Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Qashqadaryo_ssb

Description
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ КАНАЛИ
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago

3 weeks ago
**ҲАМКАСБ ХОТИРАСИ

**ҲАМКАСБ ХОТИРАСИ

Шафқатсиз ўлим соғлиқни сақлаш тизими, хусусан, Қашқадарё тиббиётини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар, тиббиёт фанлари доктори Юлдашев Рустам Шавкатовични орамиздан олиб кетди. У 59 ёшида вафот этди.**

Р.Юлдашев вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиали директори, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган йилларида алоҳида ташаббускорлик ва ташкилотчилик намуналарини кўрсатди, кўпчиликнинг ҳурматини қозонди. Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида эса соҳадаги янги ислоҳотлар, хусусан, давлат тиббий суғуртасини тажриба сифатида жорий этиш тадбирларига бош-қош бўлди. I даражали "Саломатлик" ордени билан тақдирланди.

Ажойиб инсон, куюнчак раҳбар Рустам Юлдашев вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси.

▶️ @qashqadaryo_ssb

3 weeks ago
**ТАЪЗИЯ

**ТАЪЗИЯ

Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар, тиббиёт фанлари доктори Юлдашев Рустам Шавкатович 59 ёшида вафот этди.**Р. Юлдашев 1965 йил 7 июлда Бухоро вилоятида туғилган. 1988 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Турли йилларда Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қарши филиали директори, Қашқадарё ва Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.

2021 йил I даражали "Саломатлик" ордени билан тақдирланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган жонкуяр ва ташкилотчи раҳбар Юлдашев Рустам Шавкатовичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

3 weeks, 2 days ago

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Қарши тумани тиббиёт бирлашмаси биноси орқасида жойлашган ўрада аборт ва операциялар чиқиндилари ташланаётганлиги, бу аҳолига ноқулайлик туғдираётгани, чиқиндиларни утилизация қилиш бўйича чоралар кўрилиши зарурлиги хусусида мурожаат эълон қилинган. Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Қарши тумани марказий шифохонаси ҳудуди девор билан тўлиқ ўралган. Даволаниш бўлимларидан 100 метрлик масофада маҳаллий махсус ўра ташкил қилинган. Ўрага аборт ва операциядан кейинги эмас, фақат туғруқ бўлимидан чиққан биологик чиқиндилар чиқарилган. Гинекология бўлимида ҳозирги вақтда абортлар амалга оширилмайди, жарроҳликдан кейин ҳосил бўлган биологик чиқиндилар вилоят гистологик текшириш лабораториясига юборилади.

Таъмирталаб ҳолатда бўлган махсус ўра атрофига туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 1,5 метр баландликдаги тўсиқлар, ўра устига қопқоқ ўрнатилди. Таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Ўра ва унинг атрофини доимий дезинфекция қилиш, биологик чиқиндиларни утилизация қилиш бўйича зарур чоралар кўрилди.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органи томонидан масъул ходимга жарима жазоси қўлланилди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️ @qashqadaryo_ssb

2 months, 3 weeks ago

Онкологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича скрининг текширувлар#24feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

2 months, 3 weeks ago

"ШИФО+" кўрсатуви.
Болалар аутизми-касалликми ёки руҳий ҳолатми?
#23feb#qashqadaryo_trk *📱Расмий телеграм каналимиз
👉***https://t.me/qashqadaryo_trk

2 months, 3 weeks ago

https://telegra.ph/VILOYATDA-DAVLAT-TIBBIJ-SU%D2%92URTASI-TIZIMINI-ZHORIJ-%D2%9AILISH-B%D0%8EJICHA-SEMINAR-%D0%8ETKAZILDI-02-23

Telegraph

ВИЛОЯТДА ДАВЛАТ ТИББИЙ СУҒУРТАСИ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят даволаш-профилактика муассасалари ҳамда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари иштирокида “Қашқадарёда Давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий қилиш билан боғлиқ ислоҳотлар тўғрисида” семинар ўтказилди. Соғлиқни…

Qashqadaryo_ssb
3 months ago
Qashqadaryo_ssb
3 months ago
Qashqadaryo_ssb
3 months ago
Qashqadaryo_ssb
3 months, 1 week ago

"ҚАШҚАДАРЁ АХБОРОТИ" Ихтисослаштирилган тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш борасидаги ишлар.#7feb#qashqadaryo_trk *📱Расмий телеграм каналимиз
👉***https://t.me/qashqadaryo_trk

We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago