?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!
✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼
©️SENATOR PUBGM
Last updated 1 year, 2 months ago
🔔 Reklama: @Edurekadmin
Ta'limda nima yangiliklar?
O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!
© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!
📩 @Edu_murojaatBot
Last updated 1 month, 3 weeks ago
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot
Reklama bo‘yicha: @zorzorads
Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH
Last updated 1 month ago
Бу пост эсингиздами?
Энди тасаввур қилинг, “Қизил шапкача” эртаги ўзбек ёзувчилари томонидан ёзилганда, қандай бўларди?
Мурод Муҳаммад Дўст талқинида:
“Ўрмон мезонлардан йилтирар эди”. Йигирма йил аввал эди, куз эди, еру осмон тиниқ эди. Ва ҳавода ўргимчак иплари оҳиста сузардики, Бўрининг хаёлига айни чиройли ўй келди. Дўстларига гапириб юрдики, эй биродарлар, тоғ ортидаги ўрмонда бир ғаройиб манзара кўрдим, фалон-фалон бўлган экан. Кейинроқ кўрганларини Алвон қалпоқчага сўзлаб бергани ёдида. Бўри бу жиблажибон мардумга айтдики, “шуни бирор жойга илдириб қўйгин, алвон қалпоқча қизим”. Алвон қалпоқчанинг бош кийими аслида қизил эмасди, ўша кўҳна эртакдан қолиб кетган бир тамға эди, холос. Дарвоқе, Алвон қалпоқчанинг феълида озроқ саркашлик бор эдики, шу биргина илтимосни ҳам ерда қолдирибди. У буни биларди, ҳар қалай қачонги Бўри у! Ўзи ўрмоннинг чеккароғида, тулки уяси томонга туртиб чиққан кичкина тепаликнинг тумшуғида яшарди. Ҳарқалай, бу дафъа қариянинг кўнглини илитиш учун Алвон қалпоқча маймунжондан қилинган сомса олиб келдики, Бўрининг меҳри ийиб кетди. Алар бир-бирини кўз ёшига беланиб суйдилар.
Эркин Аъзам талқинида:
Қизил шапкача ҳар йили худди бир пайтда – ердан қор кетиб, тентак шамоллар эса бошлаган кўклам кунларида келарди; шамолларга қўшилиб, шамолдек тўполон билан кириб келарди. Тўсатдан. Елкасида – ҳа, қўлида эмас, елкасида – икки тарафига ҳам “Бувимга” деб ёзилган тўрхалта, чап кўзини қисинқираганча Бўрининг қаршисида беўхшов тиржайи-иб туради. Сўнг, қўлидаги тўрхалтадан бирор куйган сомсани олиб Бўрига узатади-да, қулочларини кенг ёзиб, Бўрининг худди болалигидек беғам овозда ҳайқиради: “Чантриморе-э!” Бўри деганимиз, очофат бир махлуқ бўлса ҳам, Қизил шапкачага итлик қилармиди, йўқ, енгилгина қучиб қўяди. “Каламакаторе”, дейди истаб-истамай.
Тоғай Мурод талқинида:
Бўри увлаб-увлаб кунни кеч қилди.
Бўри Қизил шапкачани йўқлаб-йўқлаб кунни кеч қилди.
Шу оқшом ўтиб кета қолмади. Бу тонг деганлари ота қолмади.
Қизил шапкачанинг – пучуққина, жиккаккина қизнинг гаплари жон-жонидан ўтиб кетди.
Бўри кулбасида тўлғона-тўлғона ётар бўлди.
Қизил шапкача ўрмонда юра-юра адашиб қолганди.
У Бўрининг кулбасини тополмай сарсон бўлди. Ўрмонни гир-гир айланарди, юраги зир-зир титрарди.
Ўрмондаги ҳамма ҳайвоннинг уяси кўринар, фақат Бўрининг инини топиш армон бўлди.
Қўлидаги саватга қараб юм-юм йиғлади.
Елкалари титраниб-титраниб йиғлади.
Бир чеккада қунишиб-қунишиб йиғлади.
Сават ичидаги маймунжондан қилинган сомса совир бўлди.
Совиб қолган сомсани Бўри емас бўлди.
(Давоми бор)
Кутилмаганда оғриқ белимдан олди
Бўйним ҳам оғриб қолди, бошим оғриди
Елкамдаги оғриқдан бормикин малҳам
Тиззаларим оғриди - берингиз ёрдам 🥹
Тугади. Кино кўрамиз 😁
Ўзбекистонга мухлислик қилиш, сенга рад жавобини берган қизни севиш бн тенг.
Қишлоқда куйласанг, жўшиб куйлайсан.
Тунларни, тонгларни куйларга ула.
Шаҳарда отилиб чиқишинг қийин.
Шаҳарнинг саҳнаси юлдузга тўла.
Қишлоқнинг ҳар куни сайл, кўпкари.
Бўлақол, ор талаш, отга мин, била!
Шаҳарда қўлингга улоқ тегмайди.
Шаҳар кўчалари темирга тўла.
Қишлоқда танийди ҳамма бир-бирин.
Дилингни, элингни меҳрга бела.
Шаҳарда мендайлар кўпайиб кетган.
Билмайсан, бу шаҳар кимларга тўла.
© Бекзод Ҳамро
Севги буюк уммон экан — кемаси йўқ,
Ишқ ахлининг забони бир — шеваси йўқ,
Чинор минг йил яшар, аммо меваси йўқ,
Чинор умрин сўрамаган нодон эмас.
Мен саҳарги сабо эдим, насим бўлай,
Севгини хақ билганимга амин бўлай,
Замин эдим, заминман-у, замин бўлай,
ўзин кўкда санаганлар осмон эмас.
Агар қўлга қўл қовушса — иззат бўлар,
Агар лабга лаб қовушса - лаззат бўлар,
Агар дилга дил қовушса — жаннат бўлар..
Демак, ерда жаннат қуриш осон эмас.
© Мансур Жумаев
Uni noyabrda ham seving.
?? O'zbekistondagi N1 Akkaunt Savdo Kanali!
‼️ Eslatma: Kanalimizga Joylanayotgan Akkauntlarning Barchasi Turnirda Yutilgan!
? Kanalga Joylangan Xar Bir Akkauntga "SENATOR" Shaxsan O'zi Javob Beradi!
✍️Admin: @deSENATOR_AKKS ✅ Org ‼
©️SENATOR PUBGM
Last updated 1 year, 2 months ago
🔔 Reklama: @Edurekadmin
Ta'limda nima yangiliklar?
O'zbekiston ta'lim sferasidagi eng oxirgi va eng dolzarb yangiliklarini aynan shu kanaldan topasiz!
© Kanaldan to'liq yoki qisman ma'lumot olinganda manba ko'rsatilishi shart!
📩 @Edu_murojaatBot
Last updated 1 month, 3 weeks ago
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan YO'L-YO'LAKAY tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @yyuzbot
Reklama bo‘yicha: @zorzorads
Instagram sahifamiz: https://bit.ly/3wlZDZH
Last updated 1 month ago