"SAYYIDBOY OʻGʻLI VALI XALFA" jome masjidi.

Description
Toshkent viloyati Boʻstonliq tumani Xumsan qishlogʻi "Sayyidboy oʻgʻli Vali Xalfa" jome masjidi imom-xatibi Rashidov AbdulAzizning ilmiy-ma'rifiy kanali.
@rashidov7979
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 2 months ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 1 year ago

Last updated 3 years, 1 month ago

2 weeks, 5 days ago
12347. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Сизлардан бирингиз …
  1. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ: “Сизлардан бирингиз касод (банкрот) бўлишдан чўчимасин. Мен уч маротаба бутунлай касод бўлганман. Сўнгра эса (ризқда, тижоратда) енгиллик берилган”, деди.

Байҳақийнинг “Маноқиби Шофеий” асаридан.

Telegram

2 weeks, 6 days ago

УНУТУВЧИ
Балолар бизга офият сабабли биз ўрганиб қолган, биз шукрини унутган неъматларнинг борлигини англатади…
Юрагингиз оғриса унинг борлиги ёдингизга тушади. Соғлом пайтингизда ҳатто унинг борлигини ҳам унутган бўласиз.
Ўпкангиз муаммога дуч келса унинг борлиги ёдингизга тушади. Соғлом ишлаб турганида ҳатто ўпкангиз борлиги ёдингизда йўқ эди….
Буйрагингиз…
Кўзингиз….
Ўтингиз…
Ошқозонингиз…ва ҳоказо!

Мол-дунё қўлингизда турганида яхшилик қилишни унутасиз. У қўлдан чиққанида фақир-мискинларга яхшилик қилишни ният қиласиз!
Неъматнинг шукри уни Аллоҳ кўрсатган ўринда ишлатиш билан бўлади. Неъматлар борлигини Аллоҳ уни биздан олиб эслатишидан олдин ўз ихтиёримиз билан эслаб турайлик!

Инсон унутувчидир!

Telegram

3 weeks ago

Мой устида бўлса пичоғинг,
Пулинг қучсанг етмас қучоғинг.
Қабр узра турса ҳам пойинг,
Нега кўзинг тўймас дунёга?

Қарз сўраса бирор яқининг,
Пул йўқ дейсан лўқ қилиб кўзинг.
Бир кун мангу юмасанг кўзинг,
Нега кўзинг тўймас дунёга?

Ўликдан хам таъма қиласан,
Улов туриб яёв юрасан.
Қанча бўлса шунча кам дейсан,
Нега кўзинг тўймас дунёга?

Бир водийни берса ҳам Аллоҳ,
Яна бергин дейсан эй Аллоҳ.
Дунё фоний деса ҳам Аллоҳ,
Нега кўзинг тўймас дунёга?

Бир сиқим хок кифоя кўзга,
Нафсинг солар сени дўзахга.
Бурканасан охир кафанга,
Нега кўзинг тўймас дунёга?

Бўлди дунё керакмас менга,
Дейдигон зот борми дунёда?
Қачон кўзинг очасан банда,
Нега кўзинг тўймас дунёга?

Telegram

3 weeks ago

#rajab
РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

*🔗 Улашинг:* @diniysavollar

3 weeks ago

БАРЧАСИДАН ХАБАРДОР ЗОТЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛАСУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/ozt8BOwLrcs?si=dbGCCbE-Qre5Hk-b

3 weeks, 1 day ago

ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ

  1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
  2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
  3. Истиғфор айтган одам иймон ҳаловатига эришади;
  4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
  5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
  6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади;
  7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
  8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
  9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
  10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
  11. Мол-дунёга барака киритади;
  12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
  13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
  14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
  15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
  16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
  17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
  18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади;
  19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
  20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
  21. Бошга тушган балоларни даф этади;
  22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
  23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади;
  24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
  25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади;
  26. Шайтон васвасасини қайтаради;
  27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради;
  28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
  29. Ғам-ташвишларни кетказади;
  30. Хурсандчилик олиб келади;
  31. Юзни нурли қилади;
  32. Ризқ келишини осонлаштиради;
  33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади;
  34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
  35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
  36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
  37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
  38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
  39. Қалбни тиниқлаштиради;
  40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...

📚«Истиғфорнинг 40 хосияти» китобидан

Telegram

4 weeks ago

#muftiy_minbari📹 JANNAT QUSHLARI
🎤 Shayx Nuriddin Xoliqnazar hazratlari

🔗 Ulashing: @fatvouzlotin

4 weeks ago
  1. Қуръони карим ҳақида маълумотлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, бошқаларга ўргатганларингиздир”, дедилар. Имом Бухорий ривояти.

🔹Қуръони каримдаги суралар адади - 114 та.
🔹Қуръони каримдаги жуз(пора)лар адади - 30 та.
🔹Қуръони каримдаги ҳизблар адади - 60та.
🔹Қуръони каримдаги оятлар адади - 6236 та
🔹Қуръоннинг энг ўртасидаги сўз -“валйаталаттофу” وَلْيَتَلَطَّفْ сўзидир. (Каҳф сураси, 19 оят)
🔹Қуръони каримдаги сажда оятлари -15 та
🔹Маккий суралар адади - 86 та
🔹Маданий суралар адади -28 та
🔹Қуръони каримдаги энг узун сура - Бақара сураси
🔹Қуръони каримдаги энг қисқа сура - Кавсар сураси
🔹Қуръони каримдаги энг улуғ сура - Фотиҳа сураси
🔹Қуръони каримдаги энг улуғ оят - Оятал курсий, (Бақара сураси, 255-оят)
🔹Бақара сураси шайтонни қувади
🔹Ёсин сурасини Қуръоннинг қалби дейилади
🔹Мулк сураси қабр азобидан тўсади
🔹Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенгдир.

*🕌 Қўшимча: Қуръони карим оятлари 13 йил Маккада, 10 йил Мадинада нозил бўлган. Қуръони карим 240 та рубъга бўлинган. Қуръони каримда 77439 та сўз бор. Қуръони каримда 321350 та ҳарф бор. Қуръони каримдаги энг қисқа сўз - “То ҳо - طه” сўзидир.*

Telegram

4 weeks ago
Хаётда турли тўсиқларга учраб, синовларни бошидан …

Хаётда турли тўсиқларга учраб, синовларни бошидан ўтказган киши пайғамбарларнинг йўлидан юрган азиз инсон саналади.

©Яхё ибн Муоз.

Telegram

1 month ago

#muftiy_minbari

📹 NEʼMATLAR ICHRA YARATILDIK
🎤 Shayx Nuriddin Xoliqnazar hazratlari

🔗 Ulashing: @fatvouzlotin

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 2 months ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 1 year ago

Last updated 3 years, 1 month ago