Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago
БИР ХИВА – ИККИ ҚАЛЪА
Хивада қалъа бор қалъа ичинда:
Бири Ичон қалъа, бириси Дишон.
Машҳурдир бирининг номи очунда,
Бири нураб ётар беназар, бешон.
Не сир бу? Бир ёнда мовий тафаккур
Қулф уриб турибди осуд, беозор.
Бир ён – тенгсиз жангда енгилган мағрур
Ботирнинг лошидек қаровсиз ва хор.
Ичон қалъа бугун – Хоразм фахри,
Баҳорнақш гумбазлар, минор, сардоба...
Шундадир ул буюк Маҳмуднинг қабри,
Шундадир шон, ғурур... Дишон – хароба...
Халқимнинг устувор руҳи – зўр даҳо
Мангулик топгандир Ичон қалъада.
Уни бузмасин деб тур-турфа бало
Қалъа тикланилган Дишон – далада.
Азалий беомон бир ҳукмдир бу:
Одам – Дишон қалъа, орзуси – Ичон!
Оз яшаб кўп мушкул кўрса ҳамки у,
Руҳин қолдирмоғи мумкиндир омон.
Мен бугун Хивада виқорли турган
Асрий ёдгорлардан туяркан маъни,
Дедим: умр ҳикматин бобонгдан ўрган,
Асрамоқни ўрган Ичон қалъани!
ДАРЕ ҲАҚИДА КИЧКИНА АФСОНА
Одамлар Амударёдан сўрашди:
– Шунчалик маҳобат билан, эркин кўлам олиб оқишинг бизни ҳайратга солади. Қойил! Шаҳдингнинг қудратли овози бутун Хоразмга эшитилиб турибди! Офарин!
Дарё вазмин тўлғонди:
– Меники эмас! Бу – менга қўшилган ирмоқларнинг овозлари.
Жимлик.
Одамлар яна лутф қилишди:
– Сен уларни бирлаштириб турмаганингда, қаерга етар эди ирмоқчаларнинг шахти?! Сенга офарин!
– Уф, – қийналиб тўлғонди дарё. – Жуда ёққан бўлсам, менга тақлид қила қол! Фақат мақтама...
1980
ОМОН МАТЖОН
"ХАҚҚУШ ҚИЧҚИРИҒИ"
Ойдин куз оқшоми. Бир хаёл суриб
Ненидир истадим кўкданми, ердан.
Гарчи билар эдим, бу қўҳна равоқ
Сирларин очмайди ҳаммага бирдан.
Юлдузлар! Бу қандай мавж?! Не ҳаракат?!
Ким у машъал тутиб келаётганлар?!
Демак, бор, ҳув олис сарҳадларда ҳам
Мен каби безовта бўлаётганлар.
Ҳақ мақсадли одам доим безовта,
Умиднинг йўллари бўлмас унта берк,
Гўё эски лип-лип кинода ота
Беиз кетган ўғлин илғаб қолгандек...
Кўзим куртагидан учгай капалак
Дарҳол чаманларга ураркан ўзни,
Демак, бизларга ҳам интизорлар кўп,
Демак, кимдир севиб асрайди бизни.
Оламда қечиккан баҳорлар йўқдир,
Кечиккан виждон бор, чалажон матлаб,
Шу боис табиат муаммони минг,
Ечимини эса берар битталаб.
Одамда геолог олим руҳи бор:
Тоғларнинг гранит жилдякрин титиб,
Миллион йилги япроқ яаяни излар,
Бугун олтин баргни жим босиб ўтиб...
Ойдин куз оқшоми. Хаёлга шундай
Минг хил ўй келади, минг турли сўзлар.
Аниқ бир ҳақиқат жамол очсин деб,
Тинмай игна урар тунга юлдузлар.
ОМОН МАТЖОН
Ўзбекистон халқ шоири
ЖОМЕЪ МАСЖИДИ УСТУНЛАРИ
Хивада кимда-ким Жомеъ масжидин
Пастак қопусидан кирса ичкари,
Сезади иқлим тез ўзгарганини,
Довондан дарага тушган сингари.
Ҳа, оддий бир ҳовли, лекин кўрибоқ
Хаёлинг бўлади минг остин-устин:
Тумор қутисидек уйга жой бўпти
Икки юз ўн икки ўймакор устун!
Нимқоронғи хилқат, махтоб айвонлар
Ва тор. туйнук томга бу не маҳобат?!
Беш-ўнта теракми-тутнинг ишини
Шундоқ устунларга юклаш не ҳожат?!
Ҳар бири буюк бир уста дастхати,
Хоразм шонидан ўйма нақш ёдгор,
Бири юз йилларнинг ёрлиғи бўлса,
Бирида минг йиллик тарих муҳри бор.
Қадим шаҳри Котни сув босганида
Дарё суриб келган булардан бирин,
Шу устун қошида ўсмир Беруний
Олис юлдузларнинг айтган таъбирин.
Салкам йигирма йил Гурганжда бири
Ибн Сино бўйин бўйлаб бўйига.
Устунлиғ этганин кўрган инсоннинг
Тиббиёт мулкига, Қонун уйига.
Паҳлавон Маҳмуддек бири савлатдор,
Бири нақ Алпомиш учун ёдгорлик...
Бу ерга бирпасга кирган-он улар,
Зўр ишлар олдидан руҳий тайёрлик...
Афсуски, зол бир куч банд этиб барин,
Қолмишлар меҳробдан ошолмай доди.
Не хонлар ёнбошлаб давр сурди бунда,
Элга бир устунча тегмай имдоди.
Осиёнинг улкан қасрларини
Юксалтиб тургувдек поклаб номини,
Мағрур устунларга ким кўтардийкин
Майсиз, тўнкарилган ваҳдад жомини?!
Аслан азиз бўлса эътиқод уйи,
Нега даркор унга мунча кўп устун?
Инсоннинг хаёлот уфқи тўсилмай
Доим очиқ қолсин юлдузлар учун!
Гул отиб тўлдириб бўлмас зулматни,
Қуёш нур сочмаса – ой совуқ кесак.
Дўстлар, эл бахтининг устунлари – Сиз,
Азиз орзуларни кўтаринг юксак!
1985
ОМОН МАТЖОН
Ўзбекистон халқ шоири
Ассаламу алайкум Ва рохматуллохи баракатух. Курбон хайитингиз муборак булсин. Оллох барча килаетган ибодатларимизи узи даргохида кабул килсин.تقبل الله منا ومنكم
? "Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум"
? "Аллоҳ биз ва сиздан (ибодатларимизни) қабулқилсин"
Улан-Баторда 3 млн. дан ортиқ
китоб сақланувчи қулёзмалар фон-
дини кўрсатаётган ходимдан Ўрта
Осиё тарихига оид жилдлар борми-
йўқлигини сўрасам, анча вақтгача
гапирмади. Бир пайт менга қараб:
«Қозизода Румийни биласанми?!»
деб кулиб қўйди.
Мен нени билмайман, ўртоқ, биродар,
суягим илмлар юртида қотган!
Унда бир қаср йўқ бежиз тикланган,
бир сопол парча йўқ бесабаб ётган!
Мен нени билмайман?! Мен билган, суйган
юлдузлар
буржига чиқсайди ногоҳ,
юртимда умуман тун бўлмас эди,
борлигимдан олам бўларди огоҳ.
Менинг идрокимнинг фазоларида
ҳар нуқта ҳисобли, ҳар нур исмлик
юз йил-минг йил ўтар, сас бергай бари,
мендаги бу жимлик вақтинча жимлик.
Мен нени билмайман,
сал-пал гапирсам,
уйғонар хотирот – тонг кўксин ёқиб,
шубҳакор зулумот шундан безовта,
писиб, отин айтмай қилади таъқиб.
Аслини яратган халқнинг қўлида
асли йўқ. Эшитган балки кулади.
Ҳали неча Ҳамид сулаймонлар ер кезиб,
қўлёзмалар устида ўлади...
1983
Гоби майдонида жазира раққос,
Чўғда юрган каби ялангаёқ йог...
