🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Adliya vazirligi Ma’naviyat va ma’rifat markazi e’lon qilgan media mahsulotlarni “ma’naviy ekspertiza”dan o‘tkazish to‘g‘risidagi qaror davlat ro‘yxatidan o‘tkazilmagani va yuridik kuchga ega emasligini ma’lum qildi. Qaror hujjatni qabul qilgan organlar tomonidan bekor qilingan va ijrodan chaqirib olingan.
*📈 ТОП-1000 олийгоҳлар-2024*
**✅ Ушбу рўйхатда дунёнинг халқаро даражада эътироф этилган QS рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатидан жой олган энг кучли хорижий олий таълим муассасалари келтирилган.**
❌ Бирорта Ўзбекистон олийгоҳи бу рўйхатдан жой олмаган, лекин қўшни Қозоғистон Республикасининг нақд 20 та олийгоҳи ушбу рейтингдан жой олган.
⁉️Ўзингизни топинг
0️⃣ Профессорлар учун;
1️⃣ Доцентлар (PhD);2️⃣ Мустақил изланувчилар;3️⃣ Таянч докторантлар;
*5️⃣*** Бакалаврлар учун;
6️⃣ Нодавлат олийгоҳ талабалари учун;
*📍@akademik_burchak *да бўлинг🛋****
Сарез кўли Тожикистоннинг Тоғли-Бадахшон автоном вилояти Мурғаб туманида жойлашган. Унинг узунлиги – 70 километрга яқин, чуқурлиги эса – 500 метрга яқин. Сув умумий ҳажми 17 квадрат километрни ташкил қилади. (Бу 17 та сардоба дегани)
1911 йил март ойида содир бўлган 9 балли зилзила оқибатида Бартанг дарёси ёпилиб, ушбу кўл пайдо бўлди. Кўлнинг қуйи оқимида жойлашган аҳоли пунктларига хавф туғдиради. Чунки сув чиқиб кетса улкан сув массаси сел оқими билан деярли Орол денгизигача етиб бориши мумкин.
Хавф зонасида 6 миллион киши истиқомат қилади.
Сарез кўли минтақа учун қанчалик хавф экан тўғрисида қуйидаги kun.uz муҳбирлари томонидан ишланган видеода кўришингиз мумкин.
Видео: https://youtu.be/0yFvn9ox0jw
Library @centerasia_library
Каналга уланиш👇
@centerasiastudy
Абдурауф Фитрат. «Шўройи исломия»нинг хатоси (1917)
Мақоламизнинг шу унвони, ўқувчиларимизнинг ҳайрат ва таажжублариға сабаб бўлса керак. Узимиздағи шул мақолани буюк бир ҳайрат ва таажжуб ичинда ёзиб турибмиз. Масала шу:
«Шўройи ислом» жамиятининг[1] сайлов тўғрисинда «уй эгалари»[2] отли бир рус партияси билан иттифоқ қилғанини барчамиз билиб олдик энди, Машҳур сўзларға қарағанда, шул иттифоқ икки мусулмон, бир рус тартиби ўзаро боғланган. Мунинг маъноси шуки, «Шўройи ислом» ўз рўйхатиға элли(қ) мусулмон ва йигирма беш русни, икки мусулмон бир рус қилиб ёзадир. Сайлов куни «Шўройи ислом» тарафдорлари бўлған мусулмонлар билан «уй эгалари» тарафдорлари бўлған руслар шул шўронинг рўйхатиға тавуш берурлар ва натижада масала 15 галос[3] олинса, 5 тасини русларга бериб, 10 тасини мусулмонлар олурлар.
Тунов куни мутафаккир бир дўстим билан шул тўғриларда гапуриб ўтирған эдим. Дўстим ҳақли бир суратда «Шўройи ислом»нинг шул иттифоқини танқид қилди, дедиким:
Самарқанд сайловиға қушилатурғанлар; мусулмондан (хотунлар ҳисоб эмас) ўнолти минг, жуҳуд икки минг беш юз, рус ўн бир минг беш юз, ҳаммаси ўттиз минг киши бўлур. Шул ўттиз минг кишини етмиш беш галосига тақсим қилсак, ҳар тўрт юз кишига бир галоси тушар. Эмди шуниси ҳам маълумдирки, сайловға қўшилатурған ўн бир минг беш юз руснинг ҳаммаси «уй эгалари» партиясига доҳил эмаслар. Чунки руслар орасинда «уй эгалари» партиясидан бошқа тўрт-беш партия бордур. «Уй эгалари» партияси ғайрат қилса, ўн бир минг беш юз русдан икки мингини ўз тарафига ола билур.
Фараз қилайликки: шўро жамияти шул сайловда ўз тарафиға, ўз рўйхати учун икки минг мусулмон товуши ола билсун. «Уй эгалари» партиясининг ўттиз беш галоси тушар. Энди иттифоқ юзиндан шўро жамиятининг ўзи шул ўттиз беш галосдан ўн икки минг мусулмон товуши олур 24 галосни; «уй эгалари» партиясига икки минг рус товуши учун берур ўн бир галосни!
Ҳолбуки, айри-айри списка бўлғанда «Шўройи ислом» ўн икки минг мусулмон товуши учун 30 галосни ва «уй эгалари» партияси икки минг рус товуши учун беш галосни олур эди. Мана шул ҳисоб юзиндан Шўро жамиятининг шул қилған иттифоқи мусулмон ҳақиға зарарлидир, чунки олти мусулмон галосининг ери русларға ўтган бўлур.
Дўстимнинг бу ҳисобларини эшитгач, ҳайратда қолдим. «Ажабо, Шўро жамияти нечун шуни тушунмайди?» дедим ва чиқиб келдим. Шўро шу масалани тушунмаған бўлса, миллатнинг ўзи тушунсин ва ортуқ қайси нўмир рўйхатға товуш бермак керак эдигини тайин этсун.
(«Ҳуррият», 1917 йил, 5 сентябр, 36-сон)
Қайта нашри: «Ёшлик», 1991, 10-сон, 45-бет (Н. Авазов нашрга тайёрлаган). Сайловларда иштирок этаётган ҳар бир фирқа қатори «Шўройи исломия» ташкилоти ва унинг рус «уй эгалари» фирқаси билан ҳамкорлиги танқид этилган.
[1] Шўройи исломия — 1917 йил 1 апрелда мазкур ташкилотнинг 1 қурултойида таъсис этилган жамият. Собиқ ўнг жадидлар, асосан, шу жамият қурувчилари эдилар. Унииг дастури қурултойда Мунаввар Қори нутқида эълон этилган.
[2] Уй эгалари — Туркистонда мавжуд рус партияларидан бири.
[3] галос — овоз.
©️* Шохиста Ульжаева.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her