ER XOTIN PSIXOLOGIYASI?

Description
REKLAMA UCHUN ADMINKA?


adminka vrach degani emas ?
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун ? @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 3 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 6 months ago

3 weeks, 5 days ago

*?*?Бу маҳсулотларни истеъмол қилсангиз ҳеч қачон семириб кетмайсиз
????????????

Va chiroyli figuraga ega bo'lasiz ?

Кабачки ?
Бу сабзавот инсон организмида сув-туз балансини меъёрлаштириб, организмда сув тўпланишининг олдини олади. Бундан ташқари у бириктирувчи тўқималарга бой бўлиб, ичакларни тозалайди, унинг ишини яхшилайди. Кабачкининг калорияси камлиги сабабли (100 грамм кабачкида 23 калория бор) уни нонуштада ҳам, тушликда ҳам, кечки овқат маҳалида ҳам истеъмол қилиш мумкин.

Гречкали бўтқа?
Бошқа ёрмалардан фарқли равишда гречкада углеводлар кам миқдорда бўлади. Аммо шунга қарамай, у фойдали аминокислоталар, йод, кальций, цинк, мис, молибден, фосфор, никель ва бошқаларга бойдир. Бундан ташқари гречка таркибида руҳий зарбаларга нисбатан чидамлиликни оширадиган, В гуруҳига кирувчи витаминлар ҳам мавжуд. Ундаги бириктирувчи тўқималар миқдори эса буғдой, сули ёрмаси, гуручга нисбатан уч баробар кўп. Уни нонушта ва тушликда истеъмол қилган маъқул.

Сули ёрмаси ?
Сули ёрмаси организмдаги метаболик жараённи тезлаштириб, моддалар алмашинувини яхшилайди. Бунинг натижасида ортиқча килограммлар йўқолади, аммо сули ёрмасини сотиб олаётганда, бир зумда пишадиган, шакар қўшилган бўтқаларни олманг. Узоқ вақт давомида пишадиган табиий сули ёрмасигина фойдали хусусиятларга эга бўлади. Айнан уларни нонушта вақтида истеъмол қилишингиз мумкин.

Брокколи?
Брокколини кун давомида истеъмол қилиш мумкин. Унинг 100 граммида бор-йўғи 20-30 ккал мавжуд. Броколлини ҳазм қилиш учун организм ундан оладигандан кўра кўпроқ калория сарфлайди. Шунинг учун уни манфий калорияли сабзавот деб аташади. Аммо, асосийси брокколи очлик ҳиссини йўқотиб, иштаҳани бўғади.

Кепак?
Кепак витамин ва микроэлеметларга, бириктирувчи тўқималарга бой бўлиб, ичаклар фаолиятини меъёрлаштиради. Бундан ташқари кепакдаги ўсимлик толаси, ошқозонда узоқ вақт ҳазм бўлиб, шишади ва сохта тўқлиқни келтириб чиқаради. Кунига 3 ошқошиқ кепак истеъмол қилиш одамни анча оздиради.

Олма?
Олмада калория миқдори жуда ҳам кам (100 граммда 87 калория мавжуд). Шунинг учун парҳез кунлари олма ейиш жуда урфга кирган. Аммо бу фақат яшил олмага тегишли. Бундан ташқари бир кунда 2-3 дона олма истеъмол қилиш қондаги холестерин миқдорини 15 % га камайтиради.

Дуккакли маҳсулотлар
Одамнинг овқатланиш тартибида дуккакли маҳсулотларнинг бошоқли экинлардан аҳамияти кам эмас. Биз уларни тўйимли бўлгани учун ҳам севиб истеъмол қиламиз. Дуккакли? маҳсулотларни куннинг биринчи ярмида истеъмол қилганингиз маъқул. Масалан, мана бу фойдали салатни тайёрлаб кўринг: қайнатилган нўхатга, қирғичдан чиқарилган сабзи, зайтун ёғи, туз, қора мурч, майда тўғралган петрушка, саримсоқпиёз бўлакчаларини аралаштиринг. Қарабсизки, мазали, парҳез таом тайёр, уни тушликка истеъмол қилишингиз мумкин.

Мол гўшти?
Мол гўшти ажойиб протеин манбаи ҳисобланади, 100 грамм гўштда 20 грамм оқсил мавжуд. Диетологлар ҳафтасига 5 маротаба, кунига 150 граммдан гўшт истеъмол қилишни тавсия қилишади. Айнан шу миқдорда гўшт истеъмол қилиш ёғларнинг ва қонда холестерин миқдорининг камайишини келтириб чиқаради. Агар бу назария фойда келтиришини истасангиз, гўштнинг ёғли қисмини истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг, улар холестерин миқдорининг ошишига сабаб бўлади.

Товуқ гўшти?
Товуқ гўштининг айнан кўкрак қисмида ёғ ва холестерин миқдори кам бўлади. Бошқа гўштларга қараганда, товуқ гўшти парҳезбоп гўшт ҳисобланади. Уни қайнатилган ёки димланган, гарнирига сабзавотлардан фойдаланган ҳолда истеъмол қилган маъқул.

Творог?
Ёғсиз творогда 18 грамм оқсил бўлиб, унинг калорияси жуда ҳам пастдир. Творог таркибидаги рибофлавин моддалар алмашинувини яхшилайди. Агар творогнинг ўзини истеъмол қилиш жонингизга теккан бўлса, янги рецептлар ўйлаб топинг. Масалан, авокадонинг ярим палласини олиб, ичидаги этини қошиқ билан тозалаб олинг. Кейин уни 50 грамм творог билан аралаштириб, ичига кўкатлар, озгина мурч, туз қўшинг. Аралашмани ичи тозаланган авакадо палласига солиб, маза қилиб истеъмол қилишингиз мумкин!**#ozish_sirlari

@xomiladorlikvaonalik

1 month ago
1 month, 3 weeks ago

*?*Қабрда ҳам рашк қиламан (Ҳаётий ҳикоя)

