Qalb nolasi !

Description
Assalamu alaykum.
Sizlarga Alloh uchun ilinganlarimizni eng saralarini yozib boramiz !

Maqsadimiz : Sof aqiyda,va ruhiy tarbiyaga oid oyat,hadis va Allohni do'stlarini hayotlaridan sizlargaham ulashishdir!
Haqqimizga duo qilarsiz !
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

🧑‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama👉 @activus_reclama

Last updated 5 days, 8 hours ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 6 days, 4 hours ago

10 months, 1 week ago

Уч сукунат

Аллоҳ таоло Қуръони каримда уч нарсани инсон учун сукунат (хотиржамлик) бахш этувчи қилганини зикр қилади (Анъом, 96; Наҳл, 80; Рум, 21). Улар: тун (кеча), ўз уйи ва жуфти ҳалол.

Бир олим айтган экан: "Ушбу уч сукунат бир жойда жамланган вақт инсон учун энг хотиржам вақт бўлади. Яъни инсон ўз жуфти ҳалоли билан тунда ўз уйида бўлиши унга тўлиқ сукунат бахш этади".

10 months, 1 week ago

ЭНГ КЎП КИТОБ ЁЗГАН ОЛИМ

Ибн Ақийл раҳматуллоҳи алайҳнинг биргина "Фунун" деган китоблари 800 мужаллад бўлган экан. Одам алайҳиссаломдан кейин келган одамлардан ҳеч бири бунчалик кўп китоб ёзолмаган.

Ибн Ақийл айтган эканлар:
"Ҳозир ёшим 80 да. Лекин ҳалиям китоб ёзишга ҳимматим бор. Мен сизлар овқатлангандек овқатланмайман. Балки, вақтимни қизғонаман. Қаттиқ нонни сувга солиб қўйиб, китоб ёзаётган жойимда еявераман. Астойдил ўтириб ейишга эса вақтим йўқ".

Умр яшаб ўтилган йиллар билан эмас, қилинган эзгу ишлар билан ўлчанади.

Манба: moturidiy.uz

10 months, 1 week ago

Мунофиқнинг хислатларидан бири мақтовни яхши кўриш, танқидни эса ёмон кўришдир.Ваҳб ибн Мунаббиҳ

10 months, 1 week ago

#tafakkur

Кундузини ёруғлик қилиб қўйдик

“Биз кеча ва кундузни (қудратимизни кўрсатиб турадиган) икки белги қилиб қўйдик. Кечанинг белгисини ўчирдик. Кундуз аломатини эса, Роббингиздан фазл (ризқ) исташларингиз учун ҳамда йиллар саноғини ва ҳисобини билишингиз учун ёруғлик қилиб қўйдик. Барча нарсани батафсил баён қилиб қўйганмиз” (Исро сураси, 12-оят).
Ушбу оятдаги мўъжиза иймон келтириш учун етарли аслида. Аллоҳ таоло “кундузни ёруғлик қилдик” демоқда. Аллоҳ таоло кўрсатиш манбаи сифатида кундузни айтмоқда. Лекин тасвирларни бизнинг кўзимиз кўрсатадими ёки кундузми? Кўпчилик тасвирларни кўзлар кўрсатади деб ўйлайди. Бироқ илмий ҳақиқат шуки биз ёруғлик туфайлигина кўра олар эканмиз. Олимлар аниқлашича қуёшнинг нури бир нарсага тегиб синади. Кейин кўз соққамизга келиб урилади ва биз ўша нарсани кўрамиз.
Демак, кўзимиз ўзи мустақил равишда тасвирларни кўра олмас экан. Нарсаларга тушган нур туфайли кўра олар эканмиз. Агар нур йўқ бўлса кўзимиз ҳеч нарсани кўра олмайди. Шундай экан, Аллоҳ таолонинг куздузни кўрсатувчи қилганини англаш қийин эмас. Мана шунинг ўзи энг катта мўъжизалардан бири эмасми, ахир.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

10 months, 1 week ago

Мадина мунавварага кеттик илк даъватни етказгувчи Мусаъб ибн Умайр розияллоҳу анҳу билан бирга
Мусаъб розияллоҳу анҳу қандай бахт эгаси эдиларки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у зотни юбордилар!?

10 months, 2 weeks ago

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилиндаи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат кунида издошлари энг кўп пайғамбар мен бўламан. Жаннат эшигини биринчи бўлиб мен қоқаман», дедилар. Имом Муслим ривояти.

Изоҳ: Олдига арзу шикоятни айтиб, ҳожат сўраб бориладиган улуғ киши саййид саналади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўша кунда башарият орасидаги ягона саййид бўладилар. Бу борада у зот билан ҳеч ким рақобатлашмайди ҳам, бунга даъвогарлик қилишга ҳаққи ҳам бўлмайди. Бутун инсоният Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига шафоат тилаб келади. У зот охират ҳаётида ўзлари талабгор бўлмаган ҳолда уларнинг саййиди бўладилар. Бу саййидлик имом Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисдан маълум. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «қиёмат кунида жаннат эшиги (ёни)га келиб, очишни сўрайман. Хозин (посбон): «Сен кимсан?» дейди. «Муҳаммадман», дейман. У: «Фақат сенга очишга амр қилиндим, сендан олдин бирортага эмас», дейди», – деганлар. Доктор Ваҳба Зуҳайлийнинг “Шамоили Муҳаммадия” асаридан.

11 months ago

Я Саййидий Я Росулаллоҳ сини баний свъддан олиб келган ўша қари эшак бўлсамхам рози эдим

1 year, 4 months ago

Ишқ нима дейсизда!
Ишқ У зоти шариф муборак қадами текгани учун тупроқ тайаммумга жойиз бўлишлигидир
Ошиқун Набий

1 year, 6 months ago

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا وَنَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ الَّذِي كَانَ القُرْآَنُ العَظِيمُ حُجَّتَهُ وَالصَّلَاةُ رَاحَتَهُ وَالصِّيَامُ بَهْجَتَهُ وَسَعَادَتَهُ وَالصِّدْقُ حِرْفَتَهُ وَالْأمَانَةُ وَالْخُلُقُ العَظِيمُ سِيْرَتَهُ وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ وَسَلِّمْ

1 year, 9 months ago

Я Саййидий Я Росулаллоҳ!

Мени бир мажлисга олиб бордилар, ўзимдан кичкиналар бирга овқатландик қайттим на бир савол на бир мавъиза бўлди, бирлари яна мени ҳужрамга ташлайдиган бўлдилар. Йўлда сўрадим олиб келишларини сабаби нима деб. У бола дўстларим сигарета чекмаслик учун шундай қилишмоқда деди!
Йиғладим Я Саййидий Я Росулаллоҳ кўринга бир сизни ошиғиздан бу қадар уялсалар Ўзизни кўрсалар албатта барча гуноҳдан қайтар эдилар! Бу уммат сизга на қадар муҳтож

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

🧑‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama👉 @activus_reclama

Last updated 5 days, 8 hours ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 6 days, 4 hours ago