Ramazon

Description
Ulamolar fikirlaridan iqtiboslar va shaxsiy fikirlar! 97 328 28 55.
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago

3 weeks, 4 days ago
Синов ва кулфатларни мусибат деб билган …

Синов ва кулфатларни мусибат деб билган киши хато қилади. Аксинча, улар неъматдир. Синовлар сабабли Аллоҳ таоло бизнинг гуноҳларимизни ювади, қадримизни юксалтиради. Шундай экан, ҳар доим «алҳамдулиллаҳ» дейишга одатланинг!

«Ҳикматлар чашмаси»дан.

https://t.me/Ramazon_ab

3 weeks, 4 days ago
"Ҳозиргидан кўра муваффақиятли киши бўлиш имконингиз …

"Ҳозиргидан кўра муваффақиятли киши бўлиш имконингиз бор. Агар тўшагингизни севмасангиз ва хонангиз шифтига қараб ўйланишни бас қилсангиз"... 😅

https://t.me/Ramazon_ab

3 weeks, 5 days ago

Ҳазрати Умар бир куни Пайғамбаримизнинг муборак қабрларини зиёрат қилдилар.
Қабри ёнида бадавийнинг (саҳройи араб) дуо қилётганини кўрадилар ва орқасига ўтиб дуосини эшитадилар.
Бадавий шундай дуо қиларди:

—“Ё Робби, бу Сенинг Ҳабибинг, мен ҳам қулингман. Шайтон эса душманинг. Агар мени мағфират қилсанг Ҳабибинг хурсанд бўлади, қулинг нажот топади, душманинг эса хафа бўлади.

Мени авф қилмасанг, Ҳабибинг хафа бўлади, душманинг хурсанд бўлади, қулинг эса ҳалок бўлади.

Роббим, Сен Ҳабибингни маҳзун қилмайсан, душманингни ҳам севинтирмайсан, қулингни ҳалок қилмайсан, Карами кенг, Марҳамати чексиз Зотсан.

Роббим, араблар орасида аслзода инсонлар вафот этганида қулини озод қилиш урфи бор. Мана Оламларга раҳмат бўлган зот вафот этдилар. Қабри олдида мен турибман. Мени жаҳаннамдан озод қил”

Буларни эшитиб турган Ҳазрати Умар овозининг борича:

— “Эй Роббим, бу бадавий сўраётган нарсани мен ҳам истайман”, деб дуо қилди ва соқоли ҳўл бўлгунча ҳўнграб йиғлади

https://t.me/Ramazon_ab

3 months, 1 week ago
Сени, энг яхши Аллоҳ билади.

Сени, энг яхши Аллоҳ билади.
Қолганлар эса ё янглиш англайди, ё сен тўғрингда камроқ билади.
Сени бахтсиз қилганлар сабабидан бахтсиз бўлма, бахтиёр бўладиган замонинг ҳам келади.
❄️
Сени бахтсиз қилганларни кўриб барчани ўшандай деб ўйлама, сени бахтиёр қиладиган (инсон) ҳам келади.
❄️
Бугун жуда кўп дардим бор дема, у дардни сенга берган Аллоҳнинг, дармонни берадиган куни ҳам келади.
❄️
Сен Роббингга дуо қил!
“Дуо қилсам нима бўларди?”– дема, дуойинг қабул бўладиган кун ҳам келади...

Жалолиддин Румий

https://t.me/Ramazon_ab

3 months, 1 week ago
ҲАЁ

ҲАЁ

"Улардан бири ҳаё билан юриб келиб...!".

Қасос сураси 25-оят.

Ҳаё билан....
У қиз маликалар каби ҳаё билан юриб келди. Қип-қизил гилам устидан эмас, ҳаё гилами устидан...
Қуръони карим бизга у қизнинг жамоли ҳақида гапирмаяпти. Зеро гўзаллик вақтинчадир, абадий эмас.
Қуръони карим бизга унинг қомати ҳақида гапирмаяпти. Зеро қомат қуртлар емишидир.
Қуръон бизга қиз боладаги энг гўзал нарса ҳақида гапиряпти. У ҳаёдир!
Ҳеч қандай косметик воситаларсиз келган у қиз эрсиз қолдими?!
Йўқ! Ҳаё билан юриб келган у қизга Мусо алайҳис салом уйланди. Яъни пайғамбарга турмуш ўртоқ бўлди!

Азиз сингилларим! Сиздаги энг қиммат нарса ҳаё бўлсин!

https://t.me/Ramazon_ab

3 months, 1 week ago
Ортимдан пичир-пичир ғийбат қилишингиз деярли ҳеч …

Ортимдан пичир-пичир ғийбат қилишингиз деярли ҳеч нарсани англатмайди. Лекин ўгирилиб қараганимда овозингизнинг ўчиб қолиши кўп нарсани англатади...

https://t.me/Ramazon_ab

3 months, 1 week ago

ЎЛИМГА ДАВО ЙЎҚ!

Луқмони ҳаким тоғда гиёҳ териб юрса, бир гиёҳ;
-Эй, Ҳаким!... Мен юрак дардига давоман, - дебди.
Луқмони ҳаким бояги гиёҳни уйига олиб келиб қайнатаётса, бир бола чопиб келиб, "менинг онамни юраги хуруж қилиб қолди" дебди.
Луқмони ҳаким бояги доридан берибди...

Бир неча кундан кейин кўчада Луқмони ҳаким бояги болани кўриб қолибди. Бола Луқмони ҳакимни олдига келиб:
-Сен ёлғончи экансан, сени гиёҳинг онамга фойда бермади? Онам ўша куниёқ оламдан кўз юмди", дебди.

Ўша куни луқмони ҳаким кайфияти йўқ аҳволда тоғда яна гиёҳ
териб юрса, ўша гиёҳ;
-Мен юрак дардига давоман, - деди...
Луқмони ҳаким;

-Эй, гиёҳ! Сен ёлғончи экансан, мени беморимга шифо бўла олмадинг, - деса, гиёҳ:
-Эй, Луқмон! Мен ўлимга эмас , юракка давоман. Ўлим эса Аллоҳнинг қўлида!- дебди.

Азизлар, ўлим ҳақдир, ундан ҳеч бир жонзот қочиб қутула олмаган, вақти соати етса, барибир Аллоҳга қайтурмиз.

https://t.me/Ramazon_ab

3 months, 1 week ago
АЗИЗЛАР. !!!

АЗИЗЛАР. !!!
МУБОРАК ЖУМА КУНИНГИЗ ХАЙР ВА БАРАКАЛАРГА ТЎЛА БЎЛСИН !!!

АЛЛОҲИМ БАРЧАМИЗГА ИККИ ДУНЁ АЗИЗЛИГИНИ АТО ЭТСИН, ИККИ ДУНЁДА ХОР ҚИЛМАСИН, ДУОЛАРИМИЗНИ МУСТАЖОБ АЙЛАСИН !!!

https://t.me/Ramazon_ab

3 months, 1 week ago
Сени ҳар доим мақтайверадиган кишилардан узоқ …

Сени ҳар доим мақтайверадиган кишилардан узоқ юр! Чунки ҳаётда доим мақтовга лойиқ инсоннинг ўзи бўлмайди. Аслида уларнинг сенда манфаати бор-ки, мақташмоқда.

?Сени ҳар доим ёмонлайверадиган кишилардан узоқ юр! Чунки ҳаётда доим ёмонликка лойиқ бўлавермайсан. Аслида уларнинг сенга нисбатан ҳасадлари бор-ки, фақат ёмонламоқдалар. Улар имкон топган кунлариёқ ҳар қандай фазилатинга қарамай сенга зарар етказишади.

? Қўрқоқ ва журъатсиз кишилардан ҳам эҳтиёт бўл! Улар душмандан калтак еяётган пайтида сендан фидокорлик исташади. Мабодо душман ғолиб келиб, энди сен калтак есанг безрайганча юзинга қараб:
- Ўзингдан ўтди-да ахир, нима қилардинг чуқурлашиб- дейди. Ўша пайтда душманнинг калтагидан кўра унинг шу гапи сенга оғир ботади.

?Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк даъво учун фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки,нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!

Алий То Ҳа

https://t.me/Ramazon_ab

3 months, 1 week ago
Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган …

Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак яшашнинг асл моҳиятини англаб етмабсан.

 Шамсиддин Табризий

https://t.me/Ramazon_ab

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 5 months ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 7 months ago

Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️

Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯

Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini

Last updated 2 weeks, 3 days ago