🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
...
Йўқ, улар эъзозга арзимас экан,
Юрак чинқирганин эшитмас - кардир.
Дунёнинг этагин маҳкам тутмишлар,
Сенинг куймоғингга хўп харидордир.
Йўқ, меҳринг хайф экан, муҳаббатинг хор.
Гина қилар бўлсам, ношукрликмас.
Ёлғиз бир таскин бор юрак қаърида,
Бу Хақнинг ризоси... бошқа нарсамас.
Одамдан одамлик кутмоқ - одамлик...
Мен ҳам бандачилик хатосидаман.
Лабда табассумла юрганим билан,
Асли шу юракнинг нидосидаман.
✍️ Дилдора Абдиназарова
7-ОКТЯБР ШЕЪРИ
“Ҳар доимо, ҳамма жойда
Сени дуо қилдим, деди.
Мен не бўлсам – бўлдим, аммо
Сен бахтиёр бўлгин” – деди.
Кўнглим ўсди, кўнглим тошди,
Тошга тушиб синди кўнглим.
Қароғидан ҳижрон оқди,
Қордай эриб кетди кўнглим.
Юрагимнинг соҳилида
Қуш изидек бир доғ бордир.
Билганим шу – ёлғончида
Висол йўқдир, фироқ бордир.
Иддао-ю таъмаларсиз
Бармоқлари сўйлайверди.
Ишқ тилида, дард тилида
Бир қўшиқни куйлайверди.
Қарғамади, кечиримлим
Фақатгина қилди дуо.
Юрагини фидо қилди,
Юрагимни қилди адо.
Йилларининг токчасида
Ёнаётган шамни кўрдим.
Ёноғида, кўзларида
“Ота” деган камни кўрдим.
Йиғлолмади, енгларида
Ўйнаб турди ҳисларини.
Бирин олиб, бирин қўйиб
Мақтади ул-қизларини.
Қарамади кўзларимга,
Кўзи боғда хазон терди.
Ўзимга бир қаратгунча
Дунё мендан юз ўгирди.
Йилларининг чангларига
Мен таяммум қилган эдим.
Уни ҳажр доно қипти,
Мен ҳам мулло бўлган эдим.
Парвардигор, кечиргувчим,
Кечмоқ – Сендан, ўчмоқ мендан.
Бир бандангнинг изларини
Йиғлаб-йиғлаб қучмоқ мендан.
Куйдим тамом, бўлдим адо,
Сўз-у шеърим ожиз бўлди.
Оллоҳ, ўзинг берган юрак
Бир соатда ҳофиз бўлди.
Тарозини кўраяпман –
Бир палласи оғир келди.
Бандасидан бол тиландим,
Менга эса чоғир келди.
Айтолмайман, тушунаман,
Кўзёш асли Нилдай эди.
Биз кўришган лаҳзаларда
Томирда қон селдай эди.
Тушунсанг-у айтолмасанг,
Кўксинг ёриб кетгай юрак.
Бу оламда туйғу билан
Яшамоқ ҳам иқбол бешак.
Мен суйгандим, мен куйгандим,
Кўзим ёши тоҳир қилсин.
Маҳшаргоҳда кўришгунча
Омон бўлсин, омон бўлсин!
Шодмонқул САЛОМ
07.10.2024-йил
... Шунинг учун Бахорни яхши кўраман, қанча ёмғир саваламасин, баргларидан воз кечмайди дарахтлар...
Ў З Б Е К И С Т О Н
Боғларингда сар хил мева,
дурдек тизиб қўйилган.
Дала-даштда ризқ, барака
хирмон қилиб уйилган.
Зилол сувли анҳорларинг
шилдиратиб қуйилган.
Ҳақ назари тушган замин,
жаннатсан ЎЗБЕКИСТОН.
Қуёш кулиб, манглайингда
ҳар кун қўниб ўтади.
Райҳонларинг хушбўй иси,
ойга бориб етади.
Юлдузлар сир айтиш учун
Улуғбегинг кутади.
Ифтихору, ғурур тўла
сарҳадсан ЎЗБЕКИСТОН.
Жисмим - сендан яратилган,
тупроғингни зарраси.
Сотқин боланг - қаноти йўқ
қушларнинг тасқараси.
Сени севган бу вужудим -
минг йўлбарснинг наъраси.
Юрагимда қад ростлаган,
журъатсан ЎЗБЕКИСТОН.
Мир Алишер илм нури
мозийдан нур сочади.
Темур фарзандингни ҳатто
руҳидан ёв қочади.
Ибн Сино меросига
дунё қучоқ очади.
Оламга донг таратган шон,
шавкатсан ЎЗБЕКИСТОН.
Ҳақ айтилган гап: Ватанни -
Севмоқлик иймондандир.
Қизиб турган чўғдек тандир,
Ширмой нонга ватандир.
Сенсиз ўтган ҳар куним Қиш,
қуёшсиз қаҳратондир.
Тўрт фаслни безаб турган,
зийнатсан ЎЗБЕКИСТОН.
Она Ватан деб азалдан
ҳеч бекорга аталмас.
Бир куним-чун юз йил қарзман,
гўзал ришта чамбарчас.
Сенсиз ҳеч ким, ҳеч нимаман,
Сен-ла ботирман, қўрқмас.
Шукрин адо этиш учун,
неъматсан ЎЗБЕКИСТОН.
Юксакларга парвоз этган,
шиддатсан ЎЗБЕКИСТОН.
Ёвни нигоҳ билан янчган
ҳайбатсан ЎЗБЕКИСТОН
Дунёларга достоним,
қадри буюк осмоним.
Меҳр суврати чизилган,
ҳайратсан ЎЗБЕКИСТОН
✍️ДИЛДОРА АБДИНАЗАРОВА
каналга аьзо бўлинг👇
Ассалому Алайкум Она Ӯзбекистон. Янги тонг муборак
БОРЛИГИНГ БАХТ
Шошилиб борасан, тошиб борасан,
Неча қир довондан ошиб борасан.
Бу сотқин нигоҳлар сотса барини,
Мендан ҳам, ўзингдан қочиб борасан.
Жимликдан иборат қадамларимиз,
Жим кулмоқ, жим севмоқ ва жим чидамоқ.
Параллел чизиқда оламларимиз,
Бир бор кесишмасдан шундай тугамоқ.
Бизларга берилган бу гўзал тортиқ,
Шукри эшитилар юрак қаъридан.
Ҳаётсан,
бас етар,
не керак ортиқ,
Шу неъмат азиздир бари баридан...
✍️Дилдора Абдиназарова
...
Сариқ чаён чаққан заҳрин,
Яралари битмаяпти.
Қанча йиллар ўтса ҳамки,
Оғриқлари кетмаяпти.
Оғуларин таьсиридан,
Момом кўзи бўлди сўқир.
Қанотлар ҳам ўсмай қўйди,
Ўсганлари синди бир бир.
Дастурхонга ўрмалади,
Ошимизни заҳар қилди.
Гуллаётган боғимизни,
Изғий, изғий , сақар қилди.
Бир амаллаб қувдик боғдан,
Унсин дея гулчечаклар.
Кетди, аммо изларидан
Ўсиб чиқди зарпечаклар...
✍️Дилдора Абдиназарова
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago