» кимса...)
Орадан анча ўтиб, телевизорда яна бир кино кўриб қолдим. Тўғрироғи, кино эмас, «Ҳайвонот олами» кўрсатуви. Йўлбарс дарахтнинг пастак шохида банан еб ўтирган маймун боласига ташланиб қолди. Маймунча жон аччиғида чийиллади. Шунда ғалати ҳолат рўй берди. Паст-баланд дарахтлардан ўнлаб маймунлар шиддат билан тушиб, йўлбарсга ташланишди. Қудратли йўлбарс уларнинг бир-иккитасини мажақлаб ташлади. Аммо маймунлар бор овозда шовқин кўтариб, мўр-малахдек ёпирилди. Бири тишлади, бири юмдалади. Забардаст бир маймун эса йўғон харини олиб, йўлбарснинг бошига чунонам туширдики, йўлбарс думини қисганча қочиб қолди...
...Маймунларга ҳавасим келди...
Ўткир Ҳошимов
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her