Бир йигит дину диёнатли ва гўзал хулқли қизга уйланди. Икки ёш бахтли ҳаёт кечира бошлади…
Орадан уч йил ўтди. Аммо тақдир тақозоси билан Аллоҳ таоло фарзанд бермади. Қатор шифокорлар ҳузурига боришди. Охир оқибат текширувлар хулосасига кўра аёл фарзанд кўра олмаслиги маълум бўлди. Бундан хабар топган куёвнинг яқинлари унга оиласи билан ажрашиб, бошқа бир аёл ила ҳаёт кечириши зарурлигини айтишди.
Икки ўт орасида қолган йигит онаси ва яқинларига қатъият ила: “Аёлимни туғмайдиган пуштсиз деб ўйлайсизми? Аслида, ҳақиқий бепуштлик фарзанд кўрмасликда эмас, балки эр-хотин ўртасида мустаҳкам туйғу ва покиза муҳаббатнинг йўқлигидадир. Мен ундан розиман. У ҳам мендан рози. Бошқа бу мавзу ҳақида сўз очманглар”, деди. Орада фарзанд бўлмаслиги икки ёшнинг бир-бирига нисбатан меҳр-муҳаббатнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлди.
Шу зайлда орадан тўққиз йил ўтди. Кунларнинг бирида аёл ўзида баъзи бир ўзгаришларни сезди. Шифокорга мурожаат қилишганда, унда оғир ҳасталик борлиги, узоғи билан яна беш йил умри қолганини айтишди. Аёлнинг ҳолати борган сари оғирлашиб борарди. Шифокорлар аёлнинг турмуш ўртоғига: “Аёлингиз шифохонада бўлгани яхши. Доимо шифокорлар назоратида бўлади дейишди”. Бироқ эр бу таклифга рози бўлмасдан, тиббий муолажа учун керак бўладиган барча нарсани уйда муҳайё қилишини айтди. Уйида аёлининг тиббий даволаниши учун зарур бўлган барча нарсаларни тайёрлади ва битта ҳамширани унга қараши учун ёллади.
Йигит ишхонасининг раҳбари мазкур воқеадан хабар топиб, унга ҳар куни ишга икки соатга келиб, қолган вақтда эса, оиласига қараши учун рухсат берди. Эр ишдан қайтгандан сўнг аёлига таом пишириб, унга ўз қўли билан едирар, сўнгра уни бағрига босиб, кўнлини кўтарадиган нарсалар айтиб берарди.
Аёли вафотидан олдин бирор кишига билдирмасдан ҳамширага кичкина қути бериб, уни фақатгина оламдан ўтганидан кейингина эрига беришини тайинлади.
Аёлнинг аҳволи оғирлашиб, ҳаётдан кўз юмди. Эртаси куни ҳамшира келиб, ўзига топширилган омонатни йигитга топширди.
Эр қутини очганда унинг ичида тўйдан кейин аёлига ҳадя қилган атирнинг бўш идиши, тўй куни бирга тушган расми ва сизни Аллоҳ учун яхши кўраман деб ёзилган кумуш узук турарди.
Унинг остида хат бўлиб унда қуйидагилар ёзилган эди: “Суюкли меҳрибон жуфти ҳалолим! Мендан айрилиб қолганизга маҳзун бўлманг. Аллоҳга қасамки, агар менга иккинчи маротаба умр берилганида ҳам ҳеч иккиланмасдан албатта сиз билан яшашни танлардим. Лекин сиз хоҳлайсиз, мен ҳам хоҳлайман. Бироқ, Аллоҳ таоло нимани хоҳласа шу бўлади. Суюкли меҳрибоним! Сизга мени охирги айтадиган сўзим, вафотимдан кейин бирор солиҳа аёлга уйланинг. Сиз вазифангизни аъло даражада бажардингиз. Умид қиламанки, қиз фарзанд кўрсангиз мени исмимни қўясиз. Шуни билинг-ки, қабрда бўлсам ҳам сизни янги оилангиздан рашк қиламан!…”.
Доктор Ҳасан Бошанинг “Эр-хотин иккисига айтиладиган насиҳатлар” китобидан.**

@xomiladorlikvaonalik

3 months ago
***❤️***ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ?

❤️ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ?

?‍❤️‍?‍?JUDA YOQIMLI KANAL AYOLLAR UCHUN ?  ERKAKLAR KIRMASIN

?AYOLLARGA KERAKLI HAMMA SIRLAR  BOR  KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ???

https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy
https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy

3 months, 2 weeks ago

*?*?АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
??ХАЙРЛИ ТОНГ !!!

Душанба тонги муборак бўлсин!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин.  ?
?Ҳамиша
?Омад
?Қувонч
?Тарк этмасин!

❤️ Реаксия босишни унутманг азизларим**

@xomiladorlikvaonalik

3 months, 4 weeks ago

*❤️* Сирлашамиз!
Эр-хотинлик муносабатларида романтикани сақлаб колиш.

Турмуш ўртоғи билан неча йиллардан буён яшаётган бўлса ҳам, ҳар бир аёл байрам кунларида ундан алоҳида эътибор кутади.

Бироқ гулдаста ва ширин сўзлар ўрнига одатдагидек кечқурунга қанақа овқат бўлишини сўрашади ва ўз ишлари билан банд бўлишда давом этишади.

Бироқ умидсизликка тушманг — эр-хотин муносабатларига романтикани қайтариш иложи бор. Уриниб кўринг, балки қуйидаги оддий тавсиялар сизга ёрдам берар?

Уйда ўзингизга зеб беринг!

Кўпчилик эркаклар борлиқни асосан кўзлари билан қабул қилади. Улар сиз ҳам ишлаётганингизни, бола тарбиялаётганингизни ва чарчаётганингизни, шу сабабли уйда дам олишни исташингизни доим ҳам англайвермайди.

Буни ақл билан тушуниш мумкин бўлса-да, инстинкт умуман бошқа нарсани талаб қилади. Шу туфайли кичигидан бошланг: уйда кийиш учун бир неча хил кийим-кечак сотиб олинг, улар ҳам қулай бўлсин, ҳам ўзингизга ярашган бўлсин. Уларни тақинчоқ ва ифорлар билан тўлдиринг.

Пардоздан уйда ҳам воз кечманг!

Кўпчилик аёллар пардоз-андозни фақат уйдан чиқишдан аввал суришади. Тўғри, тери дам олиши керак, бироқ нега айнан турмуш ўртоғингиз сизни тўзиган ва ўзига қаралмаган ҳолда кўриши керак?

Ахир унинг фикри ҳамкасбларингиз ёки тасодифий йўловчилар фикридан кўра анча муҳим. Шундай экан, уйда вақтингизда ҳам ўзингизга бироз оро беринг.

Уй ишлари билан ўралашиб қолманг!

Бор кучингизни уй ишларига сарфлаб, фарзандлар ва турмуш ўртоғингизни эътиборсиз қолдирманг.

Иложи бўлса, хўжалик ишларини оила аъзоларингизга тақсимлаб беринг — шунда зерикарли ва қийин юмушлар ҳам қизиқарли ва аҳилликдаги ўйинга айланиши мумкин.

Йўл-йўлакай ўзингиз билан машғул бўлинг!

Уй юмушлари билан банд бўлган вақтда йўл-йўлакай ўзингизни парваришлаш ишларини ҳам амалга ошириш мумкин.

Масалан, уйни чангютгич билан тозалаётган пайтда юзингизга ниқоб суриб қўйинг, дазмол қилишдан олдин қўлингизга компресс қилинг, таом тайёрлаш вақтида жисмоний машқлар бажаринг.

Севикли бўлиб қолишга интилинг!

Ётоқхона сиз ва турмуш ўртоғингиз учун уйингиздаги ҳаяжонлантирувчи хона, шахсий макон бўлиб қолсин.

Фарзандларингиз ва меҳмонларга у ерга киришга рухсат берманг. Хонада доимо хушбўй шамлар, сокин мусиқа бўлсин.

Бундан ташқари, мунтазам равишда гинеколог қабулида бўлинг. Ҳар қандай касалликни ўз вақтида даволатинг, токи бундай муаммолар эрингиз билан муносабатларингизга раҳна солмасин.**

@xomiladorlikvaonalik

6 months ago

*❤️*Сирлашамиз!
Янги туққан аёл ва эр жинсий муносабатларидаги ўзгаришлар.

Туғишдан кейин аёлларда эрига талпиниши (жинсий алоқага муносабати).

Кўпчилик эркакларга аёлларда ҳомиладорлик ва эмизиш билан боғлиқ баданидаги ўзгаришлар ёқади. Аёлларда эса туққандан кейин эрига нисбатан талпиниш (жинсий алоқага эҳтиёж) пасайиб кетади. Бунинг сабаби нима экан?

Бу муносабат, аслида куни билан бола билан овора бўлган онанинг чарчаганидан келиб чиқади. Жинсий алоқа ҳақида ўйлаш у ёқда турсин, "тезроқ болам ухласа-ю, мен ҳам тўйиб ухлаб олсам" деган фикр устун бўлиб қолади.

Агар эр уй юмушларининг бир қисмини ўзига олиб, болани парвариш этишда хотинидан ёрдамини аямаса, бундан ўзи ҳам ютган бўлади. Аёллар эса бироз бўлсада эрига аҳамият беришга, ўзида, уйда романтик ҳолатни яратишга ҳаракат қилмоғи лозим.

Албатта ётоғингизни ҳамма бурчагида кир пелёнкалар ва памперслар ёйилиб ётса, жинсий алоқа учун етарлича шароит бўлмайди. Яна бир нарсани унутмаслик керакки, аёлларда эмизиш даврида жинсий органларидан жинсий алоқани юмшатувчи махсус суюқлик чиқиши сустлашади.

Бу эса эркаклардан янада катта сабр ва меҳрни талаб этади. Агар эркакнинг барча ҳаракатлари ҳам аёлда лаззатланиш имкониятини яратувчи суюқлик ажралишига олиб келмаса, у ҳолда сотувда мавжуд бўлган махсус любрикантлардан фойдаланиш мумкин.

Туғишдан кейин кўкрак ҳолати.

Туққандан кейин кўкрак гормонал ўзгаришлар туфайли анча ўзгаришларга дуч келади. Унинг жисмоний ҳолати ҳам ўзгариб каттароқ бўлиб қолади.

Эмизиш даврида бемалол жинсий алоқага киришиш мумкин. Иложи борича, жинсий алоқани эмизишдан кейин ёки сутни соққандан кейин амалга оширмоқ лозим. Шунда кўкракда сут миқдори кам бўлиб, алоқа жараёнида тўкилиши кузатилмайди.

Шуни унутманг, сизнинг аёллик гўзаллигингиз айни она бўлганингизда очилади.

Туғишдан кейин ҳомиладорликдан сақланиш.

Эрингизни севиб, севилаётган пайтингизда унутманг: эмизикли аёл бўлишингизга қарамай, ҳомиладор бўлиб қолиш хавфи доим мавжуд. Агар барвақт ҳомиладор бўлишни истамасангиз, у ҳолда қуйидаги қоидаларга амал қилинг:

Эмизишни кунига камида 7-8 марта амалга оширинг. Айниқса кечаси, ухлаш пайтидаги эмизишларни йўқ қилманг;

Агар туққандан кейин ой кўрган бўлсангиз, у ҳолда ҳомиладор бўлиш хавфи ортади;

Бу икки қоида туққандан кейин 6 ой ичида ўз сақлаш қобилиятини намоён қилиши мумкин. Олти ойдан сўнг бу хусусият йўқолиб, эмизишга ва ой кўрмаслигингизга қарамай ҳомиладор бўлиб қолишингиз осон бўлади.

Статистик маълумотларга қараганда, эмизикли аёлларда ҳомиладор бўлиш хавфи паст бўлади, лекин амалда барибир ҳомиладор бўлиб қолганлар кам эмас. Шунинг учун, агар барвақт ҳомиладор бўлишни истамасангиз, қўшимча сақланиш усулларидан фойдаланинг.

Эмизувчи аёллар учун сақланиш усуллари.

Агар олдин сақланишнинг календар усулидан (овулятсия кунларини аниқлаб у кунлардан бошқа пайт жинсий алоқага киришиш) фойдаланган бўлсангиз, бу усул туққандан кейин мутлақо мос келмайди.

Чунки туққандан сўнг ой куни қачон келишини, унинг узунлигини ва давомийлигини аниқлаш учун бир неча ой талаб этилади. Биринчи ўринда сақланиш усулига презервативлар киради. Бу энг оддий ва энг хавфсиз сақланиш усули ҳисобланади.

Шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда сақланиш дориларини ҳам истеъмол қилиш мумкин. Лекин кўп ҳолларда, бу дорилар таъсирида сут камайиб кетиши кузатилади.

Сақланиш усулларидан яна бири - бу спирал. Уни туққандан сўнг 8-ҳафтада бачадонга ўрнатилади.

Янги бир сақланиш усули бу имплантлар. Имплантни тери остига жойлаб (укол ёрдамида) 3 ойга ҳомиладорликдан сақланиш таъминланади.

Свеча, пластир, махсус қопқоқлар ҳам мавжуд бўлиб, улар бир оз қимматлиги билан ноқулайлик туғдиради.

Энг асосийси, сиз ўз оилангизга мос усулини танлаб, эр ва хотин орасидаги муносабатингиз туққандан кейин янада гўзаллашишини ва такомиллашиб боришини, бахтли ҳаёт учун таъминланг.**

@xomiladorlikvaonalik

6 months ago

❤️ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ?
?‍❤️‍?‍?JUDA YOQIMLI KANAL AYOLLAR UCHUN ?  ERKAKLAR KIRMASIN

We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун ? @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 3 months ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 6 months ago