Дунёда бундан дим кенглик кўрмадим,
Вундан ҳам поёнсиз чорасизлик йўқ.
Ва лекин мислсиз ёвуз бу ангом
Маликани суйган девдек, беўхшов,
Уфққа сароблар тақиб қўйибди –
Яшил қир, кўк сувлар, укпари ўтов...
Ўз-ўзин абадий алдаб яшашга
Инсон боласининг кўнмоғи қийин.
Ҳа, бунда Чингизхон маҳв этган боғлар
Ташландиқ шон узра қурмишлар ўйин...
Аммо шу саҳроким ўзидан безиб,
Сароб кашф этибди – аянч томоша,
Кўнглим, сал йўлсизлик кўрсанг олдинда,
Бир умид ўйлаб топ!
Шу учун яша!
Гоби, 1982
ДИНОЗАВРЛАР КАБРИСТОНИ
Гоби саҳросининг қўрғошин зирҳи,
яйдоқ кенглиқлари сўнгсиз, бепоён.
Олам дўнгалакдир. Шу бўшлиқда ҳам
топилди ташландиқ улкан қабристон.
Йиллар шиббалаган шағал остида
худ бўғиқ муҳитда янграган нидо,
ўнлаб динозавр устихонлари
ётар бир-бирига жипс ва мувосо.
Жазира тентиган, қаҳратон кезган,
борса-келмас макон, олис салтанат
кечмишнинг баҳайбат махлуқларини
нечук тутқун этган? Бу на шайтанат?!
Нақ оёқ чиқарган қоядек жонлар
нечун макон этмиш бу ғурбат чўлин?
Қайси ёвуз кучга қарши бош тиклаб,
бари бирга бирдан топмишлар ўлим?!
Балки ўз туғишган масканларидан
уларни беомон босқин ҳайдаган?!
Ё майда риёкор каслар фитнаси
юртни чўл, буларни қувғин айлаган?!
Балки янги ҳаёт, ризқ ваъда этиб,
чалғитиб, бир муҳмал йўлларга бошлаб,
йўлбошчиси ўлган манзилга етмай
ёки қочиб қолган буларни ташлаб?!
Ё фалаклар ичра буржлар қўзғолиб,
остин-устун этган сафо иқлимни,
улуғ дарёларни мангу музлатиб,
гулзорлар устида совуриб қумни?!
Балки шу Гобининг ўзида бир пайт
буюклар қадрсиз қатағон бўлган,
шундан чўлга дўнган яшнаган диёр,
тириклик бутраган, ломакой бўлган?!
Мен гоҳи хаёлга ботиб, ўзимда
қардошлик сезаман динозаврга:
уқувсиз ва ночор қолавераман
не-не пасткаш жонлар қилган жабрга.
Динозавр зоти қирилиб, ундан
қушлар пайдо бўлган деру олимлар,
менда ҳалигача етук қанот йўқ,
ҳаддига сиққанни қилар золимлар.
Ушбу ачомлашган суяклар узра –
динозаврларнинг қабрида туриб,
бутун ер юзида улуғ зотларга
шундай бир сўзларни айтдим ўкириб:
Азизлар! Ногаҳон, ғафлатда топиб,
бир офат етмасин юракка, ерга!
Энди ҳушёр туринг ва лозим бўлса
динозаврлардек жон беринг бирга!
1983
ЛАБИРИНТ
Ёвуз зот, ниятга етдинг бир қадар
бу макр шаҳрида мен банди қолдим.
Сен-чи, менинг таранг асабларимнинг
торларин пайпаслаб сиртга йўл олдинг.
Чиқибоқ, оловнок ипларни топтаб,
куласан, абадий этдим деб тутқун!
Аммо мен баттарроқ шоддирман билсанг,
кўздан гумдон бўлиб кетганинг учун.
Бунда ҳам ўз эрким, ўз иродам-ла
қалбимда тикларман нажиб ўлкани!
Фақат сен атайлаб ёки адашиб,
қайтиб кеб қолмасанг бўлгани.
1983
"Дарахтлар ва гиёхлар "
ОМОН МАТЖОН ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago