🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 day, 2 hours ago
ТУҒИЛМАСДАН ТО...
🔰Уйингизга меҳмон келди. Зиёфат қияпсиз. Ҳовлингизнинг бир четида кабоб пишяпти... Аёлингиз секин келиб, қулоғингизга шипшийди. «Дадаси, кабоб тарқатишдан аввал икки сихини ажратиб қўйинг: қўшнининг келини бошқоронғи...» дейди.
Бунинг отини нима дейиш керак? Бунинг оти инсон боласи туғилмасиданоқ меҳрга муҳтож бўлади, бир-бирларингиздан меҳрни аяманг, дегани бўлади.
Арзимаган баҳона билан икки киши ғижиллашиб қолди. Униси ҳам ўзича ҳақ, буниси ҳам. Индамай турсангиз жанжал катталашиб кетадиган. Шунда эсли бир одам ўртага тушиб, айтади: «Ҳай-ҳай-ҳай, тобуткашсизлар-а, барака топкурлар, бир гапдан қолингар», дейди. Ёниб турган олов ўша заҳоти ўчади.
Бунинг отини нима дейиш керак? Бунинг оти инсон ҳаётдан кўз юмганидан кейин ҳам меҳрга муҳтож бўлади, бир-бирларингдан меҳрни аяманглар, дегани бўлади.
Бунинг оти ўзбек удуми, ўзбек менталитети, дейилади!
🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄
ТИЛАК
Янги йил яхшилик
тимсоли бўлсин,
Улуғвор ниятлар
ошсин амалга.
Кўнгиллар йил бўйи
қувончга тўлсин,
Фарзандлар улғайиб,
етсин камолга.
Гулласин, яшнасин
ҳур Ўзбекистон,
Беҳисоб барака
кирсин нон, тузга.
Қирлари боғ бўлсин,
чўллари бўстон,
Боболар, момолар
етсинлар юзга.
✍Муҳиддин ОМАД
🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄🎄
Singapurdagi maktab direktori o‘quvchilarning ota-onalariga butun internet foydalanuvchilarini o‘ylantirib qo‘ygan maktubni bitdi. Unda rahbar hattoki eng qaysar ota-onaning qalbiga yo‘l topa oluvchi juda muhim haqiqatlarni bayon qilgan. All Singapore Stuff nashri ana shu xatni taqdim etdi:
"Qadrli ota-onalar, tez kunlarda farzandlaringizning imtihonlari boshlanadi. Ularning imtihonlardan muvaffaqiyatli o‘tishlaridan xavotirda ekanligingizni yaxshi bilaman.
Biroq, iltimos, yodingizda bo‘lsin: bu imtihonda o‘quvchilar orasida matematikani batafsil tushunish zarurati bo‘lmagan rassom, tarix va adabiyot fanlariga ehtiyoji yo‘q tadbirkor, kimyo fani kerak bo‘lmagan musiqachi, shuningdek fizikadan ko‘ra jismoniy tarbiya fani muhim ahamiyat kasb etuvchi sportchi bo‘ladi.
Farzandlaringiz yaxshi baho olishsa, juda yaxshi, albatta. Biroq siz kutganingizdek bo‘lmasa, ularni o‘ziga bo‘lgan ishonch hissidan mahrum qilmang.
Bolalarga hammasi yaxshi, bu shunchaki imtihon ekanini ayting. Ular hayotda undan-da ahamiyatli narsalar uchun yaralishgan.
Iltimos, shunday qiling va ularning dunyoni zabt etishini kuzating. Birgina imtihon yoki past baho ularning orzusi va iste’dodini olib qo‘ymaydi.
Eng ezgu tilaklar bilan, maktab direktori.
Тафаккур вақти
• Қўлингиздан кетган бойликка, нарсаларга ачинманг, демак сизнинг насибангиз эмас экан.
• Ҳаётингиздан чиқиб кетган ва чиқиб кетмоқчи бўлган инсонларни қайтаришга уринманг, демак ҳаётингизда ўз ролларини ижро этиб, бажариб бўлдилар.
• Соғлиғингизга келган беморликдан кайғуга ботманг, демак Аллоҳ сизни севади, гунохларингизга каффорат бўлибди.
• Йўқотганларимиз яхши эди, демак яратган унданда яхшисини беради, ишонинг.
Бугун Кулиб турган юзларни, Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳр муҳаббатингизни аяманг,
савоб ишни ҳар кун канда қилманг ва яна шуни унутманг-ки:
"Ҳар ким яхши инсон бўлиши мумкин, аммо ҳамма ҳам
яхшилик қиладиган инсон бўла олмайди".
❄️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!❄️
Фахрлансак арзийди!!!
... давоми
Кисва - Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўш. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) 630 йилда Маккага келганларида Каъба устидаги кисвани кўриб, Ямандан келтирилган матодан янги кисва қилдирган эканлар. Кисвалар доим чет элдан келтирилар, ҳар йили Қурбон ҳайити, Ҳаж мавсуми олдидан янгисига алмаштирилар экан.
1938 йили Саудия подшоси Абдулазиз мутахассисларни тўплаб, кисвани энди хориждан олиб келмай, шу ерда тайёрлашни маслаҳат беради. У шу йилдан бошлаб Макка шаҳрида тайёрлана бошланган. Энг қизиғи 1938 йилда подшо Абдулазизхоннинг йиғилишида наманганлик юртдошимиз Аббосхон қори Абдулҳамид қори ўғли ҳам бўлган экан. У киши «Масжидул ҳарам»да чироқбон (электрик, монтёр) бўлиб ишлар экан. Аббосхон подшонинг таклифини эшитиб, рухсат сўраб: «Мен муҳожирман, Ватанимда бўз, алак, реза тўқиганман, агар рухсат этсангиз, шу ерда цех қуриб, кисва тўқишга ҳаракат
қилсам» дебди. Подшо рози бўлган.
Аббосхон Қурбон ҳайитигача янги кисва тайёрлаб, Каъбага борган ҳожилар олдида кийдиради. Подшо хурсанд бўлиб Аббосхонга «Кисватул Каъба» деган фабрика қурдириб беради. 1977 йили фабрика кенгайтирилиб, Германиядан янги дастгоҳлар келтирилади. Битта кисва бир йил давомида тайёрланади ва унда 250 нафар ишчи ишлайди, 700 кило табиий ипак қора рангга бўялади. Мустаҳкам пахталик астарни бириктириш учун эса 120 кило олтин ва кумуш симлар ишлатилиб олтин ва кумуш шакллар билан безатилади. Унга камида 17 000 риёл ёки 5 ярим миллион доллар сарфланади. Ҳозирда юртдошимиз Аббосхоннинг фабрикасида бир йилда 3 та кисва тайёрланади. Иккитаси Мадинадаги Расулуллоҳ қабрлари устига, биттаси Каъбага ёпилади. Ёпиш маросимида подшо қатнашади.
Аббосхон қори 1907 йилда туғилганлиги 10 ёшида «Қуръон»ни тўлиқ ёд олганлиги ва 1928 йили Макка шаҳрига келиб қолганлиги айтилади. 2002 йилида Маккага борган юртдошларимиз Аббосхон қорини 98 ёшда хали ҳам фабрика раиси эканлигини айтишган. Унинг катта ўғли - ҳарбий қўмондон, яна икки ўғли - дўкондор эканлигини. Подшо бу улуғ зотни Саудия фуқаролигига қабул қилганлигини айтишган. Жуда кам одам бу номга эга бўлади.
Ўзбекнинг номи ўша соф олтиндан ясалган Каъбанинг эшигида ҳам ёниб турипти. Каъбанинг устига ёпилган ёпғич - Каъбапўшни ўзбегимнинг усталари асос солган фабрикада ишлаб чиқарилади.
ГАП
Гапнинг оёғи йўқ ва лекин
йиқитади ногаҳон чалиб,
Қўллари йўқ бўлса-да, секин
таслим қилар ёқангдан олиб.
Ёқимлими, ёқимсиз - бари
қулоқларга жойлашиб олар.
Кўпайишиб ўшандан нари
чор тарафга учирма бўлар.
Фисқу фужур, фасодга тўлиб
етар ҳар гап яқин-йироққа.
Анқовларнинг аҳмини олиб
туширади барин тузоққа.
Гап пойлаган ғийбатчиларнинг
миш-мишлардан кирар жонлари.
Шайтонларга хизматчиларнинг
гап-гаштакдан яйрар танлари.
Гап ўлдирар, гап - заҳри қотил,
дор ўрнини босар гоҳида.
Ғаму ташвиш бўлади ҳосил
гап қайнаса ҳуда-беҳуда.
Дерлар: пичоқ чиқар қинидан
ёмон гапни эшитган замон.
Хиёнаткор қайтар динидан
гапни рўкач қилиб бегумон.
Гапнинг рости, гапдан зерикдим,
зирқирайди ундан жон-таним.
Олди-қочди гапдан зўриқдим,
мен учун у энг катта ғаним.
Тилни тийган афзал, деганлар
хом гаприб пушмон егандан.
Битта гапдан қолсам, ишонинг,
тоғ тушгандай бўлар елкамдан.
©Муҳиддин ОМАД
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 months ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 day, 2 hours ago